WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2515]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 6 » Болангизни ўйинчоғи, унинг келажагидан дарак беради

ПОИСК / IZLASH:

19:31
Болангизни ўйинчоғи, унинг келажагидан дарак беради
Кичкинтойлар учун ўйинлар ва ўйинчоқлар – битмас-туганмас шодлик, бахт ва қувонч манбаи.  Хола-холакам, уруш-уруш, доктор-доктор, қуёним-қуёним ўйинлари, юмшоқ ўйинчоқлар, кубчалар, машиначалар ва турли конструкторлар — буларсиз на болаликни, на болали уйни тасаввур этиб бўлмайди. Айнан шу ўйину ўйинчоқлар ёрдамида болалар ўзларининг эртакмонанд оламларини яратадилар, унда яшайдилар, тарбияланадилар ва ривожланадилар. Бу оламда ҳаёт улар истагандек, улар тузган сценарий бўйича кечади.

Аммо разм солиб турсангиз, бу ўйинлар шунчаки кичкинтойнинг қизиқиш манбаигина эмас, улар болангизнинг феъл-атвори, қизиқишлари ва келажагидан хабар беради. Чунки ўйинлар бола учун атрофидаги оламнинг кичик бир моделидир. Унда намоён бўлган бола характери унинг асл табиати демак. Бир сўз билан айтганда, фарзандингиз келажакда ким бўлишини билиш учун фолбин бўлишингиз шарт эмас, шунчаки унинг ўйинлари-ю ўйинчоқларига диққат қаратинг.

Солдатчалар билан ўйнашни яхши кўрадиган болаларнинг ота-оналари қувонсалар арзийди. Чунки бу ўйин бўлажак етакчи, раҳбарнинг танловидир. Бекорга кўп минг йиллардан бери қанчадан-қанча эркаклар ана шу аскарчаларни ўйнаб катта бўлмаган. Айнан шулар орасидан дунёни бошқарган, тарихни яратган саркардалару давлат раҳбарлари етишиб чиқади. Бундай ўйинлар болада ирода, қатъият, жасорат ва узоқни кўра билиш қобилиятини шакллантиради.

Юмшоқ ўйинчоқлар билан ўйнашни яхши кўрадиган, қачон қараманг, хола-холакамга ўхшаш махсус сценарийли ўйинлар ўйнаб юрадиган болакайлардан яхши ижодкор, шоир, ёзувчи, режиссёр, журналист, психолог, актёрлар етишиб чиқади. Чунки бундай ўйинлар болаларда фантазияни, бирон сюжет ўйлаб топиш ва уни амалга ошириш хусусиятларини тарбиялайди.

Ўқитувчиларга келсак, уларнинг кўпчилиги ёшлигида динозаврларни ўйнашгани, улар иштирокидаги тарихий фильмлару мультфильмларни кўп томоша қилишгани маълум бўлади. Бундай қизиқиш билимга, тадқиқотларга чанқоқликнинг ёрқин белгисидир. Динозаврларни яхши кўрадиган болалар нафақат шундай ўйинчоқларни ўйнашади, балки динозаврчалар тасвири туширилган маркалар, фотокарточкалар йиғишни, шундай суратли кийимлар кийишни доим исташади. Шу орқали улар ўзларидаги бўлажак тадқиқотчини намоён қилишади.

Машиначалар билан ўйнаш, бу катталарга тақлиддир. Тақлид эса ўзингизга маълумки, ҳеч қандай топқирликни, изланишни талаб этмайди. Агар кичкинтой ўйинчоқ автомобиллардан бошқа ҳеч нимага қизиқиш билдирмаса, бу ота-онани сергаклантириши керак. Машиначалар болада фантазия учун имконият қолдирмайди, чунки у тайёр ўзиюрар қурилма. Агар фарзандингиз келажакда муваффақият қозонишини истасангиз, унда ижодкорликни ва мантиқий фикрлашни ривожлантирадиган ўйинлар ўйнашга қизиқиш уйғотинг.

Кубчалар ва конструкторларга қизиқадиган, улардан турли бинолар, иншоотлару техника яратиш билан машғул болалардан яхши математиклар, архитекторлар ва компьютер усталари чиқади. Бундай ўйинлар болада мантиқий фикрлаш, бир жойда ўтириб ишлаш ва сабрли бўлиш хусусиятларини тарбиялайди. Конструкторларни яхши кўрадиган болалар келажакда аниқ фанларга қизиқадилар.

Шундай қилиб, болаларнинг ўйинларию ўйинчоқлари уларнинг ички дунёсини очиб берувчи энг яхши воситалардир. Улар ота-онага ҳеч бир психолог ёрдамисиз боланинг ички дунёси ва руҳиятини ўрганиш учун имкон яратиб беради.  Фақат фарзандингизнинг қизиқишларига диққат билан қарасангиз кифоя. 


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 64 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016