WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4493]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [600]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [434]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2298]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3801]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7364]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [697]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [267]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1288]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [255]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1660]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2736]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 103
Гостей: 100
Пользователей: 3
KristenVed, DonaldPt, JacobKib

Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, eapedZes, Guestpride, MichaelUnjut, bobir1292, penacheti, PonrickLok, StephenRes, JacobKib
Главная » 2014 » Март » 24 » БАХТНИНГ 18 ҚОИДАСИ

ПОИСК / IZLASH:

22:49
БАХТНИНГ 18 ҚОИДАСИ
Бахт — бу ҳар биримиз исталган лаҳзада хоҳлаган маконимизда — ҳар қадамда сайлашимиз мумкин бўлган танлов. Шу дақиқадан бошлаб, ҳамма-ҳамма нарсадан, ҳар бир ҳолатдан ижобийлик ахтаришга ҳаракат қилинг. Аслида инсоннинг ўзи ноёб мавжудот. Чинакам бахтнинг уруғлари миннатдорлик ҳисларида яширинган. Бахтли ёки бахтсиз бў­лишимизга ташқи шароит эмас, ўз хаёлларимиз сабабчи бў­лади. Фикримизни бошқара туриб, биз бахтни ҳам идора қи­ла бошлаймиз. Бахт — йиллар, ойлар, ҳафталар ва ҳатто кунлар ортига ҳам бекитилмаган. Аммо уни ҳар бир лаҳ задан топишингиз мумкин.
1-ҚОИДА.
 ЎЗИНГИЗГА АЧИНИШНИ БАС ҚИЛИНГ!
Ҳис-туйғуларнинг энг бемаъниси бу — кишининг ўз-ўзига ачинишидир. У атрофингиздаги барча нар­саларни вайрон қилади, афсусланиш таъсирига берилсангиз ўзингизни ожиз, нотавондек ҳис этишингиз ҳеч гапмас. Вазиятнинг қурбони бўлиб, ўзингизга нисбатан раҳмдиллик туйишни бас қилинг ва бахтли бўлишга интилинг.
 
2-ҚОИДА. ҲАР БИР КУНИНГИЗГА ШУКРОНА АЙТИНГ
Замонавий дунёимиз тезкор воқеа-ҳодисаларга тўла, аммо у бизга туҳфа этаётган эзгулик, фаровонликка шукрона келтиришни баъзан унутиб қўямиз. Ҳозироқ бир ўйлаб кўринг-чи, ҳаётнинг қай­си совғалари учун ташаккур айтишингиз мумкин: оила, соғлик, уй — ҳамма-ҳаммасини кўз олдингиздан ўтказинг. Буларнинг барчасига шук­рона айта бошлаганингизда қанчалик бахтиёр эканингизни ҳам ҳис этасиз. (Атрофингизда сиздаги туҳфалар бўлмаган қанчадан- қанча кишилар мавжудлигини эса ўзингиз кўриб турибсиз.)
 
3-ҚОИДА.
 «ЛАББАЙ!» ДЕ­ЙИШНИ ЎРГАНИНГ
Ишимиз кўплиги-ю, асабларимиз чарчаганидан ва бошқа сабабларга кўра ҳатто фарзандларимизга ҳам кўпинча зарда билан «Йўқ!» деймиз. Барча ҳодисаларга тез-тез «Ҳа, лаббай!» деб жавоб қайтаришга уриниб кўринг. Ҳиссиётларингизга, истакларингизга, турли вазиятларга, ижтимоий ҳодисаларга «Ҳа!» ёки «Хўп!» деб кўринг — шунда бахт қалбингизга кириб боради.
 
4-ҚОИДА.
 ЎЗ БАХТ ПИЛЛАПОЯНГИЗНИ ЯРАТИНГ
Ҳаётда кўпинча ўзимизни юксакликка йўналтирилган зинанинг ўрта поғоналарида кўрамиз ва яна олға кўтарилишни истамаётганимизни пайқаб қоламиз. Бу ҳам етмагандек, мақсадли ҳаракатлар қи­лиш ўрнига улкан орзулар пиллапоясининг пастки поғонасида туриб умид қилишни афзал кўрамиз. Аслида ким бўлишни истардингиз? Ўзингизнинг бахт-саодат, ҳузур-ҳаловатингиз қоидасига амал қилинг ва бахтиёр бўлинг.
 
5-ҚОИДА.
ЧИҚАРИБ ТАШЛАНГ
Турли вазиятларда юзага келувчи ҳис-туйғуларимиз кўп ҳолларда ҳақиқий бахт ва эркинликни туйишимизга халал беради. Ички кечинмаларингиз бу аслида ўзингиз эмаслигингизни ёдда тутинг. Ўзингизга «Шу вазиятга ёпишиб олмасдан қўйиб юборишим мумкинми?» деб савол бериб, нохуш ҳисларни хаёлингиздан чиқариб ташланг.
 
6-ҚОИДА.
 САВОБ ҚИЛИБ ТУРИНГ
Эзгу ишнинг икки томони бор: у орқали ўзингизни бахтиёр сезасиз ва бу кайфиятни яна кимгадир улаша оласиз. «Тасодифий савоб» ҳаракатларини кўпроқ амалга ошириб туринг. Кун давомида атрофдагиларга майин табассум улашинг, эшикни очиб, йўл беринг, би­­рор танишингизни қаҳва билан сийланг. Бундан кейин бахтни ту­йишингиз кафолатланади.
 
7-ҚОИДА.
 БАХТ АЙНИ ЛАЎЗАДАН БОШЛАНАДИ
Кўпгина инсонлар ўз ҳаётларини хаёлан «қаерлардадир» нималаргадир сарфлаб ўтказишади, аммо ҳеч айни дамнинг таъмини ҳис этишолмайди. Ўтмишимизни эслайверишга, таҳлил қилишга ёки келажак учун орзулар тузишга шунчалик берилиб кетганимиздан фақатгина реал ҳозирги замоннинг мавжудлигини унутиб қўямиз. Бахтга эришиш учун бугуннинг ўзида қарор қабул қилинг.
 
8-ҚОИДА.
БОЙЛИК ОРТТИРИШ БИЛАНГИНА МАШўУЛ БЎЛМАНГ, ҲАЁТНИ САРГУЗАШТЛАР БИЛАН БОЙИТИНГ
Тажрибалардан маълум бўлишича, моддий фаровонлик (турли харидлар) ўз шодлигини бизга қис­қа муддатгагина туҳфа этаркан. Ҳаётий тажриба ва кечинмалар ан­ча кенг қамровли қувончларни ҳадя этади. Шундай экан, ўз таътилингиздан завқланинг: Сиз учун янги бўлган тилни ўрганинг, дўст­ларингиз билан рақс тушинг, имконингиз даражасидаги катта-кичик саёҳатлар уюштиринг.
 
9-ҚОИДА. ТАНГАНИНГ ИККИ ТОМОНИНИ ҲАМ ҚАДРЛАНГ
Кўп ҳолларда бахт ва фароҚатга тамоман «шўнғиб» кетиш учун ташвишлардан юз ўгиришга уринамиз. Аммо бу ҳисларнинг иккаласи ҳам бир танганинг турли томонлари-ку! Иккинчисисиз биринчисига эришишнинг иложи йўқ. Ҳам-ташвиш — ҳаётий муҳим ҳодиса саналади. Унга қаршилик кўр­сатишга уринмасдан, бахт сари одимланг.
 
10-ҚОИДА.
 КИРИШИМЛИРОҚ БЎЛИНГ
Кузатувларга кўра, энг бахтиёр ва муваффақиятли инсонлар кенг кўламли алоқа доирасига эгадирлар. Қанча дўст ва танишларингиз бор? Фаолроқ бўлинг, кўп­роқ дўст орттиринг бу ҳам бахтнинг бир бўлаги саналади.
 
11-ҚОИДА.
 СЕВГИНГИЗДАН УЛАШИНГ
Қанчалик кучли муҳаббат соҳибига айлансангиз, шунчалик бахт­лироқ бўла борасиз. Атрофингизни ўраб турган шахс ва нарсаларга: оила, дўстлар, табиатга беминнат меҳрингизни намоён этинг ва ҳатто рақибу душманларингизга ҳам юрагингизни «очинг» — уларга муҳаббат улашинг, оқибатда ўзингиз бахтга эришасиз.
 
12-ҚОИДА.
 ОРЗУ ҚИЛИНГ
Орзулар — руҳият ва идроки­миз­нинг «оловлантирувчи шамлари» ҳисобланади. Улар ҳар бир ку­нингизга ҳаяжон ва хавотирлиликни баҚишлайди ва олҚа ҳаракатланишингизга кўмаклашади. Сиз ни­мани орзу қиласиз? Бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўриб, уларни қоғозга туширинг. Сўнгра бахтиёрлик ва хушкайфият билан амалга оширишга киришинг.
 
13-ҚОИДА.
ХАЁЛЛАР ЙЎНАЛИШНИ БЕЛГИЛАЙДИ
Ўеч кузатганмисиз, кўпинча онг­ли ёки онгсиз равишда айнан кутганларимиз (хоҳ ижобий, хоҳ салбий ҳодиса бўлсин) амалга ошади. Агар қайси йўналишдалигингизни ҳали аниқ билмасангиз, сизга исталган йўл тўғри келади. Ҳар қандай ишни бажаришдан аввал энг яхши ўйларни ўйланг, бу сизни бахт сари етаклайди.
 
14-ҚОИДА.
КИЧИК СЕВИНЧЛАРДАН ҲАМ МАМНУНИЯТ
 БИЛАН ЛАЗЗАТЛАНИНГ
Чинакам бахтни кичик шодликлар ва кундалик юмушларда кашф этиш мумкин. Ҳар кунлик эрталабки сайрдан бошлаб, (бекажонларнинг рўз­ғор ташвишлари ҳам) ишдан кейинги иссиққина чойгача — барчасидан роҳатланинг, ўзингизнинг кичик тартиб ва одатларингизни ўрнатинг.
 
15-ҚОИДА.
ҲАММА НАРСАНИ БОРИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНГ
Биз кўпинча «мавжуд» нарсалар билан курашиб, вақтимизни бекорга сарфлаймиз. Ичимизда ға­заб ва нафрат уруғларини тобора экиб-кўпайтириб, оқибатда шахсий ҳис­ларимизга қарши кураша бошлаймиз. Ҳозироқ ҳаммасини «борича» қабул қилишга ки­ришинг. Қўлингиздан келса, кейинчалик вазиятни ўзгартиришга уриниб кўраверасиз, аммо аввалига уни қабул қилиб олинг.
 
16-ҚОИДА.
 БАДАНТАРБИЯ БИЛАН ШУўУЛЛАНИБ, ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИНГ
Турмуш тарзингиз қанча имкон беролса, шунчалик бахтли бўла оласиз. Бахтнинг энг юксак даражасига эришиш учун ҳар куни 40 дақиқача сайр қилишга ҳаракат қилинг. Таркибида Омега-3 бўлган қўшимча озуқалар — балиқ, ёнғоқ ва пишлоқни кўпроқ истеъмол қилиб туринг. Улардан лаззатланганда бахтнинг таъмини ҳам ҳис этасиз.
 
17-ҚОИДА.
 СИРТДАН НАЗАР ТАШЛАНГ
Одатда, жиддий хасталик ёки оҚир йўқотишни бошдан кечирганимиздан кейингина ҳаётга янгича назар солишга уриниб кўрамиз. Бироқ ҳа­­ёт ўзининг қадрини бу тарзда эслатишини кутиб ўтирманг. Чинакамига муҳим саналган нарсаларни ҳозироқ бирма-бир хаёлингизга келтиринг, хўш, бу пайтда қандай ҳисларни бошдан кечиряпсиз?
 
18-ҚОИДА.
 КУЛИНГ, РАҚСГА ТУШИНГ ВА АЛБАТТА, ЖИЛМАЙИБ ЮРИНГ!
Турмушимиздаги телбаликлар устидан енгилгина кулишни ўрганинг. Ўйин-кулги ва хурсадчилик қатраларини максимал даражада уюштиринг. Атрофингизни бахт «девори» — чиройли муси­қа, рақс сабоқлари, дўст­лар даврасидаги кечалар билан ўранг. Бахтга жилмайиб боқинг.
 
Бахтга эришиш биз ўйлаганимиздан кўра анча жўнроқ. Бахт аслида ер юзида нима юз бераётганига эмас, балки ҳар биримизнинг ичимиздаги ҳодисаларга боғлиқ.
Қуёш доимо чарақлаб нур сочади, тафтини камайтирмайди. Гап шундаки, баъзи кишилар самога боқиб, бўзарган булутларнигина кўришади. Ва ҳамма нарсага қайғули нигоҳ ташлаб, салбий, зерикарли кечинмаларга ғарқ бўлишади. Шу сабабдан ҳам қуёшни пайқашмайди…
Нафиса Норжигитова тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2111 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017