WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 18 » “Ҳаж” ва “Умра” сафарларига бормоқчи бўлганларга навбатга туриш тартиблари санаб ўтилди

ПОИСК / IZLASH:

22:20
“Ҳаж” ва “Умра” сафарларига бормоқчи бўлганларга навбатга туриш тартиблари санаб ўтилди
Маълумки, муқаддас динимизнинг бешта фарзи бўлиб, унинг сўнггиси Ҳаждир. Ҳажни ният қилган инсон ислом динининг қолган тўрт фарзини адо этаётган бўлиши, иқтисодий томондан яхши таъминланган бўлиши, умуман олганда ҳам руҳан ҳам маънан соғлом бўлиши лозим.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг динга бўлган эътибор буткул ижобий томонга ўзгарди.

Давлатимиз раҳбари томонидан Ҳаж ва Умра масалаларида ҳам фуқароларимизга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Фуқароларимизнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда "Ҳаж” ва "Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида талай қарор ва фармонлар қабул қилинди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Халқаро алоқалар бўлими Ҳаж ва Умра сафарларига бормоқчи бўлган фуқароларга ҳужжат қабул қилиш бўйича зарурий талабларни санаб ўтди:

-"Ҳаж” ва "Умра” зиёратларига бориш учун аризачи доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этиши лозим.

- Фуқароларнинг "Ҳаж” ва "Умра” тадбирларига бориш учун аризаси уларнинг доимий яшаш жойларидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйиб борилади.

- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризани қабул қилиб олгандан сўнг аризачига рўйхатда турганлигини акс эттирувчи маълумотнома тақдим қилади.

- Рўйхат бўйича навбати келган фуқаролар ташкилий гуруҳ томонидан чақиртирилади ва ҳужжатлари расмийлаштирилади.

- "Ҳаж” ва "Умра” тадбирларига бориш учун рўйхатда турган фуқаронинг ўз навбати келганда муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса, у ариза билан навбатини кейинги йилга орқага суриши мумкин.

- Икки йилдан сўнг ҳам фуқаронинг муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса унинг навбати бекор қилинади.

- Фуқаронинг навбати бекор қилинганда унинг ўрнига навбатда ундан кейин турган фуқаро зиёратга бориш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда бу ҳақда зиёратга бориш ҳуқуқига эга бўлган фуқаро хабардор қилинади.

- Навбати бекор қилинган фуқаролар "Ҳаж” ва "Умра” тадбирларига бориш учун белгиланган тартибда рўйхатга қайтадан ёзилади.

- Навбатда турган фуқароларнинг ўз навбатини ўзаро алмаштиришига ёки уни рўйхатда турмаган фуқароларга беришига йўл қўйилмайди.

- Ташкилий гуруҳлар тегишли йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан "Ҳаж” ва "Умра” тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатига киритилган фуқаролардан ўзлари ҳисобда турган тиббиёт муассасаларидан саломатлиги, зиёратга боришга қодир эканлиги ҳақидаги маълумотномани ва рангли фотосуратларини қабул қилиб олади.

Тегишли йилда "Ҳаж” ва "Умра” зиёратларига борадиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча шартлар мавжуд.

Жумладан, муқаддас сафарга мумкин қадар кўпроқ фуқароларимизнинг боришларини таъминлаш мақсадида "Ҳаж” сафарига бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги беш йил мобайнида "Ҳаж”га, "Умра” зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро эса охирги икки йил мобайнида "Умра” ёки "Ҳаж”га бормаган бўлиши шарти киритилган.

Шунингдек, ислом дини таълимоти талабларига кўра, "Ҳаж” ва "Умра” зиёратларига бормоқчи бўлган фуқаролар вояга етган бўлиши ва 45 ёшгача бўлган аёллар учун маҳрамлари (эри, отаси, ўғли, акаси, укаси ва ҳ.к.)нинг ҳам бирга бориши ҳамда маҳрам эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома) нусхаси тақдим этилиши лозим.

Зиёратчиларнинг сафар тўловлари, чет элга чиқиш учун Саудия Арабистони визасини расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда сафар олди машғулотларини ўтказиш каби барча ишлар "Ҳаж” ва "Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда кўпчилик ёши улуғларимиз томонидан ёшларини, касалликларини, ногиронликларини эътиборга олиб навбатдан ташқари ҳаж ёки умра сафарларига жўнатишни сўраб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ногиронларга, меҳнат ва уруш фахрийларига, Ватанимизни ҳимоя қилишдаги фидокорона хизмат кўрсатган фуқароларга ҳукуматимиз томонидан турли имтиёзлар яратиб берилади. Аммо, ҳаж ва умра зиёратлари соф диний амал бўлганлиги ҳамда ҳозирда навбатда турганларнинг аксариятини ёши улуғлар ташкил этаётганини эътиборга олиб навбатдан ташқари сафарга юбориш назарда тутилмайди.

Навбатдан ташқари сафарга юбориш масаласи истисно тариқасида маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ҳаж ҳайъати йиғилишида барча навбатда турган фуқаролар билан муҳокама қилиниб, улар ўз навбатлари ўрнига номзоднинг ёши, эл-юрт манфаати йўлидаги хизматларини инобатга олиб тавсия этсалар ва бу ишлар маҳалла, туман, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган тақдирда ижобий ҳал бўлиши мумкин.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 166 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016