WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 3 » БОТИРНИНГ ҲАЛИ ҲЕЧ КИМГА АЙТМАГАН ГАПЛАРИ...

ПОИСК / IZLASH:

05:09
БОТИРНИНГ ҲАЛИ ҲЕЧ КИМГА АЙТМАГАН ГАПЛАРИ...
БОТИР ҚОДИРОВ. ҚАЛБДА ЯШИРИН ГАПЛАР...

-Илк концертингизни ЦИРКда бергансиз. Ярим яккахон десак тўғрироқ бўлади. Мансурхон Нурматов билан. Кейин "Истиқлол”га ўтдингиз. Бу омадми ё меҳнатлар самараси?

-Менимча, униси ҳам, буниси ҳам. Болаликдаги аҳдим ғалабаси бу, онам дуосининг ижобати бу. Катта саҳнага чиқиб, яккахон концерт бериш осон бўлмаган. Тақдир мени яхши одамларга рўбарў қилди. Продюсер, бастакорлар тўғри йўналиш берган. У пайтларда ёш эмасмизми, жўшиб ижод қилганмиз. Саҳнада ҳам қалтираб, ҳаяжон билан куйлаганмиз. Бугун тушуняпманки, ўша даврда тўғри қадам босилган. Яхши инсонлар билан бошланган ижодим ҳосилини беряпти. Агар, улар мени репга йўналтирганида нима бўларди? Бугун шогирдларимга ҳам ўрганганларимни  тушунтириб келмоқдаман.  

-Қўшиқларингиз асосан ички ҳолатингизми ё шоу-бизнес талаби?

-Ҳамма қўшиқларни фақат ички ҳолатим билан куйласам,  битта қолипга тушиб қоламан.  Биз хонандалар халқ дарди, уларнинг кечинмаларидан узоқлашмаслигимиз даркор. Баъзи қўшиқларимда шоу-бизнес талабини ҳам инобатга оламан. Меъёр доирасида. Ўзимга ярашадиган тарзда. Замондан ортда қолмасликка ҳаракат қиламан.

-Саъдулла Абдуллаев ташкил этган яккахон концертларингиз эл оғзига тушди. Режиссёр ишидан кўра кўпроқ, қўшиқларингиз эътиборни тортди. Бу йил бошқа ташкилотчи, бошқа режиссёр...

-2009-2012 йилгача бўлган танафусимдан сўнг 2012 йилги концертимга жуда катта ёрдам кўрсатган инсон - Саъдулла акадир. Миннатдорман. Яхшиликларини тўлиқ қайтара олдим деб айта олмайман. Бу йилдан эътиборан янги продюсер ва ижодий гуруҳ билан шартнома туздим. Барча амалий ишларни уларга ишониб топширдим. Улар билан маслаҳатлашиб, иш тутяпмиз. Рақс гуруҳлари, декорация, ҳатто қайси саҳна кийимини кийишимгача уларнинг фикри ва фантазиясига ҳавола. Бир-биримизга меҳримиз бор. Бир тану бир жон бўлиб ишни бошлаганмиз. Вақтлар ўтади, ўзгаришлар бўлади. Ҳаёт қонуни бу. Тажриба ошган сари янгиликка интилар экансиз. Мухлисларимга янги кўринишдаги ижодимни туҳфа этмоқчиман.  Эртага бошқа тонг отади, бошқа фикр билан уйғонасиз. Ривожланиш, янгиланиш бўлса, бунинг нимаси ёмон? Шароитларимиз кун сайин яхшиланмоқда. Санъатда янгилик сари интилиш керак.

-Уч кун эълон қилган концертингиз сони кутилмаганда яна учтага ортди. Сиздаги иштиёқ ва масъулият-чи?

-Продюсеримга талабим янги концертимни 5 кун тақдим этиш эди. Бироқ, у менга 3 кунни таклиф этди.  Омадни қарангки, баннерлар осилган кундан то концертимизгача 40 кун қолганида 3 кунлик концертга чипталар тугади. Шу боис, тушлик маҳалига ҳам яна 3 кун қўшдик.  Катта масъулият бу! Бунақаси менинг ижодимда энди биринчи маротаба. Бунда ҳам бир хосият бор. Жуда хурсандман.

-Бугунги кун санъаткори қандай бўлиши керак?

-Халқ дардига шерик бўлиши керак. Одамларнинг яшаш принциплари ўзгаряпти. Савия ошмоқда. Тингловчига хос ва мос мусиқий асарларни ижро этиш керак. Кийиниш маданиятидан тортиб сўзлашиш маданиятигача чуқур эътиборда бўлиб, ибратли санъаткор бўлишга интилиш керак.

-Отангиз ҳақида тез-тез эслаб турасизми?

-Мени ҳаётга келтиришга сабабчи бўлган инсонлар ҳақига ҳар доим дуодаман.

-Онангизнинг қайси маслаҳати қулоғингиз олдида?

-Болалигимдан яхши инсон бўл деб тарбия берган. Ёмонлик қилганга ҳам яхшилик қилишни маслаҳат берган.

-Гагарин фазога чиққан биринчи инсон, Ньютон "Бутун олам тортишиш қонуни”ни кашф этган,  Ал-Хоразмий экватор чизиғининг ўлчамини аниқлаган биринчи олим, Стив Жобс "ақлли” телефонлар "ота”си! Мусиқада кашфиётлар яратган, "биринчи” бўлган қайси инсонларга ҳавас қиласиз?

- Ақлимни таниб, билганларимдан келиб чиқсам, ҳазрати Навоийдек улуғ шоирнинг ғазалларини куйга тушириб, моҳирона ижро этганлар, мумтоз санъатимизни гўзал шаклланишига хизмат қилган устозларга ҳавас қиламан. Бу катта меросдир. Ботир Зокиров ўзбек эстрадаси ривожига ҳисса қўшган. Унинг қўшиқлари ҳануз таъсир кучини йўқотмай келаётир.

-Сиз санъатга нима қўша олдингиз?

-(Ўйланиб). Ўз овоз тембрим орқали 2005-йилда ўзгача йўналишни бошлаб бердим деб ўйлайман.  Тенгдошларим орасида ажралдим. Кейин шунақа овозли хонандалар кўпайди. Бугунги кунга келиб, менинг услубимда қўшиқ куйловчилардан бир нечтаси ўз концертларини бераётгани қувонарли.

-Ака-укангиз йўқлиги ҳечам панд берадими?

-Туғишган ака-укам йўқ бўлса-да, қондошларим бор. Кўчада орттирган, туғишгандек бўлиб кетган яқинларим бор. Улар бобида тақдир аямаган. Болаликда ўксиган бўлишим мумкин. Бироқ, ҳозир эмас.

-Ҳаётингизни тубдан ўзгаришига сабаб бўлган воқеа?

-Онам ўтганидан кейин ҳаётга янада жиддий қарай бошладим. Ҳаёт сен учун ҳеч нимани кафолатламаслиги ва шуниси билан омонатлигини тушундим. Ҳаётда тўғри қадам босиш, яхши амаллар билан яхши ном қолдириш керак. Янада кучли бўлиш лозимлигини англадим. Мени онам ҳам ташлаб кетди. Энди ёлғизман. Самога тикилиб, куч сўраб, оёққа туриб, оилам, фарзандларим олдидаги масъулиятни ҳис қилдим. Яхши нарсани кўрсам, янада яхши бўлишга интиламан. Ҳавасим ошади ва янада куч "мотор”им ишга тушади. Олисда уч кундан ортиқ яшолмаслигимни хорижга чиқиб, тушуниб етганман.

-Қайси қўшиғингизни ўзингиз ҳам севиб тинглайсиз?

-Янги қўшиқларимни студияда ёзиб бўлгач, маза қилиб, тинглаб оламан. Кейин бу билан банд бўлсам, ижодим тўхтаб қолгандек бўлади. Ўзимни кўп танқид қиламан. Шунинг учун ўз қўшиқларимни кўп эшита олмайман.

-Ноҳақ танқидларга одатда қандай жавоб қайтарасиз? Одатдан ташқари-чи?

-Ҳеч қандай жавоб қайтармайман. Ноҳақ бўлса ҳам, ҳақ бўлса ҳам. Ноҳақ танқидчи аслида аҳмоқ одам бўлади. Вазиятни ўрганиш керак. Ўзганинг айбини гапиришлик аслида яхши иш эмас. Яхшилигини кўпроқ гапирса, нур устига аъло нур. Ноҳақ танқид билан олишишдан кўра сукут сақлашни афзал биламан. Характерим тезроқ. Баъзан жавоб қайтаргим келади. Лекин нимадир мени босишга ҳаракат қилади. Агар яқиним бўлса, унга жавоб қайтараман. Чунки, у тушуна олади. Бегонага жавоб қайтариш бефойда.

-Фэшнга ҳамнафас хонандалардан бирисиз. Нималарга кўпроқ эътибор қаратасиз?

-Мода экан деб нима бўлса, кийиб кетавермайман. Ранг танламайман. Эксперимент қилишни яхши кўраман. Ярим классик, ярим спорт услубни уйғунлаштиришга ҳаракат қиламан. "Zara” кийимлари менга тушади. Дидимга мос. Иложи борича "лимитед эдишн” кийимларни танлайман. Дизайни оригинал бўлади.

-Озодбек "Она” қўшиғингизни тинглаб, ҳўпиқиб йиғлаганига гувоҳ бўлганмиз. Унинг қайси қўшиғи сизни шундай тўлқинлантирган?

-Яқинда уйда тинглаб қолдим. Эрта тонг уйғониб, уйимдаги студияда компьютерни ёқдим. Озодбек акани ҳурмат қиламан. Шу боис унинг "минусовка”ларининг архиви бор. Қўшиқ айтгим келса, Озодбек аканинг қўшиқларини хиргойи қилиб тураман. "Орангизда онам бўлсайди” қўшиғининг мусиқасини тингладим. Сўзларини эшитмасдан, мусиқаси йиғлатди. Тўлиб-тўлиб йиғладим. Мусиқа тугагунича йиғладим. Кўнглим жуда бўш. Онамни йўқотиб, йиғлоқи бўлиб қолганман.  

-Севимли кино қаҳрамонингиз?

-Кино кўрмайман.

-Камситилган пайтларда қандайдир аҳд пайдо бўлганми?

-Болалигимда кўп бўлган. Ҳали мен катта бўлиб, албатта шу камситганларга қанақа инсонлигимни, оилам қанақа эканлигини кўрсатиб қўяман деган аҳд бўларди. Ҳали менинг оиламни камситганлар бу оила билан бир дастурхонда бирга нон ейишга интилади. Онам театрда ишларди. Эри йўқ аёлларга нисбатан ноҳақ муносабатларни кўрганимда, бошимда отам бўлганида ё мен ҳам катта ёшда бўлганимда, шундай совуқ муносабат ҳам бўлмасди дердим. Шу оиланинг эркаги бўламан ва камситилишларга барҳам бераман деганман. Ва бу ишлар бўлди ҳам!

-Масофа ушлайдиган инсонларингиз борми?

-Бор. Инсоннинг ўзи билан ўзи ўртасида масофа бўлмайди, холос. Муносабатга яраша масофа ушлашга ҳаракат қиламан. Яқин бўла туриб, узоқлашса, узоқлашаман... Бировга ёпишиб оладиган характерим йўқ.

-Утопик савол: эрталаб уйғонганингизда, Озодбекка айланиб қолдингиз...?

-Озодбекка осон деб ўйлайсизлар, а?! (Кулади).  Олдинлари машҳур бўлсам, ҳаммасига осон эришаман дердим. Машҳур бўлгач, энди йўқотиб қўймаслик ҳақида ўйлай бошларкансиз ва бунинг нақадар қийин эканлигини билсангиз эди!?  Қанча машҳур бўлсанг,  масъулияти шунча катта бўлади. Ҳозирги даражам - тоқатим етадиган даражамдир. "Лола-а-а-а-а”... (куйлай кетди). Утопия реалликка айланса, 2016 йилги концертимга репертуар йиғишни бошлайман. Эришганимдан кўра янада яхшироғига эришишни ўйлардим. Катта ареналарда концертлар беришни ҳам.

-Шу кунларда онангизни учратиб қолдингиз дейлик. Унга қайси хабарни энг олдин етказган бўлардингиз?

-"Она, мени бошқа ташлаб кетманг” деган бўлардим... Буни хоҳ хабар, хоҳ илтижо деб тушунинг!

-Санъат аҳлида атайин ё сездирмаган ҳолда пайдо бўладиган кибр сиз учун нима?

-Кибр – инсонга хос эмас. Санъаткорни қайсидир ҳолат мажбур қилса ҳам кибрланмаслиги керак. Бу яхшиликка олиб келмайди. Мухлислар ҳам ҳар хил бўлади.  Санъаткорлар гоҳида бир- бирларига кибрланиб қўядиган бўлишган. Номини айтмайман. Кўзим тушиб қолади гоҳида. Шунда савол туғилади, қандай қилиб, бу қадар ўзгариб қолиш мумкин? Саволимга жавоб излай бошлайман.  Шахсан менинг ҳамксбларим билан ишим йўқ. Биронтасига ёмонлигим йўқ. Таниб туриб кўришишмаса, мен ҳам кўришмайман . Ҳар қандай вазиятда ҳам дўстона бўлиш керак деб ўйлайман. Бир бири билан олишган айрим санъаткорлар мухлисларга кулгу бўлиб қоляпти. Аслида талашадиган нарсанинг ўзи йўқ.

-Ҳамма юлдузлар ижтимоий тармоқларда. Нега сиз йўқсиз?

-Интернетдан фойдали нарсаларни оламан. Ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлишни хоҳламайман. Изоҳ берадиган одамларни билмаймиз-ку, ахир?! Савияли инсон бор, савиясизи бор. Санъаткорга баҳони суратига қараб эмас, қўшиқларига қараб бераверишсин!  Тўғри, ижтимоий тармоқларда сурат қўйиш яхшигина рекламадир. Лекин шахсан менинг бунга эҳтиёжим йўқ. Сирли бўлишни яхши кўраман. Аслида эса элга шуниси қизиқ.  

-Ҳануз сизга севги изҳор қиладиган аёллар бор экан. Уларга қандай жавоб берасиз?

-Қўпол жавоб қайтаришга ҳаққим йўқ. Кулиб қўяман. Раҳмат айтаман.

-"Севаман” сўзини бир кунда неча марта ишлатишингиз мумкин?

-Бир марта.

-Атиги бир марта-я?

-Бу жуда кучли сўз. Бир мартаси етарли. Тилда "севаман” деб 100 марта айтгандан кўра, амалда исботлаш керак.

-Ўғлингиз санъатингизга мухлисми ё Шохруххонни кўпроқ тинглайди?

-Ўғилларим ўзимга ўхшайди. Ҳаммани эшитишади. Концертим диски чиққан пайтларда ҳатто қўшиқларимни ёдлаб олишган. Аниқ кимларни тинглашига  кўп эътибор бермайман.

-Жаҳонгир Отажонов эл ичида "Жонли ижро қироли” таърифини қозонди. Озодбек ҳам бир неча кунлаб концертларини жонли ижрода ўтказганини иддао қилади. Сизнингча, жонли ижро мезонлари қандай ва унинг ҳақиқий усталари деб кимларни биласиз?

-Жонли ижрода ҳар хил концерт бериш бор. Бу эса хонанданинг ўз қарорига боғлиқ жараён. Жаҳонгир Отажоновнинг 2013 йилги концертида томошабин бўлганман. Мукаммал ижро, профессионал саунддан яйраганман. Иброҳим Тотлисаснинг Тошкентдаги концертида ҳам завқланганман. Озодбек аканинг жонли концертини Дубайдаги саёҳатим давомида "ютуб”да томоша қилганман. Менинг жонли ижрода талабларим бошқача. Қачонки,  созандалар, техника ва репертуар талабим даражасида бўлсагина жонли концерт бераман. Саройдаги овоз созловчи техника каминани умуман қониқтирмайди. Бир ишни кўр-кўрона қилишни истамайман.  

-Хоббингиз нима?

-Саёҳат қилишни яхши кўраман.

-Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, эл шахсиятингиздаги  қайси қирралар учун сизни кўпроқ ҳурмат қилади?

-Аксарият фикрлар овозимдаги салобат ҳақида боради. Балки, оғир-босиқлигим ёқар?! "Халқнинг фарзандиман” деган ҳиснинг ўзимда борлигини қалблар ҳис қилгани учун ҳам яқиндирман, балки?!  Отам ҳам, онам ҳам шу эл деган муносабат ила одамлар томон интиламан.  Шу Ватандаги ҳар бир инсон мен учун қадрли.

-Республикамизнинг қайси ҳудудларида сизни танишмайди?

-Мен бормаган жой Қорақалпоғистон қолди. Хоразмга ҳам жуда кам борамиз. Демак, шу жойларда у қадар  танишмаса керак.

-Дўст сифатида Асилбек ё Сардор Мамадалиев яқинроқ?

-Асилбек яқин. Битта шаҳарда туғилганмиз. Битта кварталда яшаганмиз. Уни болалигидан биламан. Укахон менга.

-Андижонда бошланган ижодингиз пойтахтдаги йирик шоу-бизнес қозонида қайнамоқда. Нималарни ўргандингиз?

-Мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлолмайсан. Тошкентга келиб, кўп нарсани тушундим. Қадр- қиммат, оқ-қорани ажратиш, мустақил ҳаётда яшаш, ўзимни топишим... Пойтахтда оёққа турдим. Катта рақобатни кўрдим. Шоу-бизнеснинг ўзи нималигини тушундим.  Шоу-бизнесда ҳам товламачилар, қаллоблар борлигини билдим. Катта ўйинлар борлигини англадим.  Бизнес учун кимлардандир кимлар фойдаланишини кўрдим. Нима бўлишидан қатъий назар инсон яхши бўлса, амали яхши, мақсади тоза бўлса, касбини, ўзини ҳурмат қилса, у ҳеч қачон муаммога дуч келмас экан. Шунга амин бўлдим.

-Сўнгги пайтда қайси музейга бордингиз?

-Санкт-Петербургдаги "Эрмитаж” музейи. Бироқ, ярмигача сабрим етди. Дубайдаги гуллар паркига бордим. Бухорода Амир Олимхон билан боғлиқ меъморий обидаларни кўздан кечирдим.

-Неча марта севиб қолгансиз?

-(Кулади). 5 марта!

-Бошингизда дўппи, капалаксимон бўйинбоғ. Янги имижингиз шов-шувларга сабаб бўлди. Буни қандай изоҳлайсиз?

-Бу жуда оддий. Продюсерлар талаби. Миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган арт-ишидир! Бу ғоя менга бошида ёқмади. Чунки, менга дўппи ярашмаслиги ҳақида ўйладим. Лекин тайёр бўлган суратларни кўргач, продюсерим адашмаганлигига ишонч ҳосил қилдим. Мен ҳеч кимга тош отмадим, кимгадир ниманидир исбот этиш хаёли ҳам  бўлмади.  Бу эса турли миш-мишларга аниқ айтадиган жавобим!

-Яқинда бир халқ шоири қўшиқларингиз матнини танқид остига олди. Унга нима деган бўлардингиз?

-Жим тураман. Чунки, шоир шеърга нисбатан фикр билдиришга ҳақли. 

-Дейлик, 100 миллиард сўмингиз бор. Уни нимага сарфлаган бўлардингиз?

-Уч қисмга бўлардим. Бир қисмини ўз заруратларимга. Иккинчи ва учинчи қисмини бизнесга тикардим. Ва унинг фойдасини хайрия ишларига сарфлардим. Яна йирик компаниялар очардим.

-Кимнинг маслаҳатларига кўпроқ қулоқ тутасиз?

-Мендан ақллироқ, тажрибали, ростгўй, самимий инсонларнинг. Менинг ҳозирги икки продюсерим шундай.

-Энг яхши устоз – инсоннинг энг сўнгги хатоси дейишади...

-Хатони кўп қилиш ва қилмаслик вазияти ҳам бор. Хатони билиб ё билмасдан қилиш мумкин. Энг яхши устоз инсоннинг қалби, менимча. Чунки,  қарорни у беради.

-Умрингиз охиригача қандай санъаткор бўлиб қолишни истайсиз?

-Халқимизнинг энг севимли санъаткори бўлиб қолишни!

Жасур ҲАМРОЕВ 

 

ТАНЛАНГ:

-Шаҳзода ё Лола?

-Муниса.

-Жалолиддин Румий ё Дейл Карнеги?

-Дейл Карнеги.

-"Гладиатор”  ё "Титаник”?

-"Титаник”.

-Жаз ёки рок-н-ролл?

-Жаз.

-Суши ё манти?

-Суши.

-Қаҳва ичиб ёмғирни кузатиш ё автомашинада ёлғиз "Жим туринг”ни тинглаш?

-Қаҳва ичиб ёмғирни кузатиш. Чунки, ёмғирлар тугамайди. Токи осмон бор экан, ёмғир тугамайди!

-Шерали Жўраевнинг "Ўзбегим”и ё Юлдуз Усмонованинг "Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон”и?

-(Узоқ ўйланиб). Фақат биттасини танлай олмайман. Иккаласи ҳам. Бу санъаткорлар ижодини муҳокама қилишга, ҳақим йўқ. Мен ҳали бутун бир халқ туриб, жўр бўла оладиган мусиқий асар ярата олганим йўқ. "Ўзбегим”, "Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” каби қўшиқларни ҳали айтолганим йўқ!

 ****

БОТИР ҲАҚИДА БОТИР ФИКРЛАР...

Аброр Пўлатов, хонанданинг продюсери:

-Шундай инсонлар борки, улар ҳақида икки оғиз гапириш мумкин. Ботир Қодиров ҳақида эса узоқ фикр билдиришим мумкин. Ҳамкорлик қилаётганимдан хурсандман. Унинг самимийлигини ҳис қилиб тураман. Январ ойидан бери ижодий ҳамкорликни расман йўлга қўйган бўлсак-да, гўё бир умрлик ака-укалардекмиз. 5-10 йилдан кейин нима бўлишини билмайман. Бироқ, ҳозирги ҳамкорлигимиз ҳар томонлама самарали кечишидан умидворман.

Аҳад Қаюм, шоир:

-Ботир ака илк шеъримни қўшиқ қилган санъаткор. Шеър сўзларига жуда эътиборли. Нима ҳақида куйлашни жуда яхши билади. Тингловчи қалби нелар ҳис этаётганини англайди. "Эй, дўстим” қўшиғини тинглаб, унинг моҳирона ижросига янада тан бердим!

Ҳилола Ҳамидова, хонанда:

-Ботир билан бирга Андижонда ўқиганмиз. У ёшлигида жуда шўх, шумтака бўлган. Бироқ, йиллар ўтган сайин уни ҳаёт кўп синовлар чиғириғидан ўтказиб, жиддий, оғир-босиқ қилиб тарбиялади. Бетакрор ижоди билан эл меҳрини қозонди. "Алдамадим” қўшиғини севиб тинглайман.

Сардор Мамадалиев, хонанда:

-Ботир ака билан ҳаётда ака-укамиз. Ижодини ҳурмат қиламан. Ўзбегимнинг бутун санъаткорларидан бири! "Адашдим” таронаси каминага жуда манзур.

Фарход Саидов, "Сарбон” гуруҳи яккахони:

-Ботир қўшиқларни чертиб-чертиб, ижро этади. Сўз маъносига жуда эътиборли. Охирги куйлаган 2 та янги қўшиғи ўзига жуда ярашган. Устоз яратган мактабнинг муносиб давомчиси десам муболаға бўлмайди.

Дилдора Ниёзова, хонанда:

-Бу ҳамкасбимни жуда ҳурмат қиламан. Кўнгли тоза, одамгарчиликни билади. Овози дардли. Юракка етиб боради. Ота-она қадри ҳақидаги қўшиғини бир неча маротаба тингладим. Ижоди шундай бардавом бўлсин!

Шаҳзода Муҳамедова, актриса:

-Ботир Қодировни кўп концертларда эълон қилганман. Томошабинлар унинг ижросини завқ билан тинглаганларига гувоҳ бўлганман. Бу хонанданинг кўп қўшиғи менга ёқади. Машина бошқарганимда, "Жим туринг”ни жим туриб тинглайман.

Зокир Очилдиев, кулгу устаси:

-Ботирни тақдир мукофотлаган овози бор. Шунданми, у ўзбек санъатида ўз ўрнини топа олди. Бу санъаткорнинг ижодини оилам ёқтиради. Ўғлим унинг санъатига мухлис. Фақат омад тилайман!

Шуҳрат Қаюмов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист:

-Жудаям яхши куйчи. Ботирга фонограмманинг ҳожати йўқ. "Эй, дил” таронасини энг кўп тинглаган мен бўлсам керак! Ботирдан бу қўшиқни куйлаш учун расман рухсат олмоқчиман. "Тараннум” кўрсатувининг келгуси сонларида уни махсус меҳмон сифатида таклиф этишни режалаштирганман.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot daryo.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 259 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016