-Ажинлар мимик мушакларининг таркиби ва тузилиши ўзгаришидан пайдо бўлади. Одатда, 25-30 ёшдан кейин организмда коллаген, эластин ва гиалурон кислотаси миқдори камайиб боради. Улар тери ташқи юзасига жавоб бериб, таранглик ва эластиклик билан таъминлайди.
– Организмда ушбу моддаларнинг камайиши дастлабки мимик ажинларни келтириб чиқаради.
Ташқи омиллардан стресс, уйқусизлик, зарарли одатлар, ультрабинафша нурлари, сувсизланиш, кимёвий моддалар, нотўғри парвариш, ёмон экология ҳам ажинлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
– Эрта ажин пайдо бўлишини олдини олиш учун соғлом таомланиш, етарлича ухлаш, кўп суюқлик ичиш ва стрессга чидамлиликни ошириш лозим.