WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 26 » Барунни Тошкентга олиб келган қиз уни севиб қолди(ми)?!

ПОИСК / IZLASH:

09:25
Барунни Тошкентга олиб келган қиз уни севиб қолди(ми)?!
"Муҳаббат тафти” сериали орқали танилган ҳинд актёри Барун Собтининг Тошкентда меҳмон бўлганидан хабарингиз бор. Унинг Ўзбекистонда келиши ҳақиқий шов-шувга айланди, десак муболаға бўлмайди.

"Shov-shuv” сайти Арнавнинг Ўзбекистонга келишини ташкиллаштирган Дилдора Зайнутдинова билан боғланиб, таниқли актёрни Тошкентга олиб келиш жараёни қандай кечгани ҳақида суҳбатлашди.   

-"Тўйлар муборак” фестивалида Барун Собти билан ҳамоҳанг либосларда кўриниш берганингиздан кейин кўпчиликда бир фикр уйғонди. Гўёки, уни севиб қолгансиз?

-(Кулади). Майлими, бу саволингизга кейинроқ жавоб бераман! Тадбирни кўнгилдагидек ўтиши учун максимал даражада ҳаракат қилдик. Дизайнерлар Ғайратхон ва Нодирахон меҳмон учун бир неча костюмлар тикиб беришди. Нодирахон мен ва унга мослаб, ҳинд миллий либосларини яратди. Тадбирга бирга кириб келганимизда, томошабинларнинг "Арнав хотини билан келибди” деган гап-сўзлар менинг ҳам қулоғимга чалинди. Барунга тўн кийдирдик. Одатдагидек зарчапон кийдиришни лозим топмадик. Шунинг учун меҳмон учун махсус тарзда беқасамнинг яшил рангини танлаб, чопон тиктирдик! Унга жуда ярашди.

-Шунча либослар тиктирибсиз. Бу актёрнинг шартларидан бири  эдими?

-Бу биздан туҳфа эди. У келишидан олдин  тана ўлчамларини сўрадик. Барунни бошқа мамлакатларда қай тарзда кутиб олишганларини ўргандик. Уни оммага Собти сифатида эмас, Арнав қиёфасида кўрсатгимиз келди.

-Унинг характеридаги қайси жиҳатлар сизда ёқимли таассурот қолдирди?  

-Жудаям камтар. Оддий оиладан чиққан. Барча шартларимизга кўнди. Нолимади. Шу боис, онахонлар роса дуо қилди. Унинг характери ўзбек эркакларникига ўхшаб кетади!

-Рақифаси сиздан рашк қилмадими? Нима деб ўйлайсиз?

-Рашк қилди. Оооо, рашк қилганда ҳам қандоқ?! Назаримда, мода намойишида Собти билан бирга тушган суратларимиз ижтимоий тармоқларда тарқаб кетганидан оз фурсат ўтмай, рафиқаси ҳар соатда телефон қила бошлади.  У анча вақт нималарнидир тушунтирди.

-Фестивалдан бир кун олдин у тўйда ҳам меҳмон бўлди. Айримлар бу актёрнинг тўйга келганидан фойдаланиб, тадбирларга ҳам таклиф этишга улгуришган деган фикрга ҳам келди. Бунга нима дейсиз?  

- Яқин инсоним тўйга таклиф қилган эди. Ушбу тўй ташкилий ишларига ўзим ҳам бош-қош бўлганман.  Бормасам бўлмасди! Меҳмон билан кечки овқатга боришдан олдин чамаси соат  9 ларда бирров тўйда кўриндик. Меҳмон бўлдик. Собтига ўзбек тўйи жуда ёқди. Гуллар ва замонавийликни алоҳида урғулади.

-Маълумотларга қараганда,  у кетишидан олдин бир ўзбек фильмида эпизод рол ҳам ўйнабди. Фильмни қачон кўрамиз?

-Август ойида дейишди. Режиссёр Озод Шамснинг "Севади ё севмайди” фильмида Барун Собти ва мени бир ажойиб лавҳада кўришади.

-Бу рол олдиндан режалаштирилганмиди?

-Йўқ, тасодиф бўлди. Аэропортга кетишидан олдин 30 дақиқа ичида суратга олинди.

-Сир бўлмаса, эпизод учун қанча гонорар олди?

-Бу ҳақда маълумот бера олмайман.

-Тошкент ҳақида таассуротлари қандай?

-Об-ҳаво жуда ёқди. Кўркам табиатимиз, одамларимиздаги илиқлик ва меҳмондўстликдан боши кўкка етганини бир неча бор таъкидлади.

-Мухлислик иштиёқи ўз йўлига. Бироқ, тартибсизлик ҳам кузатилди...

-10 та тансоқчи ҳам  қийналиб қолди. Бунақа даражада шов-шув ҳали бўлмаган.  Аэропортга ҳам бир неча мухлислар чиқишди. Унинг иштирокидаги 3 та тадбирда ҳам мухлисларни уддалаш осон кечмади. Таъбир жоиз бўлса,  одамлар бир-бирининг устига чиқиб кетишди.  Меҳмон бечора либослар намойишини ҳам эмин-эркин кўра олмади. Фақат дастхат қўйиш билан банд бўлди. Омма ҳали бундай катта тадбирларга тайёр эмас эканлигига амин бўлдим. Суратга тушиш маҳалидаги мухлисларнинг тартибсизлигига чидаб тура олмадим. Уларга  бақиришга мажбур бўлдим. Очиғи, меҳмон юзлаб мухлислар билан суратга тушавериб терга ботди. Бироқ, сабр қилди. Ҳаммасини ичига ютди.  

-Халқ орасида "Ишани” номи билан шуҳрат қозонган телесериал  қаҳрамонларини ҳам таклиф этарсиз балки?

-Бу сериални экрандан олиб қўйишди. Тўғри, жуда оммавийлашган сериал. Уни таъқиқлашган. Демак, сериал қаҳрамонлари келишига ҳам таъқиқ бўлиши табиий. Бироқ, бошиданоқ менда "Ишани”чиларни эмас, "Муҳаббат тафти” қаҳрамонларини таклиф этиш мақсади бор эди. Ва бу мақсадимга етдим ҳам.

-Собтини таклиф этишингизга асосий сабаб нима бўлди?

-Фестивалга хориждан таниқли меҳмон чақириш истаги туғилди. Бу борада омма истагини ҳам инобатга олиш лозим эди. Бозорда айланиб юрсам, "Муҳаббат тафти” сериалининг диски талаш. Мен ҳам қизиқиб, сотиб олдим. Томоша қилдим. Шундай қилиб, мен излаган ва истаган меҳмон топилди! Кейинги йил фестивалга "Хуши”ни чақирмоқчиман!

-Катта лойиҳаларда ёрдам берадиганлар қаторила тўсқинлик қиладиган ҳам топилади. Собти билан матбуот анжумани "Киночилар уйи”да ўтказилиши керак эди. Афсуски...

-Қанақадир сабаблар бўлди. "Ўзбекинно” раҳбари матбуот анжумани "Киночилар уйи”да жуда истади. Бироқ, фестивалга яқин қолганда бекор қилишди. Аниқ сабабларини айтишмади. Буни эса ҳануз тушунмайман. Бироқ, матбуот анжуманини "Рэдиссон” меҳмонхонасида ўтказдик! Ёрдам берганлар кўп бўлди. Жуда хусандман. Шу ўринда, суратга тушолмаган, саволига жавоб ололмаганлардан узр сўрайман.  

-Суратлардан маълумки, меҳмонга талай совғалар улашилди. Актёр уларни нима қилди?

-2 та катта "қоп”га солиб, ўзи билан олиб кетди. Уйида мухлисларининг совғалари учун музей очиши таклифини бердим. Хилма-хил совғалар. Тилла соат ҳам бор! Собти сурати чизилган лаганлар, пахта гулли чойнак-пиёлалар... Ҳаммаси қадрли. Барини олиб кетди!

-Наздимда, биринчи саволимга жавоб бериш мавриди келди...

-Севишга арзигулик инсон!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 205 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016