WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4318]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [569]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [431]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2210]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3669]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7274]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [229]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1195]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [248]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1627]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2578]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 117
Гостей: 116
Пользователей: 1
tapedZes

Kun faolllari:
iphone, Georgedeat, tapedZes, Vicyypycb, CaseyHob, DorothyChums, Phyllisphync, davron2369, Frankcag, Larryhosse, JosephIwqopopiritytihy, aoceyagaunov, enyrovebi, EdwinNon
Главная » 2016 » Январь » 24 » "БРИГАДА" ВА "БАРОН" ЮЛДУЗИ - ФАРХОД МАҲМУДОВНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮСИ!

ПОИСК / IZLASH:

09:20
"БРИГАДА" ВА "БАРОН" ЮЛДУЗИ - ФАРХОД МАҲМУДОВНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮСИ!
Содда, заковатли, хушфеъл. Фарход Маҳмудов билан илк учрашгандаёқ шундай тасаввур уйғонди. У билан суҳбатлашиш асносида эса юқоридаги сифатларга яна бир муҳим хислат қўшилди. Камтар! 3-4 та фильмдан сўнг ўзини қўярга жой толполмай қолаётган "юлдузча”лар – оғир-босиқлик, самимийлик бобида ана шундай актёрлардан ўрнак олишса, ўзларига фойда бўлар(ми)ди!  

Бир пайтлар Россия телеканалларида намойиш этилиб, улкан шуҳрат қозонган "Бригада” сериали Маҳмудовни юлдуз даражасидаги актёрга айлантирди! Бироқ, бундан буёғига уни "Барон” юлдузи сифатида тилга олишларига ишонаман. Ахир, у янги ўзбек мега блокбастерида талантининг оммага яширин хусусиятларини очган! Премьерадан кейин албатта бу фактга амин бўласиз. Ҳозирча эса Фарҳод Маҳмудовнинг ўзбек тилидаги эксклюзив интервьюсидан баҳраманд бўлинг!  

-Москвада истиқомат қиласиз. Ўз туғилган жойингизни қўмсашингиз табиий...

-Биринчидан, Ватан ҳисси ҳар доим юрагимда. У куч бериб туради. Тошкент – менинг болалигим. Бугунги кунда тақдир амри ила Россияда истиқомат қилсам-да, Ўзбекистон қуёши билан чиниққаним ҳамиша ёдимда. Узоқ йиллардан кейин Тошкентга илк келганимда, пойтахтни танимай қолдим. Цивилизация! Муҳими, осойишталик ва бунёдкорлик ҳар соҳада кўринмоқда. Бу қаерда бўлмай, кўнглимни тўқ қилади.

-Ўзбекистонга нима билан келасиз ва нимани олиб қайтасиз?

-Ҳар келишимда ҳайрат кутаман. Бу Ватаннинг инсонларидек илиқ юзли одамлар дунёда йўқ. Баландпарвоз гаплар эмас бу! Соғинч билан келаман ва бир дунё меҳр ила қайтаман!

-Оилангиз ҳақида гапирсангиз...

-Ўғлим бор.

-Оилада қандайдир анъаналарга амал қиласизми?

-Бу жуда мураккаб. Чунки, ҳаётим ҳаракатда ўтади. Турли мамлакатларда суратга олиш ишлари  билан банд бўламан. Ваъда бериб қилолмагандан кўра, имконга яраша бажарган маъқул. Шундай экан, оиланинг ўз мезонларини сақлашга ҳаракат қиламан.

-Ўғлингиз тарбиясига вақт ажратасизми?

-Кўпроқ ажратишга ҳаракат қиламан.

-Санъат аҳли зуриёдларини ўз изидан боришларини истамайди...

-Танлаш эркинлиги  бор. Математика ё рус тилини ўрганса, бу касб, нон! Актёрликда эса бир кун омадинг чопади, бир кун иш топилмайди. Омади чопмаса, инсон синади. Шу боис, ўғлим қайси касбни танласа ҳам, нонини ҳалоллаб топиб, ейишини истайман.

-Ҳаёт йўлингиз ва карьерангизда нималардандир афсусланасизми?

-Ҳеч нимадан афсусланмайман. Ҳали қиладиган ишларим кўп. Тақдир мени қайси йўлга бошласа, шундан бораман. Муваффақиятни ҳам, омадсизликни ҳам борича қабул қиламан.  Яратганга таваккал қилишни яхши кўраман. Ҳаёт дарё. Унла сузмоқ керак!

-Россияда керакли даражада танила олдингизми?

-Танишади.

-Яқин дўстларингиз борми?

-Жуда саноқли. Қучоқ очиб, қарши олувчи инсонлар кўп. Шунданми, олдинлари дўстлар кўп деб ҳисоблардим. Реал ҳаёт эса тасаввуримдаги дўстлар сонини анчайин қисқартирди!

-Мустақиллик йилларида ўзбек киносида илк бора суратга тушдингиз. Сиз нима кутяпсиз?

-Давомийликни! "Барон” – кенгқамровли картина. Кейинги ролларим – ички патриотизм ҳиссимни кенгроқ аск эттиришига умид қиламан.   

-Ўзбек киносида нималар етишмайди деб ҳисоблайсиз?

-Битта фильм билан буни муҳокама қилиш қийин. Биргаликда ҳаракат қилинса, катта натижага эришиш мумкин. Молиявий жиҳатдан оқсоқланишни кузатиш мумкин. Бироқ, бу яхши марраларга эришишга у қадар катта тўсқинлик қила олмайди.

-Гонорардан устун қўйган ролингиз борми?

-(Кулади). Мана шу ролим!

-"Барон” картинасидаги ролингиз ҳақида...

-Картинани ҳали томоша қилмадим. Демак, бирон нима дейишимга ҳали эрта.

-Актёрнинг кинодаги ёши борми?

-Шундай актёрлар 2 ё 3 та бош ролларини инобатга олмаса, умр бўйи юздан ошиқ эпизод ролларни ижро этиб келмоқда. Бироқ, ҳануз кинода керакли! Яна шундайлари бор, ёши ярим асрни уриб, яна анча илгарилаб кетганига қарамай, ҳануз кинотомошобинни зериктирмайди. Масалан,  Ал Пачинони ҳаммавақт томоша қилиш мумкин.

-Сизнинг кинодаги ёшингиз нечада?

-Ўрта ёш! (Кулади).

-Шаҳзода куйлаган саундтрек ёқдими?

-Биринчи марта кўрдим, бу хонандани. Менга жуда ёқди.

-Гассан Массуд ҳақида фикрларингиз?

-Атиги бир кун биргаликда суратга тушдик. Унинг "Барон”да суратга тушиши кўпчиликни мамнун қилди.

-Рустам Саъдиевнинг қайси фильмларини томоша қилгансиз?

-"Сотқин” ва "Эр бермоқ – жон бермоқ”.

-Саъдиевни ўзбек кинода хусусий сектор асосчиларидан бири деб билишади. Бу  - йиллар давомида исботини топган ҳақиқат. Сизнингча, у қай даражада ўсмоқда?

-Режиссёрлар бор, нега ижод қилаётганини тушунмайди Шунданми, фильм деб халққа тақдим этаётган ишлари чиппакка чиқади. Рустам мақсадли режиссёр. У қандай ёндашишни билади.

-Дилноза Кубаева сизга нисбатан юқори ҳурматда эканлигини билдирди. Ва яна ҳамкорликда суратга тушиш имкони бўлса, бажонидил рози бўлишини айтди.

-Жуда ёқимли.

-Бу дунёда ҳамма ўз ролини ўйнамоқда. Сиз қанақа рол ўйнаяпсиз?

-(Ўйланиб). Ҳеч қанақа. Мен фақат кинодагина ҳақиқий яшаяпман деб ўйлайман. Ҳаёда эса шунчаки борман. Кино – бу яшаётганимдан дарак!

-Охири нима бўлади?

-Шунчаки тамом. Фильм сўнггида - қора экран. Давомини билмайман. Бироқ, шошмайман. (кулади).

-Пул нима?

-Пулни орзу деб билмайман. Узоқ ва мазмунли яшаш эса орзуим. Фарзандлар, неваралар, дўстлар – мана бахт! Пул – бу юк. Унинг ташвиши катта. Менга ташвишдан йироқ юришни ёқади.

-Ҳаётий шиорингиз?

-Табассум қилинг, кулиб яшанг, бу инсонларнинг ғашига тегади! (Кулади). Жиддийроқ айтганда эса, агар, инсон якка ўзи бўлса, бу ёлғиз, ҳеч кимсасиз дегани эмас!

-Премьерада учрашгунча!   

Жасур ҲАМРОЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 180 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017