 Бахт — бу ҳар биримиз исталган лаҳзада хоҳлаган маконимизда — ҳар қадамда сайлашимиз мумкин бўлган танлов. Шу дақиқадан бошлаб, ҳамма-ҳамма нарсадан, ҳар бир ҳолатдан ижобийлик ахтаришга ҳаракат қилинг. Аслида инсоннинг ўзи ноёб мавжудот. Чинакам бахтнинг уруғлари миннатдорлик ҳисларида яширинган. Бахтли ёки бахтсиз бўлишимизга ташқи шароит эмас, ўз хаёлларимиз сабабчи бўлади. Фикримизни бошқара туриб, биз бахтни ҳам идора қила бошлаймиз. Бахт — йиллар, ойлар, ҳафталар ва ҳатто кунлар ортига ҳам бекитилмаган. Аммо уни ҳар бир лаҳ задан топишингиз мумкин. 1-ҚОИДА.
ЎЗИНГИЗГА АЧИНИШНИ БАС ҚИЛИНГ!
Ҳис-туйғуларнинг энг бемаъниси бу — кишининг ўз-ўзига ачинишидир. У атрофингиздаги барча нарсаларни вайрон қилади, афсусланиш таъсирига берилсангиз ўзингизни ожиз, нотавондек ҳис этишингиз ҳеч гапмас. Вазиятнинг қурбони бўлиб, ўзингизга нисбатан раҳмдиллик туйишни бас қилинг ва бахтли бўлишга интилинг.
2-ҚОИДА. ҲАР БИР КУНИНГИЗГА ШУКРОНА АЙТИНГ
Замонавий дунёимиз тезкор воқеа-ҳодисаларга тўла, аммо у бизга туҳфа этаётган эзгулик, фаровонликка шукрона келтиришни баъзан унутиб қўямиз. Ҳозироқ бир ўйлаб кўринг-чи, ҳаётнинг қайси совғалари учун ташаккур айтишингиз мумкин: оила, соғлик, уй — ҳамма-ҳаммасини кўз олдингиздан ўтказинг. Буларнинг барчасига шукрона айта бошлаганингизда қанчалик бахтиёр эканингизни ҳам ҳис этасиз. (Атрофингизда сиздаги туҳфалар бўлмаган қанчадан- қанча кишилар мавжудлигини эса ўзингиз кўриб турибсиз.)
3-ҚОИДА.
«ЛАББАЙ!» ДЕЙИШНИ ЎРГАНИНГ
Ишимиз кўплиги-ю, асабларимиз чарчаганидан ва бошқа сабабларга кўра ҳатто фарзандларимизга ҳам кўпинча зарда билан «Йўқ!» деймиз. Барча ҳодисаларга тез-тез «Ҳа, лаббай!» деб жавоб қайтаришга уриниб кўринг. Ҳиссиётларингизга, истакларингизга, турли вазиятларга, ижтимоий ҳодисаларга «Ҳа!» ёки «Хўп!» деб кўринг — шунда бахт қалбингизга кириб боради.
4-ҚОИДА.
ЎЗ БАХТ ПИЛЛАПОЯНГИЗНИ ЯРАТИНГ
Ҳаётда кўпинча ўзимизни юксакликка йўналтирилган зинанинг ўрта поғоналарида кўрамиз ва яна олға кўтарилишни истамаётганимизни пайқаб қоламиз. Бу ҳам етмагандек, мақсадли ҳаракатлар қилиш ўрнига улкан орзулар пиллапоясининг пастки поғонасида туриб умид қилишни афзал кўрамиз. Аслида ким бўлишни истардингиз? Ўзингизнинг бахт-саодат, ҳузур-ҳаловатингиз қоидасига амал қилинг ва бахтиёр бўлинг.
5-ҚОИДА.
ЧИҚАРИБ ТАШЛАНГ
Турли вазиятларда юзага келувчи ҳис-туйғуларимиз кўп ҳолларда ҳақиқий бахт ва эркинликни туйишимизга халал беради. Ички кечинмаларингиз бу аслида ўзингиз эмаслигингизни ёдда тутинг. Ўзингизга «Шу вазиятга ёпишиб олмасдан қўйиб юборишим мумкинми?» деб савол бериб, нохуш ҳисларни хаёлингиздан чиқариб ташланг.
6-ҚОИДА.
САВОБ ҚИЛИБ ТУРИНГ
Эзгу ишнинг икки томони бор: у орқали ўзингизни бахтиёр сезасиз ва бу кайфиятни яна кимгадир улаша оласиз. «Тасодифий савоб» ҳаракатларини кўпроқ амалга ошириб туринг. Кун давомида атрофдагиларга майин табассум улашинг, эшикни очиб, йўл беринг, бирор танишингизни қаҳва билан сийланг. Бундан кейин бахтни туйишингиз кафолатланади.
7-ҚОИДА.
БАХТ АЙНИ ЛАЎЗАДАН БОШЛАНАДИ
Кўпгина инсонлар ўз ҳаётларини хаёлан «қаерлардадир» нималаргадир сарфлаб ўтказишади, аммо ҳеч айни дамнинг таъмини ҳис этишолмайди. Ўтмишимизни эслайверишга, таҳлил қилишга ёки келажак учун орзулар тузишга шунчалик берилиб кетганимиздан фақатгина реал ҳозирги замоннинг мавжудлигини унутиб қўямиз. Бахтга эришиш учун бугуннинг ўзида қарор қабул қилинг.
8-ҚОИДА.
БОЙЛИК ОРТТИРИШ БИЛАНГИНА МАШўУЛ БЎЛМАНГ, ҲАЁТНИ САРГУЗАШТЛАР БИЛАН БОЙИТИНГ
Тажрибалардан маълум бўлишича, моддий фаровонлик (турли харидлар) ўз шодлигини бизга қисқа муддатгагина туҳфа этаркан. Ҳаётий тажриба ва кечинмалар анча кенг қамровли қувончларни ҳадя этади. Шундай экан, ўз таътилингиздан завқланинг: Сиз учун янги бўлган тилни ўрганинг, дўстларингиз билан рақс тушинг, имконингиз даражасидаги катта-кичик саёҳатлар уюштиринг.
9-ҚОИДА. ТАНГАНИНГ ИККИ ТОМОНИНИ ҲАМ ҚАДРЛАНГ
Кўп ҳолларда бахт ва фароҚатга тамоман «шўнғиб» кетиш учун ташвишлардан юз ўгиришга уринамиз. Аммо бу ҳисларнинг иккаласи ҳам бир танганинг турли томонлари-ку! Иккинчисисиз биринчисига эришишнинг иложи йўқ. Ҳам-ташвиш — ҳаётий муҳим ҳодиса саналади. Унга қаршилик кўрсатишга уринмасдан, бахт сари одимланг.
10-ҚОИДА.
КИРИШИМЛИРОҚ БЎЛИНГ
Кузатувларга кўра, энг бахтиёр ва муваффақиятли инсонлар кенг кўламли алоқа доирасига эгадирлар. Қанча дўст ва танишларингиз бор? Фаолроқ бўлинг, кўпроқ дўст орттиринг бу ҳам бахтнинг бир бўлаги саналади.
11-ҚОИДА.
СЕВГИНГИЗДАН УЛАШИНГ
Қанчалик кучли муҳаббат соҳибига айлансангиз, шунчалик бахтлироқ бўла борасиз. Атрофингизни ўраб турган шахс ва нарсаларга: оила, дўстлар, табиатга беминнат меҳрингизни намоён этинг ва ҳатто рақибу душманларингизга ҳам юрагингизни «очинг» — уларга муҳаббат улашинг, оқибатда ўзингиз бахтга эришасиз.
12-ҚОИДА.
ОРЗУ ҚИЛИНГ
Орзулар — руҳият ва идрокимизнинг «оловлантирувчи шамлари» ҳисобланади. Улар ҳар бир кунингизга ҳаяжон ва хавотирлиликни баҚишлайди ва олҚа ҳаракатланишингизга кўмаклашади. Сиз нимани орзу қиласиз? Бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўриб, уларни қоғозга туширинг. Сўнгра бахтиёрлик ва хушкайфият билан амалга оширишга киришинг.
13-ҚОИДА.
ХАЁЛЛАР ЙЎНАЛИШНИ БЕЛГИЛАЙДИ
Ўеч кузатганмисиз, кўпинча онгли ёки онгсиз равишда айнан кутганларимиз (хоҳ ижобий, хоҳ салбий ҳодиса бўлсин) амалга ошади. Агар қайси йўналишдалигингизни ҳали аниқ билмасангиз, сизга исталган йўл тўғри келади. Ҳар қандай ишни бажаришдан аввал энг яхши ўйларни ўйланг, бу сизни бахт сари етаклайди.
14-ҚОИДА.
КИЧИК СЕВИНЧЛАРДАН ҲАМ МАМНУНИЯТ
БИЛАН ЛАЗЗАТЛАНИНГ
Чинакам бахтни кичик шодликлар ва кундалик юмушларда кашф этиш мумкин. Ҳар кунлик эрталабки сайрдан бошлаб, (бекажонларнинг рўзғор ташвишлари ҳам) ишдан кейинги иссиққина чойгача — барчасидан роҳатланинг, ўзингизнинг кичик тартиб ва одатларингизни ўрнатинг.
15-ҚОИДА.
ҲАММА НАРСАНИ БОРИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНГ
Биз кўпинча «мавжуд» нарсалар билан курашиб, вақтимизни бекорга сарфлаймиз. Ичимизда ғазаб ва нафрат уруғларини тобора экиб-кўпайтириб, оқибатда шахсий ҳисларимизга қарши кураша бошлаймиз. Ҳозироқ ҳаммасини «борича» қабул қилишга киришинг. Қўлингиздан келса, кейинчалик вазиятни ўзгартиришга уриниб кўраверасиз, аммо аввалига уни қабул қилиб олинг.
16-ҚОИДА.
БАДАНТАРБИЯ БИЛАН ШУўУЛЛАНИБ, ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИНГ
Турмуш тарзингиз қанча имкон беролса, шунчалик бахтли бўла оласиз. Бахтнинг энг юксак даражасига эришиш учун ҳар куни 40 дақиқача сайр қилишга ҳаракат қилинг. Таркибида Омега-3 бўлган қўшимча озуқалар — балиқ, ёнғоқ ва пишлоқни кўпроқ истеъмол қилиб туринг. Улардан лаззатланганда бахтнинг таъмини ҳам ҳис этасиз.
17-ҚОИДА.
СИРТДАН НАЗАР ТАШЛАНГ
Одатда, жиддий хасталик ёки оҚир йўқотишни бошдан кечирганимиздан кейингина ҳаётга янгича назар солишга уриниб кўрамиз. Бироқ ҳаёт ўзининг қадрини бу тарзда эслатишини кутиб ўтирманг. Чинакамига муҳим саналган нарсаларни ҳозироқ бирма-бир хаёлингизга келтиринг, хўш, бу пайтда қандай ҳисларни бошдан кечиряпсиз?
18-ҚОИДА.
КУЛИНГ, РАҚСГА ТУШИНГ ВА АЛБАТТА, ЖИЛМАЙИБ ЮРИНГ!
Турмушимиздаги телбаликлар устидан енгилгина кулишни ўрганинг. Ўйин-кулги ва хурсадчилик қатраларини максимал даражада уюштиринг. Атрофингизни бахт «девори» — чиройли мусиқа, рақс сабоқлари, дўстлар даврасидаги кечалар билан ўранг. Бахтга жилмайиб боқинг.
Бахтга эришиш биз ўйлаганимиздан кўра анча жўнроқ. Бахт аслида ер юзида нима юз бераётганига эмас, балки ҳар биримизнинг ичимиздаги ҳодисаларга боғлиқ.
Қуёш доимо чарақлаб нур сочади, тафтини камайтирмайди. Гап шундаки, баъзи кишилар самога боқиб, бўзарган булутларнигина кўришади. Ва ҳамма нарсага қайғули нигоҳ ташлаб, салбий, зерикарли кечинмаларга ғарқ бўлишади. Шу сабабдан ҳам қуёшни пайқашмайди…
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|