WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5133]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [676]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2469]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4107]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7579]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [720]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2633]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [135]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [152]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1687]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [299]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1839]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3196]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 55
Гостей: 53
Пользователей: 2
Dagdaapomia, Mnelascary

Kun faolllari:
DonaldPt, Patriottdh, BulasMuff, Nilashigo, Badarextich, GrokinosOvebra, ShaktirnGari, Nuadahold, HugitusInceno, Kelladoraculky, AralsaOblirl, Tolarviaf, CedoraRakaks, Gobeiexcugs, Landagecamp, Mikakreecero, IshnmathVivaxy, GrogisVevy, CorneBouh, BuzanaraFeford, Munirasofe, Ghotusshoown, Bragoreorax, GranisSpat, Buzanraddado, SirargasSlathe, Dagdarnmich, ThorgannBany, TokoraAbubre, Gadalkinc, Vukreeasseld, [Полный список]
Главная » 2017 » Ноябрь » 10 » БОЛАГА АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН 10 ЖУМЛА

ПОИСК / IZLASH:

13:17
БОЛАГА АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН 10 ЖУМЛА
Фарзандларингиз бирор ножўя сўз айтиб қўйса, танбеҳга тайёр турасиз. Аммо ўзингиз-чи? Ўз нутқингизни нақадар назорат қиласиз? Саволни бежиз қўймадик, чунки болалар катталардан ўрнак олади. «Фарзандларингизни тарбияламанг, улар барибир сизга ўхшашади, ўзингизни тарбияланг», деб бежизга айтишмаган, ахир.

Демак, болаларга айтиш умуман тақиқланадиган жумлаларни санаб ва шарҳлаб ўтамиз.

    «Худди отангнинг ўзисан!» Агар фарзандингиз отасига хатти-ҳаракати, феъли ёки ташқи кўриниши томондан ўхшаса, «Дадангга жудаям ўхшайсан-а?» деймиз меҳр билан. «Худди отангнинг ўзисан» деган жумлада эса нафрат, жаҳл ва беписандлик оҳанглари эшитилиб туради. Моҳиятан олганда, бу «Фарзанддан омадим чопмади» деган тагзаминга эга. Болалар бу гапни эшитиб хавотир, ёлғизлик ҳисларини туйишади. Каттароқ бўлгач эса шу жумлани эшитган заҳоти ғазабланади. Агар ота-она ҳамма муаммони ирсиятга олиб бориб боғлайверса («Бу сенга онангдан ўтган», «Аммангнинг қизига ўхшаб бетартибсан» ёки «Кимга тортдинг, ҳайронман»), бу меҳр ришталарининг узилишига олиб келади.
    «Сенга ҳозир вақтимйўқ!» Бу гапни эшитган катта одам ҳам хафа бўлади. Турмуш ўртоғимиз, дўстларимиз, яқинларимизга нисбатан ҳеч қачон ушбу жумлани қўлламаганимиз ҳолда болаларга нисбатан кўп ишлатамиз. Масалан, она телефонда гаплашиб турганида ўғли пластилиндан ясаган ўйинчоқларини олиб келиб кўрсатади ва онасининг эътиборини тортишни истайди. Она эса «Кўрмаяпсанми, ҳозир сен билан ўйнаб ўтиролмайман», деб болани силтаб ташлайди. Онанинг назарида, суҳбат муҳимроқ, бола кутиб туради. Боланинг фикрича эса ҳаммаси умуман тескари: ойиси ҳар куни телефонда гаплашаверади, ўйинчоқ эса оддий эмас, ахир уни ўзи ясади. Кейинги сафар эътиборни яратиш эмас, бузиш орқали тортишга қарор қилади. Битта идишни синдирса, онаси ҳар қандай суҳбатни ташлаб югуриб келади. 

    «Бу сенинг ишинг эмас!» Баъзан жумла сокин оҳангда, меҳр билан айтилиши мумкин — «Ҳали жуда ёшсан, буни англашинг қийин» деган маънода. Аммо бу билан у хавфсиз гапга айланиб қолмайди. Айрим болалар учун бехабарлик неврознинг бошланиш нуқтаси бўлса, бошқаларда у бадгумонлик ва ишончсизликни пайдо қилади. Кун келадики, бола умуман ҳеч нарсани сўрамай, ҳаммасини ўзича тушуниб кетаверадиган бўлиб қолади. Орадан бир неча йил ўтиб, ота-она ҳайрон: «У шунақанги боқибеғамки, ҳеч нарсага қизиқиши йўқ». Бунинг олдини олиш учун боланинг ҳар бир саволига жавоб бериш керак. Ҳатто, савол ўта ноқулай ва қийин бўлса ҳам.
    «Қаёққа? Йўл бўлсин?» Болалар катталардек чуқур фикрлай олишмайди. Катталар уларга ёрдам бериши керак. Яъни вазиятни тўғри тушунтириб, нотўғри хатти-ҳаракатлардан сақлаб туришлари лозим. «Қаёққа кетаяпсан? У болалар сендан катта, ўйнатишмайди сени», «Рақс тўгарагига ёзилмоқчимисан? Бунақа қийшиқ оёқлар билан у ерга олишмайди», «Бу факультетга киролмайсанми деб қўрқаман»… Нега ота-оналар фарзандларига бундай жумлаларни айтишади-а? Баъзан болаларини турли зарбалардан асраш учун шундай қилишар. Ё уларни ёнларида олиб қолишни исташар. Аммо кўпинча унинг қобилиятига ишонмаганликлари учун шундай қилишади. Бундан болага катта зарар етишини ўйлашармикан? Агар катталар болага ишонишмаса ва олдиндан мағлубиятингга юз фоиз амин бўлишса, фарзандингизнинг ҳаётда бирон нарсага эришиши жуда мушкул.
    «Тўғрисини айт!» Қизиғи шундаки, бу талаб айнан тескари натижага олиб келади. Устига устак, «ёлғон гапирсанг, тилинги кесиб оламан»га ўхшаш дўқ-пўписа қилинса, бола ўзига нисбатан кучли босим ҳис этади. У ота-онасининг ўзига ишонмаётганини сезиб туради. Биздан рост гапиришимизни қанчалик кўп талаб қилишса, шунчалик маҳорат билан алдашга ҳаракат қиламиз. Ростгўйлик ва тўғрисўзлик ўзаро ишонч, сабр ва турли вазиятларни тўғри тушуниш орқали тарбияланади. Ҳатто, бола ёлғон гапириб қўйган тақдирда ҳам уни жазолаш эмас, тушунишга ҳаракат қилиш керак.
    «Ҳамма устингдан кулади». Болани бирон нарсага кўндириш баъзан жуда қийин кечади. Бунга кучингиз етмаса ва асабларингиз панд бера бошласа, кимнидир ёрдамга чақиргингиз келиб қолади. Масалан, Қорбобони. «Гапга кирмаётганингни Қорбобо эшитиб қолса, сенга совға олиб келмайди», деймиз. Овқат егиси келмаса, доим шприци тайёр турадиган доктор билан қўрқитамиз. Ё автобусда рўпарада кетаётган холани ҳам ёрдамга чақиришимиз мумкин. Бегоналар (реал ҳаётдагими ё рўёдаги) болага шу қадар таъсир қила бошлайдики, охири биз тарбия ишини тамоман уларга топшириб қўямиз: «Одамлар нима дейди?», «Ўртоқларинг сен билан ўйнамай қўйишади», «Қара, ҳеч ким бундай юрмайди»… Буларнинг бари боланинг жамиятга мослашолмай қийналишига олиб келади. У бегоналардан қўрқа бошлайди, мулоқотда ўзини ноқулай ҳис қилади ёки бошқаларга нисбатан тажовузкор бўлиб қолади.
    «Улар сенга яхши нарсаларни ўргатишмайди». Фарзандимизнинг дўстлари кўп бўлишини хоҳлаймиз. Ва дўстлар худди фариштадек бўлиши керак деб ўйлаймиз. Шунинг учун доим хавотирланиб болани сўроққа тутаверамиз: «Фалончи ўртоғинг сенга сўкишни ўргатмаяптими?», «Пистончи билан яна ўйнадингми, нуқул кийимлари ифлос юради-ку?» Боламизни ёмон таъсирлардан ҳимоя қилиш истагимиз уларда миннатдорлик туйғусини уйғотмайди. Аксинча, хафа бўлишади, ичларидагини ташқарига чиқармайдиган, гап беркитадиган одат чиқаришади ва бора-бора биздан бегонлаша бошлашади. Дўстлик орага тушганларни ёмон кўради. Болага нима яхшию нима ёмонлигини тўғри ўргатсангиз, у ҳеч қачон ёмонлар таъсирига тушиб қолмайди.
    «Фалончининг боласига ўхшасанг бўлмайдими?» Ҳамкасбингизнинг қизи ажойиб, пианино чалади, рақс тўгарагига қатнайди. Ўқишлари ҳам аъло. Қўшнингизнинг набираси эса нуқул олимпиадаларда юқори ўринларни эгаллайди. Албатта, дунёда сизникидан ақллироқ, қобилиятлироқ, эпчилроқ болалар кўп. Табиийки, уларга ҳавасингиз келади. Аммо буни очиқчасига ва ўз болангизга солиштирган (яъни уни камситган) ҳолда амалга ошириш шартми? Кўпчилик фарзандим ўрнак олсин деб шундай қилади. Аммо гап ўрнак олиб тузатса бўладиган сифатлар ҳақида бўлса хўп-хўп, аммо Худо айрим бандаларигагина юқтирган иқтидорнинг фарзандингизда йўқлиги учун уни камситиш бошқа нарса.
    «Турган-битганинг муаммо-а?!» Ўз қилмиши учун айбдорлик ҳиссини уйғотиш жуда осон. Аммо ҳеч ким яқинларига оғриқ ва изтироб етказиб, хотиржам қараб туролмайди, шундоғам ўзини айбдор ҳис этади. Баъзида бироз бўёқларни қуюқлаштириб, муболағага берилганингизни бола тушунмайди, ҳаммасини борича қабул қилади. «Қилғилиғингдан бувингнинг юраги тўхтаб қолай деди», «Шу ишни қилаётганингда оёқ-қўлим қотиб қолди» каби жумлаларни ўйлаб гапиринг. Яна фарзандингизнинг дунёга келиши ва катта бўлиши жараёнидаги қийинчиликларни ҳам унинг юзига солиш яхши эмас. Онасига нисбатан чексиз меҳру муҳаббат (мақсадингиз шу эди-ку) ўрнига у қўрқув ҳис этади, холос.
    «Яна нима керак сенга?» «Биз жонимизни жабборга бериб, сен учун ҳаракат қилаяпмиз, сен эса бунинг қадрига етмайсан!» Эшитиб туриб, масъулиятли катта одам худбин болакайни койияпти деб ўйлаш мумкин. «Яна нима керак?» — бу атрофга истеъмолчи назари билан қарайдиган катталарнинг таънаю миннатидан бошқа нарса эмас. «Шунча қилганларимизга миннатдор бўлиш ўрнига муаммоларни юзага келтираяптими? Бунга қандай журъат этди???» Бундай гаплар жонига теккан бола бора-бора муаммоларини яширадиган бўлиб қолади. Миннатларнинг жавоби эса бир кун қайтади: «Қўнғироқ қилдим, кўтармадингиз, яна нима дейсиз?», «Пул жўнатиб турибман, бўлди-да, одамларнинг боласи шуниям қилаётгани йўқ. Бирам ношукурсиз-ей».v

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 56 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017