-Ичакларда йиғилган газларни йўқотиш ва ичаклар перисталтикасини оширишнинг энг осон ва хавфсиз ҳамда самарали йўли даволовчи массажлар бажаришдир.
-Агар болакайларнинг қорин соҳасига қўл билан тегилганда йиғласа ёки безовталанишса, массаж муолажаларини тўхтатиш ва педиатр кўригидан ўтиш керак.
– Болакайларни қорин деворини жуда ҳам эҳтиёткорлик билан массаж қилиш зарур, буни қуйидагича амалга ошириш талаб этилади:
-Болакайларнинг кийими ечилади ва орқаси билан ётқизилади.
– Кафтингизга бироз мой суриб олинг.
-Болакай терисининг мойга бўлган аллергияси текшириб кўрилади
– Киндик атрофини соат стрелкаси бўйлаб, енгил ҳаракат билан 5 дақиқа давомида массаж қилиш лозим
– Муолажа сўнгида қориннинг юқоридан пастки соҳасига томон енгил қўл ҳаракати билан "ичакдаги массаларни суриш керак”, яъни қўл қорин девори устида майинлик билан сирпантирилади.
Массаждан сўнг ичаклар перисталтикасини оширувчи муолажалар бажарилади:
– Болакайни орқа томони билан ётқизилади
– Оёқларни пастки қисмидан ушлаб, бир неча маротаба қорин соҳасига букиб ёйилади (5 маротаба)
– Болакайни тиззаларга қорни билан ётқизлииб, орқа тарафдан кураклардан бошлаб, белгача айлана ҳаракатлар билан енгил уқаланади
-Бундан ташқари, чақалоқларни овқатлантиргандан кейин қорин соҳаси билан ётқизиб қўйиш тавсия қилинади (3-8 дақиқага)