WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9430]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1674]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [501]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3345]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5658]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10165]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1229]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [212]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [245]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [387]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2846]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4918]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [352]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [618]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [135]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [35]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 17
Гостей: 16
Пользователей: 1
Zelenavbt

Kun faolllari:
Servicezru, Servicemav, Zelenazaa, Zelenavbt, debrapj60, renego1, rosenu4, Zelenafod, Zelenahrd, wendyrr3, olaf, deborahxo18, pertuh
Главная » 2020 » Май » 18 » Чорсуда арвоҳни кўрган қиз

ПОИСК / IZLASH:

13:23
Чорсуда арвоҳни кўрган қиз
Болалигимдан турли синоатли воқеаларга кўп бора дуч келганман. Негадир кечаси тушимда кўрган нарсалар кундузи ўнгимда такрорланарди. Баъзан бўладиган воқеаларни олдиндан кўрганим учун оиламдагиларни огоҳлантирмоқчи бўлардим. Улар эса жеркиб ташлашарди. «Айтмай қўя қолай», десам ҳам бўлмасди, чунки мен тушимда кўрган воқеа, албатта, рўй берарди.
Яқинда ғалати воқеа рўй берди. Кечки таомни еб турганимда бир ҳафтадан буён дарсга келмаётган курсдош дугонам Жамила қўнғироқ қилиб, мени дам олиш куни бирга шаҳар айланишга таклиф қилди. У жуда тушкун кайфиятда эди. Аслида, негадир охирги пайтларда Жамиланинг кайфияти сира очилмасди. Дарсга кам келар, келганда ҳам фақат мен билан саломлашиб, ўз жойига ўтирганча, жимгина дарсини қиларди. У сўнгги марта бундан бир ҳафта олдин худди шундай кайфиятда келди. Тушкунлигининг сабабини сўраганимда эса ижарада бирга турадиган ўртоқларидан хафа бўлганини айтди. Хонадошлари уни «чўлоқ» деб ҳақорат қилишибди. Улар билан бирга айланишга чиқмоқчи бўлганида эса: «Сен биз билан чиқма, сени деб кулгига қолишни истамаймиз», дейишибди. Мен унга бу гап ўйлашга ҳам, хафа бўлишга ҳам арзимайдиган гап эканлигини уқтирсам-да, ўзига келтиролмадим. Шу-шу бўлди-ю, у дарсга келмай қўйди.

Дугонамнинг таклифига дарров рози бўлдим. У қувониб кетди ва: «Эртага эрталаб соат саккизларда Чорсу бекатида учрашамиз», деди-да, телефонини ўчирди.

Эрталаб дугонам билан у айтган жойда учрашдик. Чорсу бозорини бирга айландик. Мен у-бу нарса харид қилдим. Дугонам эса ҳеч нарса олмади, лекин жуда хурсанд эди. Тушлик маҳали овқатланиш учун тамаддихоналардан бирига кирдик. Тушликдан сўнг хиёбонни маза қилиб айландик. Қаерга бормайлик, ўртоғим ўзига сиғмай кетар, менга такрор ва такрор раҳмат айтарди.

Атрофга қоронғилик ёйила бошлаганида дугонамнинг чеҳрасини тағин эрталабки тушкунлик эгаллай бошлади. Хайрлашаётганимизда кўзи жиққа ёшга тўлиб: «Менга кўрсатган бу илтифотинг учун сендан беҳад миннатдорман. Бугунги куним ўзим кутгандан ҳам зиёда бўлди», деди.

Уни уйига кузатиб қайтарканман, энг яқин инсонимни сўнгги йўлга кузатаётгандек қайғуга ботиб қолдим…

Эрталаб дарсга келишим билан Жамилани изладим. Аммо у келмабди. Биринчи дарс бошланди ҳамки, ундан дарак йўқ. «Яна нима бўлди экан?» деб ўйланиб қолдим. Шу вақт коллеж директори мени ўз хонасига чақириб қолди. Бордим. Директор ўтиришга таклиф қиларкан: «Жамиланинг энг яқин ўртоғи экансан-а. Қизим, ўртоғингнинг акаси қўнғироқ қилиб, унинг тўрт кун бурун вафот этганини айтди. Ўртоғинг ўз жонига қасд қилибди», деди. Бу гапни эшитиб, очиғи, карахт бўлиб қолдим.  «Ахир қанақасига?! Бундай бўлиши мумкин эмас, устоз! Ахир кеча мен у билан сайр қилдим. Гаплашдик, бирга юрдик. Ўз кўзим билан кўрдим уни! У қанақасига ўлган бўлади?» дедим. Аммо директоримиз янглишмаётганини айтгач, ҳайрон қолдим.

Шу куниёқ гуруҳ раҳбаримиз билан Қашқадарёга йўл олдик. Жамиланинг ойиси бизни кўрган заҳоти йиғлаб юборди. Мени қучоқлаб: «Дугонангни кўргани келибсан-да, қизим! Афсуски, энди у йўқ! » дея юм-юм йиғлади. Мен нима дейишни билмай, қотиб туравердим. Бирорта таскин берувчи сўз тополмасдим, тилим калимага келмасди. Мен хиёбонда айланган қиз дугонамнинг арвоҳимиди ёки… Хуллас, шу жумбоқ мени қийнарди.

Қашқадарёдан қайтарканман, тўйиб-тўйиб йиғладим. Бу дунёдан бунчалар тез безиб қолган дугонамнинг ўлимига сабаб бўлган хонадошларига нисбатан юрагимда аллақандай нафрат ва ғазаб уйғонганди. Одамлар нега бир-бирини камситади, бундан қандай фойда олади, шуни сира тушуна олмасдим.

Ҳозир ҳамшира бўлиб ишлаяпман. Ҳали-ҳануз мен бирга айланган қиз Жамиламиди ёки унинг арвоҳими, шуни билолмай қийналаман.  Аммо аниқ биламанки, бу туш эмасди…

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 60 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #habarlar, #xabarlar, #ahborot, #news | Рейтинг: 0.0/0
Reqlom
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020