WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5006]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [671]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2453]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4083]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7536]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [703]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2631]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [134]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [151]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [295]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1636]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [294]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1800]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3105]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 79
Гостей: 79
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, kapriolwjv, GheRhync, OlgaRybkaPl, @telik@36, 3182858
Главная » 2017 » Октябрь » 11 » БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?

ПОИСК / IZLASH:

13:03
БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?
Яқинда таҳририятга қўнғироқ қилган аёл, ҳаёти айримларга сабоқ бўлиши мумкинлигини айтди. — Фақат исмимни ошкор этмайсиз, ҳарҳолда виждонимни бутунлай ютмаганман, — деди Гулнора (исми ўзгартирилган). — Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз фарзандли бўлиб кетишинглар мумкин дейишди. Шу гапдан кейин эрим ажрашишга дарров рози бўла қолди. Аввалига оилам бузилганидан қаттиқ куйиндим, лекин ишга чиққанимдан кейин дардим бироз ариди. Катта бир компаниянинг реклама бўлимида кичкина лавозимни эгаллаган бўлсам-да, ишим ўзимга ёқарди. Ҳар хил одамлар билан учрашаман, реклама бериш учун турли ташкилотларга бораман. Учрашувлар, семинарларда қатнашиш жону дилим, ишқилиб уйда ўтирмасам бўлгани. Секин-аста дид билан кийиниш, турли одамлар билан муомала қилиш, тадбирларда ўзимни тутишни ўргандим. Шундай тадбирларнинг бирида Аъло ака билан танишиб қолдим. Қирқ беш ёшлардаги, келишган, гап-сўзлари мулоҳазали бу одамнинг ўз бизнеси бўлиб, бадавлат ва уддабуронлиги шундоққина билиниб турарди. Маҳсулотимизни реклама қилиш учун ўзимни ўққа-чўққа уриб юрганимни зимдан кузатиб турган экан.

    Жуда чаққон, жонкуяр ходим экансиз, қани эди меникилар ҳам шунақа бўлишса... — деди у мулойим жилмайиб.
    Анчадан буён шу гапни сенга айтолмай юргандим. Фарзандли бўлсак, қани эди... — деди у энтикиб.
    Сиз билан алоҳида гаплашсам бўладими, Гулнорахон? — деди аёл.
    Мени танимайсиз, — деди силлиқ турмакланган сочи ўзига ярашган, дид билан ортиқча ҳашамсиз кийинган, чиройли кўзлари маъюс боқса-да, лекин гап-сўзлари ўктам аёл. — Ҳеч қачон учрашмаган бўлсак қаердан ҳам танирдингиз. Келинг, сиз билан опа-сингиллардек гаплашиб олайлик...
    Ёки Аъло акам устаси фаранг экан, оиласига сездирмаяпти, деб ўйладингизми?
    Аслида ундай эмас, — хўрсинди хушрўй аёл. — Ҳақиқат аччиқ бўлса-да, айтишга мажбурман. Аслида Аъло акамиз учун сиз ҳар тарафлама манзурсиз. Чунки ажрашгансиз, фарзандингиз ҳам йўқ. Сиз билан даврини суриб, уйга қайтгач, киприк қоқмай менга ҳам ширин муомала қилади. Болаларини ҳам яхши кўради... Кўрдингизми, қандай учар одам Аъло акангиз? Аъло акам хотинини алдаб юрибди, менга эса фақат рост гапира деб ўйласангиз керак, — кинояли жилмайди у. — Сизга ҳам "илгари ҳеч бир аёлни кўриб юрагим жизилламаган” деб айтдими?
    Ўтиринг, синглим — деди аёл хотиржам лекин эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда: — Энди сиз ҳақингизда гаплашсак. Хўш, сиз-чи? Бировнинг эридан бошқа нимангиз бор? Агар ҳомиладор бўлиб қолсангиз, нима бўлади? Болали бўлганингизиздан кейин уни тутиб бўпсиз! Балки бир-икки ой таъминлаб турар, лекин кейинчалик қорасини ҳам кўрсатмайди. Қонунан бирор нарса ундириб олишга ҳаққингиз ҳам йўқлигини яхши билади. Ҳозирча уни қизиқтирасиз, чунки болангиз йўқ, бошингиз очиқ... Балки у икки оиласи билан ҳам яшашга рози бўлар, лекин фарзандингиз отасиз ўсишига тайёр туринг. Балки фарзандли бўлсак хурсанд бўлардим деб ҳам айтгандир. Буни сизга ёрдам бериш учун айтганига шубҳам бор. Мен бир нарсага ҳайронман, оилам билан ажрашмайман дегани бу жазманлигингча қоласан дегани-ку. Бу ҳақоратга қандай чидаяпсиз? Балки ундан фарзанд кўрмайман, шундоқ учрашиб юравераман деб ўйлаётгандирсиз. Кўпи билан яна беш олти йил учрашади кейин ёшроғини топиб олади. Сизни кўрганда жиз этган юраги бошқасига ҳам жиз этмайди деб ким айта олади? Сизга маслаҳатим синглим, икки йил умрингиз хайф кетди, бундан буёғига алдашига йўл қўйманг. Бўлмаса... Бўлмаса қирқ ёшингизни оиласиз, фарзандсиз қарши оласиз. Ёки бўлмаса, отаси расман тан олмаган болангиз билан қоласиз. Маслан мен ўз болаларимга бу тақдирни раво кўрмаган бўлардим. Аввалига эримга шунчаки кўнгилхушлик бўлсангиз керак деб ўйлагандим, лекин уйим атрофида айланиб қолганингизни кўриб, хаёлингиз бузилганини тушундим. 

Шўхлигим тутиб мен ҳам ҳозиржавоблик қилдим:

— Қани эди менинг раҳбарим ҳам сиздек ўйласа.

Кулиб юборди. Шу тарзда ортиқча такаллуфсиз танишиб олдик.

Иш баҳона бир-икки телефонда гаплашганимиздан сўнг мени тушликка таклиф қилди. "Шу ёшимгача ҳеч бир аёлни кўрганимда юрагим жиз этмаганди, сиз бошқаларга ўхшамайсиз”, деди. Бошим очиқлиги сабабми ёки ўзимга ҳам эркинлик ёққани учунми у билан учрашиб юришга рози бўлдим. У шаҳар марказидан битта уйни ижарага олди, онамга келинойим билан келиша олмаётганимни баҳона қилиб ўша уйга кўчиб ўтдим. У ҳар замонда келиб турар, ишлашимга қаршилик қилмас, қимматбаҳо совғалар берарди. Шу тарзда икки йилча учрашиб юрдик. Бундай яшаш ўзимга ёқса-да, лекин вақт ўтган сайин бола етаклаган аёлларни кўрсам юрагим симиллайдиган бўлди. Бир куни бу ниятимни унга айтдим.

Қувончим ичимга сиғмади. Лекин унинг биринчи хотинидан фарзандлари борлигини билардим. Негадир улар билан яқиндан танишгим келди. Доим Аъло аканинг хотини эрининг бошқа аёл билан юришини сезмаганига ҳайрон бўлардим. Жуда эътиборсиз, бефарқ аёл бўлса керак деб ўйладим. Баъзида эса Аъло акамнинг сир бермайдиган устаси фаранглигидан ғурурланиб ҳам қўярдим. Болаларини жуда кўргим келганидан унга билдирмасдан бир-икки марта маҳалласига бордим, лекин болаларини сира учрата олмадим.

Бир куни ишхонамга мени бир аёл сўраб келди. Рекламачилардан бирортаси бўлса керак деб илиқ кутиб олдим.

Мен ҳайрон бўлиб "майли” дедим.

Кейин иккаламиз офисимиз ёнидаги кафега кирдик.

Юрагим шув этди. Чунки Аъло акамнинг хотинини, кўримсиз, дидсизгина уй бекаси деб тасаввур қилардим.

Рангим оқариб кетганини сезган аёл:

— Қўрқманг, — деб тинчлантирди. — Аъло акамнинг хотини жуда гўл экан-да, икки йилдан буён учрашиб юрсак ҳам сезмади-я, деб ўйлагандирсиз?

Бу аёл хаёлимдан ўтганларни ўқияптими деб сесканиб кетдим.

Тилим танглайимга ёпишиб қолгандек, гапира олмасдим.

Аёлнинг бу гапидан кейин титраб кетдим.

— Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми, балки сиз билан учрашгунча бошқа аёллар билан ҳам юргандир? — шафқатсизларча давом этди аёл. — Негадир жазманларнинг барчаси эркаклар фақат хотинини алдайди, жазманига эса нуқул рост гапиради деб ўйлашади. Билиб қўйинг, у биздан — оиласи, болаларидан ҳеч қачон юз ўгирмайди. Агар биздан воз кечишни истаганда, икки йил олдин сизни учратган пайтда ажрашиб кетарди. Оиласи билан ажрашиш нияти йўқлигини тушунгандирсиз?

Гап шу ерга келганда чидай олмай, туриб кетмоқчи бўлдим.

Тўғри, истагимиз билан ҳаётнинг бергани доим ҳам тўғри келавермайди. Қолаверса, энди бир нарсани очиқ айтишингизни истардим. Мени ўрнимга ўзингизга қўйиб кўринг: Уч фарзандли аёлсиз, тўсатдан эрингиз ўзига жазман орттирди. Сиз ўша аёл ҳақида нима деб ўйлардингиз?

Нега ўзингиз танимаган, сизга умуман ёмонлик қилмаган аёлга жабр қиляпсиз? Эркакнинг ширин гапларига йўқ дея олмадим демоқчимисиз? Ёлғон! Истасангиз қаршилик қилардингиз!

Энди эса уни оиласидан қандай айиришни ўйлаяпсиз. Бу ишларингиз ташқаридан қараганда қандай кўринишини биласизми? Билганингизда, бу ишга қўл урмаган бўлардингиз.

Бундан буёғига қандай қарор қабул қилиш ўзингизга ҳавола. Энди сиз ҳам ўн етти ёшли қиз эмассиз, оила қуриб, фарзандли бўладиган вақтингиз аллақачон келган. Агар шу ёлғон ичида яшашда давом этаман десангиз, ихтиёр ўзингизда, ўз ҳаётини барбод қилишни истаган одамга мен нима ҳам дердим... — аёл шундай деганча мен билан хайрлашди. У кетгандан кейин анчагача ўзимни гипноз таъсирида тургандек ҳис қилдим. Афсуски аёл ҳақ эди. У ўн дақиқада кўзимни мошдек очиб қўйдики, бутун ҳаётим, хатоларим кўз ўнгимдан кинотасмадек ўтди. Ўзимдан ўзим нафратланиб кетдим...

Ўша куни қандай ишлаганимни билмайман. Уйга... тўғрироғи ижара уйимга қайтишим билан нарсаларимни йиғиштирдим ва тўғри онамнинг уйига қайтдим. У аёл мен ҳақимда ҳаммасини гапирмаган эди. Мен нафақат ўзимни балки, ака-укаларимнинг ҳам ҳаётини заҳарлаб юргандим. Ахир одамлар юзимга айтишмаган бўлса-да, менинг нима ишлар қилиб юрганимни сезишмаганига ким кафолат беради? Менинг касримга жигарларим, онамнинг боши эгилган бўлиши мумкинлигини нега илгарироқ ўйламаган эканман?

Аёл билан гаплашганимдан сўнг, бир-икки кун илон чаққандек типирчилаб юрдим. Лекин кейин у оқила, бардошли аёл нафақат ўзининг оиласини, балки менинг ҳам ҳаётимни тўғри йўлга солиб берганини тушундим... Назаримда агар у "эримни йўлдан уряпсан” деб жанжал қилганида хатомни тушунишим даргумон эди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 164 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017