WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Бошпанасиз

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Бошпанасиз
Шундай вазиятлар бўладики, кимни айблашни, кимдан нажот кутишни билмай қоламиз. Кўз ўнгимизда олам ғариблашиб, умидсизликка тушамиз. Аммо, юрагимизнинг бир четида нимадир липиллаб яшашга чорлайди. Бугунги мухлисимизнинг ҳикояси, юрагида сақлаб юрганлари шу ҳақда...

— Бу менинг сўнгги чорам! Бошқа иложим йўқ! Шундай қилмасам, бир умр уйсиз ўтамиз, — деди хотиним эшикни ёпишга чоғланиб. — Мен сиз билан ажрашмоқчи эмасман. Аммо болаларим келажаги учун шундай қилишга мажбурман. Қачон уй сотиб олсангиз, кейин бирга яшаймиз. Мендан хафа бўлманг!

У шундай дея хўрсиниб эшикни ёпди. Ғазаб отига миндим: "Мени хотиним уйга киритмаяптими? Нима ҳаққи бор?! Эриман, ахир! Ҳозир кўрсатиб қўяман!”

Шундай дея эшик зулфига қўл чўздим. Очишга улгурмасимдан ичимда бошқа бир овоз янгради: "Уй сеникимики, жаҳл қиласан? Ижара пулини ўзи тўлаётган, болаларингни боқиб ўтирган бўлса...”

Бошим хам бўлиб ортимга қайтдим. Бунақа остоналардан қайтишим биринчи мартамас. Шунинг учунми, у қадар алам қилмади. Лекин аввалгилари ичимни ўпириб, қаддимни букканди. Чунки улар хотиним эмасди-да...

* * *

— Дадаси, амаллаб бошпанали бўлармиз. Нима қиласиз, ўша узоқ юртларда? Ўзи мазангиз йўқ, — хавотир билан юзимга қаради рафиқам.

— Равшан ака — қишлоқдошим. Алдамайди. Айтишича, илгари ҳам одам юборган экан, четга. Яхши топишяпти, деди. Бир ўзимни синаб кўрай. Оғир эмас экан иши. Икки йил ўтади-кетади. Уйли бўламиз, — дедим қишлоқдошимнинг гапларига ишонганим учун.

— У ёқлар совуқ. Мазангиз қочса... — рози бўлмади хотиним.

— Худога шукр яхши бўлиб қолдим-ку! — дедим ичимдан зил кетиб.

Очиғи, шаҳарга акамнинг ортидан келганман. Ўқиб, шаҳарда ишлаб қолган акам, оиласини, ота-онамни ҳам олиб келди. Мени қишлоқда уйлантиришган бўлса-да, тургим келмади. Акамни қора қилиб менам келдим. Топишим яхшилиги учун оиламни ҳам чақирдим.

— Сен ҳам қишлоқда яшамайсан, чоғи. Ҳовлига синглингни кўчирамиз. Ҳам уйга қарайди, ерларга ҳам ул-бул экади, — деди онам.

— Шуниси маъқул. Синглинг ҳам қайнонасиникида сиғиндидек ўтирибди. Куёв қачон пул топиб ер олади, уй қуради? Майли, улар ўтира қолсин, — қувватлади отам ҳам.

Акам ҳам, мен ҳам маъқулладик. Чунки қишлоқдаги катта ҳовли ва анчагина ер қаровсиз қолганди. Шу билан шаҳарда яшай бошладим. Икки фарзандим туғилди. Меҳнатдан қочмаганим учун рўзғордан орттириб, мўмайгина пул ҳам йиғдим. Ниятим, шаҳардан уй олиш. Афсуски, бирдан соғлиғим ёмонлашди. Аввалига ошқозонимдан, кейин ўт пуфагимдан операция бўлдим. Учинчи жарроҳлик амалиёти ҳам кўп куттирмади. Узоқ муддатли даволаниш, дори-дармон жамғарган даромадимнинг бошига етди.

Шаҳарда яшашнинг ўзи бўладими? Ижара пули, рўзғор... Илгаригидек куч-қувватим йўқлиги учун қийнала бошладим. Ана шундай пайтда қаршимда Равшан ака пайдо бўлди:

— Йўлингга пул топ. Яна олдиндан тўланадиган озгина тўловини берсанг, зўр иш бор!   

Қўлимда ортиқча пулим йўқлиги сабаб, бир пулдор кишидан фоизга пул олдим-у, қўшни давлатга йўл олдим. Кўргиликни қарангки, ўз қишлоқдошим қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдирган экан. Айтган жойида ҳеч қандай одам мени кутиб олмади ва у айтган ишхона ҳам йўқ экан. Ўзимни йўқотиб қўйдим. Энди нима қиламан? Бегона жой бўлса...

Ортимга қайтмоқчи ҳам бўлдим. Лекин шунча йўлга, яна қарз эвазига келган бўлсам... Иш топишим зарур эди. Шукрки, бу ерга бир неча йиллар аввал опам оиласи билан келган. Ишлари яхши. Опамни топишга киришдим. Бордим ҳам. Бир ҳафта уларникида туриб, иш қидирдим. Аммо ҳеч бир шартнома ва ҳужжатсиз иш қидиришимнинг ўзи аҳмоқлик эди. Бу ҳам етмагандек, опам ҳам остонада туриб деди:

— Бу ерда иш топиш осонми? Қачонгача шунақа юрмоқчисан? Қарзинг кўпаймасдан кет! Қандай келган бўлсанг, шундай кет. Менинг ҳам бошимга ташвиш орттирма! Ўзим зўрға яшаб турган бўлсам...

Бу гаплардан кейин опамнинг уйига кирмадим. Дилим қаттиқ оғриди: "Аҳволимни била туриб, қувди-я! Бегонадек муомала қилди-я!”

Жигарим-да, сал ўтмай оқлашга тушдим: "Мени ўйлаб шундай қиляпти-да! Қарзим кўпайишини истамайди-ку! Рост, уйга тезроқ кетишим керак. Бунақада қарзга ботиб қоламан!”

Амаллаб уйга қайтдим. Аммо қарзим бўйимдан ҳам баланд. Шукрки, аёлим ҳам ишлайди. Рўзғорни эплаб, болаларга қараб ўтирибди. Бироқ уйда эркак кишининг ўрни катта. Шунинг учун жим туролмасдим. Топганим қарзимни қоплашга кетарди. Бу аҳволда яқин беш-ўн йилда уйли бўлолмаслигим аниқ.

— Бир бошингиз билан бунақада ўзингизни олдириб қўясиз. Ўзи мазангиз йўқ. Ота-онагиздан ёрдам сўрайлик. Қишлоқда анчагина ер бор-ку! Ўшани сотиб беришса, уйли бўлармидик? — деди хотиним бир куни фикримни уққандек. Ўзимнинг миямда ҳам шу гап қачондан буён айланарди. Лекин аҳволим яқинларимга беш қўлдай маълумлиги учун бир куни ўзлари шу таклиф билан чиқишар деб кутиб юргандим.

Қарасам, фоиз ҳисобига олган қарзимдан осонликча қутула олмайман. Ўйлаб ҳам ўтирмай акамникига бордим. Ҳамма гапни, ниятимни ота-онамга айтдим.

— Уйни ҳам, ҳовлини ҳам сотишни хаёлингга келтирма! Бир куни қайтиб боришимиз бор, — дейишди ота-онам қатъи.

Яна жаҳлим чиқди. Сал ўтмай тағин уларни оқладим: "Қари билганни — пари билмас”, дейишади. Ота-онам ҳам бир нимани кўзлаб айтишаётгандир?”

У ердан чиқдим-у, қишлоққа йўл олдим. Ўзимча, балки ҳовлида яшарман, шунда ижарага кетган пул ёнимга қолади, дегандим. Чучварани яна хом санабман. Бу гал синглим менга терс гапирди:

— Ота-онам бу уйни бизга беришган. Шу ерда яшанглар деган. Сиз-ку, шаҳарда ўз йўлингизни топдингиз. Лекин биз бу ердан чиқсак, қаерга борамиз? Ўйламанг, ака, мен бу ердан чиқмайман! Ота-онамнинг уйида менинг ҳам ҳаққим бор! Агар уй талашиб кўнгилхиралик қилгани келган бўлсангиз, яхшиси кетинг! Бизни тинч қўйинг!

Шу тарзда синглим ҳам мени уйидан тўғрироғи, ўз уйимиздан ҳайдади. Жигарчилик, уни ҳам аядим. Ичимда оқладим ҳам. Лекин юрагимнинг бир чети оғриқли эди. Ахир мен жигар деб уларни авайлаяпман, ўйлаяпман, улар-чи?

Бу гаплардан хабар топган хотиним ҳам мана тўнини тескари кийди.

— Шундай юраверсангиз, сизни ҳеч ким ўйламайди. Энди мен ҳам киритмайман, уйга! Балки шунда яқинларингиз сизга ҳам оила, иссиқ уй кераклигини ўйлаб кўрар, — деди у эшикни юзимга ёпаркан.

Ҳеч нарса дея олмадим. Нима ҳам дей? Ахир бу мен ҳайдалаётган учинчи эшик. Аёлимни ҳам тушунаман. Ахир турмуш қурганимизга ўн йилдан ошди. У ҳам ўз уйи бўлишини истайди.

Баъзан ўйга толаман: "Мен уйдан ҳайдайдиган даражада опамга, синглимга, аёлимга нима ёмонлик қилдим? Ахир ҳали бирор марта ҳеч кимга оғирлигим тушмаган бўлса...”

Уларни тушунгим келади. Барибир дунёга сиғмай кетаман. Бу оламда кимсасиздек ҳис қиламан, ўзимни. Ана шунча милт этган ёғду қалбимнинг туб-тубини ёритишга уринаётгандек бўлади. Бу — акамнинг бир оғиз гапи:

— Қайғурма, ука! Ёнингда мен борман! Биргалашиб, сен учун данғиллама уй сотиб оламиз!

Бирдан тўйиб-тўйиб нафас ола бошлайман. Бошпанасиз, кимсасиз ҳаётимга акам нажоткор фаришта каби кириб келгандек бўлади. Борингизга шукр, акажон!

Н.Усанбоева ёзиб олди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 229 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016