Актриса Шоҳруз асл юзини кўрсатганини айтди
Бошловчи, актриса Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида қўлини сўраган Шоҳруз Рўзибоев билан муносабатларини тугатишига сабаб бўлган ёзишмаларни эълон қилди.
Блогер Азиза Ёқубовага болаларини онасиникига ташлаб келишини айтган. Шоҳруз актриса фарзандларидан хабар олиб туришини ваъда бериб, улар бахтли яшашини таъкидлаган.
«Менинг боламни туғасиз. Менга текканингиздан кейин болаларингизни онангизникида қолдирасиз. Хабар олиб турасиз. Бахтли яшаймиз. Ҳамма нарсани унутасиз», — деб ёзган Шоҳруз.
$IMAGE2$
Азиза Ёқубова блогернинг бу талабидан сўнг у билан хайрлашган. Унинг сўзларига кўра, ўн нафар эр топса ҳам, болаларини топа олмайди. Актриса Шоҳрузнинг асл юзини қачондир очилишини билган. Азиза Ёқубова севги фасли тугаганини таъкидлади.
«Хайр. Ўнта эр топаман лекин болаларимни топа олмайман. Пиарчи. Хайр, тугади. Мен ёшман ҳаётим олдинда. Сизга йўқ деганимнинг сабаби икки марта қоқилдим. Бир куни юзингиз очилишини билардим. Синовимиз тугади. Севги фасли тугади. Ҳамма ўз муродига етди», — деб жавоб қайтарган актриса.
Блогер Шоҳруз Рўзибоев 24 февраль куни актриса Азиза Ёқубовага турмуш қуриш таклифини берганди. Инстаблогер Азиза Ёқубовага узук ва гулдан ташқари машина ҳам берган.
Азиза Ёқубова 25 февраль куни блогерга машина қайтариб бериш учун олиб борган. Бироқ Шоҳруз машинани қайтариб олмаган. Актриса ўйлаб кўргани ва унга турмушга чиқолмаслигини айтган. Шоҳруз Рўзибоев актриса тўйни ўтказиш учун иккита тўйхонадан бирини танлашини сўраган.