WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8758]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1415]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [479]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3194]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5311]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [73]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9505]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1102]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [195]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [691]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2142]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2629]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4685]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [102]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [277]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [542]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [115]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [28]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 50
Гостей: 50
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Patriotlnl, Patriottdh, Patriotcel, ArthurApark, RandalBep, gachito, Antoniosnb, NeWSgaw
Главная » 2019 » Ноябрь » 25 » БАХТСИЗ…

ПОИСК / IZLASH:

10:00
БАХТСИЗ…
БИРИ КАМ ДУНЁ

Беш ёшга тўлиб-тўлмаган Муродалини болалар уйининг остонасига гадойлар ташлаб кетишди. У шу кунгача ўшаларнинг хизматини қилди. Ҳали униси, ҳали бунисининг орқасидан эргашиб юриб кун бўйи тиланчилик қилди. Жарақ-жарақ пуллар тушириб берди. Кечалари қўлига бир бурда нон бериб дуч келган девор панасида қолдиришса ҳам индамай ўтираверди. Нон егиси келмаган пайтларида қўлидаги насибасини сўлак оқавериб тарашадек қотиб кетган кўйлак-шимини искалаш илинжида келган дайди итларга улашди. Баъзан итлардан бири ёнига ёнбошлай бошласа, ўшаларнингелкасига бош қўйиб ухлади… Ота-она меҳрини, иссиққина кўрпа нималигини билмай ўтди…

Болалар уйида ҳам уни яхши кутиб олишмади. Лабидаги каттагина тиртиғи орасидан доимо сўлак оқиб турувчи бу кўча боласини кўриб кўпчилик тарбиячиларнинг кўнгли айниди. Уни ўз гуруҳига қабул қилишга ҳеч кимнинг юраги бетламади.

— Тарбиячи опа, анави болани қаранг, тиртиғи боракан!.. — чувиллайверишди бошқа болалар, — Оёғиям қийшиқ экан… Вуй хунуклигини… Вуй исқиртлигини!.. — Нима ҳам қилишсин. Қонундан, сиёсатдан қўрқишди. Кўзларини чирт юмиб уни болалар уйига қабул қилишди. Фақат… У болалар уйида эмас, қоровулхонада ётадиган бўлди… Шунисигаям шукр… Умрида иссиқ кўрпада ётмаган Муродали учун шунинг ўзи ҳам катта байрам эди.

ХЎРЛИКНИНГ БОШЛАНИШИ

Муродалини эртаси куни эрталаб «гуруҳдош»ларининг ёнига олиб чиқишди. Бу вақтда нонушта маҳали бўлгани сабаб ҳамма болалар ошхонада эди. Гарчи, янги кийимлар кийдириб қўйишган бўлса-да, ҳануз сўлаги оқиб турган бу хунук болани кўриб тарбиячи Вазира опа ижирғаниб кетди.

— Болалар, Муродалини ким ёнига олади?.. — дея қичқирди у бурнини жийириб. Ҳеч кимдан садо чиқавермагач, болага қўлини теккизмай буйруқ оҳангида давом этди, — Бор, анави ҳеч кими йўқ столга ўтир!.. — Шу зайлда орадан бир ойлар чамаси вақт ўтди. Муродали, барибир, болалар уйига кўникиб кета олмади. Машғулотлар, турли қизиқарли ўйинлар пайтида ҳар сафар ўзининг хунуклиги дастидан четга чиқиб қолаверди. Бола-да, ҳамма қатори ўйнаб-кулолмагани унга жуда алам қилди. Айниқса, Вазира опага кўзи тушса, худди илонни кўргандек сесканиб кетарди. Ахир шуерга келгандан бери бошқа болалар у ёқда қолиб стол йиғиштиришни ҳам, кези келганда идиш-товоқ ювиш, ҳатто кечалари пол ювишни ҳам бекордан-бекорга унинг бўйнига юклайверса, у ёққа ўтса ҳам туртаверса, бу ёққа ўтса ҳам туртаверса!..

— Ҳой, Мурод, бу ёққа кел тез!.. — Эндигина ўрнидан туриб бир чеккада мунғайганча бошқаларни томоша қилаётган Муродали бир сесканиб овоз келган тарафга ўгирилди. Вазира опа экан. — Меровланмай каттароқ қадам ташласанг-чи, исқирт!.. Бор, ҳамма ўринларни тартибга келтир!.. Билиб қўй, ишингни тугатмагунча нонушта қилмайсан!..

Ана шундай хўрликлар кун сайин кўпайиб борар, Муродали буларнинг ҳаммасини ҳар қачонгидек ўзининг хунуклигидан кўрарди. Лекин баъзан ўйлаб қоларди. «Нега фақат менигина туртаверишади? — дерди ичида Вазира опага ер остидан боқиб, — Буерда хунук болалар кўп-ку!.. Ана, Замираниям кўзи ғилай, анави Оташ бўлса, ҳар куни кечаси сийиб қўяди… Нега уларга ғинг дейишмайди?..»

Ойлар кетидан ойлар ўтиб олтига қадам қўя бошлаган Муродали ёшига нисбатан анча улғайиб қолгандек эди. Камситишлар, хўрликлар сабаб болалар уйига кўника олмаган бу бола миясида қарама-қарши фикрлар кўпая борган сари ҳамма-ҳаммага нафрати ошиб борарди. Ана шундай туйғулар кунларнинг бирида уни беихтиёр кўчага олиб чиқди ва Муродали болалар уйидан ҳеч кимга сездирмай қочди-кетди.

ШУМҚАДАМ

Муродали шу кетганича югура-югура тор кўчалардан бирига ўзини урди. Бу кўчада, атиги уч-тўрттагина ҳовли жойлашган эди, холос. Яқин атрофдаги марказий йўл тарафдан элас-элас эшитилиб тургувчи ўткинчи машиналарнинг гувиллашини ҳисобга олмаса, буерда деярли жимжитлик ҳукмрон эди.

Муродали бу кўчага киришга-кирди-ю, энди қаёққа қараб юришини билмай ҳайрон бўлиб қолди. Манави уйларга аста кириб борса, ҳайдаб солишларини яхши билади… Хўш, қаерга боради?.. Анави Вазира паҳмоқ (Болалар уйида бу тарбиячини сочлари дағалроқ бўлгани учун тарбияланувчилари орқаваротдан шундай деб аташарди) орқасидан қувлаб кеп қолса-я!.. Муродали юрагига ваҳима тушиб секин-секин юриб борди-да, ҳовлилардан бирининг тўғрисидаги шотут панасига ўтиб олди. «Қани, кеп кўрсин-чи, — хаёлидан ўтказди у муштини тугиб, — Агар келиб мени кўриб қоладиган бўлса, тошбўрон қиламан… Бориб бўпман энди ўшани рўпарасига!..»

Шу пайт кутилмаганда ёнгинасидаги дарвоза очилиб, ичкаридан уч-тўрт ёшлар чамасидаги бир бола ўқдай отилиб чиқди-ю, тирмашиб шотутга чиқа бошлади. У сал тепага кўтарилиб қип-қизариб пишган шотут мевасига қўл чўзди. Бўйи етавермагач, янада юқорироқ чиқиб новдани чангаллади. Шу лаҳзада ё оёғи тойиб кетди, ё мункиб кетди, Муродалининг кўзи илғамай қолди. Ҳалиги бола ҳе йўқ-бе йўқ гурсиллаб ерга қулади ва боши билан катта тошга урилиб юз-кўзлари-ю, кийимларигача бирпасда қонга бўялди. Муродали ҳам бола-да, худди унинг йиқилганига ўзи айбдордек қўрққанидан бир бурчакка биқиниб олди. Боланинг дод-войини эшитиб жонҳолатда кўчага чопиб чиққан аёл ҳаш-паш дегунча униердан кўтариб олиб, қонини эски бир латта билан яхшилаб артгач, беихтиёр шотутга суянганча биқиниб ўтирган Муродалига кўзи тушди-ю, шартта боласини ерга ўтқазиб унинг тепасида пайдо бўлди.

— Ҳе, оғзингдан қонинг келгур!.. — дея қичқирди аёл ижирғана-ижирғана Муродалининг ёқасидан тортқилаб, — Тиртиқ!.. Йиқитишга йиқитиб қўйиб индамай ўтирибсанми?.. Вой, шумқадам-ей, боламни аҳволини қара, кимсан ўзинг?.. Қайси очиқ мозордан кеп қўя қолдинг шу тобда-а?..

Муродали бу бегона аёлнинг қўлларидан қутулишга, шу дамдаёқ дуч келган тарафга қочиб кетишга уринар, аммо сира кучи етмасди.

— Мен йиқитганим йўқ, хола!.. — деди йиғлаб Муродали, — Мен йиқитганим йўқ… Қулоғимни қўйворинг!.. — Шу гапдан кейингина аёл жаҳл устида Муродалининг қулоғидан чангаллаб тургани эсига тушиб шоша-пиша қўлини тортиб олди ва ўқчий-ўқчий боласини кўтариб ҳовлисига чопди.

АХЛАТХОНАДА

Муродали то кечгача шаҳар кўчаларини дарбадар кезди. Асрга яқин азбаройи қорни очганидан тиззалари букилиб-букилиб борди. Ошхоналарни ёхуд йўл-йўлакай чайналиб кетаётганларни ҳар кўрганида оғзидаги сўлаги янада кўпроқ оқди. Борган сари кўзлари аланг-жаланг бўлиб қорнида оғриқ тураётгандек бўлаверди… Ошхона-кафеларнинг эшигига овқат беришармикин, деган умидда яқин бориб кўрди. Ҳайдаб солишди. Кўчадан ўтиб кетаётган одамлардан нон сўраб кўрди. Кимдир елка қисди, яна кимлардир ўзини кўнгли ағдарилаётгандек кўрсатиб жуфтакни ростлади… Ҳафсаласи пир бўлган Муродали охири оёғини базўр судраклаганча анча наридан кўриниб турган ахлатхонага қараб юрди…

Ахлатхонада бир-икки нафар ўрис чоллар нимадир териш билан овора эди. «Буларниям менга ўхшаб қорни оч шекилли-да!.. — кўнглидан ўтказди Муродали уларнинг ҳаракатини қизиқиш билан кузатаркан, — Менам нон излаб кўрсам, ҳеч ким индамасмикин?..» Муродали у ёқ-бу ёққа хавфсираб қараб олгач, аста-секинлик билан ахлат титкилашга тушди. Аксига олиб ҳадеганда ўзи истаган нарсаси топилавермади. Шу пайт ҳалиги чоллардан бири кутилмаганда ердан бошини кўтариб Муродалига кўзи тушди-ю, бор овозда бақирди.

— Эй, малчик, ну-ка, уходи отсюда!.. Эта моя территория, уходи!.. Я кому говорю?..

Муродали ҳеч нарсага тушунмай ҳеч нарса бўлмагандек ахлат титишда давом этаверди. Бақираверганидан бир иш чиқмаслигига кўзиетган чол жаҳл билан шеригига юзланди:

— Смотри, Саня, какой наглый-а!.. Что с ним делать?..

Шериги Муродалининг ҳаракатларини сўзсиз кузатиб тургач, паст овозда шивирлади:

— Лучше,его выбросим в речку… Такие казахи по хорошему не понимают… Помниш, как издевались над нами когда-то?.. Этот сейчас всю макулатуру утащит… Мы чего будем есть?..

Икковлон бир қарорга келишгач, шаҳд билан Муродалига яқинлашишди-да, икки қўли, икки оёғидан даст кўтариб анҳор тарафга йўл олишди… Афсуски, улар шунчаки пиёниста, устига-устак икковининг ҳам кайфи таранг, шу тобда арзимаган қоғоз баҳона қандай қабиҳликка қўл уришаётганини ўзлари ҳам англаб етишмасди. Уларнинг шундоқ ҳам тошга айланиб бўлган юрагида алам учқунлари зоҳир эди, холос… Муродали анҳор бўйига етгунча тинимсиз додлаб борди, жон талвасасида типирчилади. Аммо унинг оҳларини ўзидан бўлак ҳеч ким эшитмади. Овози фақатгина лопиллаб оқаётган баҳайбат анҳорга чўка бошлагандагина тинди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 83 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #ahborot, #Yangiliklar, #newsuz, #xabarlar, #habarlar, #uznews, #news, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019