WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Биринчи қор: эсладим сизни...

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Биринчи қор: эсладим сизни...
Ташқарида қор ёғмоқда... Биринчи қор... Эсингиздами, ҳар йили биринчи қор ёққанида телефон қилиб бир-биримизга эзгу ниятлар тилардик. Адоғи йўқ орзулар осмонида учардик иккимиз.

— Биринчи қор билан... — доимгидек биринчи бўлиб қўнғироқ қилдингиз яна.

— Раҳмат, ўзингизни ҳам, — дедим энтикиб.

— Дилингдаги мана шу қор парчаларидек оппоқ орзуларинг ушалсин, — дея тилак билдирдингиз.

— Сизга эса бахт, омад келтирсин бу оқлик, — дедим.

— Сен бахтга ишонасанми? — кутилмаганда саволга тутдингиз.

— Албатта, ишонаман, — дедим иккиланмай.

— Мен сен билан танишмасимдан аввал ҳеч қандай бахтга ишонмасдим. Орзу ва истакларим ҳам йўқ эди мени. Фақат бугуним учун яшардим. Эртам борми, йўқми фарқи йўқ эди мен учун. Ахир бу дунёда суянганим ким бор эди? Ҳеч ким! Биргина тасодиф сени менга боғлади-ю, бутунлай бошқа одамга айландим... Сенинг овозларинг, кулишларинг, оғир дамдаги таскинларинг мени яшашга ундади. Яхшиям тақдир сени менга учратди. Эшитяпсанми?

— ...

— Нега жимсан? Нега кўнглимдагиларни айтсам доим жим бўлиб қолаверасан?

— Ўйлаяпман.

— Нимани?

— Гапларингизни.

— Балки кулгинг келаётгандир?

— Йўқ, ундай эмас. Мен сизни жуда ҳурмат қиламан. Гапларингизни ҳам диққат билан тинглаяпман.

— Неча йилдан бери телефонда гаплашамиз-у, ҳалигача бир-биримизни танимаймиз. Яқиндан танишишни, кўришни истамайсанми?

— Йўқ, дўстликда бу сифатлар муҳим эмас.

— Демак, биз фақат дўст эканмиз-да!

— Ундай демоқчи эмасдим, лекин телефонда оддий бир тасодиф туфайли танишиб севишиб қолиш ва ўша бегона инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиш... ақлга сиғмайди.

— Кел, ундай бўлса бугун кўришамиз. Эсингдами, илк танишувимизда ҳам биринчи қор ёғаётганди, қара, бугун ҳам биринчи қор ёғмоқда. Бизга мана шу оппоқ қорлар гувоҳ бўлсин.

— Сизга ёқмасам-чи?

— Йўқ, бундай гапларни гапирма. Қандай бўлсанг, шундайлигингча яхши кўраман, лекин сендан чўчийман. Агар мен ёқмасам-чи?.. Биласанми, қўрқаман, сенсизликдан, яна ёлғиз қолишдан қўрқаман....

— Мен ҳам...

— Сени севаман!

— ...

Ахир мен ҳам бефарқ эмасман-ку, деёлмадим ўшанда. Хаёлан кўнглимда бахт қасри қураман, унда сиз Шаҳзода, мен Малика бўламан. Бироқ, буларнинг бари хаёл, хаёлларим бўлади фақат. Чунки мен сизни кўрмагандим, мен сизни танимасдим. Бир неча маротаба учрашув белгилардиг-у, бормасдим, боролмасдим. Ўзимни сизга лойиқ билмасдим. Бу гал ҳам жуда қийин вазиятда қолдиргандингиз.

— Кеча раҳматли онамни туш кўрибман, — маҳзун кайфиятда сўзлардингиз. — Оппоқ кийимда янаям чиройли кўринардилар. Атрофларида қип-қизил гуллар чаман-чаман бўлиб очилиб ётарди. Бир қучоқ гул териб берибдилар. Гуллар кўплигидан қучоғимга сиғмай кетди. Хурсанд эмишман. Гулзордан чиқиб кетаётсам қизил гуллар орасида бир дона оппоқ атиргул турганмиш. Яқин бориб узай дермишман-у, узолмасмишман. Онамга айтай десам, улар ҳам йўқ бўлиб қолибдилар. Гул ёнида туриб уйғониб кетдим. Шундан бери кўнглим хижил, бу туш ниманинг аломати экан, деб ўйлаганим-ўйлаган.

— Ҳамма тушларни яхшиликка йўйиш керак, — дедим мен.

— Кел учрашайлик, бугуноқ, — қатъий оҳангда айтдингиз. Тўсатдан айтилган гапдан гангиб қолдим.

— Нима учун айнан бугун?

— Қачонгача шундай юраверамиз. Сени кўргим келяпти, кимлигингни билишни истайман.

— ...

— Сен-чи, шунча вақтдан бери ким билан гаплашаётганингни билишни хоҳламайсанми?

— Хоҳлайман, лекин...

— Икки соатдан сўнг кўришамиз. Инкор қиламан деб овора бўлма. Хайр, кутаман.

— Алло...

Сўнгги гапимни айтишга ҳам улгурмадим. Қайта телефон қилдим. Жавобсиз қўғироқлар гўё сўнгги ҳукм эди.

Соат милларига қарайман, бунча тез айланмаса... Бошим қотганди, нима қилишни билмасдим.

Ўйлай-ўйлай, "Бораман, албатта, учрашаман”, дедим ўзимга ўзим. Айтилган жой — Хотира майдони. Соатимга қарайман, белгиланган вақтдан ўн дақиқа ошибди. Кун совуқ. Ҳамон майдалаб қор ёғарди. Биринчи қор...

Кун унчалик ҳам совуқ бўлмаса-да, титрардим. Ич-ичимдан қаттиқ ҳаяжон қамраб олгандек туюларди. Юрагимнинг тез-тез уришидан нафас олишга-да қийналардим. Қадамларимни базўр босаман. Бир сония, биргина сонияда гўё тақдирим ҳал бўладигандек. Сизнинг қандайлигингизни фарқи йўқ, муҳими, мен тасаввурингиздагидек бўлсам бўлди эди.

— Кечирасиз, исмингиз Асолат эмасми?

Бу ўша!.. Ортимга ўгирилиб қарашга қўрқардим. Индамадим. Қадамларим тезлашди.

— Асолат!!!

Мени таниди, энди нима бўлди, дердим ичимда.

— Асал...

У баъзан телефонда мени эркалаб шундай дерди.

— Лаббай, — дедим ортимга ўгирилиб.

Сизни кўрдим-у, кўнглимдаги муҳаббатим қасри чил-чил синди, дилимдаги севгим изҳори тилга кўчмади. Чунки мен хаёлан тасаввур қилган одамга сира ўхшамасдингиз. Хаёлот ва реал мавжудлик орасида иккиланиб қолдим.

— Сен ўшами? — дедингиз ҳаяжон билан.

— Ҳа, — дедим синиқ оҳангда. Икки оғиз сўз билан бир-биримизни тушунгандек жим бўлиб қолдик.

— Юр, анави ерда ўтирайлик, — дея ўриндиқлардан бирини кўрсатдингиз.

— Кетишим керак, узр, — дедим хижолатомуз.

— Менга айтадиган гапларинг йўқми? — шарт ўгирилиб сўрадингиз.

— ...

— Мени сенга айтадиган гапларим шунақаям кўпки.

— Телефонлашармиз, — дедим беэътибор.

— Нега? Мен билан қолишни истамайсанми? — гўё барини сезиб турсангиз-да саволга тутардингиз атай.

— Зарур ишларим бор эди, — дедим катъий.

— Мендан ҳам муҳимми? — кўзларимга ўткир нигоҳларингизни қадаб сўрадингиз. — Шундай бўлса, майли, кетавер...

— Сиз бошқача тушунманг, ҳалиги...

— Қандай тушунай, баҳона қилмай ёқмадингиз, деб қўя қолмайсанми? — ўзингизни тутолмай жеркиб юбордингиз.

— Жаҳлингиз чиқмасин, секинроқ. Атрофдагилар бизга қарашяпти, ахир.

— Сеникидан кўра муҳимроқ ишларни ҳам четга суриб сени кўргани келдим. Чунки мен учун энг муҳими сенсан!

Орага узоқ жимлик чўкди. Юриб-юриб бўш ўриндиқларнинг бирига ўтирдик. Мен сизни хафа қилиб қўйганимни билардим, лекин негадир кўнглингизни кўтаришни ҳам истамасдим.

— Бугун онамни хотиралаш куни эди. Ҳар йили шу куни мозорга бориб дуои фотиҳа қиламан, ҳайр-эҳсон тарқатаман... Онаси бор болаларга ҳавасим келади. Афсус, менинг онам... Инсон борида қадрига етмайди-ю, йўғида эса излаб тополмайди. Дунё ишларидан, ҳаёт ташвишларидан тўйиб кетсам онамнинг қабрини зиёрат қиламан. Қабр тепасида соатлаб ўтириб дардларимни тўкиб соламан.

— Бугун ҳам бордингизми?

— Йўқ, агар хўп десанг бирга борардик.

— Мен биланми?..

Нима дейишни билмасдим. Айтган гапларингиз жон-жонимни зирқиратиб оғритарди. Маъюс ва мунгли нигоҳларингизнинг илтижоли боқишларига дош беролмадим.

Биз бир мозорга бордик. Юриб-юриб бир қабр ёнида тўхтадик. Унинг шундоққина новдаларини енгил қор қоплаган дарахт тагида экан. Атрофлари обод ва кўркам орасталанган.

— Мана шу онамнинг қабри.

— Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Ерга чўкдик. Дуои фотиҳа ўқидингиз. Ўрнимдан турмоқчи эдим, қўлларимни маҳкам ушлаб олдингиз.

— Менга турмушга чиқасанми?

Кутилмаган саволдан довдираб қолдим. Шу ерда, шундай вазиятда нима дейишни ҳам билмасдим.

— Ойижон, сизга Асал ҳақида айтгандим-у, эсингиздами? Олиб келаман, деб ваъда бергандим, мана, биз келдик. Қанийди ҳаёт бўлганингизда... Афсус, оқ фотиҳангизни олиш насиб этмади, Она...

Кўзларимга ёш қуйилиб келаверди. Ҳам дардингизга куйиб, ҳам дилимдагиларни айтолмаганимдан йиғлардим. Ахийри чидай олмадим, югурганча қабристондан чиқиб кетдим.

Кечқурун қўнғироқ қилдингиз.

— Асал, мени кечир.

— Айб иш қилганингиз йўқ-ку, нега кечирим сўрайсиз.

— Узр, сени ноқулай аҳволга солиб қўйдим.

— Ҳечқиси йўқ, ўша пайтда сизнинг ҳам ҳолатингизни тушуниш керак, майли, индаманг.

— Унда нега саволимга жавоб бермадинг?

— ...

Сизнинг овозларингиз юрак-юрагимни ларзага соларди. Телефон ортидаги инсон билан ҳаётдагисини солиштириш... гўё умуман бошқа-бошқа одамдек туюларди.

— Сиздан хавотир олдим, — беихтиёр отилиб чиқди юрагимдан шу сўз.

— Мени фақат сен ўйласанг керак-а. Онамдек меҳрибонсан, Асал, — дедингиз янаям ҳазин оҳангда.

— Нега ундай дейсиз?

— Сендан ўзга кимим бор яна. Хўп десанг, бир умр ёнимда бўлишингни истардим.

— Афсус, бундай бўлмайди, — гапингизни шарт бўлдим.

— Нима учун? — ҳайрон бўлиб сўрадингиз.

— Чунки, чунки мен бешиккерти қилинганман.

— Кимга?

— Хо... хо-оламнинг ўғлига, — базўр тилимга кўчди.

— Ҳазиллашмаяпсанми? Нега шуни аввалроқ айтмагандинг?

— Нима, шундай деганимда севиб қолмасмидингиз?!

— Буни менга фарқи йўқ, тушундингми!

— Урф-одатларимизга ҳурмат билан қараш керак, йўқса бунинг оқибати яхшиликка олиб бормайди барибир.

— Сенинг-ча, урф-одат устунми ё кўнглинг? Айт, кўнглингга қарши чиқа оласанми.

— Бундай саволлар берманг, илтимос.

— Унда муҳаббатимиз ҳаққи рост айтяпман деб айт-чи!

Жавоб беролмасдим, оғир эди саволингиз, жудаям оғир...

— Агар алдаётган бўлсанг, сени ҳеч қачон кечирмайман! Муҳаббатим кечирмайди сени ҳечам!..

Жим қолдим. Гўшакни қўйиб қўйдим. Аслида бу гап ёлғон эди. Сизни алдашни хоҳламасам-да, лекин ўзга чорам ҳам йўқ эди менинг. Шу йўлни танлагандим. Ахир ўзимни алдаб, сизни умидвор қилиб яшагандан кўра... Бора-бора сизнинг ҳам қўнғироқларингиз камайди. Гоҳ-гоҳида телефон қилиб қолсангиз ҳам вақтим йўқ, гаплашолмайман, деб баҳона қилардим.

Икки йил телефонда гаплашибмиз-у, учрашиб эса бир сонияда орзуларимизнинг бари рўёга айланди-қолди... Ҳаммаси... Албатта, бунга менинг ўжар феълим, беқарор севгим, чин муҳаббатдан кўра сохта гўзаллик ахтарган кўнглим айбдор эди...

Энди кунларим сизсиз ўтарди. Мен унутаман, дердим. Бунинг учун ўзимда ирода етарли, деб ўйлардим. Кунлар, ойлар чиндан ҳам узун йиллардек ўтарди, бироқ ҳеч қачон сизга қайтмайман, деб ўзимни ишонтирардим...

Бугун ташқарида қор ёғмоқда. Биринчи қор... Ўтган кунлар, хотиралар сизни ёдга солмоқда. Сизни кўрмаганимга, овозларингизни эшитмаганимга уч йил бўлибди-я.

Деразадан ташқарига қарайман. Осмондан ўйноқлаб тушаётган қорларни кузатиш нақадар завқли-а. Уларга қараб туриб хаёлга чўмаман: Сизсиз мен бахтга эриша олдимми? Афсус...

Биринчи қор ёққанида ҳамон мени эслармикан, ўйга толаман яна. У-чи, у бахтлимикан... Гоҳ-гоҳида мени эсга олармикан, дейман. Негадир шу тобда кутилмаганда қўнғироқ қилиб қолишингизни кутаман, кутавераман, бироқ... Йўқ, ортиқ дош беролмайман. Гўшакни оламан, таниш рақамларни тераман. Минг бир ҳаяжон, ҳадик билан жавоб кутаман. Аммо афсус, гўшак ҳеч кўтарилмайди. Ён дафтарчамдан энг яқин дўстингизнинг рақамларини топдим.

— Салом, бу мен Асолатман.

— Асолат? Ким у?

— Ҳалиги, дўстингизнинг дўсти, эсладингизми?

— Асал, бу сизми? Эҳ, қаерларда юрибсиз? Тинчмисиз, аҳволларингиз яхшими?

— Раҳмат. Ҳалиги... айтолмайсизми, дўстингизни қандай топсам бўлади?

— У... биласизми... Сизга нима десам экан...

— Тузукми ўзи, кўришиб турибсизларми?

— Ҳа, яқинда кўргандим.

— Яхшимилар? — энтикиб сўрардим ундан. У эса минг саволимдан бирига-да жавоб қайтармасди.

— Алло, мени эшитяпсизми? Тинчликми ўзи? Нега жимсиз?

— Асал, сизни алдашдан нима фойда. Рости, унинг аҳволи оғир, — деди охири чуқур хўрсиниб.

— Оғир... бу нима деганингиз? Нима бўлди, тушунтириброқ гапирсангиз-чи... — юрагим гупурлаб тошарди.

— У сиз билан алоқани узгандан кейин ичкиликка муккасидан кетди. Лекин шунда ҳам сизни унутолмай...

— Хўш, хўш...

— Ҳаммасини унутиш учун... Айтишга тилим бормайди...

— Нима бўлди, айтақолсангиз-чи?

— Гиёҳвандлардан фарқи қолмаган уни...

— Нима, нималар деяпсиз? Йўқ-йўқ! Бўлиши мумкин эмас! Ҳазиллашдим, адашдим денг...

— Сиз унга кераксиз, Асал!..

— Уни топаман, албатта, топаман...

Шу дам мен бир телбадек эдим, девона далли. Топишим мумкин бўлган жой онангизнинг ҳоки қўйилган мозористон эди. Ўйлаб ҳам ўтирмай ўша ерга бордим. Қабр устида юм-юм йиғлаб кўз ёш тўкдим.

— Мени кечиринг, ойижон... Ҳамма айб менда, ҳаммасига мен айбдорман... Мен уни соғиндим! Кўнглим нотинч, қаердан излай?! Кимдан сўрай?! Дилимдаги ғашлик юрагимга азоб бермоқда. Ҳамма айб ўзимда...

Билмадим, қанчагача ўтирдим. Совуқдан оёқ-қўлларим ҳеч нимани сезмасди. Кетишим керак, туришга мадорим йўқ. Атрофга илтижоли назар ташлайман. Гўё ҳозир қаердандир пайдо бўлиб қоласиз-у, мени юпатасиз. Лекин... Афсус...

Азизим, мен сени жуда соғиндим,

Бошим қўйгим келди қоя елкангга.

Севгилим, мен бугун сени соғиндим,

Ишондим, Муҳаббат бор эканига...

Адолат Файзиева

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 213 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016