WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6536]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2709]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4426]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8257]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [824]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2048]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4001]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [217]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 42
Гостей: 42
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, Pashkevichsili, tapedZes, vapedZes, eapedZes, kapedZes, wapedZes, napedZes, bapedZes, Titan3P, qapedZes, japedZes, yapedZes, Bogdankbb, chupaSger, spoline, ElenaPaf, weryreok, Xofjmos, Gqegzzv
Главная » 2018 » Январь » 23 » Болаларидан хабар олган она руҳи

ПОИСК / IZLASH:

08:19
Болаларидан хабар олган она руҳи
Аксарият одамларни ўлимдан кейинги ҳаёт қизиқтиради. Мени ҳам бу савол кўп ўйлантирган. Аммо ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеадан кейин инсоннинг жисми ўлса-да, руҳи абадий қолишига, яқин инсонларидан хабар олишига ишондим. Сизга ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман... Исми-шарфимни ошкор этишни истамадим.

Онам узоқ давом этган оғир хасталикдан кейин 34 ёшда вафот этди. Мен ўшанда тўққиз, синглим етти, укам эса беш ёшда эди. Ҳали бола бўлганимиз учун ўлим деган сўзнинг маъносини тушунмасдик. Онамнинг жасадини кўмиш учун олиб кетишаётганда ҳам синглим билан бир бурчакда қўғирчоқ ўйнаб ўтирардик. Бувимнинг, холаларимнинг додлаб, уввос солиб йиғлашлари юрагимизга қўрқув солса-да, бошимизга қандай мусибат тушганлигини ҳали ҳис қилмагандик. Онамнинг барча маъракалари ўтгандан кейин биз бувимнинг қўлида қолдик. Дадам эса уйдан эрта чиқиб кетар, қош қорайганда қайтар, деярли биз билан иши бўлмасди. Бувим эса рўзғор ташвишлари билан овора бўлиб, синглим ва укамга қарашни менга топшириб қўйганди. Шундай кунларнинг бирида ҳовлида ўйнаб ўтирганимизда, онамнинг бизни томоша қилиб ўтирганига кўзим тушди. Унинг қачон олдимизга келганини пайқамабман. Онамнинг ранги оқариб, озиб кетибди. Устидаги узун оқ кўйлаги тўпиғича тушган, оёқлари кўринмасди. Мен унинг юзларини аниқ кўрдим, сўзларини эшитдим. Шундан кейин онам ҳар куни келадиган бўлди. Ўйнаётганда уришиб, бирор нимани талашиб қолсак, бизга танбеҳ берар, ажратиб қўяр, жимгина бизни кузатиб ўтирарди. Уни фақат мен эмас укам ва синглим ҳам кўрарди. Онамнинг қабрини зиёрат қилишга кетаётган холаларимни кўриб, ҳайрон қолардим. Ахир онам қабристонда эмас, уйда бизнинг олдимизда-ку, деб ўйлардим.

Бир куни бувимга онам ҳар куни бизнинг олдимизга келишини, биз ўйнаётганда кузатиб ўтиришини оғзимдан гуллаб қўйдим. Менинг сўзларимдан бувим даҳшатга тушиб, ақлдан озганга чиқариб қўйди.

— Агар ишонмасангиз, ана укам билан синглимдан ҳам сўрашингиз мумкин, — дедим бувимга.

Улар ҳам менинг гапимни тасдиқлашди. Кечқурун дадам ишдан келганда, бувим йиғлаб, бўлган воқеани гапириб берди. Шундан кейин мени турли азайимхон-у, муллаларга олиб бориб, ўқитишди. Онам эса мен бор гапни бувимга айтиб берганимдан хафа бўлиб, бошқа келмай қўйди. Энди онам кўзга кўринмас, илгаригидек бизга танбеҳ бериб, ажратиб қўймасди. Бироқ мен унинг ёнимиздалигини, кузатиб ўтирганлигини ич-ичимдан ҳис қилардим. Ўн йил мобайнида онамни бирор маротаба кўрмадим, уни ҳис қилганим учун ўзимни хотиржам сезардим.

Мактабни битирганимдан кейин уйимиздан совчилар аримай қолди. Онадан эрта етим қолиб, барча рўзғор ишларида бувимга ёрдам берганим туфайли қишлоқда меҳнаткаш қиз, деган ном қозондим. Шунданми, мени келин қилишни орзу қилган одамлар кўп бўлди. Маҳалламиздаги оддийгина оиланинг фарзанди бўлган йигитга розилик бердим. Тўйим бўлди. Тўй куни онамнинг ўрни жуда билинди. Ўша куни уни тушимда кўрдим. Онам сочларимни силаб, менга бахт тилади. "Ҳали кўрасан, албатта сенинг олдингга қайтаман”, деб юпатди. Келин бўлган оилам жуда ўзига тўқ бўлмаса-да, ҳар қалай жуда камбағал ҳам эмасди. Турмуш ўртоғим ҳам камсуқум, меҳнаткаш йигит эди. Она меҳрига зор бўлиб ўсганлигим туфайлими, қайнонам билан тезда тил топишиб кетдим. Қайнона-келин ўртасида бўладиган можаролар бизга бегона эди. Уни ўз онамдай қабул қилиб, дашномларига кўп ҳам эътибор бермасдим. Ҳомиладор бўлганимда эса тўққиз ой мобайнида қайнонам мени еру-кўкка ишонмай, ғамхўрлик қилди. Кўзим ёришидан бир кун илгари тушимда онамни кўрдим. У жудаям хурсанд, бир гапириб, ўн куларди. "Ана сенга айтгандим-ку, қайтаман, деб. Мана олдингга келдим. Энди ҳеч қачон ташлаб кетмайман” дермиш...

Уйқудан чўчиб уйғонганимда, қорнимда қаттиқ оғриқни ҳис қилдим. Мени тўлғоқ тутаётган эди. Туғруқхонага борганимдан қийналмай, кўзим ёриди. Қизчалик бўлдим. Уни илк маротаба қўлимга олганимда кўзларимга ёш қуюлди. "Она қизим”, деб эркаладим. Турмуш ўртоғим билан агар қиз фарзанд кўрсак онамнинг исмини қўямиз, деб келишгандик. Қизимга онамнинг исмини қўйдик. Мен уни ҳозир "Онажон” деб чақираман. Тушимда онамнинг "ҳали олдингга қайтаман”, деган сўзларининг маъносига тушунгандай бўламан.

Онамнинг вафотидан кейин кўзимга кўринганини унинг арвоҳи олдимга келган, деб ишонч билан айтолмайман. Балки у арвоҳ бўлгандир, балки онамни қаттиқ соғинганимдан болаларча беғуборлик билан хаёлан тирилтиргандирман...

Нима бўлган тақдирда ҳам шу воқеадан кейин инсон руҳининг абадийлигига ишондим.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 500 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #habarlar, #newsuz, #news, #Yangilik, #Yangiliklar, #xabarlar, #новости, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018