WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6547]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2713]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4430]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8262]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [828]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2049]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4005]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [220]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 46
Гостей: 46
Пользователей: 0


Kun faolllari:
SamantaPl, gapedZes, vapedZes, eapedZes, xapedZes, fapedZes, mapedZes, kapedZes, papedZes, hapedZes, bapedZes, qapedZes, japedZes, zapedZes, LesleyBiasp
Главная » 2014 » Август » 4 » Чақалоқлар учун массаж

ПОИСК / IZLASH:

11:05
Чақалоқлар учун массаж
Педиатрлар уқалашни гўдакнинг кундалик парваришига кириши шарт саналган муолажалардан бири деб баҳолашади. Ахир у ҳаракат-таянч, асаб ва юрак қон-томир тизими ҳамда терига ижобий таъсир кўрсатиши билан фойдалидир. Олий тоифали шифокор, педиатр  Ҳилола Ризаева массаж муолажаси ҳақида батафсил маълумот беради.

Уқалаш турлари:

1.Профилактик уқалаш.

2. Профилактик ва даволовчи уқалаш.

3. Даволовчи уқалаш.

Уларнинг ҳар бирининг фойдали жиҳатлари бўлиб,  турли хил усулда амалга оширилади. Профилактик даволовчи ҳамда даволовчи уқалаш муолажаларини педиатр шифокор тавсия этганидан сўнг уқаловчи ҳамшира томонидан  амалга оширилади. Профилактик уқалашни эса онанинг ўзи ҳам бемалол бажара олади.

Фойдали жиҳатлари

Профилактик уқалашнинг асосида гўдакни силаш, енгил шапатилаш ҳаракатлари ётади. Буларнинг барчаси боланинг асаб тизими ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу оддий ҳаракатларни бажариш учун махсус билимга эга бўлиш шарт эмас. Бу каби уқалашларнинг она томонидан бажарилиши гўдакка  хавфсизлик ҳиссини туйишга ёрдам беради. Бир ёшгача бўлган болакайлар учун уқалаш ва гимнастика, айниқса, фойдали саналади. Замонавий изланишлар натижасида, бу муолажалар боланинг тўғри жисмоний ривожланишини таъминлаши исботланган. Тери ҳолати, ошқозон-ичак фаолияти, қорин дам бўлмаслиги, иммунитетнинг кучайиши, нафас олишнинг яхшиланиши, моддалар алмашинуви фаоллашишига яхши таъсир кўрсатади. Шунингдек, қон айланиши тезлашиб, иштаҳа очилади ва ухлаши яхшиланади. Таъсирчан, қўзғалувчан болаларга профилактик уқалаш даволовчи муолажа сифатида тавсия этилади.

Чекловлар борми?

Профилактик уқалашни кони фойда дея таърифлаганимиз билан, у ҳамма гўдакларга бирдек мумкин бўлавермайди. Ўткир яллиғланиш касалликлари, тери хасталиклари ҳамда йирингли жароҳатлар мавжуд бўлганда гўдак массаж қабул қилиши мумкин эмас. Шунингдек, чақалоқда томирлар мўртлиги кузатилганда ҳам бу муолажа тақиқланади. Тана ҳарорати ошганда гўдак тузалгунига қадар уқалаш муолажаси тўхтатиб турилади.  Шунингдек, юрак етишмовчилиги билан туғилган ҳамда хасталик сабаб жигари катталашган гўдакларни уқалаш мумкин эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам маслаҳатимиз, педиатр тавсиясига кўра иш тутинг.   

Таъсирлари қанақа?

Бу муолажа бола танасидаги тонусни камайтириш ҳамда унинг олдини олишга ёрдам беради,

Овқат ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради ва қорин дам бўлиш ҳолатини камайтиради,

Қон айланиш жараёнини тезлаштиради,

Лимфа томирлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, иммунитетни оширади,

Тиш чиқаётганида оғриқни камайтиради,

Кун давомида қувноқ юришига сабаб бўлади,

Кун тартибига ўргатади.

Кичик организм яхши ривожланишини таъминлайди.

Бир ёшгача бўлган болалар учун

Одатда соғлом гўдакка умрининг биринчи йилида 3-4 курс даволовчи уқалаш муолажаси белгиланади. Лекин болада массаж ёрдамида даволанадиган хасталиклар мавжуд бўлса, туғилганидан бир ёшигача шифокор 8-10 та уқалаш муолажасини тайинлайди.  Профилактик уқалашни эса бола туғилганидан  3 ёшга тўлгунига қадар давом эттирган маъқул. Бироқ ота-оналарнинг кўпчилиги бу ишни фақатгина бола бир ёш бўлгунигача амалга оширишади. Бу эса янглиш фикр саналади.

Қандай ҳолатларда мажбурий саналади?

Дисплазия, қийшиқ бўйинлик, сколиоз, яссиоёқлик, тос суякларидаги нуқсонларда уқалаш энг яхши ва ягона даво чораси дея баҳоланади. Аксарият янги туғилган чақалоқларда неврологик хасталиклар (гипертонус, оёқ ва қўл бармоқларининг букилишида муаммолар) кузатилгани боис массаж қабул қилиш, албатта, тавсия этилади. Агар бола бешикда ётгани ёки онаси нотўғри эмизгани оқибатида бошини бир томонга қаратадиган бўлиб қолса ҳам уқалаш муолажаси шарт саналади. 

Физиотерапия ва уқалаш

Физиотерапия муолажаларининг тури бир нечта эканлигини инобатга олсак, уларнинг барчаси билан ҳам уқалашни тенг олиб бориш мумкин эмас. Агар қизитувчи муолажалар бажарилиши лозим бўлса, уқалашдан аввал қилган маъқул. Электрофорез буюрилган бўлса, уни уқалашдан сўнг 1,5- 2 соат ўтиб, бажариш керак.

Хавфсизлик қоидалари

Уқалаш муолажасидан 1 соат аввал болани овқатлантирган яхши. Чўмилиш ва сайрга чиқишни эса икки соат ўтибгина амалга ошириш тавсия этилади. Айниқса, совуқ фаслларда массаж тайинланган бўлса, болани бутунлай ечинтириб қўймаслик керак. Аввал бола танасининг юқори қисмидаги кийимларини, сўнг иштонини ечиб уқалаган маъқул. Шунингдек, муолажа даврида гўдакнинг териси кузатиб турилади. Одатда, гўдакларни уқалаганда болалар кремидан фойдаланилади, бу крем терига ишқаланиб суртилгач, нафас олувчи тўқималарни беркитиб қўяди. Терида турли хил тошмалар кузатилмаслиги учун болани ҳар куни чўмилтириш лозим.

massajbolaniОналар учун эслатма!

Уқалаш муолажаси бола вазн тўплашига ижобий таъсир кўрсатиши лозим! 

Массаж вақтида гўдакнинг  териси  қизариши ва кўкариши, ўзи эса оғриқ сезиши, йиғлаши керак эмас!

Уқалаш бола учун стресс бўлмаслиги керак.

Муолажа учун энг маъқул жой йўргаклаш столи саналади.

Хона ҳарорати 22-24 С даражадан паст бўлмагани маъқул.

Профилактик уқалашни бола туғилганидан 10-15 кун ўтиб бошлаш  мумкин.

Профилактик уқалаш бир кунда 3-4 маротаба 4-7 дақиқа давом этади, даволовчи уқалаш эса бир кунда бир маротаба 15 дақиқа қилинади.  

Она ёки ҳамшира томонидан бажарилган уқалаш тўғри амалга оширилганини аниқлаш учун болани кузатишнинг ўзи кифоя. Агар гўдакнинг кайфияти кўтаринки бўлиб, уқалаётганида ва ундан сўнг ҳам кулиб турса, демак ҳаммаси яхши ва сифатли бажарилган бўлади. Фарзандингиз ҳар доим  соғ-омон бўлсин!

Дилноза МИРТОЛИПОВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1240 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018