WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 6 » Болангизни хорижга ёлғиз жўнатмоқчимисиз?

ПОИСК / IZLASH:

19:31
Болангизни хорижга ёлғиз жўнатмоқчимисиз?
Йўл-йўриқлар билан танишинг!
Сўнгги пайтларда гоҳ ўқиш,  гоҳ юмуш, ёки саёҳат сабаб чет элга парвоз қилаётганлар сони ортиб бормоқда. Авиапарвознинг ҳам маълум тартиб ва қоидалар ҳам мавжуд, масалан вояга етмаганларни мустақил хорижга чиқиши масаласи. Хўш, вояга етмаган шахслар ота-она ёки бирор қаровчисиз самолётда парвоз қила олмайдими? Бу борада мавжуд тартиб ва қоидалар қанақа? Шунингдек, фарзандини чет элга жўнатаётганлар учун  қандай енгилликлар бўлиши мумкин? Бу каби саволларга "Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК бош биректорнинг биринчи ўринбосари А.Акбаров орқали ойдинлик киритамиз. 

15 ЁШГАЧА БЎЛГАНЛАРГА "ҲАМРОҲ” БЎЛИШИ ШАРТ!
—  15 ёшгача бўлган болалар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси самолётларида хорижга кузатиб борувчи шахс ҳамроҳлигида белгиланган тартибда учиши мумкин. Тартибга кўра, Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режимга эга бўлган давлатларга учиш вақтида боланинг паспортида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЧКваФРБ бўлинмасининг болани кузатиб борувчи шахсҳақидаги маълумот кўрсатилган «Ҳамроҳлик қилувчи шахс» штампи бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси билан виза режимига эга бўлган давлатларга учиш вақтида паспортдаги "Рухсат берувчи ёзув" стикерида ҳамроҳлик қилувчи шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

15-18  ЁШЛИЛАРГА ЭСА НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАНГАН РОЗИЛИК АСОСИДА
—  Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролари ота-онаси ёки васийларнинг вояга етмаган шахснинг мустақил хорижга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги асосида авиабилет харид қилиши ва мамлакатимиз худудидан ташқарига чиқиши мумкин.

АГАР МАҲАЛЛИЙ ЙЎНАЛИШЛАРГА БЎЛСА...
—  "Ўзбекистон ҳаво йуллари" Миллий авиакомпаниясининг маҳаллий йуналишларида 15-16 ёш бўлган болалар ҳамроҳлик қилувчи шахс билан ёки кузатиб борувчисиз ҳам учиши мумкин. "МАК қатновларида болаларни кузатиб борувчисиз ташиш қоидалари"га мувофиқ 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ота-она ёки васийлар томонидаи "Кузатиб борувчисиз болани ташишга сўровнома" ва "Ота-оналар ёки васийларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги декларация" бланклари тўлдирилган ҳолда авиакомпания рейсларига қабул қилинади. Ота-она ёки васийларнинг мурожаатига кўра 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга "Кузатиб борувчисиз болани ташишга сўровнома" бланки расмийлаштирилиши ҳамда болани кузатиб бориш хизмати тақдим этилиши мумкин.

ЭНГ МУҲИМ БОСҚИЧ — "СТИКЕР” 
Б.Шорихсиев, Ички ишлар вазирлиги ХЧК ва ФРБ бошлиғи:
— Вояга етмаган фуқароларнинг Хорижга вақтинча чиқишида стикерни расмийлаштириш учун доимий рўйхатда турган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
б)  бирор муассаса ёки ташкилот орқали чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;
в)  паспорт;
г)  туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
д)  35x45 мм ўлчамли тўртта фотосурат;
е)  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги;
ж)  фуқарога ҳамроҳлик қилаётган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
з)  давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция.

АВИАЧИПТА: КИЧИК ПАССАЖИРЛАРГА КАТТА ЧЕГИРМАЛАР
  "Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатновларида ёш болалар, ўқувчилар ва талабалар учунавиачипталар сотиб олишда бир қатор чегирмалар мавжуд. Хусусан болалар учун чегирмалар МАКнинг барча қатновларида қўлланилади ва қуйидагича белгиланган:
•  Икки ёшгача бўлган болалар учун 90 фоиз чегирма, алоҳида жой ажратилмаган ҳолда. Бунда иқтисодий ва бизнес класснинг барча тарифларидан фойдаланиш мумкин;
•  Икки ёшгача бўлган болалар учун алоҳида жой ажратилган ҳолда ва икки ёшдан 11 ёшгача бўлган кузатиб бориладиган болалар учун — қўлланилаётган иқтисодий класс тарифининг турига қараб 33 фоиздан 50 фоизгача;

•  Икки ёшгача бўлган болалар учун алоҳида жой ажратилган ҳолда ва икки ёшдан 11 ёшгача бўлган кузатиб бориладиган болалар учун — бизнес класс нормал тарифининг 50 фоизи миқдорини ташкил этади.

АЙРИМ ДАВЛАТЛАРГА ЭСА...
Тошкентдан Москвага, Шаржага, Дубайга, Куала-Лампурга, Сингапурга, Бангкокка, Истамбулга бориш ва қайтиш йўналишларида бизнес тарифида болалар учун чегирмалар — бизнес класс нормал тарифининг 25 фоизи миқдорида қилиб белгиланган. Шунингдек, Тошкентдан Ригага ва Нью-Йоркка учишда эса чегирмабизнес класс нормал тарифининг 5 фоизини ташкил этади. 

ТАЛАБАЛАР  УЧУН-ЧИ? ЧИПТАЛАР СЎМДАМИ ЁКИ...
  Сўнгги пайтларда хорижда таълим олаётган ёшларимиз томонидан бу каби саволлар кўплаб берилмоқда. Хўш, талабалар учун авиачипталар миллий валютада сотиладими ёки хорижий? Ёхуд қайси давлатлар учун? 
А.Акбаров, "Ўзбекистон Ҳаво йўллари”  МАК бош директорнинг биринчи ўринбосари:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 августдаги 224-сонли "Авиаташув хизматлари кўрсатилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига биноан "Ўзбекистон ҳаво йуллари" Миллий авиакомпаниясининг Россияга амалга ошириладиган қатновларига авиабилетлар резидент ва норезидентлар учун хорижий валютада сотилади. Миллий авиакомпаниянинг бошқа йуналишларида авиачипталар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун миллий валютада сотилади. Хорижда таълим олаётган талабалар"Авиачипталар миллий валютада сотилиши белгиланган шахслар руйхати”га кўра,олий ўқув юртининг таклифи ёки унга йулланма, шунингдек, талабалар гувоҳномаси ёки олий ўқув юртида ўқиши тўғрисидаги маълумотнома асосида авиачиптани миллий валютада сотиб олиши мумкин.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Ўзбекистон Республикаси президенти 1992 йил 22 декбрдаги ПФ-517-сонли Фармонига асосан, маҳаллий қатновлар учун ҳар йили 28 декабрдан 10 январгача авиачипталар 50 фоизли чегирма асосида сотилади. 

Фарида ЭГАМБЕРДИЕВА тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 41 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016