WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 28 » Бир ҳафтада озишнинг 17 усули

ПОИСК / IZLASH:

17:53
Бир ҳафтада озишнинг 17 усули
Фойдали одатлар туфайли озишга ҳаракат қиламиз.

Озиш учун парҳез қилар эканмиз, тезроқ унинг натижасини кўришга ҳаракат қиламиз. Аксига олиб озиш жараёни жуда секин кечади ва кўзланган натижага эришиш осон бўлмайди. "Еlle.ru” нашри бир ҳафта давомида тезроқ озиш сирлари билан сизни таништиради.

1. Овқатланиш тартибини режалаштиринг 

Кунлик, иложи борича ҳафталик таомномангизни режалаштириб олсангиз, фастфудларга камроқ мурожаат қиласиз. Якшанба куни бир ҳафталик озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиб, ҳафталик овқатингизни тайёрлаб, музлаткичга солиб қўйинг. Тайёр овқатни тушлик қилиш учун ўзингиз билан олиб кетсангиз ҳам бўлади.

2. Албатта нонушта қилинг

Нонушта — овқатланиш жараёнидаги энг муҳим пайтдир. Айнан нонушта кундалик кайфиятни, куч-қувватни, иштаҳани белгилайди. Донли маҳсулотлар, оқсиллар, фойдали ёғлар уйғонгандан кейин истеъмол қилинса, тушликка бориб иштаҳа очилиб кетади.  

3. Ҳар доим фойдали маҳсулотлар олиб юринг 

Ҳали овқатланиш пайти келмаган бўлса, қорнингиз оч қоладиган бўлса, уни алдаш учун қўл остингизда бирор мева, сабзавот ёки қуритилган мева бўлсин. Ҳеч қачон шоколад истеъмол қилишга шошилманг. Қовурилган ерёнғоқ ҳам қоринни тўқ тутади.

4. Кўпроқ сув ичинг

Керакли миқдордаги сув организм фаолиятини юқори даражада ушлаб туради. Овқатланишдан ярим соат олдин ва овқатлангандан кейин 45 дақиқадан кейин ичилган сув метаболизмни яхшилайди. Овқатланиш жараёнида сув ичиш ошқозон ширасини эритиб юборганлиги туфайли ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради.

5. Тушликдан олдин бироз пиёда сайр қилинг

Иш жойида тушлик қилиш бир неча сабабларга кўра зарарлидир. Биринчидан ишга андармон бўлиб, кўп овқат еб қўйишингиз мумкин. Иккинчидан тушлик учун берилган танаффусдан унумли фойдалана олмайсиз. Яхшиси овқатланиш учун ошхонага, бирор қаҳвахонага чиққанингиз маъқул ёки тушлик олдидан бироз пиёда сабр қилинг. Бу сизни хотиржам қилиб, камроқ овқат ейишинигизга сабаб бўлади.

6. Тузни камроқ истеъмол қилинг

Туз шакар каби семиртирмаса ҳам, аммо унинг такибидаги натрий моддаси организмдан сувнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилиб, қориннинг дам бўлишига сабаб бўлади. Бундай ҳолга тушмаслик учун камроқ туз истеъмол қилиш лозим. Агар салатга туз солиш керак бўлса, унинг ўрнига лимон шарбатидан фойдаланишингиз мумкин. Тузни "оқ ажал” ҳам деб аташади. Ресторанга борганда официантдан овқатга туз солмасликни сўранг. Иродангиз етса, тузсиз овқат истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

7. Тушлик ва кечки овқатни мева тановул қилишдан бошланг

Асосий овқатни истеъмол қилишдан илгари сабзавотли салат ёки енгил шўрва ичишни унутманг. Агар шундай қилсангиз, ошқозонингизни фойдали тўқималар билан тўлдирасиз, ортиқча битта бургер ейишдан халос бўласиз. Салатни овқатдан олдин истеъмол қилсангиз, уни ейиш "эсингиздан чиқиб қолмайди”.

8. Кўпроқ ҳаракатда бўлинг

Автомобиль, метро, компьютер, кинотеатр, қаҳвахона, яна транспорт, телевизор олдидаги кечки овқат, кейин уйқу. Бу нарсаларни ҳисоблаб, қанчалик дангаса эканлигимизни билиб олишимиз мумкин. Ҳаракат учун спортзалдан, пиёда юришдан, офисдаги ҳар қандай жисмоний машқлардан фойдаланинг. Эскалаторнинг ўрнига зинапоядан пиёда чиқинг. Кунига 10 минг қадам ташлашга ҳаракат қилинг. Реал рақамларни кўргандан кейин, натижани янада яхшилашни истаб қоласиз. 

9. Қаҳва ичинг

Бу ғалати эшитилади, тўғрими? Чунки қаҳва ҳар қандай десертнинг ўрнини босади ва соғлик учун у даражада хавфли эмас. Аммо уни ичишнинг ҳам чегараси бор.

10. Уйда овқатланинг

Уйда ўзингиз овқат тайёрласангиз, унинг калориясидан хавотирланмай, хотиржам овқатланишингизга сабаб бўлади. 

11. Диққатингизни овқатга қаратинг

Компьютер, телевизор олдида ўтириб, китоб ўқиб, овқат ейиш одатини ташланг. Бу нарсалар сизни овқатни таъмини билишдан чалғитади, ошқозоннинг мияга тўйганлиги ҳақидаги сигнали етиб бормайди. Бунинг оқибатида кўп овқат еб қўясиз, қорнингизда оғирлик ҳиссини туясиз.

12. Оқ рангли маҳсулотлардан воз кечинг

Оқ рангли маҳсулотга туз ва шакардан ташқари, оқ нон, картошка, ёғли сут маҳсулотлари киради. Озишни истасангиз, уларнинг ўрнига мева ва сабзавотларни, протеинга бой ёрмаларни истеъмол қилинг.

13. Сувли мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг

Мева ва сабзавотлар қанчалик сувли бўлса, калорияси шунча паст бўлади. Буни ўзингиз таққослаб кўришингиз мумкин: Банан (89 ккал), яшил олма (52 ккал), бодринг (14 ккал), ширин лавлаги (40 ккал). Мева ва сабзавотлар таркибидаги фойдали шарбатлар тўқлик ҳиссини беради. Бундан ташқари улар терини яхши намлантиради. Уларнинг орасида помидор, тарвуз, қовун, цитрус мевалари етакчилик қилади.

14. Терланг

Қандай ҳаракат қилишингиздан қатъи назар, терлашга ҳаракат қилинг. Кунига 15 дақиқа фаол жисмоний ҳаракат қилинг: Арқонда сакранг, югуринг, велосипед ҳайданг, ойна олдида севимли мусиқангизга рақсга тушинг. 

15. Қад-қоматингизга эътиборли бўлинг

Қад-қоматни тик тутиш, осилиб тушмаган қорин инсон қоматини расо қилиб кўрсатади. Бундан ташқари қоматни тик тутиш овқат ҳазм қилишни яхшилаб, ортиқча калорияни йўқотади.

16. Медитация қилинг

Медитация ҳамда йога тана ва руҳ уйғунлигини юзага келтиради. Бу нарсалар одамни хотиржам қилиб, хаёлини бир жойга тўплайди. "Бугун уйқу олдидан музлаткични очмайман” ёки "Эртага супермаркетнинг қандолатчилик бўлими ёнидан беэътибор ўтиб кетаман” деган фикрларни амалга оширишда ёрдам беради.

17. Олдингизга аниқ мақсад қўйинг

Агар ишдан кеч қайтадиган бўлсангиз, ўзингизга соат 10 гача фитнес-марказга боришга ваъда берманг. Яхшиси спорт билан эрталаб ишга кетгунга қадар ёки дам олиш кунлари шуғулланинг. Олдингизга реал ва аниқ мақсад қўйсангиз уни бажариш енгилроқ кечади. Бу парҳезга ҳам тааллуқли. Очлик ҳисобига, ўзингизни қийнаб, ҳафтасига 7 кг озишингиз шарт эмас. Бундай аҳволда ҳолдан тойиб қолишингиз ёки очликдан кейин бўкиб овқат ейиш оқибатида мазангиз қочиши мумкин. Мақсад аниқ бўлса, уни бажариш ҳам осон бўлади.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 436 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016