WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10168]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3474]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6342]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11007]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1366]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2523]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3138]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5093]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [446]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [744]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [148]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [54]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 129
Гостей: 127
Пользователей: 2
iphone, AlexsaTex

Kun faolllari:
iphone, kapriolndk, kapriolwjv, ArthurApark, martinhi4, shawnfd11, loisbd11, cynthiank2, jeniferma60, groure, AllenLak, hollynp69, Neagree, AlexsaTex
Главная » 2021 » Январь » 29 » Бензин нархининг қимматлашуви янги машина ихтиросига сабаб бўлган — андижонлик талаба

ПОИСК / IZLASH:

09:23
Бензин нархининг қимматлашуви янги машина ихтиросига сабаб бўлган — андижонлик талаба
Қаттиқ жисмларни пармаловчи ускуна қандай пайдо бўлганини биласизми? Уни аслида ўғрилар ихтиро қилишган. Улар сейфдаги пулни ўмаришнинг йўлини топиш мақсадида темирни пармалай оладиган асбоб ясаш ҳақида бош қотиришган. Осон пул топишни ўзларига касб қилиб олган йигитлар бирозгина ақлини ишга солиш эвазига яратган кашфиётлари орқали катта маблағ ишлаб топишга мушарраф бўлишган. Бунга ўзлари яратган парма орқали сейфни бузиш туфайли эмас, балки лойиҳасини ишлаб чиқаришга жалб қилиш орқали эришганлар. Худди шунинг сингари ҳаётимиз давомида юзага келадиган айрим эҳтиёжлар бизни янги ихтиролар яратишимизга сабаб бўлиб қолиши ҳам ҳеч гапмас. Андижонлик Ойбек Умаров ҳам бензин нархининг қимматлашуви натижасида янги автомашина яратган.

— 2014 йил эди, — ҳикоя қилади у. — Янги участкага кўчиб чиққанимиз сабабли машинамиз яхшигина дастёримизга айланганди. У орқали бозордан қурилиш маҳсулотлари, ичишга сув ташиб келардик. Шаҳарга қатнаш учун йўналишдаги таксиларни кутиб ўтирмас эдик. Кутилмаганда бензин нархи ошиб кетди. Бу бизнинг ҳаракатларимизга жиддий таъсир кўрсатди. Бензинни, у орқали маблағимизни тежаймиз деб кўп ишларимиз қолиб кетган. Шунда бензинни ўрнини эгаллайдиган бошқа автомобиль яратса бўлмасмикин, деб ўйлаб қолганман. Хаёлимга келган фикрларни жамлаб, ўзим янги транспорт  воситасини ихтиро қилишга киришдим. Мақсадим, электромобил яратиш эди. Биринчидан, бу бензинга қарамликни енгади. Иккинчидан харажати арзон бўлади. Муҳими, уни тиклаб олишда!

Ойбек  астойдил ҳаракат қилди. Бироқ, бу осон кечмади. Боиси, электромобиль яратиш учун республикамизда эҳтиёт қисмлари мавжуд эмас. Бу борада тушунча берадиган устоз ҳам йўқ. Умуман олганда, электромобиль мамлакатимиз учун янгилик!

Аввалига автомобиль тузилмасини астойдил ўрганди. Ҳар бир эҳтиёт қисмининг вазифаси билан танишди. Шу тариқа темир трубалардан илк автомобилнинг шакли ҳосил бўлди. Энди унга эҳтиёт қисмларини жойлаб чиқиш керак. Бу каби жараёнлар бир томону, тайёр маҳсулотни амалда синаб кўриш бир томон экан. Ойбек ўз ихтиросини «оёқ»қа турғазиб олгач, уни синай бошлади. Машина аввалига соатига 10-15 км. тезликда ҳаракатлана бошлади. Ана энди унинг тезлигини ошириш бўйича бош қотириш керак. Бу аксарият эҳтиёт қисмларининг жойлашувидаги ўзгаришларни талаб қилди. Шу тариқа синов даври бир йил давом этди. Қарабсизки, соатига 50 км. тезликда ҳаракатланадиган электромобиль яратилди.

— Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи маъмурияти лойиҳам билан танишиб чиққач, 10 та автомашинага шартнома тузмоқчи бўлди. Бироқ лойиҳам ишлаб чиқаришга жалб этилмаганлиги боис бу режани амалга ошириш имкони бўлмади.

Ойбек Умаров лойиҳаси келажак истиқболига хизмат қилувчи пухта ўйланган режа, десак хато бўлмайди. Бироқ, республикамизда бу каби воситалар ҳаракатини таъминлаш учун ҳали шароит мавжуд эмас. Ихтирочи масаланинг бу жиҳатларига ҳам эътибор қаратган. Шу боис ҳудудларга электромобилларни қувватлантирувчи шохобчани ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиққан. 400 млн. сўм маблағ эвазига бунёд бўладиган шохобчанинг афзаллик жиҳати шундаки, у электр энергиясини қуёш батареялари орқали ўз ишлаб чиқаради. Ягона тўлов қиймати фойдаланилган сув билан боғлиқ, холос. Лойиҳа қиймати арзон бўлиш билан бир қаторда 20 та иш ўрни яратиши билан аҳамиятлидир.

Андижон машинасозлик институтининг 2-босқич талабаси бўлмиш ёш ихтирочининг бу каби лойиҳалари ҳамиша қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Жумладан, у 2019 йилда «Мард ўғлон» давлат мукофотининг соҳиби бўлди. 2020 йилда  республика Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган технологик ривожланиш марафонида қатнашиб, 23 миллион сўм миқдоридаги маблағ билан тақдирланди.

Ёшлар ҳамма даврда ҳам ташаббускор бўлганлар, лекин ҳар доим ҳам қўллаб-қувватланмаган. Бугун республикамизда ёш авлоднинг иқтидорини намойиш этиш, лойиҳаларини амалиётга жорий этиш масаласи бош мавзулардан бирига айланган экан Ойбек каби иқтидор эгаларининг эл-юрт тараққиёти йўлидаги ташаббуслари ҳам ўзининг ижобий натижасини бериши, шубҳасиз!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 37 | Добавил: iphone | Теги: #новости, #xabarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #uznews, #news, #habarlar, #newsuz, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021