WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 26 » Чин дилдан сўралган ниятлар амалга ошар экан...

ПОИСК / IZLASH:

09:27
Чин дилдан сўралган ниятлар амалга ошар экан...
Баҳор бошланиши билан ҳар бир инсоннинг кўнглида ҳам орзу ва армонлар бир бўй кўрсатиб оларкан. Мен ҳам шу кунларда қалбимни оғритиётган бир дардни "Юрагимда сақлаганларим” рукнига изҳор этгим келди. Ҳаётнинг шундай синовлари ҳам борлигини, бу синовлар инсонга қўққисдан зарба бериши мумкинлигини кўпчилик билмаса керак. Кейин, чин дилдан сўралган ниятлар ҳам амалга ошар экан... 

— Бувижон, бу йил ҳам сумалак пиширамизми? 

— Майли, болажоним, сен хоҳлаётган бўлсанг, албатта пиширамиз сумалак. 

— Ўтган йили сумалак пиширганимизда ойим "астойдил ният қилиб, сумалакка кичик тошлардан териб келсанг, орзуларингни айтиб уларни солсанг, сўраганларинг албатта амалга ошади”, дегандилар. Биласизми, мен нимани ният қилгандим ўшанда

— Йўқ, қизалоғим, айтмасанг қаёқдан биламан? – шўх, қақажон набирам Паризоднинг юзимга жиддий тикилиб берган саволидан завқланиб, нияти нима эканини астойдил билгим келди. "Бирпасда катта қиз бўлиб қолди-я”, ҳаракатларига қараб, хаёлимдан ўтди шу фикр. 

— Мен ўшанда дадам келсинлар, деб ният қилгандим. Кейин ёзда дадам келдилар-ку... Ўшанда дадам биз билан бир умрга қолсинлар, деб сўрамаган эканман, шунинг учун кетиб қолдилар яна. Яна сумалак пиширсак, доим биз билан яшасинлар, деб сўрайман.

Набирамнинг гапларини эшитиб, алланечук бўлиб кетдим. Шўх-шаддод, бир гапириб ўн куладиган бу набирамнинг қалбида шунча соғинч борлигини, ота меҳрига зор бўлиб ўсаётганини яна ҳис қилиб, юрагим эзилди. 

Мана, уч йилдирки, ўртанча қизим Зарифа ота уйида икки қизи билан яшаяпти. Фарзандим бағримда яшаётганлиги билан унинг ҳам, болаларинниг ҳам кўнгли ўксиклиги, қалби кемтиклиги турмуш ўртоғим иккаламизнинг юрак-бағримизни эзади.

Қизимизни яхши жойга узатдик, куёвимиз топармон-тутармон, деб хурсанд бўлгандик бошида. Буларнинг ҳаммаси бир кунда йўққа чиқди.

…Ўшанда қаҳратон қиш кунлари эди. Қизим йиғлаб кириб келди.

— Уйимизни сотдик, ойи, сизларникида озроқ яшаб турайлик...

— Нега сотасизлар? Ўзи яқинда кўчиб ўтгандингиз-ку...

— Куёвингиз сотишга мажбур бўпти. Ўзи бир-икки ой қўшни давлатда ишлаб келаркан. Қайнонамникида яшай десам, биласиз, у ерда ортиқча уй йўқ. Яқинда келин туширишди... 

Бошида нима гаплигини тушунмадик. Куёвимиз эса ўша куниёқ ғойиб бўлди. Бозорда савдо қилаётган куёвнинг оёқ олишидан отаси хавфсираб юрганди ўзи. Уни текширмоқчи бўлиб юрганди. 

— Эринг хорижга кетса ҳам, шу уйда яшаб тураверсанг бўлади-ку, сотиши шартмиди? – дедим қизимга. Ўша куни у уйига қайтиб кетди. Кечки пайт нотаниш бир аёл иккита барзанги билан келиб, уйни эртагача бўшатиб қўйишларини, бу уй энди унга тегишли эканлигини айтибди. 

— Эринг мендан катта пул қарз олган. Сен бечора буни билмасанг керак. Аслида бу уй қарзнинг ярмига тўғри келади, - деганмиш аёл кетаётиб.  Хуллас, маҳалладаги одамларнинг оғзида бирдан гап болалади:

— Фалончи одамлардан жуда катта қарзмиш, у олган қарзини юз йил яшаса ҳам тўлаб бўлмасмиш.

— Шунча пулни нимага сарфлаган бўлиши мумкин? Ҳали алоҳида уй-жой ҳам қилмаган бўлса...

— Вой, мен бир танишимдан эшитдим, қимор ўйнаркан у. Аввалига фақат унинг қўли баланд келавериб, қиморвозлар орасида бирдан зўрига айланибди. Уч-тўрт йилдан бери ошиғи олчи экан. Охирги пайтларда эса фақат ютқазавериб, боридан айрилибди. 

Бу гапларга ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай, бошимиз қотди. Қизим ҳам, қудалар ҳам, бу гапларни рад этишди. Икки-уч кун ўтмаёқ беш-бегона одамлар қудаларимникига ҳам, бизникига ҳам тап тортмай бостириб келиб, куёвимизни топиб беришни, ўзидан фалон сўм қарздорлигини айтиб, даъво қила бошлашди. 

— Бу ҳовлига иккинчи келманглар, куёвим чет элга ишлашга кетган, икки-уч ойда қайтиб келиб, қарзларингизни қайтаради. Ана, жуда бўлмаса, отаси билан бориб гаплашинглар. 

Келганларнинг ҳаммасига шу гапларни айтавериб, турмуш ўртоғим жуда ғазабланарди. Баъзилари тап тортмай:

— Хотинини чақиринг, гапимиз бор унда, -  дейишгани ҳаммасидан ошиб тушди.

Қудаларимизникида ҳам шу ҳол такрорланавергач, "ундай ўғлим йўқ, кечганман ундан”, деб юборибди касалманд отаси.

Аввалига эр-хотин энди қандай йўл тутишни билмай қолдик. Лекин қизимизнинг аҳволини ўйлаб, ўзимизни қўлга олиш лозимлигини тушундик. 

Ахир қизимизнниг айби нима? У кимга суянади биздан бўлак. Қайнота-қайнонаси ўз боласидан ҳам тониб турган бир пайтда келинга қайишармиди. 

Қизим Зарифа ҳам бардошли экан. Бошига тушган бу кутилмаган зарбадан гангиб қолди, лекин ўзини тезда қўлга олди. Аввалдан бирга ишлаган танишларидан суриштириб, эрининг дарагини топди. У қўшни давлатда ишлаётган экан. Ҳақиқатдан ҳам катта миқдорда қарздор бўлиб қолгани учун кетишга мажбур бўлибди. 

Тез орада Зарифага ҳам эридан хат ва пул келди. У ҳаммамиздан минг марта кечирим сўраб, нотўғри иш қилиб қўйганини, энди буни тўғрилаш учун бор кучини сарфлаб, катта ҳақ тўланадиган оғир меҳнатда қийналаётганини айтибди. Хатида ота-онасига ўхшаб, ундан воз кечиб юбормаслигимизни сўраб, илтижо қилган. Шундан кейин ҳар ойда бизга пул жўнатиб, кимга қанча бериш кераклигини ҳам ёзиб юборадиган бўлди. Эшигимизга қарз сўраб келадиганларнинг анчагинасига пулларни қайтардик. Буни эшитиб, баъзида қарзи бўлмаганлар ҳам пул сўраб келишаркан. Турмуш ўртоғим қаттиққўл одам бўлгани учун келганларга тилхат ёздириб оларди. 

— Бу хатларни олиб бориб милицияга топшираман, куёвим қайтиб келганида у билан ҳали ҳамма юзма-юз гаплашади, - деб талаб қўярди келганларга. Сохта қарздорлар ўз-ўзидан шу гапдан кейин қорасини ўчирарди.   

Бир томондан куёвга раҳмим ҳам келади. Аслида у жуда хушмуомала, очиқ йигит. Билишимча, қизим билан яшаган шу олти йил ичида ораларидан ёмон гап ҳам ўтмаган. Қизларига ҳам меҳрибон эди. Ундан ёмон гап эшитмагани учун қизим ҳам мана, тўрт йилдан бери уни интизор кутади. Қизлари ҳам дадасининг қачон қайтиб келишини сўрашини қўймайди. Ўтган йили сумалак пиширганимизда набираларим дадасини кўришни сўраб ният қилган экан. Болаларнинг нияти амалга ошибми, ёзда куёвим уч-тўрт кунга келиб кетди. Буни фақат Зарифа, мен ва аёл қудам билдик. Отаси ҳам бехабар қолди. Тўғриси, куёвнниг ўзи отаси билан ҳам, қайнотаси билан ҳам учрашишдан қўрқди, аниқроғи юзи чидамади. Биз аёллар эса барибир кўнгилчанмиз-да, йиғлаб-йиғлаб у билан кўришиб, яна хайрлашдик.  

Уч йиллик айрилиқдан кейин шаҳарда бир хонадонда учрашдик. Дийдор онларида онаизор ҳам, хотини ва болалари ҳам у билан лом мим демай, йиғлаб кўришишди. Ахир ўрталарида ёмон гап сўзлар ўтмаган бўлса... Мен эса куёвимга аччиқ гапларни тайёрлаб боргандим, лекин унинг ранг-рўйи, авзойини кўриб, фикримдан қайтдим. 

Туғишганларидан йироқда, яна бўйнида шунча қарз билан яшаш унга ҳам осон эмаслигини юз-кўзлари, ранг-рўйи айтиб турарди. Биргина нафснинг қулига айлангани уни шу кўйга солди. Энди бу ботқоқдан қандай чиқишни билмай, ўзини ҳам, яқинларини ҳам қийнамоқда. Дийдорлашув икки кундан кейин тугади. Куёвим яна ишлаётган жойига қайтиб кетди. Ахир унинг бошқа йўли йўқ, ўша жойда қора меҳнат қилиб бўлса ҳам, сал кўпроқ пул топяпти. Топган пуллари эса фақат қарз тўлашга кетяпти. Тўрт йилдан бери аҳвол шу. Бу яна қанча давом этишини билмаймиз. 

Яқинда қизим:

— Ойи, икки кун олдин куёвингиздан хат олдим. Қарзларим оз қолди, яқинда бораман. Ўтган тўрт йиллик ҳаётим менга сабоқ бўлди. Сени, қизларимни жудаям яхши кўраман. Бирга яшаймиз. Сени шунча қийнаганимнинг бадалини тўлайман, ҳалол меҳнат қиламан. Фақат сен менга ишониб, қўллаб турсанг, бўлди. Шунда ҳаммасига куч топаман, - деб ёзибди. - Зора ҳаммаси ортда қолиб, мен ҳам, қизларим ҳам ўз оилам билан яшасак. Сизларга, укам ва келинимга ҳам тўрт йилдан бери ортиқча юк бўлиб ўтирибман, - деди. 

Қизимни анчадан бери бунақа яхши кайфиятда юрганини кўрмаганим учун унга қараб менинг ҳам кўнглим ёришди.   

— Ойи, сумалак қиламиз, чарчайман, деманг, мен ўзим қиламан ҳамма ишни. Сиз ўргатиб турсангиз бўлди. Сумалакда ниятларим жуда кўп..

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 570 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016