WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 18 » Буйракда тош қаердан пайдо бўлади?

ПОИСК / IZLASH:

23:54
Буйракда тош қаердан пайдо бўлади?
«Белимда гоҳ кескин гоҳида симиллаган оғриқ безовта қилавергач, тиббий текширувлардан ўтдим. УТТ таҳлили буйрагимда тош борлигини кўрсатди. Гарчи ўлчами кичик бўлса-да, тушиб кетармикан деган ҳавотирдаман. Янада катталашса-чи? Нима қиламан?»

Наргиза Акромова, Тошкент вилояти

Мавзу юзасидан олий тоифали шифокор-уролог, доцент Улуғбек ХУДОЙБЕРГАНОВ маълумот беради. 

Статистик маълумотларга кўра, буйрак-тош касаллиги – нефролитиазга чалинувчилар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Хасталикка доир кўрсаткич эркак ва аёлларда деярли бир хил. Буйракдаги тошлар жойлашиши ва хажмига кўра турлича бўлади. Урат, оксалат, фосфат тошлари, пешоб суюқлигида шовул кислотасининг кўпайиб кетишини натижасида чўкмалар пайдо бўлишидан сўнг келиб чиқадиганлари, шунингдек, кальций тузининг сийдикда меъёрдан ортиқча ажралиши сабабли пайдо бўладиган тошлар шулар жумласидан. 

Сабабини биласизми? 

Буйрак-тош касаллиги асосан организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Шу билан бирга хасталикнинг бошқа омиллари ҳам йўқ эмас. Хусусан:

•  Етарли миқдорда суюқлик ичмаслик сабаб организмда сув алмашинувининг бузилиши;
•  Пешоб йўлларидаги инфекциялар;
•  Пешоб хажми камайганда ёки суюқлиги таркибида тош пайдо қилувчи моддалар кўпайганида буйракда тош ҳосил бўлиши. 

Тошлар турли хасталиклар асоратида ҳам юзага келиши мумкин. Жумладан:

•  Подагра – пешоб кислотаси ортиб, тош пайдо бўлиш хавфи пайдо бўлади.
•  Пешоб таркибида кальций тузининг кўплиги (хасталикнинг 50% ни ташкил қилади).
•  Қандли диабет ва гипертония билан оғриганларда ҳам буйрак тошининг юзага келиш эхтимоли бор.
•  Шунингдек, баъзи дори препаратлари ҳам буйракда тош келтириб чиқариши мумкин.

Қандай аломатлари бор?
Аксарият холларда буйрак тоши қорин, бел ва тос соҳасида кескин оғриқ бериши билан характерланади. Оғриқ шу қадар кучли бўладики, ҳатто тана ҳолатини ўзгартирганда ҳам ўтиб кетмайди.  Кўнгил айниши, қайт қилиш, пешоб рангининг тўқлашиши, сийдик ажралишининг қийинлашиши каби аломатлар ҳам хасталикдан дарак беради. Агар пешоб йўлларида тошдан ташқари инфекция бўлса, тана ҳарорати кўтирилиши , эт увишиши ёки холсизлик юзага келади. 

Тошлар қандай пайдо бўлади?

Тошлар аввалига турли таркибга эга майда кристалл кўринишида бўлиб, суюқлик миқдори етарлича қабул қиладиган кишиларда сийдик ажралиши орқали чиқиб кетади. Агар бу ҳолат юз бермаса, кристаллар ўса бошлайди ва бир-бири билан бирлашиб, тошга айланади. Одатда, тошлар ўлчами 4 мм дан 4-5 см.гача бўлиб, бир неча йиллар давомида билинмай катталашиши мумкин. Буйракда қум ёки туз борлиги аниқланганида у тошга айланмаслиги учун зарур даво чораларини кўриш лозим. Афсуски, буйракда тош пайдо бўлганида уни бартараф этишга қаратилган муолажа қайта тош тўпланмаслигига кафолат бера олмайди. Шу боис ҳам тош олиб ташлангач, унинг таркиби ўрганилиб, қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш ва нималарга аҳамият қаратиш кераклиги кўрсатилади. 

Насл сурадими?

Мутахассислар, буйрак хасталиклари билан боғлиқ ирсий мойиллик 1-2 фоиз эканлигини таъкидлашади. Баъзан оила аъзоларида сийдик-тош касаллиги ёҳуд поликистоз аниқланган бўлса, унинг кейинги авлодларида мазкур хасталикларнинг бирортаси ҳам кузатилмаслиги мумкин. Шу боис аксарият холларда буйрак билан боғлиқ касалликлар орттирилган бўлади. 

Ташхис қўямиз!

Буйракдаги номеъёрий ўзгаришларни аниқлаш учун шифокор ҳузурида пешоб таҳлили, УТТ ва рентген текширувлари ўтказилади. Шунингдек умумий шикоятларингиз, безовталик қачондан бошлангани, оғриқ асосан қачон хуруж қилаётгани суриштирилади.

Қандай даволанади?

Тош хажми катта бўлмаса (4-5мм), етарли миқдорда суюқлик ичилганида сийдик орқали тушиб кетади. 9-10 мм.ўлчамдан катта тошларга  эса даволаш усуллари тадбиқ этилади. Бунда тошни майдалаб туширувчи муолажа тури танланиб, тош сийдик йўлларидан ўта оладиган даражага келтирилади. Буйракдаги тош ўлчами 1,5 см.гача бўлганида уни майдалаш мақсадида электромагнит тўлқин ёки ультратовуш зарб тўлқини ёрдамида муолажа ўтказилади. Мазкур амалиёт амбулатор шароитда бажарилиб, ҳеч қандай тиғ ишлатилмайди. Электромагнит тўлқин таъсирида майдаланган тошлар 3-5 кун ичида сийдик билан тушиб кетади. Хажми йирик тошларга эса эндоскопик жаррохлик амалиёти тадбиқ этилади. 

Олдини олиш мумкинми?

Буйрак тоши пайдо бўлмаслигининг асосий талабларидан бири соғлом турмуш тарзига риоя этиш. Ўз вақтида таомланиш, витаминга бой маҳсулотларга урғу бериш, етарлича суюқлик ичиш кабилар шулар жумласидан. Ҳар кунги енгил жисмоний машқлар ҳам организмни чиниқтиради. Шу билан бирга қон айланишини ҳам яхшилайди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 205 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016