WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 9 » Бир умрга? Бирга? Яхши муносабатларнинг 13-қоидаси

ПОИСК / IZLASH:

11:38
Бир умрга? Бирга? Яхши муносабатларнинг 13-қоидаси
1. Унинг тили билан сўзла!

Вазият: жуфтингиз сизга ўз хис-туйғуларини очиқ баён қилишга ўрганмаган. Агар сиз унга дил изҳори қилсангиз, у сизга жавобан оддийгина "мен ҳам” дейиш билан кифояланади. Нима қилиш керак?

Ечим: Оилавий масалалар бўйича маслаҳатчи Гери Чепмен  шуни ишонч билан айтадики, бу ҳолатда асло ҳавотирланишга асос йўқ. У туйғуларни изҳор этишнинг асосий беш усули борлигини таъкидлайди. Энг оддийси уни баён этишдир. Қолган тўрттаси: ўз жуфтига эътиборли бўлиш, турли совғалар хадя этиш (моддий бўлиши шарт эмас), қандайдир вазифаларда унга ёрдамлашиш ва ниҳоят бу муносабат яқинлик орқали бўлиши мумкин. Сиз ўзингиз учун муҳим бўлган сўзларни эшитишни истайсиз, аммо жуфтингиз буни ифода эта олмайди. Бундай ҳолларда ўз "мантиғингизни” унга сингдириш ўрнига уни бироз тушунишга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади. Аввалига буни унчалик мураккаб бўлмаган вазифалардан бошлашингиз мумкин. Масалан, ҳафта давомида сизга бўлган севгисини ифода этиш учун жуфтингиз нималар қилиши кераклигини қайд этиб боринг. Кейин мана шу қайдларга асосланиб ўзингиз ҳам севгингизни нафақат сўзлар орқали, балки турли ҳатти-ҳаракатлар билан ҳам ифода этинг. Бу жуфтингизга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

 

2. Севган инсонингни ёқмаган одатларини  сен ҳам ўзлаштириб ол.

Вазият: сизнинг тартибсиз жуфтингиз доим учрашувга кеч қолиб келади. Бу ҳам етмагандек у соатлаб телевизор қаршисида ёнбошлаб ётгани-ётган. Сиз уни бирор жойга таклиф этсангиз, у бундай долзарб вазиятда   "командасини” ташлаб кета олмаслигини айтади. Кичик бўлсада,  бу  камчиликлари билан қандай курашиш мумкин?

Ечим: Америкалик психотерапефт Гарриет Лернернинг "Севги қонуниятлари: муносабатлар инқирозига учраганларга ҳаммабоп маслаҳатлар” номли асарида таъкидлашича, инсон ўзгаради, фақат буни унинг ўзи исташи керак”. Жуфтингиз руҳий жиҳатдан эпсиз кўринса, унинг камчиликларини ўзлаштиринг. Энди у сиз кечикканингизда  асабий ҳолда соатига қарасин , сиз эмас. Агар жуфтингиз спорт каналларига муккасидан кетган бўлса, жаҳлингиз чиқмасин, вақтдан ютишга ҳаракат қилинг. Анчадан бери ўйлаб юрган ишларингизни амалга оширинг,  яқинларингизга совғалар сотиб олинг, севимли дугонангиз билан айланишга чиқинг. Тўғри қилаётганимни қаердан билсам бўлади, деяётгандирсиз. У ойнаи жаҳонни ўчиради,сизни кутаётганини билдиради. Сиз эса хайратлангандек бўласиз: "Қандай қилиб, дарров-а. Ахир ҳали қанча ишларим бор эди-ку”,  дейсиз. Бу эса  сизнинг ютуғингиз.

 

3. Сенинг ҳаётинг эркаклар даврасидан мутлақо фарқ қилади.

Вазият: Сен вақтингни кўпроқ у билан  ўтказишни истайсан, аммо унда гоҳ спорт машғулотлари,  гоҳ дустлари билан чойхона, гоҳ яна бирор зарур иш чиқиб қолади.

Ечим: "Агар сен ўз билганингдан қолмасанг ва жуфтингни "ё биз ҳамма нарсани бирга хал қиламиз, ёки ажрашамиз” каби шартлар билан бездирадиган бўлсанг, унда ростан ҳам тез кунда сизнинг биргаликдаги ҳаётингизга нуқта қўйилади”,  - дейди "Бахтли эр-хотинлар нима қилишади: бир-бирига мос муносабатлар рецепти” китоби муаллифи Кристиан Тиль. Тасаввур қилинг, жуфтингиз 24 соат вақтини фақат сиз билан бирга ўтказишга қарор қилса, менимча гаплашадиган гапнинг ўзи қолмаса керак. Бир- биридан  зерикиш  ҳар қандай муносабатларнинг охирги нуқтаси бўлиши мумкин. Ёрингизни туну-кун фақат сиз билан вақт ўтказишга мажбур қилиш ўрнига, турмуш қуришингиздан олдин нималар билан шуғулланган эдингиз, шуни ўйланг ва  ўша машғулотларингизни давом эттиринг. Келаётган икки ҳафта давомида фақат ўзингиз билан шуғулланинг. Турли пишириқлар ўрганиш учун тўгаракларга аъзо бўлинг, гўзаллик салонига боринг, ёки яқинларингизни хушнуд қилувчи турли совғалар сотиб олинг. Мана кўрасиз, қайноқ меҳрингиздан бебаҳра қолаётган турмуш ўртоғингиз сизнинг эътиборингизни шунақаям соғинадики, хатто сизни машғулотларингизга ҳам юборгиси келмай қолади.

 

4. Кун давомида бир мартадан ортиқ танқид қилма! Танқиднинг ҳам чегараси бор

Вазият:  у  кийимларини ҳам дуч келган жойга ечиб ташлаб кетаверади,  оғирроқ нарса кўтариш керак бўлганида ҳам индамай кўчага чиқиб кетворади. Мана шуниси  сабрнинг охирги томчиси! Энди сизнинг норозилигингиз таънаю дашномга айланиб кетади.

Ечим: Фелиситас Гейн жаҳлни енгиш борасидаги берган мулоҳазаларида шундай дейди: Турмуш ўртоғингизнинг ҳар бир ҳаракатини танқид қилишга шошилманг. Унинг қай бир одати ҳаммасидан кўра кўпроқ асабингизга тегади? Мана шуни аниқланг. Масалан, у пайпоқларини ҳамма жойга ташлаб кетади. Нима деб ўйлайсиз, бу жиноятми ёки асабингизга тегишига арзигулик важми? Ундан ташқари орангизга совуқчилик туширишга арзийдиган сабабми? Бу саволларнинг барчасига жавобингиз: Ҳа, бўлса, икки кунда бир маротаба унга бу ҳақида юмшоқ ёки ҳазил билан гапириб ўтинг. Дам олиш кунларида унинг бу ҳаракатларини танқид қилиш манн этилади!

 

5. Унинг кечирим сўрашини кутиш бефойда

Вазият: бироз олдин севгилингиз билан урушиб қолдингиз. Сиз ҳозир ҳовурингиз анча босилиб, жуфтингиз  билан ярашишга тайёрсиз. Аммо у негадир сиздан узр сўрашга шошилмаяпти.

Ечим:  Жуфтингиз сизнинг нима кутаётганингизни билмайди деб ўйлайсизми? Жуда яхши билади, фақат бундай вазиятларда у кўпгина эркаклар каби босимни хис қилиб, "қулфланиб” олади. Эндиги вазиятда сиз  унга қўқисдан "хужум” уюштиришингиз ва орангиздаги муносабатга бироз хазил кукунини сепишингиз керак. Гапнинг индаллоси шуки, унинг муносабатини тубдан ўзгартириш учун сиз берган арзимас турткининг ўзи  кифоя қилади. Севгилингизни руҳлантиришнинг энг яхши йўли бу – унинг юзига қараб ўз иқрорингизни билдиришингиздир. Масалан, "Кечирасиз, баъзан ўз ҳисларимни бошқаролмай қоламан, сизга бақиргандан кўра мана шу тилимни тишлаб олганим яхши эди”, ёки шунчаки "кечирасиз, мен нохақ эдим!” деган сўзларнинг ўзи кифоя. Ҳарҳолда бу гаплардан сўнг иккингиз ҳам жилмаясиз ва орангиздаги совуқчилик аста тарқала бошлайди.

 

6. Бошқа билан қиёсламанг.

Вазият: Дугонангиз турмуш ўртоғи ҳақида тўлқинланиб гапираяпти. Айтишича жуфти унга туну-кун севги изҳор қилар эмиш. Бундан ўртоғингиз ўзини еттинчи осмонда хис қилаяпти. Жуфтингизнинг хафталаб ёки ойлаб сизга дил изҳорини қилмагани ёдингизга тушади. Бу сиқилишга арзидиган сабабми?

Ечим: севгилингизнинг бир хафтада неча марта севги изҳори қилиши муҳим эмас. Муҳими, сиз иккингиз ҳам бу ҳаётда ўзингизни бахтли хис қилишингиз. Психологларнинг айтишича, севги аслида тилда эмас, дилда бўлади. Дугонангиз билан бу мавзудаги ёқимсиз суҳбатни бас қилиб, турмуш ўртоғингиз билан бу борада фикрлашиб кўринг. Масалан, сиз дугонангизнинг эри ҳар куни бир неча марта дил изҳори қилишини айтинг, гап орасида унга хавасингиз келганини қистириб ўтинг. Шунда унинг бу борадаги муносабатини билиб олишингиз мумкин. Унинг бу масалага қараши ё яхши ё ёмон томонга ўзгаради.

 

7. Аввал таом, баъдаз калом.

Вазият: Жуфтингиз ишдан суви сиқилган лимондай бўшашиб кириб келди. Авваллари у сиз билан иссиққина кўришиб кейин хонага кириб кетарди. Бугун эса хатто қайрилиб ҳам қарамади. Кийим-пийими билан диванга ёнбошлаб олди. Вазият анча жиддий!

Ечим: Аввал таом, баъдаз калом, дейди доно халқимиз.  Менимча бу сўзлар фақат эркакларимизга атаб айтилган. Сабаби ҳар қандай оғир вазиятда ҳам уларнинг кўнглига энг яхши йўл –бу ширин калом ва мазали таомдир. Бундай вазиятга тушиб қолганларга сабрли булиш тавсия этилади. Севган инсонингизда ҳам бир қанча муаммолар бўлиши мумкин. Унга фақат суянган тоғимиз эмас, оддий инсон сифатида ҳам қарашимиз керак. Уни ишдан уйга олиб келган муаммолари билан бироз ёлғиз қолдирингда, ўзингиз дарров кечки овқат тайёрлашга тушинг. Иложи борича кўп вақт олмайдиган салат ва таом тайёрланг. Уни бу вазиятда куттириб қўйиш яхши эмас. Акс ҳолда  уринишларингиз акс таъсир кўрсатиши мумкин.

 

8. Жахлни ҳам ўз ўрнида ишлатинг.

Вазият: жуфтингиз сизга хиёнат қилаётганини билиб қолдингиз.  Қалбингизда ёмон ҳислар туғён ураяпти, аммо сиз тинчланишга ҳаракат қилаяпсиз ва айни вақтда унинг бу қилган иши сизга жуда оғир ботганини билдирмоқчисиз. Шундайми?

Ечим: сиз албатта танқиддан ўзингизни тийганингиз маъқул. Бироқ жуфтингиз ўртангиздаги муносабатни қил ёқасига олиб келаётган бўлса, унда сиз ҳам уна муносиб равишда жавоб қайтаришингиз керак. Бақирасизми, жавондаги идишларни улоқтирасизми (зинҳор қайнонангиз қилган сепдан бўлмасин), ёки аламингизни сурат йиртишдан оласизми, бу муҳиммас. Муҳими, Кристиан Тил айтганидек, "сизнинг жуда ғазабдалигингиз ва бу унинг учун  охири ёмон  бўлишини унга тушунтира олиш” усулидир. Буни тахминан қуйидагича ифодалашингиз мумкин: "агар сиз мен билан бир умр бирга бўлишни истасангиз, хеч қачон, эшитаяпсизми, хеч қачон бу хатони такрорламанг. Мен хазиллашаётганим йўқ!” сизнинг сабрингиз чегарасиз эмаслигини  фақатгина шу йўл билан ифодалаш мумкин.

 

9. Шунчаки унинг шахзода эканлигига ишонинг!

Вазият: турмуш ўртоғингиз сизга ёқмайдиган кичик камчиликларга эга. Масалан у худди ёш боладек компьютер ўйинларига муккасидан кетган.

Ечим: Уни сиз иложи борича эртаклардаги шахзода деб тасаввур қилинг. Агар сиз унинг фақатгина яхши томонларинигина мухокама қиладиган бўлсангиз, ўзингизни анча енгил хис қила бошлайсиз. Бунинг учун сиз ўз жуфтингизни севишингизга сабаб бўлувчи 10та  омилни санаб чиқинг. Етарли бўлдими?

 

10. Қарс икки қўлдан чиқади

Вазият: эрингиз сизни арзимас хато учун койиди. Ундан жаҳлингиз чиққан бўлса ҳам индамадингиз. Аммо аламингиз ичингизда. Фақат сиз эмассизку хато қиладиган? Масалан, у артинган сочиқни жойига илмайди.

Ечим: хеч биримиз камчиликлардан фориғ эмасмиз. Жумладан жуфтингиз ҳам. Унинг оёқ кийимини тўғрилайвериш жонингизга теккан бўлса сиз ҳам бир вақтнинг ўзида барча чироқларни ёқиб кетинг. Табиийки эрингиз бундан норози бўлади. Шунда унга келишув таклиф қилинг: у оёқ кийимини ўз жойига ечади, сиз эса электрни тежаб юришга ваъда берасиз.

 

11. Дугоналар ҳар доим ҳам тўғри маслаҳат бера олмайди

Вазият: турмуш ўртоғингиз дам олиш кунини оила даврасида ўтказишга ваъда берган эди. Аммо бу сафар ҳам унинг севимли компьтерининг олдидан турғиза олмаяпсиз. Шу пайт дугонангизнинг қўнғироғи жонингизга оро киргандек бўлди. Унга дардингизни айта кетдингиз. У эса ёнаётган олов устига керосин сепишни бошлади.

Ечим: дугонангизга сизни оилавий ахволингиз тўлалигича маълум эмас. Шунинг учун баъзи маслаҳатларини қулоғингиз ёнидан ўтказиб юборишга тўғри келади. Агар доим  худди у айтгандек жанжал кўтараверадиган бўлсангиз, жуфтингиз қалбида шубҳа уйғотишингиз мумкин. "Аёлим учун мен мухимми ёки дугонаси” деган ўринсиз саволларга жой қолдирманг.

 

12. Арзимас нарсаларга эътибор берманг.

Вазият: янги кўйлак сотиб олдингиз. Уни кийиб эрингизга мақтанмоқчи бўлганингизда, ундан бутунлай бошқа сўзларни эшитдингиз: "Бу кўйлакка икки размер кичик эмасми?”  Эрингиз сизни бесўнақай дегандек бўлдими?

Ечим: аслида жуфтингизнинг сизга билдирган муносабати самимий эканлигига ишонишингиз керак. Масалани бошқа томондан кўриб чиқадиган бўлсак, балки у сизнинг қоматингиздаги камчиликни эмас, шунчаки бу кўйлак чиройли қоматингизни бузиб кўрсатаётганини айтмоқчи бўлгандир. Бу танқидни кўчадаги бегонадан эшитгандан кўра ўз жуфтингиздан эшитганингиз яхши эмасми?

 

13. Бемаъни хаёлларга бархам беринг

Вазият: турмуш ўртоғингиз соат 20 : 00 да келаман деган эди. Аммо соат 21 :00 бўлди. Дарров унинг қўл телефонини терасиз, аммо қарши томондан "абонент вақтинчалик жавоб бера олмайди” сўзларини эшитиб кайфиятингиз тушиб кетади. Нихоят  у келди, аммо сиз хурсанд эмассиз.

Ечим: Жуфтингизни ўз хаёлларингиз қурбонига айлантирманг. Реал ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар сизнинг тасаввурингиздаги шубҳа гумонларга умуман алоқаси йўқ. Экспертларнинг фикрича, бундай вазиятларда асабийлашишни бошлаётган аёлларга 5 та асосий далил ёрдам берар экан: эрингизни ҳозир олдингизда кўриб турганингиз, унинг овозини эшитаётганингиз, хис қилаётганингиз, соғ-саломатлиги жойидалиги ва  оиласи даврасида ўтирганлигига шукр қилинг.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 156 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016