WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5136]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [676]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2469]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4107]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7581]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [720]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2633]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [135]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [152]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1689]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [299]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1843]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3198]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 32
Гостей: 32
Пользователей: 0


Kun faolllari:
GobeiOutsip
Главная » 2017 » Сентябрь » 11 » БАРЧАСИ УТТ, ДОПЛЕР, СКРИНИНГ, 2Д, 3Д, 4Д ҲАҚИДА

ПОИСК / IZLASH:

15:47
БАРЧАСИ УТТ, ДОПЛЕР, СКРИНИНГ, 2Д, 3Д, 4Д ҲАҚИДА
Ҳозирда туғилажак фарзандингизнинг ўғил ё қиз эканлигини билиш муаммо эмас. Ҳатто унинг нималар билан банд эканлиги-ю, илк фотосуратига ҳам эга бўлишингиз мумкин.Истагингизга кўра кичкинтойнинг она қорнидаги ҳаракатларини видео тасвирига мухрлаб альбом яратиш имконияти ҳам йўқ эмас. Ягона шарти мазкур текширувларнинг фарқи-ю, қачон ўтказилишини билсангиз кифоя.

Ультратовуш текшируви нима?

Ультратовуш тўлқинлари ёрдамида амалга ошириладиган текширув бўлиб, оқ қора тасвирда ҳомила кўриниши, жойлашиши ва жинсини аниқлаш имконини беради.Тавсир акс этган монитордаги ёзувлар ёрдамида ҳомила ҳақида керакли маълумотлар таҳлил қилинади.

Неча марта ультратовуш текширувидан ўтиш мумкин?

Нормал кечаётган ҳомиладорлик даврида 5-6 мартагача ультратовуш текширувидан ўтиш мумкин. Тўғри баъзида ультратўлқинлар ҳомилага зиён деган гапни эшитамиз. Аммо тўғри ва тартибли бажарилган текширувнинг онага ҳам болага ҳам ножўя таъсири йўқ. Қолаверса, УТТ текшируви ёрдамида ҳомиланинг ривожланиши, ички аъзоларининг жойлашуви, туғма нуқсонлар,қўғаноқ сувининг тозалик даражаси каби ҳолатлар ҳам бахоналади.

Биринчи текширув

Ҳомиладорликнинг 12 хафтасида ўтказилиб,2D ўлчамдаги ультратовуш текшируви тасвири ёрдамида ҳомиладаги ички аъзоларнинг шаклланиши, оёқ-қўллар, бош чаноғининг ҳолати ҳақида маълумот олинади. Биринчи текширувда ҳомиланинг аниқ муддати ва тахминий туғруқ даври ҳисобланади.

Иккинчи текширув

Қоидага кўра ҳомиланинг 18-21 хафталигида бажарилиб, йўлдош жойлашуви, қўғаноқ сувининг миқдори ва ҳолати, шунингдек юрак уриши тезлигининг такрорланиш даражаси аниқланади.

Учинчи текширув

Бу вақтга келиб ҳомила анча катталашган бўлади. Учинчи текширув тури туғруқ олди ҳолатида бўлгани боис ҳомиланин жойлашуви, йўлдош ўқининг киндик сохасидаги ҳолати, бачадон бўйни деворидаги туғруқ олди ўзгаришларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Шифокорлар учун мазкур текширув босқичи аёлнинг туғруққа тайёргарлик ҳолатни аниқлаш учун муҳим саналса, ота-оналикка тайёрланаётган жуфтликлар учун қўл-оёқларини ҳаракатлантираётган кичкинитойни томоша қилиб завқланиш онларини тақдим этиши билан ҳам қизиқ.

Тезкор УТТ текшируви нима?

Қовуқ ва бел соҳасидаги кучли оғриқ, ажралмалардаги ўзгаришлар, қон кетиши, муддатдан аввал тўлғоқ тутиши ёки қўғаноқ сувининг ёрилиши ҳолатларида тезкор равишда ультратовушли текширув амалга оширилади. Бунда ҳомиланинг юрак тезлиги ва ўзгаришлар сабабини аниқлаш муҳимдир. Тезкор текширув амалиёти аёл келтирилган туғруқ комплексларида амалга оширилади.

Скринигга тушиш шартми?

Ҳомилада юзага келиши мумкин бўлган ирсий касалликлар эхтимолини аниқлаш, ривожланишдан ортда қолиш ва туғма нуқсонлар шаклланишини бартараф этиш мақсадида скрининг текширувидан ўтиш соғлом аёлларга ҳам тавсия этилади. Мазкур текширув усулида нафақат ҳомиладаги потологик ўзгаришлар бор-йўқлиги балки қоннинг биокимёвий таҳлили ҳам аниқланиб, яширин турдаги айрим касалликлар ҳақида аниқ маълумот олиш имкони беради. Скрининг текшируви ҳомиладорликнинг кечишига қараб уч даврдан бирида ўтказилиб, фақат бир марталик амалиёт саналади. Унга кўра:

    Ҳомиладорликнинг 10-14 хафтасидаги эрта текширув – наслий касалликлар эхтимолини аниқлаш, хромосом ўзгаришларни бахолаш учун ўтказилади. Бунда ҳомиланинг биокимёвий қон таҳлили ҳам бажарилади.
    Ҳомилада юзага келиши мумкин бўлган туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида 16-20 хафталикда ўтказилади.
    Ҳомила ривожланишиннг кечки даврида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар ва бир қанча касалликларни аниқлаш учун 32-34 хафталикдаги текширув.

Скрининг текширувига йўлланмани туман оилавий поликлиникасидаги даволовчи шифокорингиз томонидан олишингиз мумкин. Агар ҳомиладорлик нормал кечаётган бўлиб, жиддий ҳавотирланиш учун асос бўлмаса бу текширув усулига мурожаат қилиш шарт эмас.

Доплер текширувига қачон борилади?

Ҳомиладорлик нормал ҳолатда кечаётган бўлсада 24 хафталик муддатдан сўнг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида доплер текширувидан ўтиш барча аёлларга тавсия этилади. Бундан ташқари агар ҳомиладорлик вақти қуйидаги ҳолатлар аниқланса, доплерометрия текшируви бир неча маротаба белгиланиши ҳам мумкин. Жумладан:

    Қандли диабет, буйрак фаолияти билан боғлиқ касалликлар
    Кўп ёки бир неча ҳомилали ҳомиладорлик
    Гестоз
    Аввалги ҳомиладорлик вақти кузатилган ўзгаришларларнинг такрорий ҳолати
    Кардиотокография натижаларининг қониқарли эмаслиги.

Бу текширув усулида махсус датчиклар ёрдамида ҳомиладаги ўзгаришларни кўриш мумкин. Доплер усули "она-йўлдош-ҳомила” тизими асосида йўлга қўйилган бўлиб, ҳомиладаги қизил таначалар тасвирини аниқлаш имкони мавжуд. Шунингдек жуфтликлар ўз ҳохишларига кўра доплер текширувига мурожаат қилсалар ҳам бўлади. Доплерометрия текширувида аниқланган ҳолатлар юзасидан УТТ таҳлилчисининг тиббий хулосаси тайёрланиб,зарур ҳолларда даволовчи шифокорга йўлланма берилади.

3Д , 4Д ўлчамли УТТ га зарурият борми?

Агар даволовчи шифокорингиз ҳомилада юзага келиши мумкин бўлган ноқисликларни бахолаш ёки кечки муддатдаги бирор ўзгаришга тахмин қилса, катталаштирилган ўлчамдаги текширув усулига йўлланма бериши мумкин. Бироқ шуни унутмангки, сиз учун кўксингизда ривожланаётган дилбандингизнинг митти ҳаракатларини кузатиш қанчалик завқ бағишмасин шифокорлар учун мазкур текширувлар ҳомиланинг 2Д ўлчамида кўриш мумкин бўлмаган тасвирни ифодалаш ва керакли хулосаларни аниқлаш учун мухим саналади. 3Д ва 4Д ўлчамли ультратовуш текширувини ҳомиладорилкнинг 6-7 хафталигидан 40 хафталик муддатгача ўтказиш мумкин.

Бир-биридан фарқи нимада?

3D – одатий 2D ультратовуш текширувидан фарқли равишда учта кесимда тасвирни улашади. Рангли тасвирда нафақат боланинг юз тузилиши ва аниқ қиёфасини кўриш мумкин балки терининг юмшоқ тўқима мушакларини бахолаш имконияти ҳам мавжуд. Қолаверса, ҳомила қиёфасидаги айрим ноқисликлар масалан юқори лаб ва танглай кемтиклигини катталаштирилган тасвирда аниқлаш ва тиббий хулосани аниқ изохлаш имкониятини беради.3Д ўлчамли текширувда ҳомиланинг ҳолати бир қанча тасвирга туширилган суратлар орқали намойиш этилади.

4 D – 3D ўлчамдаги текширув туридан онлайн тасвир ҳаракатларини ифодалаши билан фарқланади. Текширув жараёнида ҳудди кичик видеокамера ҳомила ичида ҳаракатланиб, тасвирни монитор экранида акс этаётганидек тасаввур ҳосил бўлади. Бу усул махсус мослама ёрдамида амалга оширилади. 4Д ўлчамли текширув ҳомиладаги туғма нуқсонлар, турли ҳарактердаги шиш, тананинг маълум қисмларида сув тўпланиши каби ҳолатларни аниқлаш учун қўлланилади. 4Д текшируви икки хил кўринишда: ҳомила ҳаракатларини суратлар орқали изохлаш ва 4Д LIVE айни дамдаги боланинг ҳаракатларини видеотасвир орқали кўриш турлари билан ажратилади. Ҳохишингизга кўра у ёки бу турини танлаб, барча текширув жараёнини дискка ёзиб олишингиз мумкин.

Кимларга мумкин эмас?

Баъзи тушунчаларга кўра ултьратовуш тўлқинлари ўзидан иссиқлик нурини ажратиб ҳомиланинг ривожланиши учун зиён қилиши мумкин дейилади. Аммо бу нотўғри! Ультратовушли тўлқинларнинг тебраниш ҳолати ҳомила учун мутлақо безиён. Аммо шифокорлар бу каби текширувга келаётган аёлларга қоринда мушаклар тонуси таранглашмаган бўлиши мақбул эканлигини таъқидлашади. Фақат мана шу ҳолатда ҳомила ҳолатини аниқлаш бироз мушкул. Қолган вақтларда утт текшируви учун қарши кўрсатмалар мавжуд эмас. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 61 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017