WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6131]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [790]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [445]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2625]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4364]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8030]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [778]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [407]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1804]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [332]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1991]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3772]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [34]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [85]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [6]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 13
Гостей: 12
Пользователей: 1
RysfejBlock

Kun faolllari:
AsteedoLep, MariCIZ, Abakbakovah, RysfejBlock
Главная » 2018 » Июнь » 13 » Биржа даллолининг севгиси (Ҳикоя)

ПОИСК / IZLASH:

11:27
Биржа даллолининг севгиси (Ҳикоя)
Питчер – биржа даллоли Гарви Максуелнинг идорасидаги ишончли клерклардан бири. Эрталабги соат тўққиз ярим. Максуел ёш котиба қиз ҳамроҳлигида идорага кириб келди. Ҳамма уларга ҳайрат ва қизиқиш билан боқарди.

– Салом, Питчер, – деди Максуел. У ўзининг иш столига шаҳд билан ўтираркан, дарҳол уни кутиб турган хатлар, телеграммалар денгизига шўнғиди.

Ёш котиба қиз Максуелнинг идорасида бир йилдан бери ишларди. У унчалик хушсурат ҳам эмасди. Дабдабали соч турмаклари унга ёқмас, на зирак, на билагузук, на медалъон тақарди. Унда ҳеч қачон ресторанга кириш хоҳиши бўлмаган, таклиф қилишганда эса кайфияти йўқлигини баҳона қиларди. Оддий, кулранг, нафис кўйлаги унга ярашиб турар, одми, қора шляпаси яшил тўтиқуш пати билан безатилганди. Ўша куни эрталаб кўзлари порлар, юзларига қизиллик югурган, кўринишидан бахтиёр эди.

Уни қизиқиш билан кузатган Питчер қиз ўзини одатдагидан кўра бошқачароқ тутаётганини сезди. Аввал котиба ўзининг хонасига кириш ўрнига ниманидир кутаётгандек идора ичида тимирскиланиб юрди. Атиги бир марта Максуелнинг иш столига нигоҳ тушадиган даражада яқин келди.

Стол олдида ўтирган Максуел умуман одамга ўхшамасди. У ғилдирак ва пружиналар ёрдамида ҳаракатланувчи, бўғзигача банд ню-ёрклик даллол-машина эди.

– Хўш, нима гап?- тўсатдан сўради Максуел. Очиқ конвертлар столда қор уюмидек сочилиб ётарди. Унинг ўткир кулранг кўзлари қизга ғазаб билан боқди.

– Ҳеч нарса - жавоб қайтарди котиба ва енгил табассум билан нари кетди.

– Жаноб Питчер – деди қиз ишончли клеркка,- жаноб Максуел кеча янги котиба қизни ишга олиш ҳақида гапирганми-ди?

– Айтганди,- жавоб берди Питчер,- у янги котиба қиз топишни буюрганди. Бир неча котиба қизларни синов учун бизга жўнатишларини бюрога билдиргандим. Соат ўндан қирқ дақиқа ўтяпти-ю, лекин уларнинг бирортасидан дарак йўқ.

– У ҳолда ўрнимга бошқа биров келмагунча ҳар доимгидек ишимни давом эттираман.- деди қиз.

Ўша заҳоти у хонасига ўтди ва шляпасини ҳар доимги жойига илди.

Кимки бу ню-ёрклик даллолни биржада иш қизғин пайтда кўрмаган экан, ўзини антропологиядан билимсиз ҳисоблайверсин. Бу даллолнинг нафақат ҳар бир соати, балки дақиқа ва сонияси банд қилинганди.

Бугун ҳам Гарви Максуел учун қизғин иш куни эди. Телеграф аппаратининг лентаси силтаниб айланар, столдаги телефон сурункали қўнғироқлардан чарчаганди. Мижозлар идорага тўда-тўда бўлиб киришар, кимдир қувноқ, кимдир аччиқланиб яна кимдир эса ҳаяжонланиб Максуел билан тўсиқ орқали гаплашишарди. Почтачилар эшикдан шошганча кириб-чиқишарди. Клерклар тўфон вақтидаги матрослар сингари елиб- югуришар, Питчер ҳам ғайрат билан ишларди.

Шу куни биржада тўфон, кўчки, бўрон, зилзилалар юз берди, вулқонлар отилди. Барча офатлар мана шу кичиккина идорада рўй берди. Максуел стулини деворга суяб қўйди ва тик турганча мижозлар билан ишлай бошлади. У гўё маҳоратли масхарабоздек телеграфдан телефонга, иш столидан эшикка бориб келарди.

Вақт тобора тиғизлашиб бораётган бир пайтда Максуелнинг кўзи кутилмаганда туяқуш патли шляпадаги, юзини духоба тўр билан тўсиб олган, олтин тусдаги гажак сочли, қундуз мўйнали палто кийган, кумуш юракча билан тугалланувчи шода-шода маржон таққан қизга тушди. Қизнинг қиёфаси кибрли эди. Бу ҳолатни изоҳлашга Питчер тайёр бўлиб турганди.

– Стенографистлар бюросидан, иш ўрни масаласи бўйича, - деди Питчер.

Максуел ярим ўгирилиб қаради; унинг қўллари қоғоз ва телеграф ленталари билан банд эди.

– Кимнинг ўрнига?- қошларини чимириб сўради у.

–Ўзимизнинг котиба қиз ўрнига,- деди Питчер.-Ўзингиз кеча янги котиба чақиришимни сўрагандингиз.

– Сиз ақлдан озибсиз, Питчер,– деди Максуел. – Қандай қилиб сизга бундай буйруқ беришим мумкин? Мисс Лесли бир йилдан бери ўз вазифасини аъло даражада бажариб келяпти. Ўзи хоҳламагунча ўрнига одам олмаймиз. Бизда ҳеч қандай бўш ўрин йўқ, хоним. Бюродагиларга айтиб қўйинг, Питчер, бизга бошқа одам юборишмасин, қайтиб олдимга ҳеч кимни етаклаб келманг!

Маржон таққан қиз стулларга туртиниб, жаҳл билан идорани тарк этди. Питчер қулай фурсат топиб бухгалтерга "қария”нинг кундан-кунга паришонхотир бўлиб бораётганлигини етказди.

Идорада иш қизигандан-қизиди. Биржада Максуелнинг мижозларига тегишли бўлган йирик суммадаги турли номлардаги акциялар босиб-янчиларди. Олди-сотди ҳақидаги буйруқлар у ёқдан- бу ёққа қалдирғочдек "учиб юрарди”. Максуелнинг мансаб курсиси ҳам омонат эди ва у катта қувватли машинадай бор кучи билан ишларди; унинг сўзлари, қарорлари, ҳаракатлари гўё соат механизмидек тез ва аниқ эди. Акция ва ҳужжатлар, қарз ва фондлар, гаров ва ссудалар – бу молия олами. Унда инсоннинг ҳис-туйғуларига ўрин йўқ эди.

Тушлик вақтига келиб идорада бирозгина сукунат чўкди.

Максуел қўлларидаги хат ва телеграммалар билат столи олдига келди. У ўнг қулоғига ҳар доимгидек ручкасини қистириб олган, бир тутам ҳурпайган сочлари пешонасига тушиб турарди. Ойна очиқ эди, чунки у ердан хонага баҳорнинг илиқ нафаси уфурарди.

Деразадан хонага сирен гулининг ёқимли, ҳиди анқиди ва даллолни бир зум жойига михлаб қўйди. Негаки, бу ифор мисс Леслига тегишли эди. Бу унга, фақат унгагина тегишли эди.

Қиз – Максуелнинг ёдига тушди. Биржа олами аҳамиятсиздек бўлиб қолди, гўё. Котиба эса қўшни хонада, йигирма қадам нарида эди.

– Қасам ичаманки, мен бу ишни қиламан,- деди ярим овозда даллол.- Ҳозироқ ундан сўрайман. Ҳайронман, нега буни аввалроқ ўйлаб кўрмаган эканман-а.

У котиба қизнинг хонасига отилиб кирди ва унинг столига яқинлашди.

Қиз оҳиста жилмайди. Унинг ёноқлари қизарган, нигоҳи ҳам мулойим ва самимий эди. Максуел қизнинг столига тирсаклари биланди суянди. Унинг қўлида ҳали ҳам бир даста қоғоз турар, қулоғига ручка қистирилганди.

– Мисс Лесли,- ҳовлиқиб гап бошлади у,- роппа-роса бир дақиқа вақтим бор. Сизга бир нарсани айтишим керак. Менга турмушга чиқинг. Тўғри, шу пайтгача кўнглингизни олишга ҳаракат қилмаганман, лекин сизни чиндан ҳам севаман. Илтимос, тезроқ жавобини айтинг.

– Нималар деяпсиз?- ажабланди қиз. У ўрнидан туриб, кўзларини катта-катта очганча Максуелга қаради.

– Сиз мени тушунмадингиз чоғи?– деди Максуел.- Менга турмушга чиқишингизни хоҳлайман. Сизни севаман, мисс Лесли. Буни олдинроқ айтмоқчи эдим. Ниҳоят, энди фурсат топдим. Ана, яна мени телефонга чақиришяпти. Питчер, айтинг, кутиб туришсин. Хўш, нима дейсиз, мисс Лесли?

Котиба қиз ўзини жуда ғалати тутди. Аввалига у ҳайратдан донг қотди, кўзларидан ёш қуйилди, сўнгра қуёш порлагандек жилмайди ва бир қўли билан даллолнинг бўйнидан аста қучоқлади:

- Тушундим. - деди қиз мулойимлик билан- Бу биржа бутун фикр-у хаёлингни эгаллаб олибди. Бошида қўрқиб кетдим. Наҳот, ёдингдан кўтарилган бўлса, Гарви? Биз, ахир кеча кеч соат саккизда муюлишдаги Кичик черковда никоҳдан ўтдик-ку!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 30 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #habarlar, #новости, #xabarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018