 Агар сизни бошқа муҳимроқ ишларингиз бўла туриб ушбу мақолани ўқиётган бўлсангиз, биз сизга дарҳол муҳим ишларингзга диққатингизни жалб қилишни маслаҳат берамиз. Ҳали ҳам шу ердамисиз? Унда ушбу мақолани охиригача ўқинг, чунки бу сиздаги муҳим ишларни айнан вақтида эмас балки кечиктириб қилиш одатингизни сабабларини кўрсатиб бериши мумкин. Энг асосий сабаб бу одатнинг асослари генларингизда жойлашгалигида. Коларадо-Бульдер Университетининг тадқиқотчилари кишилардаги бугунги ишни эртага қолдириш одатини қаердан пайдо бўлиш сабабларини излашга қарор қилганлар. Тадқиқотлар натижалари Psychological Science журналида чоп этилган. "Ҳар бир кишида бу одат бор, ҳеч бўлмаганда баъзида кўзга кўринади", дея тушинтиради Даниель Густавсон, ушбу тадқиқотнинг асосий муаллифи. "Лекин аслида биз бу одатнинг нима учун айрим кишиларда кўпроқ кузатилишини ва нима учун ушбу одат кутилмаганда, ўйланмасдан қилинган ҳолатларда кўп учрашини ўрганмоқчи эдик" дейди Даниель. Демак ишларни доимо орқага суриш одатимизнинг асосида табиий импульсивликнинг етишмаслиги ётади. Эволюция хатоси Эволюция нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бизнинг аждодларимизнинг ҳаётида табиий импульсивлик ҳаёт-мамот масаласини ҳал қилган. Чунки озиқ-овқатларнинг камёблиги туфайли аждодларимиз доимо фаол бўлишлари ва қилинадиган ишларга сергак ёндашишлари лозим бўлган. Агар шундай қилинмаса очлик, йиртқичлар хужумлари ва табиий офатлар уларнинг ҳаётларини ҳавфга қўйиши мумкин эди. Эндиликда ҳамма нарса ўзгарди. Кундалик ҳаётимизда яшаш учун курашнинг туб маъноси ўзгарди, оч қолмаслик учун ҳар куни овга чиқишимиз шарт эмас, ўлжани қўлга тушириш учун керакли жойда керакли вақтда ҳозиру-нозир бўлишимиз ҳам бизни ташвишга солмай қўйган ва ҳеч қайси биримиз тунда ухлашдан олдин йиртқичлар ҳужуми ёки табиий офатлар ҳақида ўйламаймиз. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра бизнинг яшаш шароитларимиз ва атроф муҳитимиз бизнинг табиий ривожланишимизга қараганда тезроқ ривожланган. Бизда аждодларимизнинг овчилик импулсьларидан излар қолган. Натижада биз ҳар куни овқат илинжида ҳар томонга югурмаймиз, балки тинмасдан электрон почталаримизни текширамиз, твиттерда ёки фейсбукда турли хил суҳбатларда тортишамиз, гарчи бу мавзу бевосита бизга тегишли бўлмасада, телефон ёки планшетларимизда турли хил ўйинларни ўйнаймиз ва ҳакозо. Буларнинг ҳаммаси эволюциянинг таъсири бўлиб бугунги кундаги кишиларга, уларнинг организми талаб қиладиган фаоллик етишмаслигининг оқибатидир. Демак, муҳим ишларимизни орқага суришимизнинг боиси инсон генининг тўсатдан пайдо бўладиган қизиқиш ва фаолликка ўрганганлигидир. Ҳозирги замонамизда эса фаолиятимиз асосан узоқ муддатли ва тартибга солинган лойиҳаларга қаратилган. Генетик одат Ишларимизни кечиктириш билан ипульсивлик орасидаги боғлиқлик аниқлангандан сўнг олимлар ушбу одатга генларни алоқаси бор-йўқлигига қизиқиб кўришган. Буни синовдан ўтказиш учун олимлар ушбу одатлари яққол кўзга ташланадиган эгизаклар устида генетик тажрибалар ўтказишган. Умумий ҳисобда 181, битта уруғдан туғилган эгизаклар ва 166, икки уруғдан ҳосил бўлган эгизаклар орасида сўров ўтказилган. Саволлар уларнинг олдига қўйган мақсадлари ва уларга эришишдаги саъйи ҳаракатларнинг қанчалик давомийлигини ҳамда қилиниши керак бўлган ишларни орқага суриш тенденцияси бунинг сабабларини аниқлашга қаратилган бўлган. Изланишлар натижаси бир ишни қилишни мақсад қилган лекин бошқа фаолиятлар томон чалғиш даражаси эагизаклар орасида бир хил эканлигини кўрсатган. Ишни ортга суришдан ташқари эгизакларда импульсивлик даражаси ҳам ўхшаш эканлиги аниқланган. Олимлар ушбу изланишлар ҳозирги кунда кишиларни ишларни тинимсиз орқага суришларидан ва дангасаликдан огоҳлантириш учун зарурлигини таъкидлашмоқда. Кишилар бундай одатлардан ўз вақтларини тўғри тақсимлаш орқали қутулишлари мумкин. Тинимсиз бир ҳил иш билан шуғулланиш ва ўз ишига иштиёқ йўқлиги бу одатимизни янада кучайтиради. Ишингизга ранг баранглик бериш ва фаолиятингизда мустақил ҳаракат қилишингиз бу одатдан қутулиш учун биринчи қадамдир.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|