WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10817]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1923]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3572]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7496]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [86]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11506]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1543]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [255]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [257]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2914]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [410]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3481]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5291]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [940]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [41]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [77]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 104
Гостей: 104
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, joannace2, rosellakc1, rebekahxt18, loisbd11, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Ноябрь » 3 » Бред Питт билан роль ижро этишдан бош тортган, 10 та тилда сўзлаша олади, Ҳиндистондаги энг машҳур оиланинг келини — Айшвария Рай 48 ёшда (ф

ПОИСК / IZLASH:


07:19
Бред Питт билан роль ижро этишдан бош тортган, 10 та тилда сўзлаша олади, Ҳиндистондаги энг машҳур оиланинг келини — Айшвария Рай 48 ёшда (ф
Болливуд юлдузи Айшвария Рай 2021 йил 1 ноябрь куни 48 ёшни қарши олди.

Унинг ҳаётида ҳамма нарса содир бўлди: ақл бовар қилмас чўққига чиқиш ва бирданига қулаш, ҳайратга солиш ва жамоатчилик орасида унутилиш, мукаммал қомат ҳамда ташқи кўринишига нисбатан мухлисларнинг кулгуси... Аммо Айшвария Рай ҳаммага инсон ўз тақдирининг эгаси эканлигини исботлади. У биринчи гўзаллик тимсоли ва мамлакатининг тирик рамзи мақомини тиклашга муваффақ бўлди.


Айшвария 1973 йил Ҳиндистоннинг Мангалор порт шаҳрида туғилган. Унинг отаси Кришнаража Рай Ҳиндистон денгиз савдо офицери, онаси Вринда Рай эса машҳур ёзувчи эди. Оила жамиятда имтиёзли мавқега эга бўлгани учун ҳам Айшвария ва унинг акаси Адитя яхши таълим олди. Болалигидан Айшвария классик мусиқа ва рақс санъатини яхши билган ҳамда тил ўрганган. Унинг она тили тулу тили бўлса-да, тамил, ҳинд, маратхи ва инглиз тилларини яхши биларди, бу эса бўлажак актрисанинг фойдасига хизмат қилган.


Болалигиданоқ Айшвария ўзининг бошқача эканлигини биларди. Ахир у Ҳиндистоннинг маҳаллий аҳолиси учун хос бўлмаган оч кул ранг кўзлари билан туғилган. Шунинг учун ҳам унга худди кичкина малика каби муносабатда бўлишди ва у ҳам ўзини худди шундай ҳис қилди.

Юксакларга парвоз


Ота-она «малика»га шаҳарнинг торлик қилиши, бу ерда у ҳеч нарсага эриша олмаслигини тушунди ва Бомбейга кўчиб ўтди. Айшвария элита мактабга юборилди, шундан сўнг у университетга ўқишга кирди. Архитектура факультетида ўқиб, бу унинг соҳаси эмаслигини тушуниб етди. Унинг вазифаси ўзининг гўзаллиги билан одамларни хурсанд қилиш эди. Шундан сўнг у моделга айланди ва бу йўл уни ҳинд гўзаллари эришиб бўлмайдиган чўққиларга олиб чиқди – 1994 йилда мусобақа тарихида биринчи марта Ҳиндистон вакили «Дунё гўзали» тожи ва унвонини қўлга киритди.

Айтишга ҳожат йўқ, шундан сўнг катта реклама шартномалари унинг устига ёмғир каби ёғилди. У Pepsi реклама кампаниясида фаол иштирок этди, машҳур журналлар, шу жумладан, Vogue муқоваси учун суратга тушди. Моделлик бизнесининг ҳар қандай вакили шон-шуҳрат нурларида чўмилиб, унинг бошни айлантирувчи муваффақиятидан завқланар эди, лекин Айшвария эмас. Моделлик дунёси унинг учун кичиклик қилди ва у кино оламига қадам қўйди.

Кино карьерасидаги кесишган йўллар


Айшвария Рай нафақат кинога қадам қўйди, балки тезда Болливудни забт этиб, Голливудга йўл олди. Голливуд тарихда биринчи марта ҳинд актрисасини ўзининг кинематография оиласига қабул қилди. Голливудда Айшвария муваффақиятли, даромад келтирувчи фильмлар ва омадсиз лойиҳаларга эга эди. Аммо тўсиқлар уни йиқитмади: актриса янги продюсер, агентларни қидирди, сценарийларни ўрганди, кастинглардан ўтди ... Ва муваффақиятсизлик ўрнини ғалабага бўшатди.

Карьера ёки шахсий ҳаёт?


2000 йиллар бошида Айшвария Райнинг кинематография карьераси жадал ривожлана бошлади. 2000 йилда катта тижорий муваффақиятга эришган ва кинотанқидчиларнинг юқори баҳоларига сазовор бўлган «Онг ва сезги» ва «Муҳаббатга иштиёқ» фильмлари чиқарилди. Шунингдек, «Севги ҳақида бир неча сўз» фильмида бош ролни актёр Абхишек Баччан, аёл ролини эса Айшвария Рай ижро этди. Фильм кутилмаганда кассада муваффақиятсизликка учради, лекин актёрлар ўртасида аста-секин катта алангага айланмоқчи бўлган севги учқуни пайдо бўлди.

Карьера ёки шахсий ҳаёт?  Унинг бутун дунё бўйлаб сафарда бўлишини талаб қиладиган муваффақиятли шартномалари бор эди ва у уларни бекор қила олмасди. 2003 йилда Айшвария Канн кинофестивалида ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди. Кейин у L’Oreal билан узоқ муддатли реклама шартномасини имзолади, кола ва De Beers учун реклама роликларида қатнашди.


Аммо Айшвария машҳурлик чўққисида ва энг талабгир актриса бўлишига қарамай, Абхишек Баччан билан ўртасидаги ҳис-туйғуларни яшира олмади. Улар учрашган вақтдан бери етти йил ўтганди ва бу якуний қарор қабул қилиш учун етарли вақт. 2007 йил январь ойида актриса Баччан билан унаштирилганини эълон қилди ва 2007 йилнинг 20 апрелида тантанали тўй маросими бўлиб ўтди. Актрисага эндиликда севимли ва меҳрибон рафиқа роли экранларда эмас, балки реал ҳаётда топширилганди.


Фарзандининг дунёга келиши актрисанинг карьерасини барбод қилдими?


2011 йил 16 ноябрда Баччанлар оиласида муҳим воқеа содир бўлди. Мумбайдаги нуфузли клиникада актриса Аарадҳия Баччан исмли қизни дунёга келтирди. Бу вақтда актриса 38 ёшда эди. Албатта, бу ёшда биринчи боланинг туғилиши аёл танаси учун қийин вазифадир. Гормонал ўзгаришлар кескин вазн ортишига олиб келди, ҳомиладорлик пайтида актриса 25 килограммдан ортиқ вазнга эга бўлди. Тўлачадан келган Айшвария Райнинг суратлари бутун дунё бўйлаб тарқалди. Кечаги жонкуяр мухлислар уни «миллат ифтихори»дан «миллат шармандаси» деб номлашди. Кино унинг олдида эшикларини ёпди, реклама шартномалари тугади. Актрисага қарор қилиш вақти келганди: карьера ва унвонлар билан хайрлашиш ёки уларни қайтариб олиш учун курашиш.

Айшвария Рай қандай вазн йўқотди?


Йил давомида актриса махсус парҳезга риоя қилди ва шахсий мураббий билан ишлади. «Заворлар маликаси» ҳеч қачон қатъий парҳез чекловларини маъқулламайди, шунинг учун эҳтиёткорлик билан узоқ вақт давомида узилишларсиз риоя қилиши мумкин бўлган парҳезни танлади. Тез вазн йўқотиш ҳақида гап йўқ эди: ахир кескин вазн йўқотиш ҳам юзда жиддий ўзгаришларга олиб келади, тери осилади, бурмалар ва ажинлар пайдо бўлади. Болливуд юлдузи эса бундай қурбонликларга тайёр эмас эди. Натижада барча вариантларни тўлиқ таҳлил қилингандан сўнг актриса вазн йўқотишнинг анъанавий ҳинд усулига қарор қилди. Бу гўшт, хамир овқатлар, ширинликлар, ёғли овқат ва ҳатто меваларни бутунлай рад этишни назарда тутади. Лимон қобиғи эрталабки бўтқа учун қўшимча сифатида рухсат этилади.


Узоқ вақт давомида актрисанинг кундалик рационини қуйидагилар ташкил этди:

    икки порция қайнатилган жигарранг гуруч (тозаланмаган);
    янги сабзавотлар;
    ёғсиз балиқ навлари;
    кам ёғли табиий сут маҳсулотлари;
    қуритилган мевалар;
    денгиз маҳсулотлари.

Ҳинд диетасида яна бир сир бор – зираворлар. Кўп миқдорда зарчава, долчин истеъмол қилиш метаболизмни тезлаштиришга ва ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради. Тўғри овқатланишдан ташқари, актриса шахсий мураббий билан ишлаган. Унинг учун махсус ёга ва медитация элементлари билан машқлар тўплами тузилган. Ва Айшвария  югуриш йўлакчасида юриб эмас, балки кўп вақтини қизи билан юришга сарфлашни афзал кўрди. Кутилган «мўъжиза» содир бўлди! Актриса ўзининг аввалги қиёфасини қайтаришга муваффақ бўлди!

Кино оламига қайтиш

2015 йилда Айшвария Рай ғалаба билан кинога қайтди. 5 йиллик фаолиятидаги танаффусдан сўнг у «Ўзаро тортишув» фильмида роль ўйнади ва ўзини биринчи марта продюсер сифатида синаб кўрди.


2016 йилда унинг иштирокида иккита фильм чиқди: «Сарбжит» ва «Юрак ишлари».  Фильмдан сўнг буюк Жулия Робертс Айшвария Райни «Ҳиндистоннинг энг гўзал аёли» деб атади. Ва 2017 йилда актриса нуфузли кинофестивалнинг қизил гиламида ҳашаматли ялтироқ кўйлакдаги нозик қоматни намойиш этиб, томошабинларни хурсанд қилди ва Ҳиндистоннинг тирик рамзи унвонига сазовор бўлди.

Актриса ҳақидаги қизиқарли фактлар:

    Айшвария она тили — тулудан ташқари, яна саккизта: ҳинд, бенгал, инглиз, тамил, маратхи, телугу, каннада ва урду тилларини яхши билади. Шунингдек, испан тилидан ҳам бироз хабардор.
    Актриса бош қаҳрамонни Бред Питт ижро этган «Троя» фильмига таклиф этилган, бироқ актриса рад жавоб берган.
    Айшвария «Мадам Тюссо» музейида мум ҳайкали қўйилган биринчи ҳинд актрисаси.
    Актриса 2012 йилдан буён Франциянинг Санъат ва адабиёт ордени офицери.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 34 | Добавил: iphone | Теги: #xabarlar, #uznews, #news, #Yangiliklar, #Yangilik, #newsuz, #habarlar, #новости, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021