WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5857]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [767]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [443]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2571]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4302]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7895]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [767]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [163]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [358]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1786]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [329]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1959]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3610]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [16]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [12]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 48
Гостей: 48
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, gapedZes, tapedZes, vapedZes, eapedZes, fapedZes, mapedZes, lapedZes, Sergioroome, capedZes, rapedZes, kapedZes, papedZes, napedZes, iapedZes, bapedZes, japedZes, zapedZes, uapedZes, JoshOrdiply, cebarlighEl, fresuatnaEl, MarlineNiz, girBex, Richardsweef, Lindawhatt, Zolexmt, Funkec, KasiCekeede, Hanstourry, PolundraVU, [Полный список]
Главная » 2018 » Апрель » 12 » Болангизга тақиқ қўйманг!

ПОИСК / IZLASH:

08:03
Болангизга тақиқ қўйманг!
Инсон тақдири аввалдан белгилаб қўйилганми ёки танлов ҳуқуқимиз борми? Психологик нуқтаи назардан ёндашилса, тақдирнинг ёзилгани бор гап. Баъзан эса киши ўз тақдиридан "узоқлашади”. Сабаби, оилавий муҳит, тарбия, ҳаётий кўникмалар, одатлар, ён-атрофдагилар унга таъсир кўрсатади.

Ота-онанинг болани ҳақоратлаши, унга турли тақиқлар қўйиши, қарғаши, ишонч билдирмаслиги ҳам келажакда уни ўз тақдиридан йироқлаштирар экан. Наҳот, ота-онанинг беихтиёр айтган сўзлари бола тақдирини ўзгартира олса, дейсизми? Ҳа, шундай...

Мутахассис – Лайло НОДИРОВА, психолог.

Ҳаётий қувват «кесилиши» мумкин

Дейлик, фарзандингиз шўх, шу билан бирга қайсар, ўз билганидан қолмайдиган бола. Уни тартибга чақирасиз, тергайсиз, тўполон қилса, жазолайсиз ва турли сўзлар билан қўрқитишга уринасиз. Мисол учун, мана бундай: «Айтганимни қилмасанг, ўлдираман!», «Яна бир марта шундай қилсанг, ўзингдан кўр, туғилганингга пушаймон қиламан!».

Тўғри, ҳеч бир она фарзандига ёмонлик тиламайди. Фақат шуниси ҳам ҳақиқатки, беихтиёр айтиб юборилган сўзлар боланинг онг остида «сен яшамаслигинг керак, мавжуд бўлма» маъносидаги тақиқни келтириб чиқаради. Биласиз, бу сўзлар мия учун ахборотдир. Ва бу ахборот ниҳоятда катта кучга эга. Агар салбий характерда бўлса, фикрни чалғитади. Бола балоғат ёшига етганида турли муаммолар келиб чиқишига замин ҳозирлайди.

Ёдда тутинг, болани ҳақорат қилиш, қарғиш сўзларни айтиш унинг учун руҳий «тепки»дир. Трансакцион таҳлилда шундай дейилади: «Бола ота-онасидан қанчалик кўп рағбат эшитса, у келажакда шу қадар кам қоқилади. Аксинча, кўп негатив фикрлар билан улғайганлар кўпйиқилади, адашади».

«Ўйнама, югурма, шовқин кўтарма!»

Болалар ҳам худди катталардек ҳис-туйғуларини ифода этишни исташади. Кўп ҳолларда бу хархаша қилиш, югуриб (сакраб)ўйнаш, ака ё ука билан ўйинчоқ талашиш, бирор нимадан норози бўлиш тарзида намоён бўлади. Бундай пайтда сиз қандай йўл тутасиз? Ишончимиз комилки, тартибга чақирасиз, уришасиз.

Дейлик, бола кўчада ўйнаётиб йиқилиб тушди. Унинг тиззаси шилинди, қонаяпти. Йиғлаганидан юрагингиз ачишса-да, сир бой бермай, уни тергашга тушасиз: «Неча марта айтдим, ўша болалар билан ўйнама, деб, мана, нима бўлди! Айб ўзингда! Йиғлаганингни эшитмай, ичингга ют!»

Бола шу ондаёқ ҳиссиётларини «босиш»га уринади. Чунки дўқингиздан қаттиқ қўрқŗан. Бунинг ёмон томони шундаки, болангизни кейинчаликруҳий-эмоционал ҳолат ўзгаришлари азоблай бошлайди. Негаки, у вақтида ички кечинмаларини ташқарига чиқара олмаган. Фарзандингиз қай бир ҳолатда бўлмасин, унинг ҳис-туйғуларини «бўғманг».

«Сен ҳали кичкинасан»

Қизалоқлар онасининг лаб бўёғи, кийим ва тақинчоқлари, пардоз воситаларига жуда қизиқишади. Айрим ота-оналар наздида бу яхши эмас, болага янада қаттиқроқ туриш керак.

Она қизалоғини уришади: «Нега помадамга тегдинг?» ёки «Ёш болага қиммат кўйлак кийишни ким қўйибди?» дея. Бола эса нима учун дакки эшитаётганини англолмайди. Тақиқ сабаби тушунтирилмаса, у қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида тўғри ахборот берилмаса, болада жавобсиз саволлар кўпайиб боради. Зотан, «Сен ҳали кичкинасан», дейиш қониқарли изоҳ эмас.

Айниқса, ўғил бола тарбиясида ушбу ибора имкон қадар ишлатилмагани маъқул. Сабаби, у ўғил боладаги фаоллик, ижобий фикрлаш қобилиятини йўқ қилади. Бола эркин ҳаракат қилишдан, мустақил фикрлашдан чўчиб қолади. Янгилик қила олмайди. Ўзига ишончи паст бўлиб улғаяди.

«Ютган бўлсанг, ютибсан-да...»

Ҳаётимизда учрайдиган ҳолатлардан бири:болакай шахмат бўйича шаҳар биринчилиги босқичида ғалаба қозонди. Хурсандчилигини яқинлари билан бўлишишни истаб, ота-онасига қўнғироқ қилади: «Ойижон, мен ютдим!» Онанинг жавоби: «Хурсандман ўғлим. Уйда гаплашайлик, ишим жуда кўп». Кейин эса бола отасига сим қоқади: «Дадажон мени табрикланг, республика босқичига чиқдим!» Ота: «Мен сени ёшингда ҳар ойда биттадан соврин олардим. Энди битта олдинг, шунга шунчами?»

Муваффақият ўз-ўзидан қўлга киритилмайди. Ирода кучи, сабр-қаноат, интилувчанлик билан эришилади унга. Агар ота-она фарзандининг муваффақиятини мунтазам равишда холис баҳолай олмаса, бу болада икки хил ҳиссиётни шакллантиради. Биринчиси, болада ишончсизлик пайдо бўлади. Кейинчалик у биргина ғалаба билан кифояланиши ҳам мумкин. Қай бир ишнинг бошини тутмасин, омадли якун топишига шубҳа билан қарайди. Иккинчиси, бола ўз олдига қўйган мақсад сари интилади, аммо уни ғалабага эришиш иштиёқи эмас, балки аламзадалик бошқаради. У фақат нималарга қодир эканини кўрсатиб қўйиш учунгина ҳаракат қилади.

«Мумкин эмас!»

Энг кўп фойдаланиладиган ҳам, катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган тақиқлардан бири ҳам шу. Мисол учун, «Бош кийимсиз юрма, мумкин эмас!», «Соатлаб телефонда гаплашма, мумкин эмас!», «Кўп ширинлик еб бўлмайди, мумкин эмас!», «Дугоналаринг билан кинога бормайсан, мумкин эмас!» Бундай тақиқлар болада пассивликни юзага келтиради. Ўз ҳиссиётлари, фикрини юзага чиқара олмаслик, ёлғиз қолиш истаги, баъзан ўзи билан суҳбатлашиш одати шаклланади.

«Мумкин эмас» сўзидан фойдаланилганида, албатта, фикр изоҳланиши керак. Йўқса, доимий «мумкин эмас»лар болани кўринмас қобиқ билан ўраб олади.

«Сенинг дастингдан тинчлик борми?»

«Кўчага чиқдинг, албатта, шимингни йиртиб келасан», «Уйда бўлсанг, ҳамма сенга эътибор бериши керак-да,а?», «Бир ойда бир марта ё пиёла, ёки ликопча синдиришинг шарт...»

Бу гаплар, ҳали содир бўлмаган ҳодисаларнинг бола ҳаётига тиркалишидир. Ота-она даккисидан қўрққан бола ўта эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қилади. Аммо худди шу ҳолат эҳтиётсизликни келтириб чиқариши мумкин. Қолаверса, боланинг онг остида «ҳар бир хатти-ҳаракатим бирор фалокатга сабаб бўлиши мумкин» маъносидаги маълумот ҳосил бўлса, улғайгач, ўз имкониятларига шубҳа билан қарайдиган бўлади. Муҳим қарор қабул қилиш олдидан иккиланади. Бирор юмушни режа қилганида унинг якунини омадсизликка боғлайди. Ва кўп ўтмай ҳаётига омадсизлик кириб келиши мумкин.

«Бошқа касал бўлма!»

Баъзан онг остида тўпланаётган маълумотлар тескари ишлаши ҳам мумкин. Қуйида шу ҳолатга мисол: болангизнинг тоби бўлмаяпти. Ишдан рухсат сўраб, уни парваришлайсиз, кунибилан ёнида бўласиз, одатдагидан кўпроқ меҳр кўрсатасиз. Бундай пайтда оналар «Болажоним, сен касал бўлма» дея кўп айтишади. Бола онги «касал бўлма» сўзини тақиқ деб қабул қилади. Бироқ ҳиссиётларнинг «қўли» баланд келиб, кейинги ахборот шаклланади: «тобим бўлмаса, ҳамма менга эътибор берар экан, мени эшитишяпти, авайлашяпти».

Бола касал бўлиш – нохуш ҳолат эканлигини тушунади, аммо унинг ёрдамида атрофдагиларнинг диққатини жалб қилиш мумкинлиги ҳақида кўпроқ ўйлайди.

Эътибор берган бўлсангиз, мактаб ёшидаги болаларни эрталабки қорин, тиш оғриқлари безовта қилади. Бундай пайтларда бола мактабга боришни истамайди, уйда қолишни истайди. У атай қиляпти, деб ўйлашингиз мумкин. Аслида эса ҳақиқатан ҳам болани қорин ёки тиш оғриғи безовта қилаётган бўлиши мумкин. Оғриқ – мактабда ўқитувчилари, дўстлари билан боғлиқ муаммоларнинг психологик қўзғалишидир. Боланинг тоби бўлмаганида унга одатдагидек муомала қилинг.

Тушкун ўйлардан асранг

«Сен аҳмоқсан», «Шунчалик ҳам тентак бўладими?» Бу сўзлар бола руҳиятига кучли зарба ҳисобланади. Фарзандларимиз ҳамиша эътиборда бўлишни исташади. Уларни яхши гап, меҳр-муҳаббат билан рағбатлантирмасак, онг остидаги бўшлиқлар негатив ўй (улар сўзлар орқали ҳосил бўлади)га тўлади. Болада шундай фикр пайдо бўлиши мумкин: «Онам тўғри айтади, мен тентакман, йўқса, хомхаёлга берилармидим».

Руҳий-эмоционал жиҳатдан фарзандлар 21 ёшгача ота-она қарамоғида бўлишади. Бу ёшдан сўнг уларни боғлаб турувчи қувват аста-секин узилади. Фарзандингиз шу ёшга тўлгунига қадар тарбиясига катта эътибор билан қаранг. Дўстона суҳбатлашинг, уни эшитинг, тушунишга ҳаракат қилинг. «Болажоним, нима истаяпсан», дея хоҳишлари, ҳиссиётларини юзага чиқариши учун шароит яратинг. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 13 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #habarlar, #newsuz, #новости, #uznews, #xabarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018