WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6536]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2709]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4426]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8257]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [824]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2048]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4001]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [217]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 28
Гостей: 28
Пользователей: 0


Kun faolllari:
spoline, ElenaPaf, weryreok, Xofjmos
Главная » 2014 » Июнь » 13 » «Чақалоғим киндик ўқига ўралиб туғилди...»

ПОИСК / IZLASH:

22:04
«Чақалоғим киндик ўқига ўралиб туғилди...»
Катта фарзандим кислород етишмовчилиги билан туғилгани боис бир ёшигача шифокор назоратида бўлган. Аҳволи ўнгланиб бораётганини кўриб, «Болам яхши, муолажани тўхтатсак ҳам бўлар», дея мустақил қарор чиқарганман. Бироқ бугун мактаб ёшига етган ўғлим жиззаки бўлиб қолган, бундан ташқари серҳаракат ва диққатини жамлаши қийинроқ. Балки бу каби муаммолар сизда ҳам бордир. Хўш, аслида ҳам «кислород етишмовчилиги» ташхиси билан туғилган болаларни кейинчалик қандай парваришлаш керак?

Мутахассисларимиз: Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти «Асаб касалликлари, болалар асаб касалликлари ҳамда тиббий генетика кафедра»си мудири, профессор Ёқутхон МАДЖИДОВА.

Тиббиёт фанлари номзоди Латофат ЗИЯХОДЖАЕВА.

САБАБ

— Кўпчилик оналардан «Болам киндик ўқига ўралиб туғилди» ёки «Чақалоғим туғруқ йўлларида қисилиб кислород етишмовчилиги билан дунёга келган», деган гапларни эшитамиз. Сўнгги пайтларда бу каби ҳолатлар учта боладан биттасида кузатилмоқда экан. Бунинг сабаби нима?

Ё.Маджидова: — Чақалоққа кислород етишмаслиги ташхиси асфиксия ёки гипоксия ҳолатларида қўйилади. Ҳомила турли таъсирлар натижасида бир-икки ёхуд уч марта киндик ўқига ўралиб қолади. Бу гипоксия саналади. Плацентани бачадон билан боғлаб турувчи йўлдош узунлигининг калта бўлиши ҳам гипоксияни келтириб чиқарадиган сабаблардан бири. Аёлда узоқ вақт камқонлик кузатилиши, сурункали юрак-қон томир, эндокрин тизим касалликлари, ҳомиладорлик вақти ўтказилган инфекцион-аллергик хасталиклар, буйрак, жигар фаолиятидаги баъзи патологиялар ҳам ҳомила марказий нерв тизимида ўзгаришларга олиб келади. Бунда бола организмига кислород етиб бориши бузилади. Асфикиия эса асосан туғруқ вақтида юзага келувчи турли омиллар масалан, ҳомила қағаноқ сувини ютиб юбориши, туғруқ йўлларида туриб қолиши, туғруқнинг сустлиги кабилар билан тасниф этилади. Бунда ҳам ҳомила кислороддан тўсилиб қолиб, организм керакли озуқани йўқотади.

БЕЛГИЛАРИ

— Асфиксия ёки гипоксия билан туғилган болада бирор-бир ривожланиш ўзгаришлари борлигини қандай белгилар орқали номоён бўлади?

Ё.Маджидова: — Бола 2 ойда ҳам бошини тутолмаслиги, кеч юриши, кеч гапириши мумкин. Марказий нерв тизимида бўладиган ўзгаришлар ҳисобига мушаклар тонуси ошиши ёки аксинча пасайиб кетиб, чақалоқнинг оёқ-қўллари суст ҳаракатда бўлиши тахмин қилинади. Баъзан қўл-оёқ ҳаракатлари бир-бирига мутаносиб бўлмайди ёки қўзғалишлар, талваса хуружлари ҳам юз бериши мумкин. Ҳатто уйқу ҳолатидаги ўзгаришларга ҳам «ўтиб кетади» деган ўй билан ёндашмаслик керак.

— Кўпчилик оналар наздида катта лиқилдоқнинг шакли ва кўриниши ҳам асфиксия ёки гипоксия асоратидаги белги деган тахмин бор. Бу қанчалик тўғри?

Л.Зияходжаева: — Баъзида «Боламнинг лиқилдоғи кичик» ёки «Эрта қотиб қолаяпти, асфиксия билан туғилганиданми?» деган мурожаатлар бўлади. Бу ҳолат кўпроқ аёл организмида ҳомиладорлик ва ундан олдин  минерал алмашинув жараёнларининг бузилиш, билиб-билмай кальций, турли витаминлар қабул қилиш асоратида келиб чиқади. Аммо асфиксия ва гипоксияга алоқаси йўқ.

ТАШХИС

— Ҳозирда ҳомиладаги аксарият ўзгаришларни  аниқлаш имконияти бор. Тўғри, асфиксия юзага келишини олдиндан тахмин қилолмаймиз. Балки ҳомилада гипоксия, яъни кислород етишмаслиги ҳолатини аниқлаш мумкиндир?

Ё.Маджидова: — Бунинг учун ҳомиладорликни пренатал (уруғланган пайтдан бошлаб, ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасигача) ва перенатал (28-ҳафтадан бошлаб, туғруқ акти жараёни ва ундан сўнг бир ҳафталик чақалоқлик) даврларга бўлинади. Боладаги асаб тизими билан боғлиқ белгилар ана шу даврлардаги ўзгаришларга қараб баҳоланади. Аёлдаги ўзгаришлар ойма-ой кузатилганида ҳомила ички гипоксиясига тахмин қилинса, ультратовуш текшируви ҳамда шифокор кўриги ўтказилиб, ҳомилага кислород таъминланишини яхшиловчи муоалажалар қўлланилади.

— Юқоридаги патологиялар билан туғилган болакай учун илк шифокор кўриги қачонга белгиланади?

Л.Зияходжаева: — Янги туғилган чақалоқда у ёки бу патология аниқланса, аввало, туғруқхонанинг ўзидаёқ зарур муолажалар ўтказилади. Туғруқхонада алмашинув  варақасига боланинг дунёга келган санаси, қай ҳолатда туғилгани, вазни, бўйи ҳақида маълумотлар киритилади. Шифокорлар Апгар шкаласи бўйича чақалоқнинг нафас олиши, тери ранги, ташқи муҳитга таъсирчанлигига кўра 10 баллик тизимда баҳолашади. 5-6; 6-7 баллик кўрсаткич болада функционал ўзгаришлар мавжудлигидан далолатдир. Шунга кўра, алмашинув варақасига «Невропатолог» ёки «Ортопед» шифокор кўрсатмаси деган тавсия берилади. Ана шундан келиб чиқиб, ота-оналар керакли мутахассисга мурожаат қилишади. Чилла давридаги педиатор кўриги эса асосийларидан бири. Агар бу даврда болангизда бирор-бир ўзгаришлар, хусусан, эмаётганида ютинишга қийналиши, қалқиб кетиши, уйқуси хотиржам эмаслиги, қўзғалиш кабиларни сезсангиз, бу ҳақда шифокор билиши шарт. Зотан асфиксия ва гипоксия боланинг ривожланиш ҳолатига кўра кейинчалик ҳам номоён бўлади.

— Невропатолог назорати неча ёшгача давом этади?

Ё.Маджидова: — Бу ҳар бир бола учун индивидуал бўлади. Чунки асфиксия ва гипоксиянинг енгил, ўрта оғир ва оғир даражалари бўлиб, ҳар учаласининг ҳам ўзига хос белгилари ва асоратлари мавжуд. Ўрта оғир ёки оғир даражалар билан туғилган гўдаклар зудлик билан чақалоқлар патологияси бўлимига ўтказилади. У ерда эса боланинг ҳаётий функциялари учун зарур бўлган муолажалар бажарилади. Аммо гипоксия ва асфиксиянинг ҳар қандай даражасида ҳам боланинг катта лиқилдоғи нейросонография ва УТТ текширувидан ўтказилиб, муолажа учун ташхис қўйилади. Баъзи болалар учун муоалажа 6 ой давом этса, баъзида бир йил ёки ундан кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин. Даволовчи шифокор боланинг ривожланиши, муолажа таъсиридан келиб чиқиб, кейинги кўрик вақтини белгилайди. Агар болангиз 2 ойда бошини тутиб, 6 ойда ўтиришга мослашиб борса, 9 ойдан ўрнидан туришга ҳаракат қилса, неврапатолог кўриги 6 ойда бир марта бўлиши ҳам мумкин.

АСОРАТ

— Асфиксия ёки гипоксия билан туғилган болаларда кейинчалик асаб тизимида ўзгаришлар кузатилади, деган тахмин нақадар тўғри?

Л.Зияходжаева: — Саволингизни маълум фоизларда изоҳлаш мушкул. Зеро чақалоқ ўз вақтида ва тўғри даволатилса, асоратларнинг юзага чиқиш эҳтимоли камаяди. Шундай бўлса-да, асфиксия ва гипоксия туфайли кейинчалик нутқий, ақлий, ҳаракат доираси, эшитиш, кўриш қобилиятида ўзгаришлар бўлиши ҳам баъзан кузатилади. Аммо бу кабилар юзага чиқмаслиги ҳам мумкин. Муҳими, фарзандингиз юқорида айтиб ўтилган ташхислар билан туғилдими, албатта, тўғри муолажа олинг.

ЧОРАСИ

— Гоҳида ҳамма болалар учун бир хил турдаги дори воситалари буюрилади деган гаплар қулоққа чалинади. Юқорида эса муолажа индивидуал бўлади дедингиз.

Ё.Маджидова: — Невропатологлар томонидан кенг миқёсда қўлланиладиган дори воситалари ижобий таъсирга эга. Аммо асфиксия белгисини гипоксия билан туғилган боланикидек даволаб бўлмайди. Иккисининг ҳам асаб тизимига таъсири бўлса-да, даволаш усуллари турлича.

— Бундай ташхис билан туғилган болаларни эмлаш мумкин эмасми?

Л.Зияходжаева: — «Эмлаш мумкин эмас!» деган кўрсатма йўқ. Ягона шарти бир ёшгача бўлган эмлаш жадвалида, албатта, педиатр, неврапатолог ва иммунолог шифокорлар текширувидан ўтиб, уларнинг тавсиясига амал қилиш керак. Шунингдек, тез-тез шамоллаш, тана ҳароратининг кўтарилишидан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки айрим ҳолларда тана ҳароратининг кўтарилиши натижасида талваса хуружлари содир бўлади. Ёки бола йиғининг чўққисига етганида бирдан қотиб қолиб, кўкариб кетади. Шу боис ҳар қандай муолажада, албатта, шифокор кўриги зарур.

— Юқорида ақлий ривожланиши суст бўлиши мумкин дедингиз, шундан келиб чиқиб, мактабга чиқиш олдидан невропатолог, психоневролог кўриклари талаб этиладими?

— Асфиксия ёки гипоксия билан туғилган болаларда диққатнинг камлиги, серҳаракатлик, жиззакилик кабилар кузатилиши мумкин. Шу боис фарзандингиз мактабга чиқишидан олдин шифокор кўригидан ўтиш лозим. Зарур ҳолларда керакли муолажалар ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

Мухтасар айтганда, асфиксия ва гипоксия сиз ўйлагандек, ваҳимали касаллик эмас. Шунчаки, кимга мурожаат этиш ва тўғри даволаниш шартларига риоя қилсангиз бўлгани.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 938 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018