Афғонистондаги британиялик снайпер бир ўқ билан олти нафар «Толибон» жангарисини ўлдирди, дея хабар бермоқда The Telegraph газетаси. Воқеа ўтган йил декабрида содир бўлган, бироқ унинг тафсилотлари энди маълум бўлди.
Колдстрим гвардия полкининг 20 ёшли кичик капрали (исми ошкор этилмаяпти) 850 метр масофадан террорчи-камикадзега ўрнатилган портловчи қурилманинг ишга тушириш механизмини аниқ нишонга олган. Натижада бомба портлаб, олти нафар жангари ҳалок бўлган.
Хабар беришларича, снайпер йирик қўпорувчилик ҳаракатининг олдини олишга муваффақ бўлган, чунки ҳалок бўлган жангариларининг бири ёнидан 20 килограмм портловчи модда топилган.
Газетанинг хабар беришича, худди шу снайпер 1,3 минг метр масофадан толибларнинг пулемётчисини ҳам аниқ нишонга олган.