WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7739]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1079]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [468]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2993]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4882]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8818]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1003]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2662]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [181]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [226]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [674]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2002]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [374]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2287]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4478]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [150]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [437]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [66]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [16]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [20]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 46
Гостей: 46
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolndk, Patriottdh, Nikaclcler, DadgilGaf, Patriotcel, snegirozkn, Titan3P, Muasey, Burberry
Главная » 2019 » Июнь » 8 » «Борига барака» кўрсатуви қонунийми?

ПОИСК / IZLASH:

09:32
«Борига барака» кўрсатуви қонунийми?
Сўнгги пайтларда зангори экран орқали катта ютуқлар ўртага «тикилган» ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар жуда оммалашди. Бундай азарт ўйинлар эпохасини шубҳасиз «ЗўрТВ» телеканали ўзининг «Борига барака» кўрсатуви орқали бошлаб берди. Мазкур кўрсатув қисқа фурсатда катта машҳурликка эришди, миллионлаб аудитория йиға олди. Чунки осонгина машина ёки квартира ютиб олишни ким ҳам истамайди дейсиз.

Азалдан рейтинги баланд кўрсатувларнинг «ошиқлари» кўп бўлади. Бироздан кейин худди шундай форматдаги ўйинлар бошқа телеканалларда ҳам пайдо бўлди. Хусусан, «MY5» каналида «Омад шоу», «Mahalla» телеканалида «Кафил шоу» каби кўрсатувлар дунё юзини кўрди. Қатордан қуруқ қолмайлик деб, «MilliyTV» ҳам «Миллионер шоу» ва «Олтин калит» деган дастурларни бошлади.

Хуллас, кун сайин ойнаи жаҳон мана шундай таваккалчиликка асосланган ўйинларга тўлиб-тошмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса деярли ҳар куни бу каби кўрсатувлар ҳалолми ёки йўқ, деган саволларни учратамиз. Бу каби саволлар асосан диний характерда бўлиб, жавоблар ҳам диний манбалар асосида берилмоқда.

Аммо Ўзбекистон дунёвий давлат, ҳар кимнинг виждон эркинлиги кафолатланади. Шундай экан, қуйидаги саволга ҳам жавоб излаб кўриш мақсадга мувофиқ: «бу каби шоулар қонунийми?».

Хўш, аслида бундай ўйинлар қай даражада қонунчилигимизга тўғри келади? Ушбу мақолада шу ҳақида суҳбатлашамиз. Аниқроғи, бугун асосан «Борига барака» кўрсатувига кўпроқ тўхталамиз, чунки бунинг ўзига хос сабаблари бор.

Келинг, аввало гапни 12 йил ортга қайтган ҳолда бошласак.

Қиморга қарши кураш тарихи

2007 йил 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-608-сонли қарори қабул қилинади. Қарорда қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, қимор бизнеси ривожланишининг салбий оқибатларидан огоҳлантириш масалалари долзарб аҳамиятга эгалиги таъкидланади ҳамда мутасаддиларга бу бўйича тегишли чоралар кўриш вазифаси юкланади.

Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 2007 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 176-сонли қарори қабул қилинади.

Қарорга биноан, 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар тақиқланади:

Ўзбекистон ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари);
қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш;
Ўзбекистон ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш.
Орадан 2 ҳафта ўтиб, 2007 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказишни тартибга солиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинади. Айни шу қонун қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга қарши курашга мантиқий якун ясаб беради.

Қонунга кўра, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга нисбатан жавобгарлик жорий қилинади.

Шунингдек, ўша қонун билан Жиноят кодексининг 8-бўлимига ушбу хатти-ҳаракатларга қуйидагича таъриф киритилган:

«Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин — ўйин ташкилотчиси (ўйин муассасаси) томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар билан тасодифга (воқеага) ва (ёки) ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган битимга мувофиқ ўйин ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари мажмуини назарда тутувчи ўйин, шу жумладан тотализаторлар, казино, шунингдек ўйин автоматларидан фойдаланиладиган ўйин».

Таваккал устига қурилган тизим

Қисқача тарих мана шу. Бу гапларни телевидение орқали берилаётган кўрсатувларга нима алоқаси бор, дея ҳайрон бўлаётгандирсиз?

Кўпчилик ҳуқуқшуносларнинг фикрига кўра, бу каби кўрсатувларда таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг унсурлари мавжуд.

Чунки мазкур кўрсатувлар бошдан оёқ, яъни токи ушбу кўрсатувда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишдан тортиб, унда бирор ютуқ ютишгача бўлган жараённинг барчаси таваккалчиликка асосланган. Айниқса, юқорида таъкидлаганимиздек, «Борига барака» кўрсатуви шу типдаги қолган кўрсатувлардан 2та жиҳати билан яққол ажралиб туради. Энг қизиғи ушбу 2та унсурнинг бири уларни оқлаш учун асос бўлади, иккинчиси эса аксинча. Бир бошидан тушунтирамиз.

Кўрсатувда қатнашиш тартиби қандай?

«Борига барака» кўрсатувида иштирок этиш учун нима қилиш керак? Бунинг бир нечта йўллари бор:

1) Click орқали 5 минг сўм тўлов қилиш;

2) Paynet орқали 5 минг сўм тўлов қилиш;

3) Crafers дўконларидан ширинлик харид қилиш;

4) Atlas савдо марказларида бирон нарса харид қилиш;

5) Lada марказларига ташриф буюриш ва бепул купон тўлдириш (тахминимизча бугунги кунда Lada кўрсатувга ҳомийлик қилишни тўхтатгани сабабли бу усулдан фойдаланилмаяпти).

Шу ишлардан бирортасини бажарсангиз, ўйинда қатнашиш ҳуқуқи кафолатланганми? Йўқ. Хоҳловчилар юз минглаб бўлса керак, лекин ҳар ҳафта максимум 5 нафар иштирокчи асосий ўйинда қатнаша олади.

Юз минглаб одамлар орасида омадли 5 киши қандай танлаб олинади? Ҳа, жуда тўғри топдингиз – таваккалчиликка асосланган ҳолда! Яъни компьютер базага киритилган рақамларни таваккалчилик асосида танлаб беради.

Иштирокчи танланди ҳам дейлик. У ўйинда қандай ғалаба қозониши мумкин? Ҳа, баракалла, бу сафар ҳам тўғри топдингиз – таваккалчиликка асосланган ҳолда! Яъни иштирокчининг нима ютиши фақат ва фақат таваккалчиликка асосланган.

Ушбу жиҳатлар мазкур кўрсатувларни таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар сифатида баҳолаш учун етарли эмасми?

Энди юқоридаги алоҳида 2та жиҳатга тўхталамиз. Аввал ижобийсидан бошлаймиз.

«Борига барака» бепул иштирок этиш мумкин бўлган ягона кўрсатув (эди)

Фақат ушбу кўрсатувда қолганларидан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай моддий харажат қилмасдан иштирок этиш имконияти ҳам бор эди. Яъни «Лада» марказларига бориб, купон тўлдирсангиз кифоя бўларди. Бирор нарса сотиб олишингиз шарт эмас. Бу назарий жиҳатдан кўрсатувда мутлақо бепул иштирок этиш имконияти борлигини англатарди («Лада» марказига боришдаги транспорт харажатларини ҳисобга олмаганда).

Қолган кўрсатувларнинг бирортасида бундай имконият мавжуд эмас. Иштирокчилардан албатта у ёки бу кўринишда харажат қилиши талаб этилади. Қонунчиликка биноан, қатнашиш учун ҳеч қандай моддий харажат талаб этилмайдиган ўйинлар қимор ёки таваккалчиликка асосланган ўйинлар сифатида баҳоланмайди.

«Борига барака» қонуний томондан ҳам қиморга оид унсурларга эга

Энди танганинг иккинчи томонига ўтамиз. «Борига барака» дастури шу йўналишдаги барча кўрсатувлар орасида қиморга хос энг кўп элементга эга ўйин ҳисобланади.

Чунки ўз навбатида фақат ушбу кўрсатувдагина иштирокчи бўлиш учун Click ва Paynet орқали алоҳида 5 минг сўмлик тўлов ҳам жорий қилинган. Қолган кўрсатувлар (шу жумладан «Борига барака»нинг ўзида ҳам) қатнашиш учун бирор маҳсулот (хизмат) сотиб олиш талаб этилади. У ёки ичимлик, ёки ширинлик сотиб олиш, ёки суғурта компанияси хизматидан фойдаланиш бўлиши мумкин.

Яъни назарий жиҳатдан кўрсатувда қатнаша олмасангиз ҳам, пулингизга куйиб қолмайсиз (SMS тарзида юборилганда ушлаб қолинадиган 70-80 сўмни ҳисобга олмаганда). Сарфлаган харажатингиз эвазига бирор маҳсулот олган бўласиз. Кўрсатувда чиқиш эса гўёки Сизга истеъмолчи сифатида бонус кўринишида тақдим этилади.

Муайян товарлар ва хизматлар истеъмолчилари ўртасида сотувларни рағбатлантириш мақсадида, ўйинда қатнашганлик учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўтказиладиган пул-буюм ютуқлари ўйинларини тўғри тушуниш мумкин, чунки бундан кўзланган асосий мақсад – товар ёки хизматларни реклама қилишдир. Фақат энг асосийси ушбу акция қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши ва акция давомида маҳсулот (хизмат)нинг нархи аввалгидан сунъий кўтарилмаслиги шарт.

Аммо «Борига барака» кўрсатуви Click ва Paynet орқали қабул қилаётган 5 минг сўмлик тўлов эвазига фуқаролар ҳеч нарса олишмайди. Уларга ҳеч қандай хизмат кўрсатилмайди, ҳеч қандай маҳсулот берилмайди. Агар омади келмаса, 10, 20, ҳатто 30 марта тўлов қилганлар ҳам пулига шунчаки куйиб қолаверишади. Пулига куйиб қолаётган инсонларнинг сони минглаб, уларнинг йўқотган маблағлари эса, жами юз миллионлаб суммани ташкил қилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Айнан мана шу қиморнинг асосий белгисидир. Тағин буни диний атама билан адаштирманг, биз қонунлар билан тақиқланган қиморни назарда тутяпмиз.

Қандай жазо белгиланган?

Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил қилиш тақиқланганини билиб олдик, энди бундай хатти-ҳаракатлар учун қандай жазо берилишини ҳам айтиб кетсак мақсадга мувофиқ.

Бундай ўйинларни ташкил қилганлик учун Жиноят кодексининг 278-моддасига биноан, тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик назарда тутилган. http://lex.uz/docs/111453

Унга кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хулоса

Ишонамизки, мазкур масалага ўйин ташкилотчилари ва тегишли мутасадди ташкилотлар ўз эътиборини қаратишади.

Ушбу мақолада фақат «Борига барака» дастури ҳақида гапирганимиз асло нохолислик сифатида кўрилмаслиги керак. Чунки қимор унсури мавжудлиги эҳтимоли юқори бўлган кўрсатув айнан мана шу. Қолганларини ҳам хато ва камчиликлардан холи, бемалол ишонса бўладиган шоу демоқчи эмасмиз. Қонун ҳужжатларига кўра, қолган кўрсатувлардаги шубҳали ҳолатлар ҳақида алоҳида мақола қилиш ниятимиз ҳам йўқ эмас.

Масалан, биргина ҳолатни олайлик. «Кафил шоу» дастурида 200та машина (Spark, Cobalt ва Tracker) ютуққа қўйилгани ҳақида айтилмоқда. Бу тахминан ўртача 15-20 млрд сўм бўлади дегани. АҚШ долларига ўгирганда ўртача 2 млн доллар атрофида бўлади.

Энди соғлом ақл билан айтингчи, суғурта бозори ривожланмаган бир пайтда компания бош совриннинг ўзига 2 млн доллар харажат қилишига ишонасизми? Ҳали ташкилий жараёнлар, ТВ харажатлари ва майда ютуқларни ҳисобга олмаганда. Шахсан мен ишонмайман.

Бунинг нимаси шубҳали дейсизми? Масалан, «Кафил» суғурта компанияси сайтида қуйидаги ёзувга дуч келдик:

«Шоу-дастурда иштирокчилар томонидан ўйналадиган совғалар сони ва уларнинг таркиби вазиятга қараб ўзгартирилиши мумкин»

Демак, назарий жиҳатдан ташкилотчилар исталган пайти 200та машина совринини бекор қилиб, бундан кейин ютуққа фақат дазмол қўйилади, дейиши ҳам мумкин. Мана шу омиллар ҳам берилаётган ваъдаларнинг қай даражада ҳақиқат эканлигига кишида шубҳа уйғотади.

Гапнинг индаллосини айтганда, агар ушбу кўрсатувлар ҳақиқатдан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин деб топилса, унда тегишли чоралар кўрилиши, аксинча, бундай деб топилмаса, унда қайси асосларга кўра, шундай мазмундаги хулосага келинганини кенг жамоатчиликка маълум қилишларини сўраб қоламиз.

Билдириладиган ҳар қандай муносабатни 24soat.com сайти орқали эълон қилишга тайёрмиз. Асосийси қонун устуворлиги таъминланса, аҳолидаги шубҳа ва гумонларга ечим топилса бўлди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 40 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2019