WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10824]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1924]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3572]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7503]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [86]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11507]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1543]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [255]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [257]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2914]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [410]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3485]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5295]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [941]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [41]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [77]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 116
Гостей: 116
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, joannace2, rosellakc1, rebekahxt18, loisbd11, tashaat18, ernestinexk16, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Ноябрь » 18 » Биринчи турмуши омадсизликка учрагач, иккинчи ёки учинчисидан бахт топган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

ПОИСК / IZLASH:


07:54
Биринчи турмуши омадсизликка учрагач, иккинчи ёки учинчисидан бахт топган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)
Ҳаётимиз доим ҳам биз истагандек бўлмайди. Баъзан энг яқин деб билган инсонларимиз узоқлашади, ёки аксинча бегоналар яқинларимизга айланади. Машҳурларнинг ҳаёт йўллари ҳам бундан мустасно эмас.

Улар етти йилдан сўнг ажрашишларини тасаввур ҳам қилмаганди


2010 йилдаги юлдузлар жуфтлигининг тўйи катта шоу-шувларга сабаб бўлганди. Ҳатто Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг никоҳ оқшомининг видео дисклари сотувга ҳам чиқарилганди. Афсуски, машҳур юлдузли жуфтликнинг бахтли онлари узоққа чўзилмади. Оилада дунёга келган қизалоқ ҳам уни сақлаб қололмади. Севинч интервьюларининг бирида тўйдан сўнг беш ой давомида қайнона-қайнотаси билан битта уйда яшашганини, сўнг айтишни жоиз деб топмаган «маълум бир сабабларга кўра» турмуш ўртоғи билан алоҳида уйга кўчиб ўтганини гапирганди. «Шу вақтдан эътиборан оиламиз бузилишни бошлади, чунки Шароф бир кун мен билан яшаса, бир кун ота-онаси билан яшарди», — деганди Севинч.  Хуллас, ана шундай важларга кўра, улар 2017 йилда расман ажрашди. Хонанда Севинч эса  қизи Лейлани ёлғиз тарбия қилмоқда.


Шундан сўнг Шароф Муқимов 2019 йилда сурхондарёлик мухлисаси билан оила қурди. Хонанда интервьюларининг бирида рафиқаси ҳақида шундай деган эди:

«Биринчи турмушим билан шунақа вазият бўлиб қолган. Биз ҳам хоҳламаганмиз оиламиз ўхшамай қолишини. Тақдир экан. Иккинчи марта турмуш қурдим, кўз тегмасин, жудаям яхши. Ҳар томонлама хурсандман. Отамнинг ҳам дуоларини олиб келяпти. Куёвларга айтадиган бир гапим бор, уйланишдан олдин келинга шарт қўйиш керак. Мен ҳам шундай шарт қўйиб уйландим. Унга менинг муҳаббатим калити — бу сенинг яқинларимга берадиган меҳринг. Сен қанча менинг азиз инсонларимга меҳр берсанг, менинг энг катта муҳаббатимга сазовор бўласан. Оиламизнинг бахт-у камоли фақат эркакка эмас, аёл кишига ҳам боғлиқ, деб турмуш қурдик. Ўзи турмуш қуришимиз ҳам осон бўлмади. Қуда томонда ҳам турли хавотирлар бўлади. Қайнонам ҳам жуда яхши инсон. Сурхондарёнинг Шеробод туманидан. Қизига яхши тарбия бергани сабабли дадам ҳар куни дуо қиладилар ҳозирги аёлимни. Қолаверса, мен ҳам жуда мамнунман. Ҳаммага гўзал бахт тилаб қоламан. Ҳар доим ота-онанинг қадрига нафақат биз ўғил фарзандлар, балки келинлар ҳам етишига тилакдошман».

Зарина Низомиддинова учинчи турмушидан тинчиди


Актриса Зарина Низомиддинова жуда эрта оила қурганини таъкидлайди. Катта ўғли Темурбекни ҳам 18 ёшида дунёга келтирган. Хориждаги турмуши у қадар муваффақиятли кечмагач, Тошкентга қайтиб ижодини давом эттирган. 2015 йилнинг 18 январь куни эса иккинчи бор  оила қурди. Навбатдаги турмуш ўртоғи ўзидан анча катта ва тадбиркорлик билан шуғулланди. Афсуски, актрисанинг бу никоҳи ҳам узоққа чўзилмади.


Орадан тўрт йил ўтиб актрисанинг шахсий ҳаётида яна бир ўзгариш содир бўлди. У Москва шаҳрида истиқомат қилувчи, ўзидан 12 ёш катта инсон билан оила қурди ва 2020 йилда Саидумар исмли ўғлини дунёга келтирди.

Райҳон ва Йигиталининг севгиси тўрт йилгина давом этди


Яна бир юлдузли жуфтликлардан бири Райҳон ва Йигитали эди. Улар 2012 йилда оила қурган ва 2014 йилда Имрон ва Ислом исмли эгизак фарзандларнинг ота-онаси бўлганди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, уларнинг шахсий ҳаётига путур етганлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. 2016 йилда юлдузли жуфтликнинг никоҳи расман бекор қилинди. Шундан сўнг Йигитали чимкентлик Нигина исмли қиз билан оила қурди, оилада қиз фарзанд дунёга келди, актёрнинг бу турмуши ҳам ўхшамади.


2016 йилнинг ноябрь ойида эса Райҳон бошловчи Фарҳод Алимов билан никоҳдан ўтганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Райҳон омма олдида иккинчи бор келинлик либосини кийишни истамади, фақатгина наҳорги ош бериш билан кифояланди. Фарҳод Алимов ҳам уч фарзандли бўлгач, биринчи турмуши билан ажрашган. Ҳозирда Фарҳод ва Райҳон беш фарзандини биргаликда вояга етказмоқда. Улар болаларни олиб, хорижий мамлакатларга саёҳатларга тез-тез бориб туради.

Лола Самарқандга келин бўлган


Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Лола 2005 йилда Шоҳрух исмли тадбиркор йигит билан оила қурган. Шов-шувли никоҳ оқшоми ҳақида ҳатто телеканаллар учун репортаж ҳам тайёрланганди. Аммо дабдабали тўй Лолага бахт келтирмади. Жуфтлик никоҳи давомида бир қиз, бир ўғилнинг ота-онасига айланди. Хонанда ўғли Шоҳдиёр дунёга келгач, ажрашишга қарор қилди. Лола ва Шоҳрухнинг никоҳи 2011 йилда расман бекор бўлди.

«Биз собиқ турмуш ўртоғим билан танишганимизда 18 ёшда эдим. У мени турмушга чиқишга кўндириш учун бир йил ‘меҳнат қилди’, бизнинг тўйимизга тиш-тирноғи билан қарши бўлган ота-онамни кўндириш учун эса яна бир йил сарфлади. У ҳаммамизни кўндириш учун барча маҳоратини ишга солди. Шу тарзда орадан 2 йил ўтиб, биз унга таслим бўлдик. Отам собиқ турмуш ўртоғимдан тўйдан кейин ўқишимни давом эттиришим ҳамда ўтган йиллар мобайнида эришган карьерамни давом эттириш ваъдасини олди. Эркаклар қўл ташлашди, нон синдирилди, тўйимиз бўлди.

Тўйдан кейинги 5 йил давомида мен фақат уй ишлари билан шуғулланиб, уйда ўтирдим. Биз шаҳардан 30 километр узоқликда яшардик, мен деярли уйдан кўчага чиқмасдим. Менга ўқишимни давом эттиришга ҳам рухсат беришмади. Чунки бу янги келинчакка уйдаги мажбуриятларини бажарашига халақит берарди. Шу тарзда Вестминистерни тамомлай олмадим. Ўқишимни юридик университетнинг сиртқи бўлимига кўчиришди.

Ишлашимни ҳамда касбим билан боғлиқ тадбирларда иштирок этишимни тақиқлашди. Барча дугоналарим билан алоқам узилди, улар билан учрашувларга, туғилган кун ва тўйларга юборишмасди», — дея ҳикоя қилади Лола биринчи турмушида бахтсиз бўлгани ҳақида.


Бир муддат ўзини ижодга бағишлаган Лоланинг ҳаётида маълум ўзгаришлар содир бўлди. Москвага серқатнов бўлиб қолган хонанда 2017 йилда тожик миллатига мансуб, асли самарқандлик, Москвада ўз бизнесига эга инсон билан оила қурганини ошкор қилди. Ҳозирда уларнинг Аиша исмли қизалоғи ҳам бор. Ҳозирда Лола ижоддан бироз чекиниб, уч фарзандининг тарбияси билан банд.

Муқаддас Саъдуллаева чин бахтини иккинчи турмушидан топди


Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг ҳам шахсий ҳаёти сокинликдан иборат эмас. У 2014 йилнинг 5 ноябрида Санжар исмли йигит билан оила қурган. Аммо уларнинг бахтли онлари бир йилга ҳам етиб бормади. Актриса тўйдан сўнг олти ой ўтиб, ҳомиладорлигида ота уйига қайтиб келиб, қизи Саъдияхонни ота уйида дунёга келтирди.  Қатор клип ва фильмларда суратга тушгандан сўнг яна актриса экранларда кўринмай қолди. У 2018 йилги тақдимотларнинг бирида ҳомиладор қиёфада кўриниш берди.  Уни кўпчилик хонанда билан оила қурган (бунга клиплардаги иштироки сабаб) деб тахмин қилишди. Фарзанди туғилгач, у турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов эканлигини ошкор этди. Ҳозирда актёрлар жуфтлиги уч фарзандни вояга етказмоқда.

Ижоддаги ошиқлик ҳаётга кўчди


ВИА Шарқ гуруҳидаги Сарвар гуруҳ аъзоси Татянага уйланишдан аввал оила қурганди. Баъзи сабабларга кўра, биринчи оиласи билан ажрашиб, 2015 йили саҳнадаги дуэтдоши Татяна билан оила қуришга қарор қилган. Орадан беш йил ўтиб, 2016 йилда ўғил фарзандли бўлишади. Фарзанд икки ижодкорнинг шахсий ҳаётидаги ришталарни янада мустаҳкамлади. Ҳозирги кунда уларнинг Алихон, Марям ва Матин исмли фарзандлари бор.

Шаҳзода Матчонова аёллик бахтини иккинчи турмушидан топди


Актриса Шаҳзода Матчонова 2016 йилнинг 25 ноябрь куни Омар исмли йигит билан оила қурганди. Ёшларнинг никоҳ оқшоми Тошкентдаги энг катта ресторанларнинг бирида бўлиб ўтган. Шундан сўнг актриса шахсий ҳаёти ҳақида гапирмади, одамларнинг эътибори ҳам сусайди. Аммо актриса 2019 йили Instagram’даги stories’ларининг бирида «Ажрашганмисиз?» деган саволга «Ҳа» деб жавоб берди.

2021 йил эса қизалоғи Ранияни дунёга келтирди.

Жўрабек икки марта севгисиз турмуш қурган


«Ўзбек Таркани» — Жўрабекнинг биринчи турмуши омадсиз кечган. Хонанда иккинчи аёли билан бахтли эканлиги, бироқ уни севмай уйланганини айтади.

«Уйланиш мавзусига бошқача қарардим. Ҳаммаси кинолардагидек бўлишини, бир куни севиб қолиб, уйланишни хоҳлардим. Негадир ўзбек эмас, бошқа миллат вакилига уйланишни хоҳлардим. Лекин биринчисида ҳам, иккинчисида ҳам бу нарсага тайёр эмасдим.

Биринчи марта уйланганимда уйдагилар мажбурлашган. Иккинчисида танлаш ҳуқуқи бўлди. Уйдагиларим қайси миллат вакилига бўлса ҳам, уйлан, дейишди. Ниятим корейсга уйланиш эди. Корейслар ҳеч қаримайди. Ҳар доим чиройли, ёш бўлиб юришади. Лекин бошқа миллатдан сўкмайдиган ва сигарет чекмайдиган қиз топа олмадим.

Иккинчи аёлимни ‘Одноклассникиъдан топганман. У жисмоний тарбия институтида ўқиркан. У ерда дўстларим ишларди, қўнғироқ қилиб, суриштирдим. Қизни роса мақташди. Кейин учрашиб, танишдик, гаплашдик. Ўша жараёнда ўзимдан бошқа ҳеч кимни севиб қола олмасам керак, деган фикр келди. Яхшиси, шунчаки инсон танлаш керак экан, деб ўйладим. У спортчи, қадди-қомати жойида, соғлом қиз бўлгани учун уйланганман.

Бошида севмай турмуш қуриб, ҳаётимизни барбод қилдик, деб ўйлардик иккаламиз ҳам. Лекин кейинчалик тушундикки, бу ишни тўғри қилганмиз. Севги қанақадир ортиқча нарса экан турмушда. Сабаби севган одамингиздан ёмон нарса кўрсангиз, кўнглингиз қолиб кетади. Севмаган одамингиз билан бунақа бўлмайди», — дейди хонанда.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 27 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #habarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #news, #Yangilik, #xabarlar, #новости, #news#uznews, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021