WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5197]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [680]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2476]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4114]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7601]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [729]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2633]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [136]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [153]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1700]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [305]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1858]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3238]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 48
Гостей: 47
Пользователей: 1
Victorpaync

Kun faolllari:
DonaldPt, Alexpaync, Victorpaync, kurasov1965k, Kn_bogidanov1965, Kn_rydanov1985, ser22shcEl, deas23giviEl, infeque, MikaelaPaf, LaveniaKa, RonaldfierS, Sandrasaime, Camillecam, ChasViord
Главная » 2017 » Сентябрь » 6 » Бузилаётган уй мулкдорлари қандай ҳуқуқларга эга?

ПОИСК / IZLASH:

10:15
Бузилаётган уй мулкдорлари қандай ҳуқуқларга эга?
Norma шарҳида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишда бузилаётган уйлар мулкдорлари томонидан энг кўп бериладиган саволларга жавоблар акс этди.
 
Конституциянинг 53-моддасига мувофиқ хусусий мулк дахлсиздир ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Уй мулкдори фақат қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатларда ва тартибда ундан маҳрум қилиниши мумкин. Шундай ҳолатлардан бири – давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишида уйга мулк ҳуқуқининг тўхтатилиши. 
 
Бундай ҳолатда бузилаётган уй мулкдорларида одатда кўплаб саволлар туғилади. 
 
1-вазият. Кўчиб чиқиш учун оз вақт беришади
 
Масалан, амалиётда шундай ҳолат рўй берган: туман ҳокими юқори турувчи раҳбариятнинг муҳим ижтимоий лойиҳани тез футсатда рўёбга чиқариш борасидаги топшириғига таяниб, фуқароларга кўчиб чиқиш учун 20 кун вақт ажратган. Бунда у ўз талабини қўйишидан 6 ой олдин уйнинг бир қанча яшовчилари билан учрашув ўтказиб, уй бузилиши  эҳтимолини айтган. Шу тариқа, у олдиндан огоҳлантириш бўйича мажбурият бажарилган деб ҳисоблаган.
 
Шу билан бирга Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомнинг 4-бандига кўра, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай, имзо қўйдириб, ёзма равишда ҳар бир яшовчини хабардор қилиши шарт. Шу тариқа, ҳеч қандай оғзаки эълонлар ва суҳбатлар билдирганликни англатмайди. Агар йиғилиш баённомасига имзо чекмаган бўлса, баённома ҳам аниқ бир яшовчини хабардор қилинганлик факти ҳисобланмайди.
 
Билдиришномага Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри ҳокимларининг ер участкасининг олиб қўйилиши ва уй-жой бузилиши ҳақидаги қарорлари нусхалари илова қилиниши кераклигини билиш ниҳоятда муҳим.
 
Аслида юқори турувчи ҳокимлар (алоҳида ҳолатларда Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари, қоидага кўра, олдиндан қабул қилинади, чунки қурилиш учун узоқ вақт мобайнида маблағлар изланади ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
 
Шунинг учун кўриб чиқилган масалада туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг ҳаракатлари натижаси "томдан тараша тушгандек” бўлган. Бундай хато (уни содир этиш даражасидан қатъи назар) юридик оқибатларга олиб келади: суд лозим даражада билдиришдан кейин 6 ой ўтмасидан яшовчиларни мажбурий равишда кўчириб юборишга ҳақли эмас.
 
2-вазият. Тенг қимматли бўлмаган уй-жой таклиф этишади
 
Маълумот учун: Уй-жой кодексининг 27-моддасига кўра бузилаётган уй-жойлар мулкдорларига, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга (уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра) 2 турдаги компенсация назарда тутилади:
 
1-вариант – уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади;
 
2-вариант – бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.
 
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандида эса Уй-жой кодексида назарда тутилмаган яна бир қанча компенсация турлари қўшимча равишда кўзда тутилади;
 
3-вариант – ер участкасини ўзлаштириш даврига 2 йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўлиқ тўланган ҳолда фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси бериш;  
 
4-вариант – фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бўлган бузилиши керак уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш;
 
5-вариант – янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш1.

Бу ерда шуни инобатга олиш керакки, қонунни том маънода тушунишда тенг қимматли уй-жой – баҳоси бузилаётган уйнинг қийматига тенг бўлган уй-жой дегани. 1-вариант бўйича компенсация қилишда ижтимоий норма (Уй-жой кодесининг 42-моддасига қаранг)бузилаётган уй қиймати доирасида тақдим этилаётган уй-жойнинг квадратураси ва хоналарининг сонига таъсир этади. Яъни, уй-жой квадратураси ва хоналарининг сони бўйича ижтимоий нормадан кам бўлмаслиги керак, аммо давлат бузилаётган уйнинг бозор қийматидан  юқори бўлган уйни бериш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди. Уйда кўп нафар одамлар прописка қилинган тақдирда буни амалга ошириш жуда қийин кечади.
 
Масалан, бузилаётган 60 кв.м майдонга эга 2 хонали квартирада 5 нафардан иборат оила прописка қилинган: ота, она, икки ўғил ва келин. Ижтимоий нормага кўра янги уй-жой майдони 3 хонадан кам бўлмаслиги, квадратураси 80 кв.м ва ундан ортиқ бўлиши керак. Уй-жой майдонини ошириш учун қўшимча харажатлар зарурлиги яққол кўриниб турибди.
 
Бундай вазиятлардан чиқиш Уй-жой кодексининг 27-моддасида кўзда тутилган, унда 2 та оддий қоида мужассам:

•  бузилаётган уйнинг (квартиранинг) бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим,
•  берилаётган уй-жойнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ уй-жой берилган пайтдан эътиборан 5 йил ичида мулкдор томонидан тўланиши керак.
 
Бироқ, давлат турар жойнинг ижтимоий нормагача катталаштириш учун ҳақиқатда қарз бериш мажбуриятини ўз зиммасига олмаган.
 
3-ҳолат. Пул компенсациясида уй-жой қиймати пасайтирилади
 
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-бандига мувофиқ уйлар (квартиралар), иморатлар ва иншоотларни, шунингдек олиб қўйилаётган ер участкаларидаги кўп йиллик дов-дарахтларни баҳолаш баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
 
Баҳо туман (шаҳар) қарори билан тасдиқланади. Баҳодан норози бўлган тақдирда маъмурий тартибда (юқори турувчи органларга – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари) ёки суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
 
Cуд ишни кўриб чиқишда ФПКнинг 84-моддаси ва Олий суд Пленумининг 12.12.2008 йилдаги 24-сон «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги қарори 1-бандига мувофиқ баҳолаш экспертизасини тайинлаши керак. Олий суд инстанцияси суд муҳокамасида келиб чиққан масалаларни ҳал қилиш учун махсус билим талаб этиладиган барча ҳолатларда экспертиза ўтказилиши кераклигини тўғридан-тўғри кўзда тутган.
 
Бундан келиб чиқадики, тарафлар томонидан мутахассислар сифатида жалб этиладиган баҳолаш ташкилотларининг фикрлари экспертизанинг ўрнини боса олмайди.
 
Экспертиза қатъий процессуал қоидалар асосида, олдиндан била туриб ёлғон сўзлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган мустақил шахс томонидан ўтказилади. Экспертлар тариқасида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг давлат суд экспертлари ва баҳолаш бўйича бошқа мустақил мутахассислар жалб этилиши мумкин.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://kun.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 65 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017