WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 20 » Биринчи мухаббатимга мактуб

ПОИСК / IZLASH:

17:48
Биринчи мухаббатимга мактуб
Азизам!

Бу мактубни битишга анчадан бери жазм қилолмай юрардим. Бугун юрагимнинг аллақерида қолиб кетган гапларни қоғозга тўкким келди.

Эсингиздами, сиз билан илк бор кўришган кунимиз? Ўшанда сизни  нафақага чиқан ҳамхонам ўрнига ишга олишган, бўлим бошлиғимиз сизни бошлаб кириб, "танишиб олинглар, энди бирга ишлайсизлар” деб айтганди. Шу-шу битта хонада уч йил бирга ишладик. 

Кўринишингиздан сизни ҳали йигирмаган ҳам бормаган қиз деб ўйлагандим. Билсам ёшингиз анча каттароқ экан. Сиз билан тез тил топишдик. Кўп масалаларда фикримиз бир жойдан чиишини англадим. Масалан, адабиёт, санъат ва бошқа масалаларда суҳбатлашарканмиз, қарашларимиздаги ўхшашликни тобора чуқурроқ англаб борардим. 

Фикрий яқинлик қалбимда бошқача ҳисларни ҳам улғайтира бошлаганини дастлаб пайқамадим. Ахир унда мен аллақачон уйланган, иккита фарзаднинг отаси, сиз эса, ҳали турмуш остонасини ҳатламаган қиз... Ҳар гал айни вақти бўлса-да, тушмушга чиқмай юрганингиз сабабини сўрашга оғиз жуфтлардим-у, сизни ранжитмаслик учунми, индамасликни афўал кўрардим.

Кейинчалик бу ҳақда ўзингиз оғиз очдингиз. 

— Уйимиздан ҳалиям совчилар қадами узилмайди. Қанча йигитлар билан учрашиб, гаплашиб ҳам кўрдим. Ҳеч қайсиси кўнглимдан жой ололмади. Ойим бечора ҳам мени деб қийналиб юрибди. "Ёшинг ўтяпти” деб куюнгани куюнган. Лекин, бу умр савдоси-ку? Ахир у билан бир умр яшайман-ку?

Очиғи, мен сиз билан келгусида тақдир риштасини боғлаши мумкин бўлган йигитга ич-ичимдан ҳавас, ҳатто салгина ҳасад ҳам қилардим. Ишга обдон кўмилган чоғингизда сизга зимдан тикилиб ўтирар, у йигит ким бўлса-да, чинакам бахтли қила олишингизга ишонардим. 

Оиламдан норизо эмасман. Лекин, тан оламан, бу оила ота-оналаримизнинг ўзаро келишуви билан бунёд бўлган. Аёлим билан рисоладагидек умргузаронлик қилиб келяпмиз. Фарзандларимиз келажаги учун қўлимиздан келганини қиляпмиз... Лекин, барибир нимадир етишмасди. Унинг нима эканини ўзим ҳам билмасдим. Муҳаббатни эса, фақат тўйгача, ҳали орадаги  ҳижрон девори қуламаган пайтлардаги одатий эҳтиёж деб билардим. 

Кунлар ўтиб борарди. Ҳисоблаб қарасам, куннинг тўққиз соати сиз билан бирга ўтаркан. Тушликка ҳам сиз билан бирга чиқардик. Кейинчалик то автобус бекатигача сизни кузатиб қўйишни ўзингиз сўрадингиз.

— Ишхона билан бекат ўртасидаги машина устахонаси олдида ҳар доим бекорчи йигитлар тўпланиб турган бўлади. Ўтсам, гап отмасдан қўйишмайди. Шу боис, илтимос, мени ўша ердан ўзингиз ўткази қўйинг.

Мен бу вазифани жон деб зиммамга олдим. Ҳар доим сизнинг ёнингизда кетиб борарканман, ич-ичимдан ғурур ҳиссини туярдим. Ахир ёнимда сиздек чиройли, латофатли қиз борлигидан нега қувонмайин?

Автобус сизни олиб кетаркан, мен ҳувиллаган қалбим билан уйга қайтардим.  Йўл-йўлакай сизни ўйлаб борардим. Ейин эса, тезроқ тонг отишини истаб, яна сизни кўришимни ўйлаб, уйқуга кетардим... Ва бир ҳақиқатни ич-ичимдан англадим: Сизни севиб қолгандим. Ҳа, оилали, икки фарзанднинг отаси бўла туриб қалбимни сизга бой бергандим.

Сизга нисбатан қарашларим ўзгарганини сезмаслигингиз мумкин эмасди. Хонамизда ҳар доим уфуриб турадиган атирингиз ҳиди, деразамизда сиз парвариш қиладиган анвойи гуллар, сиз кунда икки марта дамлайдиган қаҳванинг хушбўй таъми, сиз компютерда эшитадиган қўшиқлар.. ҳамма-ҳаммаси ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланиб улгурганди. Ва назаримда сиз ҳам менга нисбатан ефарқ эмасдингиз. Буни гап-сўзларингиздан, муомалангиздан сезардим ёхуд ўзим  истаганим учун менга шундай туюларди. 

Эсимда, бир талаба қиз хонамизга шеър олиб келган, кейин гап орасида менинг қаердан эканим ва қаерда ўқиганим ҳақида суриштира бошлганда, энсангиз қотиб:

— Уйланганингиз ва икки фарзандингиз борлигини ҳам айтиб қўйинг, дегандингиз. Бечора қиз ғалати аҳволга тушиб, чиқиб кетган, сизнинг кун бўйи чиройингиз очилмаган, мен эса, кечгача сизнинг бу ишингиздан хурсанд бўлишни ҳам, ранжишни ҳам билмай, ғалати аҳволда юргандим.

Балким ўша кунги "дилхира”лик менга янада умид бергандир. Қалбимда сизга бўлган муносабатни очиқ айтишга ундагандир. Аммо, шошмадим. Биринчидан мен оилалиманю. Шу оққача нотўғри қадам босмадим. Оилани ҳаммма нарсадан устун қўйиб келдим. Ундан ҳам асосийси... сиз ҳали бокира қиз эдингиз. Ўзимни сизга асло муносиб кўрмасдим. Сизни бу ҳаётда ўз бахтингизни топишингизни истардим. Ва... қачондир бошқа биров билан турмуш қуришингизни ўйлаб, ич-ичимдан ёниб куярдим ҳам..

Ичимдаги дард улғайшгани сари қарама-қарши ўйлар тобора исканжасига оларди. Сизга юрагимда кун сайин улғаяётган дардни айтиб енгил тортишни истасам-да, ҳар иккимизнинг бу изҳор лойиқ эмаслигимизни англаб сукут сақлардим. "Ундан кейин нима бўлади?” деган савол мени тинч қўймасди. Балким бу изҳор билан сизнинг қалбингизни яраларман? Муҳаббатимни жавобсиз қолмаган тақдирда ҳам, сизни бахтли қилолмаслигимни ўйлаб яна дардим оғирлашарди. 

Лекин... бир куни ҳисларим мендан ғолиб келди. Ахир севишимни айтсам нима қипти? Осмон узилиб ерга тушармиди? Қолаверса, назаримда сиз ҳам қалб сўзларимни эшитишга муштоқ бўлиб кўрина бошлагандингиз. Хуллас, дўкондан юрак шаклидаги очиқчалардан энг чиройлисини сотиб олдим. Сиздан аввалроқ ишхонага бордим, унга ўша ўтли уч сўзни битиб, сиз ҳар куни сув қуядиган гултуваклардан бирига жойлаб қўйдим. 

Сиз келишингиз билан юрагим гурс-гурс тепа бошлади. Ҳар кунги салом-аликдан сўнг, сиз яна дераза томонга, парда ортидан текис саф тортган гуллар томонга ўтдингиз ва елим идишдаги сув билан суғора бошладингиз. Мана, ҳозир... бошланади...

Шу пайт хонада сизнинг жарангдор кулгингиз янгради.

— Кимир мен билан ҳазиллашмоқчи бўптими? – Сиз мулойим табассум билан менга юзландингиз. Қўлингизда ўша, юрак шаклидаги очиқча... — Сиз билмайсизми? Ким ташлаб кетдийкин?

Мен компютердан бош кўтармадим. Ўзимни бепарво тутдим. 

— Мен қаердан билай? – дедим овозимга дағал тус бериб. 

— Кеча йўқ эди, аниқ биламан. Сиздан олдин кимдир кирганмиди? – сўрадингиз соддадиллик билан. – Ҳар қалай фаррош хотин ёзмагандир?

Назаримда ҳозир осмон устимга қулаб тушадигандек эди. "Очиқчани башармга ирғитиб отса-чи” декган андиша ҳам йўқ эмасди. Ундан ҳам ёмони қалбингизнинг парчаланиши... Йўқ, тан олмайман!

— Бу билан нима демоқчисиз? – дедим ҳиссиз. – Мен ёзибманми? Жинни бўпманми сизга севги изҳор қилиб...

Тамом... Шундан сўнг юзингиздаги табассум тамоман сўнди. Қайтиб гаплашмадингиз ҳам. Орадаги бир неча кун сўзсизликда кечди. Ўша онда қалбимдаги ҳисларим аввалгидан-да, куайганини сезардим. Сиз ҳам чамамда мендан ниманидир кутардингиз.

...Ўша куни сиз ишга мендан аввалроқ келган экансиз. Эшик очиқ турардим. Сассиз қадамлар билан кириб борганимда, сизнинг таниш, нафис овозингизни эшитиб остонада қотдим. Сиз парда ортида гулларга сув қуйиб, қайсидир дугонангиз билан гаплашардингиз.

— Нилу, одам ҳам шунчалик журъатсиз бўладими? Қон бўлиб кетдим. Биламан, унинг юраги тўлиб турибди. Нега айтолмайди? Бир оғиз гап-ку? Нима, агар шу гапни айтса, мен уни бўйнига осилиб олармидим? Худо ҳаққи, унга ҳам, оиласига ҳам заррача ёмонлигим йўқ. Бир марта бўлсин... эшитгим келганди. Мана, бир ҳафтадан бери сукунат. Баъзан, "латта, лапашанг, ландовур” деб бор оовзим билан бақиргим, ҳақоратлагим келади... Йўқ, Нилу, бошқа чидолмайман. У билан битта хонада қачонгача қийналиб яшайман? Кетаман, илтимос менга бирор иш топишвор. Қанча тез бўлса шунча яхши...

Мен ҳам тошдек қотиб турардим. Шу он миямга сизнинг қаршингизда тиз чўкиб, айтимга ироқ бўлиш ҳам хаёлимга келди. Аммо, ўзимни тутдим. Аммо, мени пайқаб қолишингиздан қўрқиб, яшин тезлигида ўзимни коридорга урдим. Қабулхонада ариза ёзиб, бошлиқнинг қабулига кирдим...

Бошқа иш топишим қийин кечмади. Тутган йўлим тўғри эди, назаримда. Бу йўлнинг охири йўқ эди. Сизни ўзимдан асрашим керак эди. Сиз умидсиз ва натижасиз муҳаббатга эмас, ҳар жиҳатдан мукаммал бахтга лойиқ эдингиз. Ўзимнинг ва сизнинг ҳисларингиз эвазига, сизни келажакдаги тўкис бахтдан мосуво этолмасдим. Фақат битта нарсани билишингизни жуда-жуда истардим. Мен сиз ўйлаганингизчалик, қўрқоқ, журъатсиз эмасман. Сизни ўзимдан асрадим, холос!

Лекин, сизни соғинар, ҳар куни ишдан чиқиб сизни кузатиб қўядиган йўлакни икки карра пиёда кезиб чиқардим. Кунларнинг бирида... сизни ўша йўлакда кўрдим. Ёнингизда балан бўйли, келишган бир йигит... Юрагимда нимадир узилди, аммо дарров ўзимни юпатдим:  

"Шундай бўлиши керак эди. Ишқилиб, алданмаган бўлсин!”

Йўқ, ҳаммаси яхшилик билан тугади. Орадан уч ой чамаси ўтганди. Ички телефон жиринглади. Пастдаги қоровул бир қиз мени йўқлаб келганини айтди. Тушсам – Сиз. Кулиб турибсиз. Бир сўз демасдан, қўлимга конверт тутқазиб, ортингизга қайрилдингиз. На салом, на хайр!

Конверт ичида эса, чиройли таклифнома! "Ҳурматли ....! Сизни фарзандларимиз...”

Аввал кўз олдим қоронғи тортгандек бўлди. Кейин эса, ёришиб кетди. Беихтиёр ўша таниш атир ҳиди  уфуриб турган таклифномани лабимга босиб, пичирладим:

"Бахтли бўлинг!”

Орадан йиллар ўтди. Яқинда сизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифангизга кириб қолдим. Бир-биридан чиройли расмлар. Айниқса, атак-чечак юраётган қизлоғингиз сурати... Икковингиз икки тарафдан, унинг жажжи қўлчаларини ушлаб турибсизлар. Тагида эса, ўзингиз қолдирга изоҳ: "Мен дунёдаги энг бахтли аёлман!”

Остида таниш-билишларингиз қолдирган саноқсиз изоҳлар остида мен ҳам нимадир битгим келди:

"Бахтингизни ёмон кўзлардан асрасин!”....

Фаррух, Тошкент


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 3259 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016