WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9877]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1809]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3432]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6121]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10643]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1326]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [226]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2408]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3042]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5038]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [426]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [679]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, leightk2, loisbd11, kaylavv4, tashaat18, cynthiank2, jefferyvv60, hookweino, levitra, StoplotoNoca, slavweino
Главная » 2020 » Сентябрь » 23 » БЕВА АЁЛНИНГ ИЛТИЖОСИ (ўқишнгиз шарт бўлган ҳикоя)

ПОИСК / IZLASH:

13:07
БЕВА АЁЛНИНГ ИЛТИЖОСИ (ўқишнгиз шарт бўлган ҳикоя)
Сабиҳа тушида эрини кўриб, чўчиб уйғонди. Эри оппоқ кийимда узоқдан қараб турганмиш. Нимадандир хафа, аёлининг ёнига келмасмиш. Оғиз очиб бирор сўз ҳам демасдан, маъюс тикилиб тураверармиш…
Сабиҳа эртаси куни бу тушининг мағзини чақолмай, ғалати бўлиб юрди. "Болаларим касал бўлиб қолмасмикин?” дея хавотирга тушди. Ҳартугул, болалари ўйнаб кулиб юришибди.
У иш билан ўзини чалғитишга уринди. Туш эсидан ҳам чиқай деганида эшикдан уйнинг эгаси қовоғини солганча кириб келди. Уни кўрган Сабиҳанинг юраги шиғ этди.
— Ассалому алайкум…
— Ва алайкум, — деди уй эгаси ҳамон ўша ҳолатда туриб. — Пулнинг қолганини қачон берасиз?
Уй эгаси Сабиҳага ҳамма шартларни айтиб кетди. Аёл индамай деворга суянганча қолди. Хаёлидан: "Эримнинг безовталиги шундан экан-да”, деган фикр ўтди.
*
Жума намози тугагач, ҳамма аста-секин тарқала бошлади. Ниҳоят, масжиднинг имоми ва яна уч-тўрт одам қолди. Имомнинг кўзи чеккада кўз ёш тўкиб ўтирган аёлга тушди. "Бошига катта мусибат тушибди, шекилли”, деган хаёлга борди имом. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, аёл улар томонга кела бошлади.
— Ассалому алайкум, — деди етиб келгач.
Сабиҳанинг ҳазин овози эркакларнинг юрагига бориб тегди.
— Ва алайкум ассалом, — дейишди бирин-кетин.
— Келинг, — деди имом.
— Келувдим…
Сабиҳа шу биргина сўзниям зўрға айтди. Эркакларнинг салобати босиб, бошқа сўз деёлмади-ю, рўмолчасини юзига ёпиб, йиғлаб юборди.
— Нима гап, синглим? Нега йиғлаяпсиз? — деди имомнинг ноиби ҳайратини яширолмай.
Имом ҳам унинг гапига қўшилиб:
— Бемалол гапираверинг, бу ерга қандай иш билан келдингиз? Нима ёрдам керак? — деди.
Имомнинг "Нима ёрдам керак?” деган гапи аёлга "Барча муаммонгизни ҳал қилиб берамиз” дегандек эшитилиб, хотиржам тортди. У кўз ёшини арта-арта:
— Менга ёрдам беринглар, илтимос, — деди.
— Ташвишингиз нималигини айтмасангиз, қандай ёрдам берамиз?
— Жўжабирдай жонман, уч боламни бир амаллаб боқяпман. Дўппидаккина ҳовлида тураман. Эр-хотин ҳавас қилиб олгандик шу ҳовлини. Шундаям уч миллион қарз бўлгандик. Эримдан кейин шу қарзни ҳеч узолмаяпман. Кеча уйнинг эгаси келиб, "Агар эртага шу пулни топиб бермасанг, ҳовлини қайтиб оламан”, деб кетди.
— Ие, чатоқ бўпти-ку! Шароитингизни тушунтирмадингизми?
— Тушунтирдим. Эшитишниям истамади. Ўзиям шароитимни яхши билади. "Шунча имконият берганим етар, уйнинг ҳам нархи ошиб кетди” деяпти. Агар эртагача уч миллион топиб бермасам, берганим ҳам куйиб, уйни бошқа одамга сотиб юборармиш!
— Вой товба, қизиқ бўпти-ку…
— Яхши иш бўлмабди, тўғри, лекин биз қандай ёрдам беришимиз мумкин?!
— Бошқа суянадиган одамим йўқ, умидим фақат сизлардан… Кечаси билан йиғлаб Худодан сўраб чиқдим. Оҳим етиб борган бўлиши керак… Биламан, Яратган бандасини оғир кунида ташлаб қўймайди… Илтимос, менга ёрдам беринглар, болаларим билан кўчада қолмай…
— Қўлимиздан келадигани Аллоҳдан сизга мадад сўраш, холос. Бошқа ҳеч қандай ёрдам беролмаймиз. Уйингизга боринг! — деди имом.
Шу пайт эшик тақиллаб, пўрим кийинган бир йигит бош суқди.
Аёл титраб йиғлар, эркаклар нима қилишларини билмай, бир-бирларига ҳайрон қарашарди. Ниҳоят, эшик орқасида турган йигитнинг сабр косаси тўлди шекилли, таклифниям кутиб ўтирмай, салом бериб, ичкарига кирди.
— Кечирасиз, ишим жудаям зарур эди, кутишга сираям вақтим йўқ… Бир нарса сўрамоқчийдим.
— Бемалол, — деди имом унга савол назари билан қараб.
— Яқинда хусусий корхонамиз ишлаб чиқарган маҳсулотдан каттагина даромад кўрганди. Шунинг учун кўпчилик билан маслаҳат қилиб, фойданинг бир қисмини бечораҳол, муҳтож инсонларга беришни режалаштиргандик. Шуни кимга беришни билолмай, сизлардан маслаҳат сўрамоқчи эдим. Илтимос, агар…
— Қанча?
— Уч миллион.
— Уч миллион?!
Ҳамма жим бўлиб қолди. Сабиҳанинг чеҳрасига қувонч ёйилди…

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 125 | Добавил: iphone | Теги: #newsuz, #ahborot, #uznews, #habarlar, #Yangilik, #xabarlar, #news, #новости, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020