WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11272]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1936]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3679]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8765]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [97]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11814]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1645]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [266]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [262]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3040]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3547]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5434]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1057]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [84]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 95
Гостей: 95
Пользователей: 0


Kun faolllari:
zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2022 » Май » 18 » Брижит Макрон: Франция президенти ортида турган аёл ҳақида нималарни биламиз?

ПОИСК / IZLASH:


07:45
Брижит Макрон: Франция президенти ортида турган аёл ҳақида нималарни биламиз?
Эммануэль Макрон сиёсий майдонда ўзини қанчалик дадил туца, унинг барча ғалабалари ортида нафақат унинг, балки уни 25 йилдан бери илҳомлантириб келаётган аёл — Брижит Троненинг ҳам меҳнати ётгани шунчалик яққол кўзга ташланади.

Эри Эммануэль Макрон сайланишидан олдин 64 ёшли (ўша пайтда) Брижит Троне ўз интервьюсида 2017 йилги сайловларда ғалаба қозонишга умид қилаётганини ҳазил аралаш айтганди: «Ахир 6 йилдан кейин 70 ёшга тўламан». Макроннинг рафиқаси ҳеч қачон шахсий амбицияларини яширмаган: албатта, унинг Эммануэли ғалаба қозонган сайловлардан сўнг, у келажакда Франциянинг биринчи хоними расмий лавозимига замин яратиш ниятида.


2016 йил июль ойида Француа Олланднинг жамоасида молия вазири бўлиб, ўзининг сиёсий амбицияларини амалга ошириш учун деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлмаган 38 ёшли Эммануэль Макрон ўзининг биринчи митингини ўтказишга қарор қилди. Тадбир жойи сифатида сиёсатчи Сейннинг чап қирғоғидаги замонавий майдонни танлади.

Оломон келишидан бир неча соат олдин Эммануэль ўз жамоаси, ўзининг сиёсий ҳаракати — En marche (на ўнгга, на чапга, балки Макроннинг ўзи таъкидлашича, бутун республикани тубдан ўзгартириши мумкин бўлган марказий ҳаракат)га аъзо амалдорлар қаршисида машқ қилди. «Биз — умид партиясимиз», деди сиёсатчи ўзининг бир нечта тингловчилари олдида.


Макроннинг нутқини гоҳ-гоҳида «Овозингизга эътибор беринг, пасайтирманг» каби огоҳлантиришлар билан ҳокимона аёл овози тўхтатиб турарди. Бу Брижит Макроннинг овози эди, гўё театр директори ёш актёрга маслаҳат бераётгандек эди. Кейин Эммануэль мулойимлик билан ундан сўрайди: «Азизам, менга нутқимдаги камчиликларни айтиб тур. Гапларим жуда чўзилиб кетяптими?» Шундан кейин у ҳеч иккиланмасдан, бутун оломон олдида тан олади: «Брижит ҳар доим менинг нутқларим жуда узун эканлигини айтади».


Эммануэль Макрон рафиқасининг театр соҳасидаги истеъдоди президентлик пойгасининг бўлажак фаворитининг кейинги шов-шувли чиқишларида марказий рол ўйнади. Шу тариқа Макрон Елисей саройига ғалаба билан кирганидан сўнг, дарҳол Брижитни барча қоидаларга мувофиқ тақдирлай бошлади. Аниқроғи, халқнинг шубҳаларига қарамай, унга Франциянинг биринчи хоними сифатида алоҳида сиёсий мақом берди.

Макрондан олдин сайланган бирорта ҳам президент бундай қилмаган, бироқ Эммануэль қатъий: бугунги кунда Брижитнинг фаолияти махсус Шаффофлик Хартияси билан тартибга солинади.

Брижит эътиборни қаратмоқчи бўлмаган нарса Эммануэль билан 25 ёш фарқи. Ҳозир у 68 ёшда. Эри президент этиб сайланишидан олдин у хусусий иезуит мактабида лотин ва француз адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаган ва Эммануэлнинг ўзи бир пайтлар унинг ўқувчиси бўлганини яширмаган.


Брижит Троне Франция шимолидаги Амьенда, шаҳар бўйлаб тарқалган машҳур маҳаллий қандолатчилик дўконларига эга буржуа оиласида туғилган. 20 ёшида у банкир Андре-Луи Озиэрга турмушга чиқади. Бу никоҳдан Брижит уч фарзанд кўрди. Ўқитувчи бўлишдан ва нуфузли иезуит мактабига киришдан олдин у Пас-де-Каледаги Савдо-саноат палатасида матбуот котиби бўлиб ишлаган.

Брижит илк бор Эммануэль билан танишганида йигитча 15 ёшда эди. Брижитнинг ўртанча қизи эса у билан бир синфда ўқиган. Бўлажак севишганлар театрлаштирилган спектакль яратиш давомида яқинлашиб кетади: Эммануэль интилувчан актёр эди, Брижит эса драма тўгарагини бошқарган.


Бир пайтлар машҳур жуфтлик ҳақида «Les Macron» номли китоб нашр этган ёзувчилар Керолайн Дерриэр ва Кендис Неделекка Брижит: «Мен уни ҳеч қачон ўқувчим деб ҳисобламаганман», деб тан олди. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар ҳақида миш-мишлар тарқалгач, Эммануэлнинг ота-онаси болани Париждаги нуфузли лицейга жўнатишади. Аммо севги, сир эмаски, вақтга ҳам, масофага ҳам бўйсунмайди.

Ўн йилдан кўпроқ вақт ўтгач, севишганлар турмуш қуришди. Тўй Ле-Туке пляж курортидаги шаҳар ҳокимиятида бўлиб ўтди.


Тўйдаги нутқи давомида Эммануэль Брижитнинг ота-онаси ва фарзандларига уларнинг никоҳини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Ёш куёвнинг тан олишича, у ва унинг севгилиси «одатий жуфтлик» бўлмаса ҳам, улар «ҳақиқий жуфтлик». Брижитнинг бугунги кунда еттита набираси бор. Албатта, улар Эммануэлни бобо дейишмайди, лекин улар унга инглизча ёқимли сўз билан — «daddy» деб мурожаат қилишади.


Брижит биринчи марта 2014 йилда Эммануэль Француа Олланд социалистик ҳукуматида молия вазири лавозимига тайинланганида эътибор марказига тушган эди. Қизиғи шундаки, у Париждаги энг яхши католик мактабларидан биридаги ўқитувчилик фаолиятини тўхтатмади ва ўз шогирдларига фақат битта гапни айтди: «Сиз кўп нарсаларни эшитасиз — ҳам ҳақиқат, ҳам ёлғон. Лекин мен булар ҳақда ҳеч қачон гапирмайман».

Шунга қарамай бир йил ўтгач, Брижит барибир мактабни тарк этди. У ўзини эрининг карьерасига бағишламоқчи эканлигини айтди. Шундан сўнг дарҳол йиғилишларида қатнаша бошлади ва тез орада Иқтисодиёт, Молия ва саноат вазирлигининг ажралмас қисмига айланди.


Брижит адабиёт ва театрга телбаларча ошиқ бўлиб, Париждаги барча маданий тадбирларда вазирнинг рафиқаси сифатида доимий равишда қатнашарди. У эрига алоқалар ўрнатишда ёрдам берди, ҳатто бир оқшомда иккита ижтимоий тадбирни ташкил этишга муваффақ бўлди. Йиллар давомида унинг эрини қўллаб-қувватлаши кучайди ва Макрон жамоасидаги инсайдернинг сўзларига кўра, Брижит ҳали ҳам унинг орқасида тоғ каби турибди.

Бугунги кунда Макрон хотинини фаол равишда омма олдига олиб чиқади ва папарацсиларга уларни бирга суратга олиш ҳамда минглаб фотосуратларини газета ва журналларда нашр этиш имконини беради. Франция Николя Саркози давридан бери бундай хатти-ҳаракатларни кўрмаган.


Эр-хотиннинг тўйида ҳайдовчилик қилган ва ҳозирда Макрон жамоаси аъзоси бўлган француз иқтисодчиси Марк Фераци уларнинг муносабатларини шундай таърифлайди: «Ҳа, улар оддий жуфтлик эмас. Аммо улар бир-бирини 20 йил олдин севиб қолишган ва ўшандан бери ҳис-туйғулари кучайган. Уларнинг ҳикояси жуда оддий ва шуни тан олиш керакки, одамлар мана шундай бир-бирини жуда қаттиқ севиб қолишлари мумкин, уларнинг севгиси эса ҳеч қачон сўнмайди».


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 49 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #ahborot, #news, #xabarlar, #новости, #uznews, #Yangilik, #newsuz, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022