WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9018]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1539]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [487]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3277]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5433]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9776]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1152]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [205]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [239]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [693]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2202]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [378]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2735]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4755]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [46]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [316]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [577]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [122]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [33]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 33
Гостей: 33
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Bogdanzuw, Bogdankbb, Bogdanghq, Bogdanhwj, Bogdanool, meWip, Bogdangjo, Poette, Sybrida, pakoo, ultrasalJat, metWip
Главная » 2020 » Февраль » 14 » Баднафс аёл олтинчи марта жиноятга қўл урди

ПОИСК / IZLASH:

07:14
Баднафс аёл олтинчи марта жиноятга қўл урди
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи И. Алматова сўнгги 27 йил мобайнида кетма-кет оғир ва ўта оғир (фирибгарлик, босқинчилик, гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, ҳужжатларга шикаст етказиш ва яшириш, қасддан одам ўлдириш) жиноятларни содир этгани учун қонуний жазога тортилган, ҳатто ум­рининг салкам 15 йилини темир панжаралар ортида ўтказган бўлса-да, барибир жиноий қилмишга қўл уришдан ўзини тиёлмади. Оқибатда айни пайтда олтинчи жинояти учун жазо муддатини ўтамоқда.
Гап шундаки, И. Алматованинг 1996 йилда содир этган қотиллик ва босқинчилик жинояти орадан 21 йил ўтгач, ошкор бўлган ва жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2018 йил 28 майдаги ҳукмига мувофиқ, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в”, "ж”, "и”, "п”, "р”-бандлари ва 164-моддаси 4-қисми «в»-бандига биноан, жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 13 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Фақат ушбу жазо 12 та амнистия актининг ҳар бирига асосан, тўртдан бир қисмига қисқартирилиб, айбдор суд залидан озод қилинганди. Аммо И. Алматова 6 ойлик «танаффус»дан ке­йин­ яна «эс­ки ҳунари» — фирибгарликка қўл урди.

Аниқроқ айтганда, 2018 йил 6 декабрь куни И. Алматова «Новза» метро бекати яқинидаги «Gold centre» савдо марказига боради.

— Қадимги Ёқутистон тошларидан ишланган тилла тақинчоқларни сотиб оламан. Ўғлим Америкада тилла тақинчоқлар билан савдо қилади. Мен сизлардан олиб, ўғлимга юбораман, — дейди у савдо марказидаги сотувчи ва харидорларга.

Албатта, бу гап И. Алматованинг фи­риб тўри эди. Бироқ харидорлар орасида турган фуқаро М. Назарова унинг ғаразли мақсадини қаёқдан билибди, дейсиз?! Шу боис соддадил М. Назарова И. Алматованинг гапларига ишонади.

— Менда сиз айтган тиллолардан бор. Керак бўлса, яна топиб беришим мумкин, — дейди М. Назарова.

Буни қарангки, И. Алматова унга ўзини «Маҳфират» деб таништиради.

— Илгари гинеколог бўлиб ишлаганман. Энди пенсияга чиқиб, ўғлимнинг бизнесига ёр­дамлашаяпман, — дейди у.

Шу тариқа И. Алматова оғиз кўпиртириб, ўғли ва ўзини мақтай кетади. Ташқарига чиққанда эса, М. Назаровани илинтириш учун яна аврашда давом этади.

— Ўғлим «Олой» бозори ёнидаги «Капиталбанк» филиалига қирқ беш минг доллар юборган. Бу пулнинг ҳаммасига тилла тақинчоқлар сотиб олишимни та­йинлаган. Кў­риб турибман, истарали аёл экансиз. Шунинг учун сизга таклифим, мендан фойдаланиб қолинг.

Шундан сўнг улар телефон рақамларини алмашиб, эртаси куни «Олой» бозорида учрашишга келишиб олишади. 2018 йил 7 декабрь куни эса, М. Назарова ундан олдинроқ бозорга етиб бориб, И. Алматовага қўнғироқ қилади. Аввалига И. Алматова гўшакни кў­тармайди.

Фақат соат 11:40 лар чамасида унинг ўзи нотаниш рақамдан қўнғироқ қилади-да, ҳозир етиб боришини айтади.

И. Алматова етиб келгач, М. Назаровадан «тилла тақинчоқларни олиб келдингизми?» — деб сўрайди.

— Ҳа, олиб келдим, — дейди М. Назарова сумкасида турган, нархи 13 500 АҚШ долларига тенг бўлган 4 жуфт бриллиант узук ва зиракларни кўр­сатиб. Шундан сўнг «Маҳфират» М. Назаровани Дилбар исмли аёлнинг дўконига бошлаб киради.

Аммо дўкон соҳибаси улар кутганидан анчагина паст нарх­ни айтди.

Шу боис, М. Назарова бу нархга сотмаслигини билдириб, жаҳл қилганча ташқарига чиқиб кетади.

— Шошманг, — дейди И. Алматова унинг ортидан эргашиб.

Сўнг қўлидаги шарф­га ўралган нарсани М. Назарованинг қўлига тутқазди.

— Мана бу ўттиз минг доллар пул, ҳозиргина банкдан олдим. Сиз ушлаб туринг, мен тилла тақинчоқларингизни баҳолатиб чиқаман.

У шундай деб М. Назарованинг тилла тақинчоқларини олиб, парфюмерия маҳсулотлари сотиладиган дўконга кириб кетади. Бироқ хадеганда чиқавермайди. Охир-оқибат тоқати тоқ бўлган М. Назарова ўша дўконга кириб, «Маҳ­фи­рат»­ни — И. Алматовани сўрайди. Лекин сотувчи аёл уни танимаслигини айтади. Шунда бояқиш аёл алданганини, фирибгар дўконнинг иккинчи эшигидан чиқиб кетганлигини билади. Шунинг учун шоша-пиша бир соат аввал қўнғироқ бўлган рақамга сим қоқади.

— Бу менинг рақамим. Маҳфират исмли аёлни танимайман. Фақат боя бир аёл қўнғироқ қилиш учун телефонимни олганди, — деб жавоб беради гўшакни кўтарган нотаниш йигит.

Шундан сўнг М. Назарова дарҳол ички ишлар идорасига хабар беради. На­ти­жа­да И. Алматовага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а»-банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2019 йил 7 январдаги ажримига биноан эса, унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўл­ланилиб, қидирув эълон қилинади. Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек, «қаҳрамон»имиз 2019 йил 10 апрель куни қўлга олинади.

Пировардида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2019 йил 19 июндаги ҳукмига асосан, Жиноят кодексининг юқоридаги моддаси билан айбдор деб то­пи­либ, кодекснинг 50-моддаси 6-қисми ва 57-моддаси қўл­ланган ҳол­да 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шу билан бирга, жабрланувчига етказилган 13 500 АҚШ доллари миқдоридаги зарар ҳукм эълон қилинган кундаги 1 АҚШ долларининг Ўзбекистон сўмига нисбатан қиймат — 8 314 сўм 85 тийинда ундириш белгиланди. Аммо И. Алматова бундан норози бўлиб, апелляция шикоятини берди.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а»-банди­га­ кўра, айбдорга энг кам ойлик иш ҳа­қининг тўрт юз бараваридан ол­ти юз бараваригача миқдорда жа­рима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қи­лиш жазоси тайинланади. Кодекснинг 50-моддаси 6-қисмида эса, «Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу кодекснинг Махсус қисми тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас» дея қайд этилган. Бинобарин, суд ко­декс­нинг мазкур моддасини инобатга олиб, қолаверса, 57-моддасини қўллаб, Махсус қисм моддасида назарда тутилганидан ҳам камроқ жазо тайинлаб тўғри хулосага келган. Ана шу асосларга таянган апелляция инстанция суди апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Бу воқеани баён этишдан мақсад шуки, ҳар бир аёл ҳақиқий бахтни оилада, фарзандлари қувончида кўради. Буни унутиш эса, инсон ҳаётини издан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 38 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #ahborot, #newsuz, #uznews, #новости, #xabarlar, #news, #Yangiliklar, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020