WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6151]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [791]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [445]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2631]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4365]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8037]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [779]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [407]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1809]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1994]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3779]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [37]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [90]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 21
Гостей: 20
Пользователей: 1
Abakbakovah

Kun faolllari:
HelenTidly, Abakbakovah, Beburawka
Главная » 2018 » Май » 27 » Чиллатош (ҳикоя)

ПОИСК / IZLASH:

21:54
Чиллатош (ҳикоя)
Саёҳатга чиқадиган кун ҳам етиб келди. Кеча опаси ҳамма нарсани шай қилиб қўйган. Ўртача катталикдаги сунъий чармдан тикилган йўл сумкасини олиб, тонг ёришмасидан уйдан чиқди. Ўзи шунга келишилган. Яъни, йўл узоқлигидан эрта кетишга қарор қилишди. Коллеж директори муовини елиб-югуриши наф бериб, автобус топилди. Бутун гуруҳ билан жуда қадимий жойлар — эски харобалар, қабристон қолдиқларига саёҳат уюштириладиган бўлди.

Уйлари олдида бир оз кутиб турганидан сўнг узоқдан фаралар ёруғи кўзга ташланди. Яқинига келганида сал ўтиб тўхтади. Чопқиллаб орқа эшикдан чиқар экан, гуруҳдошларининг қувноқ қийқириғи билан ўзининг табассуми қоришиб кетганини сезмади.

– Юлдуз, нечук эрта уйғондинг? Қолиб кетасан деб ўйловдик, – деди дугонаси ёнидаги бўш ўриндиққа имлаб чақирар экан.

– Қолиб кетмай деб умуман ухламадим-да. Ҳар қалай бугун ҳаммаси қизиқ бўлса керак.

Автобус қолган ўқувчиларни ҳам уйма-уй "териб”, катта йўлга чиқди. Зерикмаслик учун ҳамма бир-бири билан гаплашар, ғала-ғовурдан шофёрнинг қулоғи батанг бўлаёзган эди. Аммо бир соатлар чамаси вақт ўтганидан сўнг ҳеч бундай эрта уйғонмаган ўқувчиларни уйқу элитди. Бу ёшлар ўқиш бошланишига оз муддат қолганида ўрнидан туриб, ҳовлиққанича дарсга келишади. Кеч қолмасдан етиб келишса, бошлари осмонга етади. Гуруҳ раҳбари — ўқитувчи ҳам олд ўриндиқда мизғиб кетяпти.

Атроф ҳали қоронғи. Юлдуз эса ҳамон сергак. Шунда секин туриб, ҳайдовчининг олдидаги бўш ўриндиққа ўтди. Бу ердан томоша қилиб кетиш яхшироқ.

Йўлнинг бир томони жўхоризор, бир томони дарахтлар, боғлар... Бу яқин-ўртада одамлар яшамайди чамаси. Биронта уй кўринмади. Манави жой нима? Ҳа, қабристон экан. Қабристондан ўтганларидан сўнг йўл пастга қараб энади. Сой кўпригидан ўтиб, йўл яна тепага томон кўтарилиб боради.

Автобус кўприкдан ўтиб юқорилаётган маҳал йўл четида турган қиз қўлини "тўхтанг” деган маънода қандайдир бошқача силтади. Бу худди учаётган қушнинг қанот қоқишига ўхшаб кетарди. Шофёр унинг олдигинасига бориб тўхтади, аммо эшикни очмасдан мазахлаб кулганича ўтиб кетди. Бир оз илгарилаган эдилар ҳамки, ғилдирак чуқурга тушдими, нимадир бўлиб, машина қаттиқ силкинди ва Юлдуз ўтирган тарафнинг ойнаси сурилганича очилиб кетди. Ҳарчанд уринмасин, ойнани жойига суриб қўёлмади. Кучли силкиниш туфайли ҳамма уйғонди. Ўқувчиларнинг уйқуси очилгач, яна ғала-ғовур, шовқин бошланди. Аммо на Юлдуз, на шофёр қора тунда бу далаларда қандайдир қиз нима қилиб юргани билан иши бўлмади. Иккаласи ҳам бу ҳақда ўйламадилар ёки ўйлагилари келмади.

Тонг ёруғлашиб борарди. Юлдуз атрофни кузатиб кетаркан, онасини ўйлади. У шу кунларда жуда куйиниб юрибди. Чунки катта опаси иккита боласи билан уйларига қайтиб келган. Онаси Юлдузга қайта-қайта тайинлади: "Қизим, сен бораётган томонларда Чиллатош деганлари бор экан. Унинг тагида кичик бир туйнук бўлиб, аёл-қизлар ўша туйнукдан ўта олишса, яхшилик тилашар экан. Кимнингки гуноҳи кўп бўлса, у ердан ўта олмасмиш. Жон қизим, борганингда ўша тошни топ ва унинг туйнугидан ўтиб, Худойимдан опангнинг оиласи бузилмаслигини сўра. Эсингдан чиқмасин, тоғ этагидан айланиб орқа томонига ўтсанг, Чиллатош ўша ерда эмиш, шунақа дейишди”.

У онасига ўша тошни албатта топишга ваъда берди. Ич-ичида топмасдан қайтмасликка қатъий аҳд қилди.

Кун ёришиб улгурганида етиб келишди. Ҳаммаёқни шодон қийқириқлар эгаллади. Бу жойларда сайёҳлар учун махсус жойлар қилинган экан. Қизлар дам олиш ва овқатланиш учун жой ҳозирладилар.Юпқа палослар устига кўрпачалар солинди. Кимдир қумғонга олов ёқди. Бир-иккилари овқатга уннашди. Кимдир бодринг, помидор тўғраган, ким қовун-тарвузларни ариқчага ташлаган, ким мева-чевани ювган. Эрталабдан ҳаво дим, қуёш нурлари дарахтлар соясида ўтирганларнинг ҳам кўзини қамаштиряпти.

Ҳамма ишлар саранжом бўлиб, тушлик учун овқат осилгач, нонуштага ўтирдилар. Узум, нон, кўк чой, оқ қанд, уйда тайёрланиб, шиша банкаларга бекитилган мураббо ва бақлажон қовурмаси билан тамадди қилдилар. Сўнг атрофни айланишга ҳозирлик кўрила бошланди. Олдин булоқбошига бордилар. У ернинг шифобахш сувидан ичиб олганларидан сўнг эски қабристонга боришди. Ғалати: қабрлар чўкиб, ер баравар бўлиб қолган. Бунинг устига тупроқдан эмас, тошдан қилинган эди.Юлдузнинг чап оёғи тойиб кетиб, қабр тошлари ичига тиқилди. Бир силтаб тортиб олди-ю, юраги алланечук ваҳимага тўлди. Сўнг хотиржам кўринишга ҳаракат қилиб, йўлида давом этди.Бош дахманинг олдига келишди. Ҳаммалари ўтириб, фотиҳа ўқидилар.

Кейинги манзиллари кичик бир ғор бўлди. Илгарилари бу ерда узлатга чекинган кишилар чилла сақлаб ўтиришган экан. Ғор ичида нафаси бўғилгандек бўлди. Жон-жаҳди билан орқага қайтиб чиқиб, чуқур-чуқур нафас олди.

Кун ёп-ёруғ, офтоб ёндиряпти, атроф тўла одам, аммо барибир ваҳимали ҳис ҳаммани чулғаган эди. Тошлардаги қадимий суратларни томоша қилиб боришар экан, ўқитувчи чўққига чиқиб, у ердаги орзу дарахтига оқ ип боғлашларини маълум қилди.

Шунда Юлдуз:

– Чиллатошга бормаймизми? – деб сўради.

– Чиллатош тоғнинг орқа тарафида, айланиб қолишимизга тўғри келади, – деди ўқитувчи. – Тўғри йўл қолиб айланма йўлдан юрмай қўя қолайлик. Қани, ҳамма ортимдан, – дея овозини бироз баландлатди у. – Икки-уч кишидан бўлиниб, эҳтиёт бўлиб юқорига кўтариламиз. Кун иссиқ, чарчагансизлар, секин ҳаракатланиб чўққига чиқамиз.

Юлдуз ёнидаги дугонасига қаради:

– Аммо мен Чиллатошга боришим керак. Ўша жойга боришимни онам қаттиқ тайинлаган эдилар.

– Мен унинг қаердалигини биламан. Илгари уйдагилар билан келганимда борганмиз. Ҳозир ўша учбурчак шаклдаги ялтираб турган тошни яна кўришга қизиқяпман, –жавоб берди дугонаси.

– Юр бўлмасам, ўқитувчига сездирмасдан орқароқда қолиб, тезгина бориб келамиз.

– Майли, – деди дугонаси.

Секингина бошқалардан орқароқда қолиб, қарама-қарши томон йўл олдилар. Ўша, одамлар сеҳрли кучга эга деб ҳисобловчи тошни ўн дақиқача қидирдилар.

– Қизиқ, шу атрофда эди назаримда, негадир аниқ эслолмаяпман, – деди дугонаси. – Яхшиси кетдик, ортга қайтамиз. Қара, улардан узоқлашиб кетяпмиз, – деди тепага қараб ўрмалаётган гуруҳдошларини кўрсатди.

– Йўқ, бормасам бўлмайди. Онамга ваъда берганман, уни бажаришим керак.

"Шодия, қаёққа кетяпсизлар, тез ортга қайтинглар”, чақирди муаллим узоқдан.

– Хўп, мана кетаяпмиз, – деди дугонаси бақириб гапиришга мажбур бўлиб.

Ортга қайтишди, аммо Юлдузнинг кўнгли нимадандир тўлмаётгандек эди. Уларнинг қайтаётганини кўрган муаллим тескари ўгирилиб йўлида давом этди. Шодияга қорама-қора кетаётган Юлдуз бирдан ўгирилиб изига қайтди.

Онасининг айтганини қилиши керак... Шарт! Боради. Топади. Тилагини айтиб, кейин бирпасда гуруҳдошларига етиб олади. У сўз берган, ишончни оқлаши лозим.

Боя дугонаси билан тошни тополмаган томонга қараб чопқиллаб кетди. Унинг кетаётганини кўрган дугонаси ортидан гарангсираганича қараб қолди.

"Мана шу томонда деган эди, мана шу ёқда...” Ҳозир тоғни айланиб ўтиб, тошни топади ва тилагини айтиб, нариги томондан тепага чиқиб келади. Ўша жойда — чўққида гуруҳдошларини учратади. Аммо йўл ўлгур қаерларга бошлаб кетяпти, тушунолмаяпти. Шу ерда тўхтаб, бир оз ўйланди. Шунда кўзи ҳўв нарида турган кишига тушди. Йўлни сўраб олиш учун унга қараб юрди.

– Кечирасиз, – деди у. – Амаки, шу ерликмисиз? Менга Чиллатошга олиб борадиган йўлни кўрсатиб юборолмайсизми? Адашиб қолдим, шекилли.

– Чиллатош? Ҳа, тўғри кетяпсиз. Унга бориш учун мана шу сўқмоқдан яна бир оз юрасиз.

– Кўп юраманми?

– Унчалик эмас.

– Сиз мени ўша жойгача бошлаб боролмайсизми? Тағин нотўғри йўлдан кетиб қолмай.

– Албатта! Юринг мен билан.

Улар бирга кетаверишди. Нотаниш эркак деярли гапирмас, фақат йўл бошлаб бораётганди. Қиз ҳар-ҳар замонда "Оз қолдими?” деб сўрар, эркак "Етиб қолдик”, деб жавоб берарди...

* * *

Тун кирган эса-да буғдой ўраётган Ўткир комбайн чироқлари ёруғида бир қизнинг дала ўртасидан кетаётганини кўриб қолди. Кеч бўлганда бу далада қиз бола нима қилиб юрган экан деб ўйлаб, комбайндан тушди-да, ўша томон юрди. Ўтган йили Раҳим оғанинг ойпараст қизини кўриб қолиб, уйига элтганди. Яна ўшамикин деб яқинроқ борди.

– Синглим, ҳой синглим. Нима қилиб юрибсиз қоронғида бир ўзингиз? Яна далада?! Тинчликми, ахир? – деб сўради.

– Ассалом, оға. Нега ўзим бўлай, мана, ёнимда йўл кўрсатиб келаётган амаки бор-ку!

– Қани?.. Ёнингизда ҳеч ким йўқ-ку!

– Вой, амаки қани? Ҳозиргина шу ерда эди-ку, сал олдинда кетаётганди, – Юлдуз ён-верига аланглади.

– Сиздан олдиндаям, орқадаям ҳеч ким йўқ эди. Бир ўзингиз келаётгандингиз.

– Йўқ, бир ўзим эмасдим. Ҳозиргина мендан бир-икки қадам олдинда юриб келаётганди. "Келдикми?” деб сўраганимда , "Ҳа, етай деб қолдик”, деди-ку.

– Ўзи кимсиз, кимнинг қизисиз? Нега қоронғида бир ўзингиз юрибсиз? Ҳозир вақт ҳам кечки соат ўндан ошгандир.

– Чиллатошни қидириб юрибман, опам учун тилак тилашим керак эди.

– Ахир у жойлар бу ердан ўнлаб чақирим нарида-ку...

Юлдуз гапнинг маъносини чақиб ололмаган кўйи меровсираб қараб турарди.

– Ҳа майли, юринг мен билан, балки сизни онам танисалар керак. Балки нима бўлгани уйга борганимизда эсингизга тушар.

Ўткир қизни уйига бошлаб борди. Онасини уйғотиб, меҳмон келганини айтди. Бўлиб ўтган гапларни қизнинг ўз оғзидан эшитган онаси ўғлини четга тортиб:

– Парилар маконига бориб қолган кўринади. Муаллимлари ва уйидагиларга хабар бериш чорасини топишимиз лозим, – деб пичирлади.

* * *

Бу ёқда бутун гуруҳ уч-тўрт кишидан бўлиниб, зулмат чўккан тоғлар орасидан Юлдузни ахтаришар, муаллим тағин булар ҳам йўқолиб қолмасин деб ҳадикланар, аммо Юлдузни ўйлаб, ночор аҳволда ўзи ҳам "Юлдуз, Юлдуз” деб чақирарди. Шофёр автобусда кетиб, маҳаллий милиция вакилларини бошлаб келди. Энди ҳамма йиғилиб, сўроқ беришга киришдилар. Бир гуруҳ милиционерлар Юлдузни ахтариб кетишди. Ўқувчилар ҳолдан тойган, айниқса ўқитувчининг аҳволи ачинарли эди. У ҳатто орган ходимларининг саволларига жавоб беришга-да ҳоли йўқ эди.

У ёқда Ўткир маҳалла посбонини топиб бориб, қиз ҳақида айтди. Тонгга яқин Юлдуз, Ўткир ва маҳалла посбони машинада тоғ этагидаги кўҳна қабристонга етиб келдилар.

Юлдузнинг соғ-омонлигини кўрган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг аҳволи бир оз ўнглангандай бўлди. "Қайданам ташлаб кетдим”, деб йиғларди Шодия Юлдузни қучоқлаб. Ўқувчилар кечаси қайтмагани сабабидан коллеж директори ва баъзиларнинг ота-оналари бир автобус бўлиб етиб келишди. Ҳамма ўзи билан овора бўлиб, қий-чув қилиб кўтариб ётганида орган ходимлари Ўткирни четга тортишди. Уларнинг саволларига жавоб бераётган Ўткир воқеани гапириб берди.

Сўнг Юлдузни чақиришди.

– Бу кишининг олдига қандай келиб қолдингиз?

– Бир амаки бошлаб борди.

– У бир ўзи эди, – гапга аралашди Ўткир.

– Бир эркак бошлаб келди, деяпти-ку, – деди ҳуқуқ-тартибот органи ходими.

– Унинг кўзига, онамнинг айтишича, пари кўринганмиш.

– Йиғиштир чўпчагингни, шерингнинг исмини айт... Бўлмаса ўзингга қийин бўлади.

– Шеригим?.. – деди Ўткир ҳайрон бўлиб.

– Эслолмаяпсанми, яхши, унда ҳозир биз билан кетасан, балки шунда эсингга тушиб қолар.

– Мен комбайнчиман. Фақат мавсум пайтидагина пул топишим мумкин. Кўпроқ пул топай деб кечалариям ишлайман.

– Нима бўлганини аниқлаймиз, албатта. Ярим тунда бировнинг қизини нима мақсадда олиб кетганингни тушунтириб беришингга тўғри келади.

Ўткир саросималаниб турганида икки томонидан ходимлар тутиб, машинага йўл олдилар.

– Юлдуз, – деди у жон ҳолатда. – Ёнингизда ҳеч ким йўқ эди-ку.

– Бор эди, – деди Юлдуз қатъий, – дўппи кийган, қотмадан келган қора костюмли амаки бор эди. У менга Чиллатошни кўрсатмоқчи эди.

– Қани унда ўша амаки? – овозини кўтарди Ўткир жаҳл билан.

– Билмайман, – деди Юлдуз совуққонлик билан.

– Аммо сен биласан, тўғрими? – деб милиционер Ўткирни ниқтаб, машинага ўтиришга ундади.

Хавотирланиб етиб келган ота-оналар фарзандлари ва уларнинг дўстларини олиб, ўзлари келган автобусга чиқиб, тезгина кетиб қолишди. Улар бу можародан тезроқ қутулишни ўйлашарди. Юлдуз, ўқитувчи ва коллеж директори ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан кетишди.

Кеча болаларни олиб келган автобус шофёри ҳам бўш уловда йўлга чиқди. Бўлиб ўтган ишлардан миясида турли фикрлар чарх урарди. Бунинг устига туни билан ухламаган, қаттиқ чарчаган. Пастликдаги кўприк устидан ўтаётганида йўлида турган қизга кўзи тушиб, шошиб қолди. Яхшироқ қаради. Бу ўтган кеча қўлини ғалати силтаган қиз эди. Бу сафар у йўл четида эмас, ўртасида турарди.

Шофёр одам уриб юбормаслик учун рулни беихтиёр чапга бурди ва автобус эски кўприк устунини бузиб, пастга қулади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 90 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018