WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4944]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [662]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2442]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4065]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7516]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [703]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2631]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [134]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [151]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [294]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1614]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [294]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1759]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3055]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 77
Гостей: 77
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, anitahb16, Niklcler, kurasov1965k, GaangskaF, netefronse, Lessiesix, HisakoHot, GeniaEpine, CaryVeipsy, Kaylenelype, BruceJuibre, Agnuslype, LavonnaDasp, ReggieRhype, Loffloonee, steklodelnbh, Billy1111Gax, Alexbeiny
Главная » 2017 » Сентябрь » 11 » БЕКАЛАРНИНГ ОШХОНАДАГИ 10 ХАТОСИ

ПОИСК / IZLASH:

15:47
БЕКАЛАРНИНГ ОШХОНАДАГИ 10 ХАТОСИ
Ҳар бир аёлнинг уй тутиш, рўзғор юритиш, ошхонада «кашфиёт» яратиш борасида ўз синалган усуллари бор. Бироқ бу борада тажриба орттириш йўлида баъзи хатоликларга йўл қўйиш уят ёки айб эмас. Ахир хатолар ўргатади! Асосийси, хатолардан тўғри хулоса чиқариш ва уларни такрорламаслик! Келинг, биз бекалар орасида ошхонада энг кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақида гаплашамиз.

    Рецептни охиригача ўқимаслик
    Маҳсулотларни ўз билганича тақсимлаш
    Ёғни тутагунча қиздириш
    Овқатдан тез-тез хабар олиш
    Мазасини таътиб кўриш
    Маҳсулотларни тартибсиз ишлатиш
    Гўштни совимасидан кесиш
    Сабзавотларни кўп қайнатиш
    Зираворларни кўп қўшиш
    Музлатилган маҳсулотларни эритмаслик

Хато: одатда газета-журналларда чоп этилган бирор таом рецептини охиригача ўқимай, тайёрлашга киришиб кетамиз. Натижада эса ё таомнинг таги олади, ёки керагидан ортиқ қайнаб кетади. Кейин эса «Рецептида шундай ёзилган экан, қаердан билай?» деб ўзимизни оқлаймиз.

Маслаҳат: Ҳовлиқманг! Аввалига рецепт билан яхшилаб танишинг. Зарур бўлса, бирор танишингиздан «Шуни тайёрлаб кўрганмисан?» дея қизиқинг. Барча керакли маҳсулотларни тўплаб, тайёрлай олишга кўзингиз етсагина ишга киришинг.

Хато: баъзи «уддабурон» бекалар овқатга, айниқса, пишириқларга янгилик киритишга уста бўлишади. Кейин эса «тўртта тухум ўрнига бир дона солгандим, шунга ўхшамади чоғи», дейишади.

Маслаҳат: тежамкорлик яхши, бироқ ҳамма маҳсулотлар ҳам бир-бири билан мос тушавермайди. Қолаверса, баъзида бир дона тухум етишмаслиги ҳам таом ёки егуликнинг таъмига таъсир этиши мумкин. Яхшиси, аслида кўрсатилганидек тайёрлаган маъқул.

Хато: айрим бекалар қозондаги ёғ оппоқ тутун чиқар даражада қизимагунча масаллиқ солишмайди. Аслида эса ҳамма ёғ тури ҳам юқори ҳароратга мослашмаган. Айниқса, писта, зайтун ёғлари.

Маслаҳат: қаттиқ қиздирилган ёғлар таркибидаги фойдали элементларни йўқотади. Шу сабаб ёғни меъёрида қиздиринг.

Хато: «пишганмикан?» дея қозон қопқоғини ҳадеб очавериш таомнинг мазасини бузади. Ахир ҳар бир таомнинг дам ейиш каби хусусиятлари мавжуд.

Маслаҳат: аслида таомни димлагач, камида 20 дақиқа тегмаслик керак. Ана шунда таом ўзига керакли мазани олиб, меъёрида сингиб пишади.

Хато: овқат тайёрлаётиб, мазасини неча марта таътиб кўрасиз? Пишгунига қадар бўлган жараёнда таомни таътиб кўравериш унинг аниқ мазасидан чалғитади.

Маслаҳат: таомнинг етилиб пишганини билиш учун тайёр бўлишидан 15-20 дақиқа аввал таътиб кўришнинг ўзи етарли.

Хато: баъзида маҳсулотларни қозонга тартибсиз солиб, тўлдиришади ёки "тезроқ пишсин” деб оловни баландлатиш билан вақтдан ютишни исташади. Аслида эса бу билан таомнинг тайёр бўлиш вақти узаяди холос.

Маслаҳат: агар ҳар бир маҳсулотни тартиб билан кетма-кетликда солсангиз, ҳам тезроқ пишади, ҳам мазаси билан қувонтиради.

Хато: пишган гўштни ликопчага олган заҳоти кесиш нотўғри. Бунда маза берувчи шарбати чиқиб кетади.

Маслаҳат: қайнатилган ва буғда тайёрланган гўштларни 15 дақиқа, қовурилган гўшт маҳсулотларини эса 20 дақиқа давомида кесмай туринг. Шунда у ўз шарбатини тўлалигича шимиб, мазасини сақлаб қолади.

Хато: аҳамият берган бўлсангиз, қайнатилган сабзавотларингизнинг ораси бўлинган ё иккига ажралган кўринишда бўлади. Бунинг сабаби эса уларни жуда баланд оловда ва узоқ қайнатиш билан боғлиқ.

Маслаҳат: сабзавотларни қайнатишда тоғорачага солинган сув маҳсулотлар устини қоплаши керак холос. Олов ҳам ўртача баландликда бўлишига диққат қилинг.

Хато: билсангиз, керагидан ортиқча ишлатилган зираворлар ҳам таом мазасига путур етказади, ҳам ошқозонга таъсир этиши мумкин. Айниқса, аччиқ, нордон таъм берувчи зираворларни меъёрида ишлатиш муҳим.

Маслаҳат: суюқ таомлар суви қайнаб чиққач, майдаланган ва озгина миқдорда ишлатилган зираворлар етарли саналади. Қуюқ ва димланган таомларда эса зираворларни егулик тайёр бўлишидан 15-20 дақиқа аввал солсангиз, таъми яхшиланади.

Хато: вақтдан ютаман деб баъзида ҳали музи эримаган маҳсулотларни ҳам ишлатаверишади. Ахир музлатилган маҳсулот тўлиқ эримаса, ўзи билан бирга ортиқча сувни ҳам олиб қолади-ку! Бу эса таом мазасини бузади.

Маслаҳат: музлатилган маҳсулот тўлиқ эриб, аслига яқин кўринишга келсагина ишлатиш мумкин. Акс ҳолда унинг на таъми, на фойдаси бўлади. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 17 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017