WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6536]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2709]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4426]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8257]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [824]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2048]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4001]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [217]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 21
Гостей: 21
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DonaldPt, Bogdankbb, resovia, Ugaqtrx
Главная » 2018 » Сентябрь » 26 » Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?

ПОИСК / IZLASH:

17:53
Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?
Тарихнинг ахлат қутиси бўлмайди, дейишади. Бироқ, ҳар бир тузум тарихни ўзига мослаштириб ёзади. Бу тарихий ҳақиқат. Шу пайтга қадар бизнинг ҳам тарихимиз, тарихий шахсларимизга турлича ёндашувлар, турли "бурчаклар” остидан қараб келинди. Бугун ҳам тарихимизни айрим мавҳум саҳифаларига "тузатишлар” киритилмоқда. Бу албатта яхши. Аммо...

Қон чангаллаб туғилган гўдак

Яқинда ижтимоий тармоқларда Чингизхоннинг келиб чиқиши билан боғлиқ айрим баҳсларга гувоҳ бўлиб қолдим ва беихтиёр бу мубоҳасаларга қўшилиб ўз фикримни айтган бўлдим. Тўғри, мен тарихчи эмасман. Лекин халқимиз тарихига чандон қизиқаман, тарихий асарларни кўп мутолаа қиламан, ҳар қалай шу юрт тарихи хусусида фикр билдиришга баҳслашишга ҳаққим бор деб ҳисоблайман.

Баҳсга киришганларнинг аксарияти "Чингизхон бўлмаганда ўзбек халқи ҳам бўлмасди”, "Чингизхон – бизнинг аждодимиз” сингари фикрларни илгари суришмоқда. Аввало ҳар бир фикр ҳурматга лойиқ. Кимнидир фикри ё қарашлари учун таҳқир ё таъқиб этадиган замонда яшамаяпмиз. Аммо, фикрлар етарли асосга эга бўлмаса, унга қарши чиқиш, мавжуд далилларни рўкач қилиш мумкин-ку?

Келинг. Чингизхон кимлигини, унинг дунё халқлари бошига қанчалик кулфатлар солгани кундек равшан бўлса-да, тарихга озгина кўз ташлаб ўтайлик. Қатор манбаларга таянадиган бўлсак, Чингизхон тхминан 1155-1167 йиллар оралиғида, бугунги Россия ва Мўғулистон чегарасидаги Делюн-Болдок водийсида, Онон дарёси бўйидаги бир овулда туғилган. Унинг асли исми Тэмучин бўлиб, отаси Есугай мўғулларнинг боржигин, онаси Оэлун эса олхонут уруғига мансуб эди. Онасининг қорнидан қон чангаллаб тушгани учун ўша пайтда унинг донғи кетган жаҳонгир бўлиши башорат қилинган экан.

Шарқдан келган "бало”

Дастлаб мўғуллар қурултойида хон деб эълон қилинган Чингизхон аввали ўша ҳудуддаги мўғул қабилаларини бирлаштиришга киришади. Кейинчалик унинг тасарруфидаги ҳудудлар кенгайиб, кўплаб туркий қабилаларни ҳам ўзига бўйсундиради.

1213 йилда Хитойнинг Цзинь империясини ўзига бўйсундириб, жуда катта ҳудудни қўлга киритган Чингизхон эътиборини ғарбга қаратади. Бу пайтда Хоразмшоҳлар давлати шарқдаги қудратли давлатлардан бирига айланганди. Дастлаб Чингизхон ва Хоразмшоҳ ўртасидаги муносабатлар дўстона кўринса-да, 1219 йил баҳорида чегара шаҳар Ўтрор ҳокими томонидан Чингизхонга қарашли савдо карвони таланиб, унда одамларнинг ўлдирилиши дипломатик муносабатларни издан чиқарди. Хоразмшоҳ Чингизхоннинг талабига биноан айбдорни юбориш ўрнига унинг элчисини беҳурмат қилиб жўнатди. Бу эса, Чингизхон учун Хоразмшоҳга қарши уруш очишда жиддий сабаб бўлди.

Бу босқин халқимиз бошига қандай кунларни солгани тарихий ва илмий манбаларда, адабий асарларда, фильмларда жуда кўп бор кўрсатилган.

Мамлакат тарихида бирор босқинчи она заминимизни Чингизхончалик қонга ботирмади. Отамалик Жувайний, Фазлуллоҳ Рашидиддин, Насавий, Мирхонд, Мирзо Улуғбек, Абулғозий Баҳодурхон сингари муаллифлар бу босқиннинг даҳшатларини ўз асарларида акс эттирганлар.

Кўз кўриб қулоқ эшитмаган ваҳшийликлар

Мана маълумотларга эътиборр беринг: Самарқандда ҳар уч кишидан иккитасини ўлдириб, шаҳарни сувга бостиришди. Масжидларимизни отхонага айлантиришди. Бухорода аёлларни ўз маҳрамларнинг кўз ўнгида хўрлаб, кейин ўлдиришган. Урганч аҳолисини 50 мингдан ортиқ мўғул аскарларидан ҳар бирига ўлдириш учун 24 кишидан тақсимлаб беришган.

Марвда 1 млн 400 минг кишини қатл этишган ва ўликлар 14 кун давомида йиғиб олинган.

Термизда бир аёл "мени ўлдирманглар, бир қимматбаҳо гавҳарни ютиб юборувдим, шуни чиқариб бераман" дегани учун мўғул аскарлари ҳамма хотинларнинг қорнини ёриб гавҳар қидиришган экан.

Мўғул босқинчилари тарихда мисли кўрилмаган ваҳшийликларни, хунрезликларни амалга оширдилар. Улар наинки рақиб аскарлари ёки қурол кўтаришга қодир бўлган эркаклар, балки босиб олинган ҳудудлардаги кексалар, аёллар, болалар, беморларни ҳам ҳам аямай қатл этишди. Қатл ва қийноқларнинг кўз кўриб қулоқ эшитмаган усулларини "ихтиро” қилишди.

Ер аҳолисининг 11 фоизи қирилиб кетган

Ўзган, Хўжанд, Кеш, Фарғона сингари қанчадан-қанча шаҳарлар ер билан яксон қилинган. Нажмиддин Кубро, Фаридуддин Аттордек алломаларни қиймалашди, Аждодларимиз яратган қанча-қанча ёзма ёдгорликлар, меъморий обидалар ер билан яксон қилинди.

Чингизхон ва унинг авлодлари наинки Мовароуннаҳр ва Хуросон, балки Осиё ва Европадаги ўнлаб давлатлар ҳудудини, бошқача айтганда қуруқликнинг бешдан бир қисмини ишғол этди. Унинг империяси Тинч океанидан то Марказий Европага қадар бўлган улкан ҳудудни қамраб олди. Мўғул қўшинлари қиличдан ўтказган инсонларнинг умумий сони 40 миллион кишидан ошади. Бу эса, ўша пайтдаги Ер шари аҳолисининг 11 фоизидан кўпроқни ташкил этарди.

Чингизхон босқини сайёрамиздаги мамлакатлар, халқлар ва элатлар тарихини, миллионлаб инсонлар тақдирини, ҳатто сайёрамиз иқлимини ҳам ўзгартириб юборди (маълумотларга кўра, Ер юзида карбонат-ангидрид гази ажралишининг камайиши оқибатида ҳарорат пасайиб кетган). Минглаб шаҳарлар вайронага айланиб,ўн йиллар давомида кимсасиз ҳувиллаб ётди. Уларнинг қайта тикланиши учун юз йиллар керак бўлди. Айримлари эса умуман тарих саҳифаларидан ўчиб кетди.

Чингизхон 1227 йили Танғут давлатига қарши кураш асносида вафот этади. Айрим маълумотларга кўра, Чингизхонни ундан қасос олиш фурсатини кутаётган кичик хотини ўлдиради. Васиятига кўра, Чингизхонни ҳеч ким билмайдиган жойга, дарёнинг ўзанига кўмишади. Унинг қабрига Чингизхоннинг жасади билан бирга бирга кўплаб хизматкорлар, канизаклар, жуда катта хазиналар ҳам дафн этилган.

Бир сўз билан айтганда, Чингизхон умримни босқинчиликка, зулмга бағишлади. Имкон қадар ўз сарҳадларимни кегайтиришга уринди. Тоғ-тоғ олтину кумушлар, ҳисобсиз ўлжалар тўплади. Унинг ўлимидан сўнг, авлодлари қонли юришларини давом эттиришди.

Буюклик ва шафқатсизлик тимсоли

Бугунги кунга келиб, Чингизхон шахсига қарашлар турлича тус олган. Масалан унинг ватани Мўғулистонда Чингизхон бутун халқнинг чин манодаги фахру ифтихорига айдланган. Удан-Батор халқаро аэропорти, йирик меҳмонхоналар, ресторанлар, кўчалар, майдонлар, давлат мукофотлари Чингизхон номи билан аталади. Мўғулистон пул бирлигида "улуғ хон” тасвирини учратасиз.

Мамлакатнинг Богдо-уул тоғида Чингизхоннинг баҳайбат сурати чизилган. Пойтахт Улан-батор шаҳрида, парламент майдонида Чингизхоннинг тахтда ўтирган ҳайкали ўрнатилган. У туғилган Делюн-Болдок водийсида ҳам улкан ёдгорлик ўрнатилган. Пойтахтдан 54 километр масофада Туул дарёси бўйида Чингизхоннинг от устидаги 40 метрлик ҳайкали ўрин олган.

Албатта, мўғулларнинг бунга ҳаққи бор. Чунки, бу халқ айнан Чингизхон туфайли дунёга танилди. Чингизхон ўнлаб мўғул қабилаларини бирлаштириб, марказлашган давлат барпо этди. Ҳар қалай ўз халқи учун катта ишларни амалга оширгандир. Аммо, буларнинг бари бошқа халқларни қон қақшатиш, обод юртларни вайрон этиш эвазига юз берди.

Ҳаркимники ўзига!

Яқин-яқинларда айрим қозоқ ва қирғиз олимлари Чингизхонни улуғлашга, уни ўз аждодлари сифатида кўрсатишга интилгани жиддий танқидга учраганди. Икки қардош халқнинг атоқли адиблари Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохонов "Чўққида қолган овчининг оҳу зори” китобида бундай қарашларни кескин қоралаган, ушбу мўғул хонини босқинчи ва золим ҳукмдор сифатида баҳолашган.

Бугун айрим ўзбек зиёлилари ҳам шу ишга бош қўшаётгани, Чингизхоннинг ўзбек халқининг шаклланишига катта ҳисса қўшгани, энг ачинарлиси, Чингизхон бизнинг аждодимиз эканини исботлашга уринишлар кўзга ташланмоқда.

Тўғри, мўғуллар босқини Марказий осиёнинг кўплаб халқлари, жумладан ўзбекларнинг ҳам этногенезига сезиларли таъсир ўтказган. Шундан келиб чиқиб, бутун бир халқнинг Чингизхоннинг авлодидан бўлган Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312-1342)га бориб тақамоқчи бўлганлар ҳам кўп. Аммо, тарихий манбалар ўзбек номи ушбу ҳукмдордан аввал ҳам мавжуд бўлгани, хусусан қипчоқлардан бўлган Отабеклар давлати асосчиси Шамсиддин Элденгиз (1137-1174) ўз набирасига Ўзбек деб исм қўйгани тарихдан маълум. Қолаверса, мўғуллар бизнинг ватанимиздан минглаб чақирим олисдан яшагани, улар кириб келгунча юртимиз ҳудудида минг йиллардан бери туркий халқлар яшаб келгани ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Мўғулларнинг олис аждодлари туркийларга яқин экани айтилса-да, мўғул тили саноқли сўзларни ҳисобга олмаганда, биз билган туркий тилларнинг бирортасига ўхшамайди.

Шундай экан, бугунги кунда, халқимиз ўз тарихи, ўзлиги, буюк алломалари, саркардаларини таниб улгурган бир пайтда етти ёт бегона, бунинг устига инсоният тарихидаги энг золим, шафқатсиз ҳукмдорлардан бирини "ўзбеклаштириш” тўғримикин? Умуман дунё аҳли бугун зулмдан, террордан, адолатсизликдлан хунрезлик безиб, бонг ураётган бир пайтда, биз Чингизхондек бедодлик тимсолини улуғлашимиз қанчалик мантиққа яқин?

Албатта, бу мавзуда тарихчиларимиз ўз мулоҳазаларни билдирадилар деган умиддамиз. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 85 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018