WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 6 » Болаларингизни безбетликка ўргатманг!

ПОИСК / IZLASH:

05:38
Болаларингизни безбетликка ўргатманг!
Кеча "Истиқлол" санъат саройида ажойиб концерт дастури бўлиб ўтди. Аслида бу мусиқий кечага биз ишхонанинг сийлайи раҳми билан тушдик. Ўз иродаси ва матонати эвазига ҳаёт завқини суришга интилаётган имконияти чекланган кишиларнинг Халқаро куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда муҳташам сарой одам билан лиқ тўлди. Очиғи, бу зални тўлдириш жуда қийин бўлса керак деб ўйлардим. Йўқ, тўлди.

Гап унда эмас, мени бошқа ҳолатлар ўйлантирди. Дилноза Кубаева билан Самандар Ҳамроқулов биргаликда раислик қилган тадбирда эл билган хонандалар бирма-бир чиқиб, ўз қўшиқларини фонограмма орқали ижро этгач, ўзига хос лотореяда ҳам қатнашди. Яъни, саҳнага ўрнатилган лототрон орқали омадли чипта соҳиби топилиб, унга копток берилди. Кейинги пайтларда сабрсиз ва тоқатсиз одамларни залда 2 соат ушлаб туриш учун мана шундай "иш”ларга кўпчилик хонандалар яккахон концертида ҳам тез-тез мурожаат этаяпти. Жуда аҳмоқона усул-ку... Нима дейсиз энди? Ё санъатинг бўлсин, ё тўла сандиғинг, деганларидек...

Майли, бу ўз йўлига. Копток бўлса, ёмонмас. Ўзим футболга қизиққаним учун бу усул ёқди. Қолаверса, гала-концертда шундай қилиниши мумкин. Чунки бундай концертларга одатда турли хонандаларни тинглайдиган томошабинлар тушади. Улар бутун концерт давомида ўзи севган хонанданинг бор-йўғи 2-3та қўшиғини эшитиши мумкин, холос. Кейин саҳнадан чиқиб кетиши керак эмас-ку. Лотореялар ана шундай мухлисларни ушлаб туриш воситаси. Масалан, мен тинглайдиган бирорта артист чиқмади...
Гап унда ҳам эмас. Асосий гап — болаларимиз тарбияси ва бераҳму бефаҳм ота-оналаримизда!!!

Хуллас, Алишер Файз 3та қўшиқ айтгач, лотореяни давом эттиришга у ҳам жалб этилди ва хонанда танлаган рақам эгаси ўртага келиб, совғасини олаётганда унинг ортидан бир болакай ҳам эргашиб саҳнага чиқди. Табиийки, ҳамма уни шу йигитнинг ўғли бўлса керак деб ўйлади. Самандар ҳам шундай ўйлаб: "Ўғлингиз катта йигит бўлсин", деганди у ҳайрон бўлиб, "Бу менинг болам эмас" деса бўладими, ҳамма кулиб юборди. Қаранг, қайсидир ота ёки она боласини саҳнага чиқариб юборган: "Бор, айт, анови аканг сенга ҳам копток беради", деган. Артистлар энди бутун халқ қараб турган пайтда ўша болага ҳам битта коптокни "текин"га бериб юборди. Майли, бу ҳолат "еди". Лекин унинг кетидан энди ўнлаб ота-оналар ўз боласини саҳнага чиқаришни бошлади-ку. Эҳ-ҳей.

Ундай эмас-да энди. Ўзбекчиликми шу? "Менинг болам сенинг болангдан камми”, деймиз-да. Афсус, жуда ҳунук ҳолат бу. Болаларни безбетликка ўргатмоқда ўз ота-онаси тарбиялаш ўрнига. Биз бир пайтлар тўртта одамнинг олдида кўринишга уялардик. Бугунги боғча боласи эса пилдираб 4000та жуфт нигоҳ қараб турган саҳнага чиқиб келиб, яна машҳур артистлардан копток сўраяпти. Энг даҳшати, Самандар копток қолмай, қўлидаги машҳурлар копток эгаларига дастхат қўйиб бериши учун ушлаб тургани — фломастерини ҳам охири, саҳнага чиқволиб, бақрайиб турган бир қизчага бериб юборди-я. Қойил!!! Ота-онаси шундан кайф қилдимикин? Саҳнанинг қадри қайда қолди, салобати қани?

Яна бир мулоҳаза. Умуман, жамоат тадбирларига, хусусан, концертларга болаларни олиб тушиш қанчалик тўғри? Буни айтганимга сабаб, шу куни мен ўтирган қаторнинг орқасида иккита боласини ёнига аранг ўтқазиб олган, камига қўйнида эмизикли боласини ушлаган онага кўзим тушди. Нима азоб. Шартмиди шу аёлнинг концертга тушиши? Кўпчиликнинг олдида кўкрагини очииииб, боласини эмизиб ўтирибди яна бечора. Эмизишда айб йўқ, тўғри. Лекин ҳамма ишнинг ўз ўрни бор... Болалар бу концертдан қандай завқ олади? На атрофдагиларни, на ота-онасини тинчгина дам олишга қўяди. Назаримда, болалар билан концертга тушиш масаласини расмий доираларда ҳам жиддий кўриб чиқиш керак.

Иккинчи масала эса янада оғриқли. Гулсанам Мамазоитова икки жуфт қўшиқ айтиб, лотореяни ўтказгач, тадбирнинг якуний қўшиғи — "Ойдан тушган эмас" деган ватанпарварлик руҳидаги қўшиғини айтиши эълон қилинди. Шу пайт 4000 одамнинг 3400таси гурррр этиб ўрнидан туриб, саҳнадан чиқа бошлади-ку. Очиғи, ғазабландим. Ватан ҳақидаги қўшиққа ҳурмат — бу Ватаннинг ўзига бўлган ҳурмат эмасми? Йўқ, томошабинлик маданияти бизда ҳали ҳам анча пастми дейман, дедим ўшанда ўзимча тўлқинланиб!!! Шармандагарчилик!!! - деб ҳам юбордимов. Ахир ҳали ҳеч ким "Шунинг билан концертимиз тугади" дегани йўқ-да. Бу тадбирнинг "заҳматкаш" ижодкорлари, меҳнаткашлари таништирилмади ҳам. Худди кимдир уларни мажбурлаб олиб кириб ўтирғизиб қўйгандек, худди олдинроқ ҳаракат қилмаса шу залда абадул абад қолиб кетадигандек бирдан гувв этиб туриб бериш, саҳнадан чиқиб кетиш — яхши эмас. Бу — ноинсофлик.

Шу тобда хаёлимга бир яшинфикр келди: нега кейинги пайтларда концертлар шу тариқа — ўта бефайз ўтяпти? Одамлар охиригача ўтирмаяпти? Ҳамма саволимга қисман умумий жавобни топгандек бўлдим. Жавоб шуки, айбнинг каттаси фонограммада экан!!! Одамларга беписанд бўлиб, ҳурматсизлик қилиб, алдаб, ёлғондан оғиз қимирлатиб, фонограммага қапишиб олган чала артистларимиз энди томошабинни айбламасинлар экан. Дунё қайтяпти экан. Шу боис мен ҳам шартта ўрнимдан турдим-да, "фонограмма олами"дан чиқдим...
Кўча. Оҳ, тирбанд йўлдаги мошинларнинг "жонли" сайроғи ГАИларнинг чур-чурига қоришиб, бир симфония бўлди ўзияммм... Ҳа, айтганча, қўлида копток ушлаб бораётган "шустрий” боласининг бошидан силаётган "меҳрибон" ота-оналарни ҳам кўрдим...
Зоҳиджон ОЛОВ


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot https://kun.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 207 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016