WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 18 » Ботир Қодиров хатоларини тан олди (Интервью тўлиқ талқинда)

ПОИСК / IZLASH:

22:20
Ботир Қодиров хатоларини тан олди (Интервью тўлиқ талқинда)
Газетамизнинг ўтган сонида Ботир Қодировнинг яккахон концерт дастурига журналистларнинг киритилмаганлиги билан боғлиқ суриштирув мақола чоп этгандик. Ушбу мақола ёритилишидан бир оз аввал хонанданинг продюсери Аброр Пўлатов таҳририятимизга келиб, Ботир Қодировнинг ўзи ҳам ушбу вазиятга ойдинлик киритмоқчилигини, лекин ҳозир вақти йўқлигини, бир-икки кундан кейин интервью беришини айтди. Табиийки, биз рози бўлдик. Мақола чоп этилгандан сўнг Ботир Қодиров ва унинг продюсери таҳририятимизга кириб келишди. Меҳмон кутиш одобига кўра гапни узоқдан бошладик...

    Эшитишимизча, 21-22-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтган яккахон концерт дастурингизга қаттиқ тайёргарлик кўрган экансиз. Натижалар сиз кутгандек бўлдими?  Таассуротларингиз ҳақида  сўзлаб берсангиз. 

— Очиғини айтсам, биз концертга жуда катта тайёргарлик кўргандик. Аммо ғояларимизнинг атиги икки фоизини бажара олдик, деб ўйлайман. 98 фоиз ғоя ва режаларимиз амалга ошмай қолиб кетди. Янгилик сифатида халқаро продюсер, индонезиялик Франк Раден билан ишлаганимизни таъкидлаш мумкин. Айниқса Францияда тайёрланган,  "Жим туринг” қўшиғи фалсафаси асосида яратилган махсус ролигимиз мухлисларга манзур бўлди.

— Жонли ижрода куйлаш учун овоз имкониятларингиз етарли бўла туриб, концертда қўшиқларни фонограмма орқали ижро этибсиз. Концертга кирганлар айтишди.    

— Тўғри, овоз имкониятларим   етарли. Аммо "Истиқлол”  санъат саройининг  техникаси менинг талабимга жавоб бермайди. Ҳамма санъаткорнинг бу борада ўз талаби ва диди бор. Аммо шуни айтишим мумкинки, хорижда бўлиб ўтадиган барча концертларда жонли ижрода куйлайман.

— Концерт бошланишидан аввал юз берган машмашалар, яъни концертга журналистларнинг  киритилмаганини қандай изоҳлайсиз?  

— Мен концертга журналистларнинг киритилмаётганини саҳнага чиқишимдан бироз аввал эшитдим ва очиғи  ҳайрон бўлдим. Шунингдек, бунга ойдинлик киритиш учун  қўриқлаш хизмати ходимларининг олдига шахсан ўзим бориб, журналистлар нега киритилмаётганини сўрадим. Қўриқлаш хизмати ходимлари санъат саройи директори журналистларни концертга киритмаслик ҳақида буйруқ берганини айтди. Шундан кейин концертни бошлаш вақти етгани боис шошиб саҳнага чиқиб кетдим. Билганим шу...

— Продюсерингиз ўша куни журналистларни киритмаслик ғоясини таклифнома тегмай қолган қўриқлаш хизмати ўйлаб топганини айтганди. Аммо биз қўриқлаш хизмати бошлиғи билан шахсан учрашиб, продюсерингиз ёлғон кўрсатма берганини аниқладик.

— Концерт ҳам элга тўй беришдек гап. Хато-камчиликлар бўлади, продюсерим шошганидан ўйламай гапириб юборган. Унинг учун ҳам журналистлардан мен узр сўрайман.

— Қолаверса, сиз саҳнага чиқаётиб чекканингиз ва  шу сабаб маъмурий жавобгарликка тортилганингизни ҳам эшитдик.  

— Тўғрисини айтсам, ростдан ҳам чекаман. Ўша куни кийиниш хонасида чекканим ҳам рост. Энди бошлагандим ҳамки, ўт ўчириш ва қўриқлаш хизмати ходимлари етиб келишди ва менга жарима солишди. Аслида кийиниш хонасида чекиш мумкин эмас деб ёзиб қўйилмаган эди.

— Гримхона ойналарини нега синдирдингиз?

    Мен нашрга рухсат бермаган китоб чиққани ва сотилганидан хабар топганимдан сўнг  продюсерларимга жаҳл қилдим, буни тан оламан. Лекин ойнани мен синдирмадим...
    Буёғи қизиқ бўлди-ку! Продюсерингиз ҳам, санъат саройи раҳбарияти ҳам бу сизнинг ишингиз эканини таъқидлашди.
    Бу продюсерларимнинг иши. Ўша китоб масаласида мен уларга қаттиқ гапирдим ва продюсерим жаҳл устида эшикни тепиб очганди, ойнаси чил-чил бўлди.
    Демак продюсерингиз билан жанжаллашганингизда эшик синган, шундайми?
    Шундай. Бу ишимиз учун ҳам санъат саройи бизни жаримага тортди.

— Бўлиб ўтган воқеалардан қандай хулоса чиқардингиз? 

—  Юзага келган англашилмовчиликлардан, журналистларнинг концертга киритилмаганлигидан  очиғи, ўзим ҳам хижолатдаман. Иш  бор жойда камчилик бўларкан.  Шу боис фурсатдан фойдаланиб барча матбуот ходимларидан узр сўрайман! Бу ҳол қайта такрорланмаслигига кейинги концерт дастурларимда ташкилий ишларга ҳам жиддийроқ эътибор беришга сўз бераман.

   Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА суҳбатлашди 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 185 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016