WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 8 » Чиройли суратга тушишнинг 14 сири

ПОИСК / IZLASH:

16:55
Чиройли суратга тушишнинг 14 сири
"Аif” нашри оилавий муносабатларни сақлаб қолиш учун Эллен Фейн ва Шерри Шнайдерларнинг "Ақлли аёлларнинг қоидалари” номли китобидан 14 маслаҳатни сизга тавсия қилмоқда.

№ 1 қоида: Ўзингизга оро беринг
Турмуш ўртоғингиз албатта сизни гўзал аёл деб ҳисоблайди, бўлмаса сизга уйланармиди? Уни ёнингизда ушлаб қолиш учун юзингизни пластик операция қилдиришингиз, киноюлдуз каби гўзал кўринишга эга бўлишингиз шарт эмас, аммо бу ўзингизни ташлаб қўйинг дегани ҳам эмас. Ясама киприк ёпиштириб, гўзаллик салонига бориб, ортиқча пул сарфлагандан кўра, қўл тирноқларингизга эътибор бериб, кипригингизга озгина тушь суртсангиз, олам гулистон! Ҳеч қачон эрингизнинг 25 ёшли котибаси билан мусобақа ўйнаманг. Агар ташқи қиёфангиздан ўзингизнинг кўнглингиз тўлса, билингки, бошқаларнинг кўзига ҳам гўзал кўринасиз. Аввало ҳамма нарсани ўзингиз учун бажаринг!

№ 2 қоида: Қизиқишларингиздан воз кечманг (сизнинг ўз ҳаётингиз бўлиши лозим)
Баъзи бир аёллар тўйдан кейин ўқишини ҳам, ишини ҳам йиғиштириб қўйиб, бутун диққат-эътиборларини турмуш ўртоғига қаратадилар. Баъзилари эса ҳаттоки қариндош-уруғиникига бормай ҳам қўйишади. Баъзилари эса хоббилари, фитнес залларига боришдан воз кечишади. Буларнинг ҳаммаси нотўғри ва катта хатодир. Агар бутун ҳаётингизни эрингизга бағишлаб, у сиз учун коинот марказига айланадиган бўлса, унинг олдида қадрингиз қолмайди, сизга нисбатан қизиқиши сўнади. Ўзингизни қурбон қилганингиздан кейинчалик жуда афсусланасиз.  

№ 3 қоида: Ҳар доим ҳамкор, ҳамфикр бўлинг
Агар никоҳингиз мустаҳкам бўлишини истасангиз, унутманг, илгарилари бир ўзингиз ҳал қилган муаммоларни энди маслаҳатлашиб, биргаликда жуфтингиз билан ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Аммо ишингизни, карьерангизни, дўстларингиз билан мулоқат қилишни ташлаб қўйманг. Ёлғиз пайтингиздагидек фикрлашдан тўхтаб, жуфтингизнинг ҳис-туйғуларини, ўй-фикрларини тушунишга интилинг. Дугонангиз билан кинога тушишга ёки биргаликда ресторанга овқатланишга боришдан аввал эрингизни бу ҳақда огоҳлантиринг. Балки у кечки овқатни сиз билан бирга тановул қилмоқчидир, балки бирга кино кўрмоқчи бўлгандир. Бундай ҳолларда дугонангиз билан бўладиган учрашувни бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Бирор нарса харид қилаётганда ҳам унинг фикри билан қизиқинг. Бундай нарсалар эркак кишини қизиқтирмайди деб ўйламанг. Унинг фикрини эшитиб, ҳайратга тушишингиз мумкин!

№ 4 қоида: Эрингиз ишдан қайтганда уни ўн беш дақиқа ёлғиз қолдиринг
Эркаклар бу нарсани инкор этишса-да, баъзан ёлғиз қолишни хуш кўришади. У эшикдан киргандан оилавий муаммолар ҳақида гапирманг. Ишдан чарчаб келган одамга бундай гаплар ёқмай, асабийлашиши мумкин. Сиз эса унинг кўзига ҳукмбардор аёл бўлиб кўриниб қоласиз. Агар бундай ҳолат мунтазам давом этадиган бўлса, у ишдан кечроқ келишга ҳаракат қила бошлайди. Эрингиз ишдан қайтганда иложи борича, уни хушкайфиятда, очиқ чеҳра билан кутиб олинг ва ўн беш дақиқага ёлғиз қолдиринг. У нафасини ростлаб олгач, ўзи сизни суҳбатга чорлайди. Шунда эрингиз асабийлашмайди, сиз эса ўн беш дақиқа тилингизни тийганингиздан хурсанд бўласиз!

№ 5 қоида: Уни ҳар доим қўллаб-қувватланг
Эрингизни ҳар доим, ҳар қандай шароитда ҳам қўллаб-қувватланг. Томоғи оғриб қолганда ҳам буни аҳамиятсиз касаллик деб ҳисобламанг. Унга эътибор беринг, меҳрингизни аяманг. Яхши кўрган таомини тайёрланг, дори-дармон беринг. У оддийгина ахлат челакни тўкиб келганда ҳам, деворга биттагина суратни илиб қўйганда ҳам "Яхшиямки бахтимга сиз борсиз”, деб мақташдан чарчаманг. Эрингиз ўзини керакли инсон деб ҳис қилсин. Унутманг, ҳар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради! Агар сиз эрингизни қўллаб-қувватласангиз, ишонсангиз у сизнинг фахрланишингиз учун ҳам буюк ишларни амалга оширади ва бундан сизнинг қалбингиз тоғдай кўтарилади!

№ 6 қоида: Ғалаба қозонишига имкон беринг
Сизга бирор данғиллама уй ёқиб қолса-ю, аммо бунга эрингизнинг маблағи етмаса, у арзонроқ уй ва янги машина сотиб олишни истаса, тўйингизнинг ўн йиллигини сиз Парижда ўтказишни истасангиз-у, у камтарона тарзда ўтказишни хоҳласа бу ниҳоясиз баҳсларга чек қўйиб, унинг ғалаба қозонишига имкон беринг! Бу баҳсда ғалаба қозонгандан кўра бахтли бўлган муҳим эмасми?  

№ 7 қоида: Сизга алоқаси бўлмаган нарсаларга қизиқманг
Ҳар бир эркакнинг ҳатто рафиқасига ҳам айтолмайдиган сирлари бўлиши мумкин. Сиз ундан ҳамма нарсани гапиришни талаб қилманг. Ўйлаб кўринг, ахир ўзингизнинг ҳам ундан яширган сирларингиз бордир? Турли саволлар билан унинг жонига тегманг, вақти келганда ўзи ёрилиб, сизга кўнглидагини тўкиб-солади. 

№ 8 қоида: Ҳеч қачон унинг совғасидан норози бўлманг
Эрингиз ҳадя қилган совғалар ёқмаган бўлса-да, буни очиқ тан олманг. Эркак киши бундан қаттиқ ранжиши мумкин. Совға кўнглингизга ўтирмаган бўлса-да, эрингизни хурсанд қилиш учун уни сақлаб қўйинг.

№ 9 қоида: Ҳеч қачон бақирманг, хотиржам оҳангда гапиринг
Эркак киши билан бирор нарса тўғрисида гаплашаётганда гапнинг мазмунидан кўра унинг оҳанги кўпроқ эркак диққатини тортади. Аксарият эркаклар мулойим оҳангда гапирадиган аёлларни ёқтиради. Агар секингина, паст оҳангда гап бошласангиз, дарров эрингизнинг эътиборини жалб этасиз. Ўзингизни ҳақ деб ҳисоблаган тақдирда ҳам бақириш билан ҳеч нимага эриша олмайсиз! Мабодо эрингизга сут олиб келишни йигирма маротаба эслатган бўлсангиз-у, у унутган бўлса, бақириб, жанжал кўтаргандан кўра, ўзингизни босиб олиш учун дугонангизга қўнғироқ қилиб, суҳбатлашинг. Тинчлангандан кейин эрингиз билан хотиржам гаплашинг. 

№ 10 қоида: Ёлғиз дугоналарингиздан маслаҳат сўраманг
Турмушга чиқмаган дугонангиз никоҳни идеаллаштириб юборганидан оилада бўладиган жанжалларни, тортишувларни, ёниб-куйиб севган одамингни арзимаган нарсадан ёмон кўриб қолишинг мумкинлигини тушунмайди. Агар ёлғиз дугонангизга оддий оилавий низолар ҳақида гапирадиган бўлсангиз, у сизнинг оилангизда жиддий муаммолар бор деб ўйлайди. 

№ 11 қоида: У оиласи ҳақида ҳамма нарса дейиши мумкин, аммо сиз бу ҳақда оғиз очманг!
Сиз танлаб, кўнглингизга ёққан йигитга турмушга чиқишингиз мумкин, аммо унинг оиласини танлаш сизнинг қўлингиздан келмайди. Баъзи бир қизларнинг омади келиб, келин бўлиб тушган оиласи уни қучоқ очиб кутиб олиши мумкин, баъзи қизлар эса ўзини ҳақиқий ари уясига тушиб қолгандай ҳис қилади. Ҳеч қачон эрингизнинг яқинлари, қариндошлари, оиласидагилар ҳақида ёмон фикр билдирманг. Унинг қариндошлари ҳақиқатан ёмон одамлар бўлган тақдирда ҳам бу ҳақда гапиришга ҳаққингиз йўқ! Бошқалардан кўра сиздан бундай ёқимсиз гапларни эшитиш унга ёмон таъсир қилади. 

№ 12: Романтик кеча уюштиринг
Агар оилангизда фарзандлар дунёга келган бўлса ҳам, муносабатларда романтикани сақлашга ҳаракат қилинг. Дам олиш кунларида эрингиз билан овқатланиш учун ресторанга йўл олинг. Болаларингизни эса бувисиникига юборинг ёки энагага қолдиринг. Ҳеч бўлмаганда бир кунни кир ювмасдан, овқат қилмасдан, уйни йиғиштирмасдан ўзингиз ва жуфтингиз учун бағишланг. Иложи борича, телефонингизни ўчириб қўйинг, ишдаги, оиладаги муаммоларни унутинг!

№ 13 қоида: Фарзандларингиздан шикоят қилманг
Уч ёшли ўғлингиз лой ўйнаб, ювинишдан бош тортса, беш ёшли қизингиз ширинликдан бошқа нарса ейишни истамаса, дугонангиз билан маза қилиб телефонда гаплашаётганингизда шовқин қилиб халақит беришса, эрингиз ишдан қайтганда бу ҳақда дарров унга шикоят қилишга шошилманг. Яхшиси, дугонангизга қўнғироқ қилиб, бор дарду-ҳасратингизни унга тўкинг. У ҳам аёл, она, эрингиздан кўра балки ундан жўяли бир фикр чиқар? Бу билан эрингизга фарзандларингиз ҳақида ҳеч нима гапирманг демаймиз, фақат шикоятни камайтиринг. Агар болаларингизнинг устидан арз-ҳол қилишдан тўхтамасангиз, эрингиз сизни болаларни эплолмайдиган, ёмон она деб ҳисоблаши мумкин

№ 14 қоида: Турмушга чиқишдан олдин билган нарсангиз учун уни айбдор қилманг
Эрингиз кам пул топар, балки ишдан бери келмайдиган меҳнатсевардир, балки унинг қўли очиқ, балки хасисдир, учрашиб юрганингизда унинг барча камчиликларига кўз юмгансиз, фақатгина у билан бирга бўлсам бўлди, деб ишқида куйиб ёнгансиз. Балки турмуш қургандан кейин уни ўзингизга мослаб, ўзгартиришингизга ишонтиргандирсиз, аммо бир нарсани унутманг, сиз унинг барча камчиликлари ва фазилатларига қарамай, қандай бўлса шундайлигича қабул қилгансиз. Энди ўзингиз чиқарган бу қарор учун ўзингиз жавоб беришингизга тўғри келади.

"Сизни деб шу кўйга тушдим, мен қандай бахтиқора аёлман!” деган фикрдан энди фойда йўқ. Ахир сиз ўз хоҳишингиз билан шу инсонни танлагансиз, бу ерда қурбонлар эмас, кўнгиллилар мавжуд!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 705 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016