Болаларга ёзда қайси пайтда қуёшда ўйнашга рухсат бериш мумкин?
Қуёш нурлари ҳам катталар, ҳам болалар саломатлиги учун муҳимдир. Хўш, ёзда болаларни қанча вақт давомида қуёшда олиб юриш мумкин?
1-қоида. Тушлик пайтида қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушишига йўл қўйманг (айниқса апрель-сентябрь ойларида). Болаларни соат 11-15:00 оралиғида сояда ўйнатган маъқул.
2-қоида. Болаларга қуёшда юрганда албатта крем суртинг. Чунки қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурлари терини зарарлайди ва бу келажакда онкологик касалликлар чақириши мумкин.
3-қоида. Болани об-ҳавога мос кийинтиришни унутманг. Болаларни қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий воситаси кийимдир. Уларга кенг футболкалар, енгил шимлар, узун кўйлаклар, юбкалар ва албатта шляпа кийдиринг.
Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси