WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 5 » Буюк ва машҳур аёлларнинг фожиали қисмати

ПОИСК / IZLASH:

11:13
Буюк ва машҳур аёлларнинг фожиали қисмати
"Lady.mail.ru” нашри ХХ асрда яшаб, ижод қилган ва тақдири фожиали якун топган аёллар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Мэрилин Монро

Норманинг онаси Жин Бейкер ҳали машҳур юлдуз бола эканлигидаёқ руҳий касалхонага тушган эди. Қизча қариндош-уруғларининг уйи-ю, бир қанча етимхоналарни кўрди. У 16 ёшга тўлганда мажбуран турмушга узатишади. Уни бутун дунё тан олиб, мухлисларга, ошиқларга эга бўлса-да,  ўзини жуда ёлғиз ҳис қиларди. Фарзанд кўришни жуда истаса-да, келажакда онаси каби жинни бўлиб қолишдан қўрқиб, бу орзусини амалга оширолмади. Актриса сирли равишда вафот этган. Унинг жасадини уйида, қўлида телефон гўшагини тутган ҳолда, ёнидан уйқу дориси билан топишган. 

Анна Ахматова

Анна Ахматованинг яқинлари репрессия қурбонлари бўлган. Унинг биринчи турмуш ўртоғи Николай Гумилевни отишга ҳукм қилишган, иккинчиси эса лагерда ҳалок бўлган. Тақдир унинг ўғлига ҳам аччиқ қисматни тайёрлаб қўйган эди. Ўғли 10 йилдан ортиқ қамоқда ётган. Анна Сталинга ўғлини озод этишни сўраб, хат ёзган, аммо унинг мактуби жавобсиз қолган.

Вивьен Ли

Никоҳ, оила Вивьеннинг ҳаётида катта роль ўйнаган. Турмуш ўртоғи, актёр Лоуренс Оливье рафиқасининг муваффақиятидан жаҳли чиқар, уни ҳуда-беҳудага рашк қиларди. Ҳатто бир марта рафиқасининг "Оскар” мукофотини деразадан отиб юборган. "Шамолларда қолган ҳисларим” фильмидаги ижроси унинг бошига кулфат келтирди. У маникаль депрессияга чалиниб, 1945 йилда сил касаллигини орттириб олди. Вивьен Ли асабий тутқаноқдан азоб чекар, баъзан эрини ҳам танимайдиган даражага етарди. У руҳий касалхонада даволанади. Турмуш ўртоғи Вивьеннинг бундай ҳаётига кўниколмади, бошқа аёлга уйланиш учун ажрашишга қарор қилди. Ажримдан етти йил ўтгач, Вивьен навбатдаги хуружлардан бирида оламдан ўтади. 

Марина Цветаева

Фуқаролар урушидан кейин шоира турмуш ўртоғи Сергей Эфрон билан муҳожирликда яшайди. Эфроннинг Совет Иттифоқи билан алоқада бўлганлиги учун унинг ёзганлари чоп этилмайди. Марина Цветаеванинг оиласи очликдан ҳалок бўлишига бир баҳя қолади. Шундан кейин у оиласи билан ватанига қайтиб келади. Аммо уни ватанида даҳшатли хабар кутиб турарди. Опаси қамоқда ётар, қизи эса сургун қилинган эди. Цветаеванинг турмуш ўртоғи Сергей Эфронни коммунистлар отиб ташлайди. Марина Цветаева 1941 йилда ўзини осиб қўяди. 

Фрида Кало

Машҳур рассом 6 ёшлигида полиомиелит касаллигини бошдан кечиради, шу туфайли унинг бир оёғи иккинчисидан кўра ингичка бўлиб қолади. 18 ёшга тўлганда эса даҳшатли автоҳалокатга учрайди. Ҳалокат натижасида умуртқаси, кураги, қовурғаси, тос суяги, ўнг оёғи синади, қорнига темир кириб кетади. Бу жароҳатлар уни тўшакка михлаб қўяди. Соғлигининг ёмонлиги туфайли у бир умр азоб чекади. Унга жисмоний оғриқлар камлик қилгандек, руҳий азоблари ҳам етарли эди. Фридо фарзанд кўриш бахтидан мосуво бўлган, турмуш ўртоғи эса хиёнат қилишдан чарчамасди. У эридан ажрашишга қарор қилади. Аммо маълум вақт ўтгач, бир-бирисиз яшай олмасликларини тушуниб етишади. Буюк рассом ўпка шамоллашидан вафот этади. 

Грейс Келли

Ўз даврининг машҳур актрисаларидан бири бўлмиш Грейс Келли Монако князига бўлган муҳаббати туфайли карьерасидан воз кечади. Монархнинг қариндошлари унинг актрисаликни йиғиштириб, оила ва фарзандлар билан шуғулланишини талаб қилишади. Грейсга сарой, дабдаба бахт келтирмайди. У ўзини олтин қафасда ўтирган қушдай ҳис қилади. Турмуш ўртоғи Ренье одамови бўлиб, унинг устидан кулар, машҳурлигини кўрарга кўзи йўқ эди. Грейснинг хайрия ишлари билан шуғулланиши ҳам унинг ғазабини келтирарди. Унинг фарзандлари ҳам эрка ва тантиқ бўлиб вояга етишади. Грейс илгариги актрисалик ҳаётига қайтишни истайди. Аммо ҳаммаси фожиали якун топади, Грейс автомобиль бошқариб кетаётганда юраги хуруж қилади ва эртаси куни госпиталда вафот этади.

Регина Збарская

Подиум маликаси бўлган Регина Збарская жуда сирли аёл эди. У бутун борлиғи билан турмуш ўртоғи, рассом Лев Збарскийга содиқ бўлган. Регина фарзанд кўриш истагида ҳомиладор бўлган, Лев Збарский болани аборт қилишга мажбур қилади. Шундан кейин ўзини гуноҳкор ҳис қилган Регина турли антидепрессант дориларни ичиб юради. Аммо унинг бундай қурбонлиги қадрига етмаган турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйланиб кетади. Регинанинг руҳий аҳволи борган сари ёмонлашиб боради, у турмуш ўртоғини қайтаришга ҳаракат қилади, аммо сермуҳаббат эри АҚШга кўчиб кетади. Шунда у Левни батамом йўқотганлигини ҳис қилиб, томирини кесади ва руҳий касалликлар шифохонасига тушади. Узоқ вақт самарасиз даволанишдан сўнг у яна подиумга қайтишни истайди, аммо унинг бу орзуси амалга ошмагач, у яна жонига қасд қилади. Регина Збарская руҳий касалликлар шифохонасида уйқу дори ичиб, вафот этади.

Маргарита Назарова

Маргарита Назарова турмуш ўртоғи Константин Костантиновский билан бутун ҳаётини йўлбарсларни қўлга ўргатишга бағишлаган. Аммо айнан шу қизиқиш эрининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган. Навбатдаги машқлардан бирида йўлбарс ҳамласи туфайли Константин Костантиновский ҳалок бўлади. Маргарита бундай азобни кўтаришга ўзида куч топа олмайди. Бундай руҳий зарбага дош беролмаган маргарита циркни ташлаб кетади. Унинг ўғли вояга етгач, чет элга кўчиб кетади. Маргарита умрининг охиригача ҳеч кимдан ёрдам сўрамай, очлик ва қашшоқликда умр кечириб, вафот этган.

Жаклин Кеннеди

Журналист, АҚШнинг биринчи хоними бўлмиш Жаклин никоҳда бахтсиз эди. Уни эрининг қариндош-уруғлари ёқтирмасди. Жаклиннинг биринчи фарзанди ўлик туғилади, иккинчиси эса туғилгандан икки кун ўтиб, вафот этади, эри унга хиёнат қилишдан чарчамайди. Президентнинг идеал рафиқаси образини яратиш унга осон бўлмаган. Турмуш ўртоғи Жон Кеннедини кўзининг олдида отиб ўлдиришганда, қон сачраган пушти костюмини анчагача эгнидан туширмай, дунё аҳли назарида ҳақиқий кучли аёл тимсолини ярата олди. У президент вафот этгандан беш йил ўтиб, грек бизнесмени Аристотель Онассисга турмушга чиқади. Аммо иккинчи эри билан ҳам бахтли ҳаёт кечириш унга насиб этмайди. Жаклин 90 ёшида саратон касаллигидан вафот этган.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 231 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016