WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10718]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1900]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3539]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7144]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [85]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11408]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1485]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [245]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [254]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2843]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [406]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3426]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5249]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [500]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [895]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [66]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [57]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 19
Гостей: 18
Пользователей: 1
jeniferma60

Kun faolllari:
laurelwq3, loisbd11, kenyara69, zelmalg2, jeniferma60, Chucknor
Главная » 2021 » Сентябрь » 23 » «Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман». Россияда қурилишда ишлаётган олий маълумотли ўзбекистонлик муҳожир ҳикояси

ПОИСК / IZLASH:


07:38
«Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман». Россияда қурилишда ишлаётган олий маълумотли ўзбекистонлик муҳожир ҳикояси
«Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз — тўрт йилдан бери Москвада ишлаётган 39 ёшли муҳожир киши.

Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ошкор этилмади.

Ёшим 39 да. Жиззахданман. Маълумотим олий, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг Агрономия факультетини тугатганман. Бир муддат ҳокимлик тизимида, коллежда ишлаганман. Лекин тақдир тақозоси билан сўнгги тўрт йилдан буён Россияда ризқимни териб юрибман.

Қишлоқ боласининг орзуси нима ҳам бўларди?

Болалигим Жиззахнинг энг чекка қишлоқларининг бирида мол, қўйларга қараш, ота-онамга уй ишларида ёрдамлашиш билан ўтган. Қишлоқ боласи нимани ҳам орзу қиларди?! Кичкиналигимда кўпчилик болалар қатори мен ҳам ҳарбий бўлишни орзу қилганман. Аммо соҳада ишлаш учун соғлом бўлиш билан биргаликда салоҳият ҳам керак деб ўйлардим. Жисмонан соғлом бўлсам-да, билим даражам етмайди деб ҳисоблаганман. Хуллас, шу билан орзум орзулигича қолган.

Мактабни битириб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг Агрономия факультетига ўқишга кирдим. Ўқишни тамомлаганимдан сўнг, олдимда тайинли иш топиш муаммоси пайдо бўлди.

Бир неча ташкилотларга ишга таклиф қилишди, бориб ишладим. Ойлик маошлари фақат бир ўзимга етарди, холос. Кейин беш йил давомида тумандаги коллежнинг кадрлар бўлимида ишладим. Ойлик ҳам мақтагулик эмасди. Аммо олган маошимнинг тенг ярми йиғди-йиғдиларга кетарди ва бу рўйхатининг адоғи кўринмасди.

Сўнгги йилларда кузатилаётган қурғоқчилик, ёғингарчиликнинг кам бўлиши, лалми ерларда деҳқончилик ва чорвачиликка салбий таъсирини ўтказмай қўймади. Яйловларнинг уй-жой ва бошқа мақсадларда ҳокимлик томонидан сотиб юборилишидан аҳоли бир бош сигирини ҳам ҳеч қаерга сиғдира олмаяпти. Экин майдонларини фермерлар эгаллаб олган. Ўзидан бошқа биронта одамнинг чорвасини ерига қўймайди, гарчи ҳосили йиғиштириб олинган бўлса ҳам. Шу сабаблар туфайли қишлоғимиз аҳолиси орасида миграция ошиб бормоқда.
Россияда ишлаётганларнинг ҳеч бири кам бўлгани йўқ

Ҳозир маҳалламизда 100 дан ортиқ киши Россияда ишлаяпти. Аммо у ерга бориб ишлаганларнинг ҳеч бири кам бўлгани йўқ. Бири уй қурса, яна бошқаси машина оляпти, яна бири тўй қиляпти. Энг муҳими, рўзғори бут. Қишлоқ шароитида, айниқса, ишсизлик пайтида буларни эплашнинг ўзи бўлмайди.

Икки нафар фарзандим бор. Тузукроқ пул топиб, шароитимни яхшилаб, болаларимга тўй қилишим керак эди. Мен ҳам эл қатори Россияга ишга кетишга қарор қилдим.

2017 йил августида Москвага келдим. Иш топишим муаммо бўлмади. Чунки Москвада иш кўп, ишчи кучи етишмайди. Ҳар қадамда ишга таклиф қилувчи турли баннерлар, эълонлар илинган. Шунга қарамай, барибир биринчи марта келган одам бирор таниши ёки оғайнисининг ёнига бориб ишлайди. Ҳеч бўлмаса, шулар тавсия қилган ишларга жойлашади. Мен ҳам ҳамқишлоқларим ишлаётган қурилиш фирмасига ишга кирганман.
Тизим анча яхшиланиб қолгандир деб Ўзбекистонга қайтгандим

Россияда уч йил ишлаб, топган пулларимга уй-жойимни тўғриладим, ўғилларимга суннат тўй қилдим. 2020 йил сентябрь ойида оилам бағрида ўз соҳам бўйича ишлашни ният қилиб, Жиззахга қайтиб келдим.

Мутахассислигим бўйича туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалик бўлимига ишга кирдим. Бошида орадан анча вақт ўтди, тизим анча яхшиланиб қолгандир деб ўйлагандим. Аммо ҳали ҳам аввалгидек эрталабдан тунгача ишлаш, қоғозбозлик, сохта рақамлар, фақат йиғилишдан омон чиқиш учун ишлаш давом этарди.

Кеч соат 10 бўлса-да, бирорта ходим уйига кетай демасди. Кеч тушиши билан қишлоққа қатновчи таксилар ҳаракати тўхташи туфайли тун ярмида уйга пиёда кириб келардим.

Ойлик маоши ўта аянчли ва кулгили сумма — 930 минг сўм эди. Уни ҳам берганда беради, бўлмаса йўқ. Ана энди ҳисоблаб кўраверинг. Бу ойлик билан оила боқайми ёки йўл кира ва тушликка ишлатайми?

Жуда ғалати, шундай эмасми? Аммо бу ҳақиқат. Биров сенинг муаммонг билан қизиқмайди. Фақат иш талаб қилади. Бировга фойдаси йўқ жадвалларни тўлдириш, жавоб хатларини ёзиш... Қайси бирини айтай?

Бир томондон прокуратура текширувлари, бир томондан вилоят бошқармаси топшириқлари. Ахир ишда шунча ҳам юклама бўлиши мумкинми? Ойлик ҳам шунга яраша тўланса эди. Оиламни боқиш, уларни етарлича таъминлаш учун мен муттаҳамлик, тамагирлик қилиб, олдимга келган фермерлардан пул олишим керак эди. Агар ушлаб олишса, тўғри қамоққа тушаман.

Хуллас, саккиз ой ишладим. Менга ўхшаганлар бундай муҳитда нон тополмаслиги аниқ эди. Балки ўзимдан ҳам айб ўтгандир, билмайман.

Қани эди бизда ҳам аниқ иш жадвали бўлса-ю, ходим белгиланган соатда ишга келиб, ўз вақтида оиласи бағрига қайтса... Майли, маош 5 миллион сўм эмас, ҳеч йўғи шунинг ярми бўлганда ҳам Россияга қайтиб келмасдим. Лекин шароит тақозоси билан мигрантлар диёрига қайтдим.
Бир ойда икки кунгина дам оламиз

Ҳозир Москва шаҳрида қонуний асосда туркларнинг қурилиш фирмасида ишлайман. Иш соати кўплигини айтмаганда, меҳнат шароитларига чидаса бўлади.

Кунига 10 соат иш. Ҳафтанинг тоқ кунлари 12 соатгача чўзилади. Албатта, ишлаган соатларга пул ёзилади. Бир якшанба иш куни, кейинги якшанба дам. Ойига 28—29 кун ишлаб, икки кун дам оламиз. Бу, албатта, оғир, аммо ўзбеклар жуда чидамли халқ.

Маоши 500 доллардан 700 долларгача. Ишингизга қараб бу рақамлар ўсиши мумкин. Ойлик патент тўловларимизни ҳам иш берувчи тўлаб беради. Уч маҳал овқат ҳам унинг ҳисобидан.

Шахсан мени иш ҳақи қониқтиради. Бошқаларда ҳам шундай бўлса керак. Агар ёқмаганда, бу ерларга келиб, совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай ишлармиди?
Бир хонада 15-16 нафар одам яшайди

Яшаш шароитлари ҳам ҳаминқадар. Иш берувчи умумий ётоқхона билан таъминлаган. Бир хонада 10 киши яшаймиз. Аммо биздан-да кўп, 15-16 киши яшайдиган хоналар ҳам бор.

Умуман олганда бу ерда яқинлар соғинчини ҳисобга олмаганда, бошқа муаммо сезмайман. Ҳар ким билиб-билмай руслар ундоқ, руслар бундоқ деб гапиради. Аммо мен улар томонидан бирон бир негативга гувоҳ бўлмаганман. Сиз билан иши йўқ, индамасангиз, улар ҳам индамайди. Муаммолар одамнинг билимсизлиги, дунёқараши пастлиги, рус тилини билмаслигидан келиб чиқади. Айбни яна бошқаларга тўнкашади.

Таълим соҳасидаги хатоликми ёки бошқа сабаблар туфайлими қишлоқ мактабларида рус тилига бўлган қизиқиш «нол» десак ҳам бўлади. Ўқитувчиларнинг ҳам савияси жуда паст. Ахир ўзи билмаган нарсани қандай ўқувчига ўргатсин. Ваҳоланки, қишлоқ мактабини битирган болаларнинг 60 фоизи шу ерга келиб ишлайди. Келади-ю, муаммолар гирдобида қолади. Оддий имтиҳондан ўтолмай, сертификатни 100 долларга сотиб олади. Балки қишлоқ мактабларида рус тилини чуқурроқ ўтиш керакмикан?
Ўз юртимда ўрнимни тополмаганимдан афсусланаман

Биргина Москванинг ўзида минглаб ўзбекистонликларни учратиш мумкин. Биринчи келган одам бу ер Россиями ёки Ўзбекистон деб иккиланиб қолади. Юртдошларимиз асосан қурилишда, бозор, дўконларда, ширинлик цехларида, қўриқчилик, таксичилик ва официант бўлиб ишлайди.

Мени кўпинча бир савол қийнайди: Агар кутилмаганда Россия ҳукумати қарор чиқариб мигрантларни мамлакатидан чиқариб юборса нима бўлар экан? Ахир озмунча одам бу ердан нон топаётгани йўқ-да. Бунча ишсиз одам юртимизда оиласи билан қандай яшар экан? Мутасадди раҳбарлар етарли ойлик берадиган иш ўринларини яратиш масаласини ҳал қилса яхши бўларди.

Аммо бу давлат мигрантларга муҳтож, русларга қора ишчи кучи жуда керак. Шунинг учун ҳали бери бундай қарорни қабул қилмайди деб ўйлайман.

Ҳаётимни ортга қайтарганда деярли ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилмасдим. Чунки ўтмишимда афсусланарли иш қилмаганман. Аммо баъзида олий маълумотли бўлсам-да, ўз юртимда, жамиятда ўз ўрнимни ҳанузгача тополмаганимдан, бирон бир даромадли ишнинг бошидан тутолмаганимдан афсусланиб қоламан. Албатта, бунга ўзим ҳам айбдордирман. Чунки киришимли, вазиятни ўз манфаатига ҳал қиладиганлардан эмасман. Аммо ҳаётимда ҳалолликни доим биринчи ўринга қўйганман.
Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман

Ҳаётимнинг энг муҳим даврларини кўп юртдошларим қатори оиламдан узоқда, мусофирчиликда ўтказяпман. Аммо нолимайман, шу ерда ишлаб, ҳалол меҳнат қилиб ўзим истаган ниятимга эришдим: уй жойимни, шароитимни яхшиладим. Ўғилларимга чиройли қилиб суннат тўйлар қилдим.

Энг муҳими, барча яқинларим соғ- саломат, куч-қувватим жойида. Аллоҳга шукр. Аммо яна бир орзум бор — машина олиш. Чунки машинаси йўқ одамга жуда қийин экан. Биз тарафларда кечки пайтлари таксилар юрмайди. Шундай пайтлари ўз машинангизда итларга таланмасдан уйга кетганингизга ҳеч нарса етмас экан. Ҳозир фақат машина олиш учун ишлаяпман. Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман.  Ўзбекистонда мутахассислигим бўйича бирор ишга жойлашиб, оилам бағрида яшайман.

Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди. 
Муҳаррир: Дилшод Шарипов.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 93 | Добавил: iphone | Теги: #newsuz, #news, #xabarlar, #ahborot, #uznews, #Yangiliklar, #Yangilik, #новости, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021