 УМУМИЙ ТАЪРИФ
2020 йил бузоқ буржида туғилган инсонларга бир-биридан қизиқарли ва фойдали лойиҳаларни ваъда қилмоқда. Айримлар ишдан маълум муддатга чалғиб, шахсий муаммоларини бартараф этиш ҳаракатида бўлади. Оила қурмаганлар 2020 йили романтика, муҳаббат, орзиқишлар қуршовида бўлиши кутилмоқда. Аммо янги йилда ҳар биримиз саломатлигимизга эски йилдагига нисбатан эътиборлироқ бўлишимиз керак экан. Қон босимини, овқатланишни қатъий назоратда ушлаш зарур бўлади.
2020 йил бошида яшаш манзилингиз ва иш жойингизни ўзгартириш амаллари муваффақиятли кечади. Пул билан муносабат юритишда жуда эҳтиёт бўлинг.
Ёз ойларида чўнтагингиз кўтарса, саёҳатга отлансангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Шу баҳонада ҳаво алмашасиз. Йил охирига қадар иммунитетни кўтариш пайида бўласиз. Ҳар бир ёмонликдан ҳам фақат яхшилик қидиришга ҳаракат қилинг.
МУҲАББАТ ВА ОИЛА
Илтимос, 2020 йили сизнинг тирноғингизга ҳам арзимайдиган одамлар учун беҳуда вақт сарфламанг. Ундайлар сизни фақат чув тушириш пайида бўлади. Оила қурмаганлар йил давомида албатта бўлғуси жуфтини топишади. Оилалилар орасидан кимдир ҳамкасблардан бири билан ишқий саргузаштларга берилиши мумкин. Билинг, бу жуда хавфли. Ҳаётингиз ағдар-тўнтар бўлиши турган гап.
Умуман, 2020 йил никоҳдан ўтиш, тақдирларни бир-бирига боғлаш масаласида жуда қулай ва омадли кечади. Муҳаббатда бузоқ буржи остида туғилганлар учун мураккаб вазиятлар ҳам етарлича бўлади. Жиддий тўсиқлар кўндаланг туради. Бу мушкулотларни эса фақат яқинларингиз кўмагидагина енгиб ўта оласиз.
Оилалилардан кимлардир жуфти билан янги йил аввалида сира чиқиша олмай хуноб бўлиши мумкин. Шундай лаҳзаларда бир ҳафта-ўн кун бир-бирингизсиз яшаб туришингиз керак. Ана шунда бир-бирингизни яна қайтадан тушуна бошлайсиз, қадр-қимматингиз ортади.
АЁЛЛАР
2020 йили бузоқ буржи остида туғилган аёллар, қизлар, шахсий ҳаёт ва ишда муваффақиятга эришиш учун интилаверишлари лозим. Қалбингизни гармонияга тўлдириш ҳаракатида бўлинг.
Айрим аёлларнинг саломатлиги янги йилда издан чиқиши мумкин. Бундай лаҳзаларда фақат врачга мурожаат этишингиз керак. Халқона усуллар ёрдамида даволанишдан сақланинг.
Сиз учун 2020 йили романтика керагидан ҳам ортиқроқ бўлади. Фақат ундан фойдаланишда меъёрни билсангиз бас. Тадбиркор аёллардан наф келтирувчи келишувларни кўпайтира бориш талаб этилади. Харидларни амалга оширишда тежамкорликни ёддан чиқарманг.
ЭРКАКЛАР
2020 йил бузоқ буржи остида туғилган эркакларга мустаҳкам соғлиқ ва чексиз муҳаббат ваъда қилмоқда. Энергетикани камроқ сарфлашга ҳаракат қилинг. Оиласизлар янги йилда албатта бўлғуси жуфтини учратади. Фақат муносабатларни расмийлаштириш қолади холос.
Йил давомида уй учун йирик харидларни амалга оширишингиз мумкин. Йўлингизда тўсиқлар учрайди албатта. Аммо эски йилдагидек жиддий эмас. Жисмоний ҳолатингизни доимий тарзда назорат қилинг.
2020 йили рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этишингиз талаб этилади. Кўпчилик ёз ойларида қурилиш билан банд бўлиши мумкин. Танаффуслардан чўчиманг. Тақдирда борини шукроналик билан қабул қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга сюрпризлар ташкил этишга одатланинг.
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2020 йили биринчи навбатда ёнингизда ҳамиша заҳира пуллар туришини таъминланг. Йил давомида қўшимча даромад келтирувчи ишларни таклиф этишади. Айримлар шахсий бизнесини аъло даражада йўлга қўйиш имконига эга бўлади.
Минусга тушиб қолишни хоҳламасангиз, молиявий муаммоларни доимо мустақил тарзда бартараф этишга ҳаракат қилинг. Қариндошлар ҳам қараб туришмайди албатта. Улар сизга молиявий масалада баҳоли қудрат ёрдам кўрсатишади.
Янги йилда азартли ўйинлар ва фирибдан нари бўлинг. Кимлардир йил ўрталарига бориб лотереядан катта пул ютиб олиши ҳам мумкин.
Тадбиркорлар рақобатдан сира чўчимасликлари керак. Масалага реал кўз билан боқа олсангиз, ишларингиз албатта унумли кечади.
МАРТАБА
Ишда тартиб бўлишига эришинг. Муҳим ҳисобланган ишларни эртанги кун учун қолдирманг. Фаол бўлсангиз, янги йил сиздан мукофотларни сира дариғ тутмайди.
Бизнес билан шуғулланувчилар учун 2020 йил хайрли кечади. Олисга қилинган сафарлар ҳам муваффақиятли кечади. Рақобатчиларнинг сиздан-да кучлироқ, айёрроқ, ишбилармонроқ бўлиб чиқишига асло йўл қўйманг. Бизнесда ташаббускорлик, таваккалчилик иш беришини унутманг.
САЛОМАТЛИГИ
2020 йилда кўп ухлаш, пассив ҳаёт тарзини кечира бошлашдан тийилинг. Акс ҳолда мустаҳкам саломатликдан умидни узиб фақат таблеткалар учун ишлашингизга тўғри келади. Имкон доирасида клиникага бориб организмингизни зарарли моддалардан тозалашга ҳаракат қилинг. Қон томирлар ва юракни биринчи ўринга қўйинг. Уларни назорат қилишдан тийилманг.
Кўп вақтингизни тоза ҳавода сайр қилиб ўтказсангиз, фақат фойда кўрасиз. Югуриш, сузиш машқларини бажариш ҳам сизга катта фойда беради. Кўпроқ оптимист одамлар билан мулоқот қилинг.
Ёз ойларида қуёшда тобланиш, сув ҳавзаларида чўмилишни ҳам унутманг. Овқатланишда режимга амал қилинг. Витаминга бой маҳсулотлар истеъмолига эътибор қаратинг.
Янги йилингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин!
Саломат бўлинг!
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|