WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 7 » Бахтсизлик келтирган никоҳ узуги

ПОИСК / IZLASH:

11:49
Бахтсизлик келтирган никоҳ узуги
Эрим вафот этгандан кейин бу воқеа ҳақида кўп ўйладим. Балки бу тасодифдир деган хаёлга ҳам бордим. Аммо бўлиб ўтган воқеаларга эътибор берсам, бу тасодиф эмасдек туюлди. Виждоним қийналиб, ҳаммасига ўзимни айбдор ҳис қилдим...

Ўша пайтда эрим билан топиш-тутишимиз яхши, ҳеч нимадан камчилигимиз йўқ эди. Уй-жойимиз, севимли ишимиз бор, болаларимиз соғ-саломат катта бўлаётганди. Аёл киши бўлганим учунми бир-икки сўм пул орттирсам дарров бирор тилла буюм олиб қўйишга ҳаракат қилардим. Шунинг учунми дугоналаримга пул зарур бўлса ёки бирор таниши тилла сотмоқчи бўлса менга қўнғироқ қилишарди. Бир куни ишда ўтирсам, телефоним жиринглади, қарасам врач дугонам Нафиса қўнғироқ қилаётган экан.

– Салом, Лазиза! Тинчмисан? Болаларинг яхшими? – деб ҳол-аҳвол сўради дугонам.

– Ҳа, Нафиса ўзинг яхшимисан? Чарчамай ишлаяпсанми?

– Ҳа, ҳаммаси жойида, сенга қўнғироқ қилаётганимнинг сабаби Фарида опам уй сотиб олмоқчи эди, аммо озгина пули етмаяпти, шунга тилла тақинчоқларини сотмоқчи, ёқса оласанми дегандим.

Бирозгина йиғиб қўйган пулим борлиги туфайли дугонамнинг "тилла тақинчоқ” деган гапини эшитган заҳоти, уни олдига поликлиникага чопдим. Борсам дугонамнинг ёнида озғинлигидан кўйлакларининг елкаси шалвираган ҳолда опаси рўмолчага тугилган тиллаларини тутиб турарди. Шошилиб, тақинчоқларни кўздан кечиришга тушдим, уларнинг ичидан менга вазни оғиргина бўлган, чиройли никоҳ узуги ёқди. Узукни қўлимга тақиб кўрсам, лоппа-лойиқ келди. Негадир узукни қўлимда кўрган Фарида опанинг ранги оқариб бир қалқиди. Аммо мен унинг аҳволига эътибор берадиган ҳолда эмасдим.

– Вой, жуда чиройли узук экан, олсам шуни оламан!– дедим узил-кесил оҳангда.

– Синглим, бу узукни менга турмуш ўртоғим никоҳ кечасида таққан. Тўғрисини айтсам, сотишга кўнглим йўқ, иложсизликдан олиб чиққандим. Ҳозир уни сотмаслигимнинг ҳам иложи йўқ, чунки уй олишим керак, пул етмаяпти. Сиздан битта илтимосим бор эди, ҳозир узукни сизга сотаман, кейинчалик оғзингизга сиққан пулни сўранг, айтганингизни бераман, узукни менга қайтариб сотасиз. Бу тақинчоқ мен учун жуда қадрли, бахтли кунларимдан ёдгорлик, – деди аёл овози қалтираб. 

Узукка эгалик қилиш истагим кучли бўлганидан унинг гапларига эътибор бермай, рози бўлдим. 

Шу билан узукни таққанча, бўлиб ўтган воқеани унутдим. Орадан икки-уч йил вақт ўтди. Болаларимдан бирининг мазаси бўлмаганлиги туфайли дори керак бўлиб дорихонага кирсам, пештахта ортида турган Фарида опага кўзим тушди. У дорихонада сотувчи бўлиб ишларди. Мен билан қуюққина кўришган опанинг кўзи қўлимдаги узукка тушди.

Лазиза, менга берган ваъдангиз эсингиздами? – деб сўради Фарида опа.

Қанақа ваъда? – деб сўрадим ҳайрон бўлиб.

Бир пайтлар узукни сотаётганимда пул топганимда қайтариб беришга рози бўлгандингиз. Худога шукур, ҳозир ўзимни анча тиклаб олдим. Айтган пулингизни бераман, узугимни қайтариб беринг, илтимос...– деб ялинди Фарида опа.

Аёл қўлимдан узукни тортиб олаётгандай, ҳовлиқиб уни сотиш ниятим йўқлигини айтдим. Чунки мен унга шунчалик ўрганиб қолгандимки, ҳеч қачон қўлимдан қўймай тақардим. Шоша-пиша дори сотиб олганча, дорихонадан югуриб чиқиб кетдим.

Орадан кўп ўтмай, ишга кетаётсам олдимдан, дугонам Нафиса чиқиб қолди, узоқ ҳол-аҳвол сўрашгандан кейин қаердан келаётганлигига қизиқдим.

– Эҳ, дугонажон, қаердан келаётганимни сўрама, Фарида опамни яхши танийсан, бечоранинг энди оғзи ошга етганда, поччам саратонга чалиниб ўтирибди. Бўйнидан без чиқибди, врачлар олти ой умри қолган дейишди.

Кўз олдимга пештахта ортидан мўлтираб, мендан узукни қайтаришни сўраётган Фарида опа келди. Бечора, эридан эсдалик бўлгани учун менга ялинган экан-да, деган хаёлга бордим. Аммо нафсим устунлик қилиб, "Нима текинга берганмиди, пулини олган-ку!” деб ўйладим. Негадир узукни қайтаришим керак деган қарорга келдим, аммо яна шайтон йўлдан урди. Нафс ўлсин... у инсонни истаган кўйига солар экан. Ўша пайтда арзимаган бир узук менга барча инсоний ҳис-туйғулардан кўра қадрлироқ туюлди. Вақти келиб ўзим Фарида опанинг аҳволига тушишим етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаганди. Мен узук билан бирга унинг тақдирини ҳам сотиб олганимни кейинчалик англадим... 

Бир куни эрим менга "Қара бўйнимда без пайдо бўлибди” деди. 

– Оғримаяптими?– деб сўрадим ундан.

– Безовта қилгани йўқ, аммо назаримда у кундан-кунга катталашаётгандай туюляпти, – деди эрим бўйнини силаб.   

– Ваҳима қилманг, лимфа тугунлари шамолласа ҳам шунақа без пайдо бўлади, – дедим-у, аммо юрагим шувуллаб, бир ёмонликни туйдим.

Вақт ўтган сари эримнинг бўйнидаги без катталашаверди. Текширтириш учун онкология марказига бордик. У ерда бездан намуна олишди, таҳлил натижаси бир ҳафтадан кейин чиқишини эшитиб, уйга қайтдик. Аммо шу бир ҳафта мобайнида ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Таҳлил натижасини билиш учун эрим ҳам мен билан жўнади, аммо уни турли баҳоналар билан уйда қолдириб, онкология марказига ўзим жўнадим. Тиззаларим қалтираб, врачнинг эшигини очдим. Хонада барваста, ўрта ёшлардаги врач аёл ўтирарди. У менинг нима мақсадда келганимни эшитиб, таҳлил натижаси ёзилган қоғозга тикилди.

– Хўш, бемор кимингиз бўлади?– деб сўради у кўзойнак ортидан боқиб. 

– Эрим... – дедим қалтираб, худди ҳукм ўқиётган судьяга қарагандай илтижоли тикилиб. 

– Синглим, сизни алдаш ниятим йўқ. Эрингизнинг бор-йўғи олти ой умри қолган, у саратонга чалинган, – деди аёл ҳиссизлик билан. 

Унинг бир оғиз гапи ҳаётимни остин-устин қилиб юборди. "Энди нима қиламан? Наҳот болаларим етим қолади? Отасиз уларни қандай катта қиламан?” деган саволлар исканжасида қолдим. Базўр ҳовлига судралиб чиқдим-у, ўриндиққа ҳам етолмай, ерга чўкдим. Атрофда ҳеч ким кўринмади, шу ўтирганча овоз чиқармай йиғлашга тушдим. Қанча ўтирдим, ким мени судраб ўриндиққа олиб борди, эслолмайман. Бир амаллаб уйга келганимда вақт алламаҳал бўлганди. Уйга кириш олдидан ўзимни тартибга келтирдим, эшикни очган эримга жилмайишга ҳаракат қилдим:

– Айтгандим-ку, сизга оддий шамоллаш деб, бироз даволанишингиз керак экан, холос, – дедим дардимни ичимга ютиб.

Эрим енгил нафас олди... Аммо ўша "бироз даволаниш” анчага чўзилди. Дори-дармон қиммат бўлгандан барча тилла тақинчоқларимни сотдим. Никоҳ узугини сотишга тўғри келганда кўз олдимга илтижоли боқиб турган Фарида опа келди... Кейинчалик бу воқеа ҳақида кўп ўйладим, балки бу оддий тасодифдир... Аммо мен уни нимагадир тасодиф деб атай олмадим. Ўшанда узукни қайтариб берганимда балки эрим тирик қолармиди деб ўйладим, виждоним қийналди. Қаердадир ўқиганим, эски буюмлар ўзида аввалги эгасининг қувватини сақлайди, унга эгалик қилган одамнинг тақдирига таъсир қилади, деган гапни эсладим. Шундан бери бу воқеа оғир юк бўлиб, юрагимни эзиб келади. Балки... балки... балки деган саволлар эса ҳеч тинчлик бермайди.

ЛОЛА ШОИМОВА


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 587 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016