WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7216]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [915]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [464]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2830]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4569]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [52]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8528]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [880]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2645]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [152]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [218]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [605]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1913]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [364]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2111]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4224]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [19]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [71]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [351]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [35]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [32]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [32]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [15]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 58
Гостей: 58
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolwjv
Главная » 2019 » Февраль » 7 » "Бахти очилмаган" ўт ўчирувчини бошлиқ 1500 долларга, фолбин эса 1300 долларга чув туширди

ПОИСК / IZLASH:

10:54
"Бахти очилмаган" ўт ўчирувчини бошлиқ 1500 долларга, фолбин эса 1300 долларга чув туширди
2014 йил 14 май куни "Ўзбекистон Pеспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучи­ни йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганди. Унга кўра коррупциянинг ҳар қандай кўриниши, жумладан, пора берган ёки пора олиш-бе­ришда воситачилик қилган шахсларга нисбатан жи­ноий жавобгарлик янада кучайтирилган. Қисқаси, пора олиш ҳам, бериш ҳам, унга воситачилик қилиш ҳам жиноят. Жиноят эса жазосиз қолмайди...

53 ёшли Азим Оғаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2014 йил апрель ойидан 2018 йил 3 августга қадар бўлган вақт оралиғида Когон тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси 11-касбий ёнғин хавфсизлиги қисми бошлиғи лавозимида ишлаган. 2017 йил майда Шавкат Салимовнинг ишончига кириб, уни Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига ишга киритишга ёрдам беришни ваъда қилади. Шавкат­ни лаққа тушириб, Пичоқчи қишлоғидаги уйида 2017 йил ундан 1.500 АҚШ долларини "қуртдек” санаб олган.

"ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИДАН СЎНГ ИШДАН БЎШАТИЛДИМ"

Судланувчи Азим Оғаев судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.

— 2017 йил майда танишим Хай­рулло Шералиев қўнғироқ қилиб, жиянини Ёнғин хавфсизлиги хизма­тига ишга жойлаштиришга ёрдам бериш лозимлигини айтди. 3 кун ўтиб, Шавкат Салимов уйимга 1.500 АҚШ доллари олиб келди. Шавкатга пул ҳақида умуман ҳеч нима дема­гандим. Лекин ишга жойлаштириш учун пул керак бўлмаса, қайтариб беришимни айтгандим. Унга бу пул­лар ишга жойлаштириш учун керак бўлиб қолишини айтганман. Шавкат Бухоро вилоят ИИБ ЁХБ кадрлар бўлимига ҳужжатларини топшириб, ишга кириш учун навбатга ёздириб қўйилган. Шавкатни ишга олишга ваколатим бўлмаган. У тегишли текширувлардан ўтиб, 2017 йил­нинг июлида Вобкент тумани ИИБ ЁХБга эркин ёлланган ўт ўчирувчи вазифасига ишга жойлашган. Шав­катни ишга жойлаштириш учун ҳеч ким билан гаплашмаганман, пул ҳам бермаганман. Ундан олган пул­ларни уйимда сақлаганман. У ўзини шаҳодатланган ходим лавозимига ишга жойлаштиришни сўраганди. Бу штатларда ҳозир бўш жой йўқлиги, жой бўшаб қолса шаҳодатланган ходим лавозимига ишга ўтиши мумкинлигини айтгандим. 3 ой вақт ўтгач, Шавкат ойлик маоши камли­гини айтиб, ўз хоҳиши билан ишдан бўшаган.

У "Формалик” ишга жойлашти­ришни сўраган, ундай ишга жой­лаштириш ваколатим йўқлигини тушунтирганман. 2017 йил сен­тябрда Шавкат қўнғироқ қилиб, Ғиждувондаги ресторан ёнига тезда етиб келишимни сўради. Учрашдик, "тоғам”, деб таништирган, кейин­чалик билишимча Ботир Эралиев ҳам бор эди. Ботир менга Навоий вилояти Учқудуқ туманида тергов­чи вазифасида ишлаганини айтиб, Шавкат ҳаракатларимдан норози бўлиб ёзган аризани кўрсатди. Шу ариза билан "портал”га мурожаат қилишини айтиб, 1.500 АҚШ дол­ларини қайтаришимни сўради. Эртасига эрталаб Бухородаги "Кар­вон бозор” олдида Шавкат билан учрашиб, пулни қайтардим, иккови санаб олишди. Ҳатто пулни олгани ҳақида тилхат ёзиб берди. Сўнг улар ўртасида нима бўлганини билмай­ман. Бир йилга яқин вақт ўтиб, мени вилоят ИИБга чақиришди. Бўлган воқеани айтиб бериб, тушунтириш хати ёздим. Тегишли ҳужжатлар рас­мийлаштирилди, хизмат текшируви­дан сўнг ишдан бўшатилдим. Айбим­га тўлиқ иқрорман. Қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман.

Ғиждувондаги фер­мер хўжалигида ишчи вазифасида ишлайди­ган 40 ёшли Шерали Қувватов бой "таржи­маи ҳол”га эга. Унга муқаддам 2018 йил 10 сентябрдаги ҳукмга кўра, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига уш­лаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди. Бироқ у эски "ҳунари”ни давом эттириб, 2017 йил сентябрда осон пул топиш мақсадида ҳамтовоғи Ботир Эра­лиев билан Шавкат Са­лимовнинг ишончига ки­ради. Унга "Ўзбекистон темир йўллари”да та­нишлари борлиги, улар­га 1.300 доллар берса, компаниянинг Навоий шаҳридаги бўлимига ишга жойлаштириши­ни ваъда қилади. Ундан Даштак қишлоғидаги уйида Шавкатдан 2018 йил сентябрда 1.300 доллар нақд пулларни устомонлик билан қўлга киритади.

"Кўр кўрни қоронғуда топади”. 52 ёшли, Ғиждувондаги "Муҳаббат Ома­ди” масъулияти чекланган жамиятда ишчи вазифа­сида ишлайдиган Ботир Эралиевнинг "таржимаи ҳоли” ҳам шеригиникидан кам эмас. Бу хавфли реци­дивист муқаддам 2012 йил 15 августда судланиб, озодликдан маҳрум қилиш ва 2018 йил 10 сентябрда ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат дарома­дига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайин­ланган бўлса-да, тегиш­ли хулоса чиқармаган. У жиноятга қўл урганида судланганлик ҳолати ту­галланмаганди. "Букрини гўр тузатади”, деганлари шуда.

"УЛАРНИНГ "ОЛДИ-БЕРДИ"СИДАН ХАБАРИМ ЙЎҚ"

Судланувчи Шерали Қувватов судда айбига қисман иқрорлик билдирган.

— Анча йиллардан буён уйимда фолбинлик қиламан. Ёнимга ҳар куни кўплаб одамлар ке­либ, ишлари юришмаётганини айтишади, гоҳида соғлигидан шикоят қилишади. 2017 йил сентябрда нотаниш бўлган Шавкат Салимов келиб, ишлари юришмаётганини айтди. Ҳаққига дуо қилишимни сўради, дуо қилдим. Орадан анча вақт ўтиб, менга қўнғироқ қилиб, таниши Ботирга ишга жойлаштириши учун пул бергани, уни алдаб, пулларини бермаётгани ҳақида айтди. Шавкат уйимга келганда "шеригин­гизга қўнғироқ қилинг, пулни берсин”, деди. Ботирга қўнғироқ қилиб: "Шавкатнинг иши нима бўлди? Ҳал қилиб беринг”, дедим. Аммо уларнинг олди-бердила­ридан хабарим йўқ. Шу вақтда худди шунга ўхшаш ҳолат Вобкентда яшовчи мижозим Фардис билан ҳам содир бўлганди. Унинг ота-онаси ҳам келиб, Ботирдан пулларини олиб беришимни талаб қилган. Ботирни 2000 йилдан бери танийман, ўша вақтдан бери ҳаққига дуо ўқитиш учун келиб кетарди. Ботир билан ўртамизда қарз олди-бердиси, келишмов­чилик, шахсий адоват йўқ. Оилавий шароитим ва касалмандлигимни инобатга олиб, қонуний енгиллик беришингизни сўрайман.

Бобораҳим АЧИЛОВ, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят Ғиждувон туман судининг судьяси:

— А. Оғаев Жиноят кодекси 168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 45-моддаси билан 1 йил 6 ой муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш шарти билан 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ш. Қувватов Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисмининг "б” банди ва 28, 211-мод­даларининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 61-моддаси ва 59-моддасининг 8-қисмига асосан узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Б. Эралиев 168-моддаси 3-қисмининг "б” банди ва 28, 211-моддасининг 1-қисмида назарда ту­тилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 61-моддаси ва 59-моддасининг 8-қисмига асосан узил-кесил 3 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи Б. Эралиев томонидан Бухоро вилоят ИИБ депозит ҳисоб рақамига 2018 йил 5 сентябрда топширилган 10.175.399 сўм пулларни пора предмети сифатида давлат фойдасига ўтказиш белгиланди.

Жабрланувчи Ш. Салимовга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 25 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #xabarlar, #uznews, #newsuz, #ahborot, #новости, #Yangiliklar, #news, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2019